Сайт бўлимлари
Ҳайз пайтида ман қилинган амаллар
- Подробности
- Бўлим: Жинсий тарбия
- Чиққан санаси: 15 Апрель 2024
- (Нашр қилинган санаси)
Ҳайз ҳолатида аёллар қуйидаги ибодат ва амалларни қилишлари ман этилган: намоз ўқиш, рўза тутиш (Рамазон рўзаси ҳам), масжидга кириш, Каъбани тавоф қилиш, Қуръони каримни ғилофсиз ушлаш ва ёддан ёки китобга қараб ўқиш, эри билан жимоъ қилиш.
Ҳайз вақтидаги намозларнинг қазоси ўқилмайди, Аллоҳ таолонинг лутфу карами ва эҳсони ила соқит бўлади. Аммо ҳоиз (ҳайз кўрган) аёл намоз вақти кир ганда имкон қадар таҳорат билан жойнамозда сукут қилиб ўтирса, савобга эришади. Рамазони шариф рўза сининг қазосини эса ҳайитдан сўнг пайсалга солмай, дарҳол тутиб бериши лозим. Ҳажга борган аёл ҳайз кўр са, Арафотда туриши мумкин. Аммо ҳаждаги фарз таво фи учун Маккада кутиб туради ва пок бўлгандан кейин тавоф қилиб, кейин қайтади. Агар фарз тавофни адо этмай қайтса, имкон топганда қайтадан адо қилиши лозим бўлади.
Ҳайз ҳолатидаги аёли билан жимоъ қилиш қуйидаги ояти каримага биноан қатъий ҳаром қилинган. Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 222-оятида: «(Эй Муҳаммад!) Сиздан ҳайз ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «У кўнгилсиз - нопок нарсадир. Бас, ҳайз пайтида аёлларингиздан четланингиз ва то покланмагунларича уларга якинлашмангиз! Пок бўлганларидан кейин уларга Аллоҳ буюрган тарафдан келингиз! Албатта, Аллоҳ тавба қилгувчиларни ва ўзларини мудом пок тутгувчиларни севади», деб буюрган.
Мазҳабимиз уламолари аёлининг ҳайз ҳолатида ёки орқа йўлига жимоъ қилишни ҳалол билган киши диндан чиқади, деганлар. Ҳайз ҳолатида саҳван унутиб жимоъ қилиб қўйган тақдирда, агар қон қизил рангда бўлса, бир динор ва агар сариқ рангда бўлса, ярим динор садақа бериши лозим.
Бас, аёллар ҳайз вақтида эрлари уларга рағбат қилмаслиги учун эски, кўримсиз кийимлар кийиб, имкон қадар ишваю карашма, интим суҳбат ва ҳаракатлардан тийилишлари керак.
Ҳайз пайтида хотиннинг киндигидан тиззасигача бўлган аъзоларига қўл теккизмаслик лозимлиги фиқҳ китобларида баён қилинган. Аммо эр ҳайз кўрган аёлининг бошқа аъзоларини ушламоғи мумкин ва насороларга (хиристиан динига мансуб кишиларга) хилоф қилмоқ учун у билан бир тўшақда ётмоғи эса суннат ҳисобланади. Ҳоиз аёл билан суҳбатлашиш, бир дастурхонда ўтириш мумкин. У боласини эмизиши, хулоса қилиб айтганда, дунёвий муомалаларни ва рўзғор ишларининг барини қилиши жоиздир.
Ҳайз никоҳ ўқишни ҳам ман қилмайди. Шунинг учун ҳайзлари тўй кунига мувофиқ келган келинларни никоҳ қилмасдан, куёвнинг уйига олиб боришга маслаҳат берадиган жоҳилларнинг фикрлари ботилдир.
Ҳайз ва нифос кўрган аёллар Қуръони каримни ушлаш ва ўқишдан қайтарилган бўлсалар ҳам, шукрона учун «Алҳамдулиллаҳ», бирор хайрли ишни бошлаш олдидан суннатга мувофиқ «Бисмиллоҳир Раҳманир Раҳийм» дейишлари жоиз.
Диний калималарни айтиши, болалари ёки бошқаларга ўргатиши мумкин. (Таҳоратсиз киши Қуръони каримни ушламасдан ёки ёддан ўқиши жоиз, аммо таҳорат билан ўқиса, савоби кўп ва суннатга мувофиқ бўлади).
Мазкур жамоа, яъни ҳоиз ва нифосли аёллар, таҳоратсиз ва жунуб кишилар Қуръони каримни ушламайдилар. Аммо Қуръон солинган ғилофнинг дастасидан ушлашлари жоиз, бироқ оятлар битилган танга, идиш ва қоғозларни ушлашлари ҳам дуруст эмас.
Танбеҳ: маълумки, ҳайз ва нифос пайти муҳтарама аёллар учун машаққатли бир ҳолдир. Баъзи жоҳил кишилар ҳайзни айб деб билишади. Аксинча, ҳайз айб эмас, балки фазилат ҳисобланади. Ҳайзда Аллоҳ таолонинг бир неча ҳикматлари бўлиб, уларнинг аввалги-си фарзанд кўрмоқдир. Аллоҳ таоло инъом этган нарсалар, шубҳасиз, банданинг манфаати учундир.
Ҳадиси шарифда: «Аёлларнинг уч кунлик ҳайзи бир йил исшпмалашдан улуғрок» бир кунлик иситмалаш бир йиллик ибодатдан афзал», деб марҳамат қилин ган. Шунингдек, бир кун нифос кўриш қирқ ғазодан яхшироқ, болани эмизиш қул озод қилишдан яхшироқ ва фарзанд эмган сути учун онага қирқ ҳаж ва умра саво бидан зиёдроқ савоб ёзилади.
Ҳазрати Оиша онамиз розияллоху анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қиладилар:
«Агар аёл ҳайз кўрса, аввалги гуноҳларига каффорат бўлади. Агар ҳайз кўрган кунида «Алҳамду лиллаҳи ало кулли ҳол ва астағфируллоҳа мин кулли занбин. «(Ҳар ҳандай ҳолатда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин ва барча гуноҳларимга истиғфор айтаман), деса, Аллоҳ таоло унинг дўзах ўтидан эмин бўлишини, Сирот кўпригидан саломат ўтишини ва жаннатга киришини таъмин этади. У аёлнинг даражасини ҳирк, шаҳиднинг даражасидек баланд қилгай».
Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ: «Бу савоб ва мартабалар эрига итоаткор, шариат ҳукмларига амал қиладиган ва ўзини номаҳрамлардан саҳлайдиган солиҳа аёллар учун башорат ҳилинган», деганлар.
Муҳаммад Шоҳмуродзода, Фазлиддин Кароматуллоҳларнинг
"Исломда никоҳ ва оила" китобидан
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 35 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар