1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Оила бузилишининг муҳим омили

Россия аҳолисининг ярмига (52%) кўра, эр-хотин орасидаги хиёнат оилаларни вайрон қиладиган энг кучли омил экан. Бу ҳақида бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганувчи марказ тарафидан ўтказилган тадқиқотлар гувоҳлик беради. (ВЦИОМ).
Бу ҳасратли рўйхатда ичкибозликка муккасидан кетиш (45%) иккинчи ўринни эгаллаган. Учинчи ўринни эса гиёҳвандлик воситаларига қарамлик эгаллаган (31%).
Оила бузилишида “қўшимча” омил сифатида жисмоний кучнинг қўлланиши (38%), ҳаддан ташқари рашк (25%), хасислик (22%), шантаж ва ўзини ўзи ўлдириш билан қўрқитиш (19%) ва пул етишмаслигига (17%) ўхшаган сабаблар кўрсатилган.
Эркаклар уйдан кетишининг асосий сабаби хиёнат эканлиги аниқланган. Аёллар учун энг муҳим сабаб эрининг ичкилик гирдобига тушиши экан.
Россияликлар жинсий ҳаётдаги муаммоларга (10%), жуфтининг қариндошлари билан ёмон муносабатларига (9%) ва жуфтининг бепуштлигига (7%)  “эркин” омил сифатида қараб, булар оила бузилишининг асосий омиллари эмас деб ҳисоблашар экан. Аммо сўралувчиларнинг 17 фоиздан кўпи санаб ўтилган омилларни ҳам қабул қилиб бўлмайдиган шартлар деб билишган.
Сўралганларнинг аксар қисмига (92%) кўра, ҳар қандай оиладаги муаммони зўрлик қўлламасдан бартараф қилса бўлар экан. Асосан аёлларнинг кўпчилиги шу фикрда эканлар (94%), эркакларнинг эса фақат 88% шундай ҳисоблашар экан. Фақат 5 % россияликлар оиладаги конфликт вазиятни зўравонлик йўли билан ҳал қилишни мақбул услуб деб билишар экан.
Мазкур сўровнома 2011 йил 25-26 июн кунлари ўтказилган. Мазкур сўровномада Россиянинг 46 вилоят, ўлка ва республикаларидан 138 аҳоли пунктларида яшовчи 1.6 минг одам иштирок этган. Статистик хато 3.4 фоизни ташкил қилиши мумкин.

Абу Муслим Тайёрлади

Ҳозир сайтимизда 39 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ