Мақолалар
Аёлнинг юзини кўрсатиши ва ҳижоб ҳақида
- Подробности
- Бўлим: Фатволар
- Чиққан санаси: 09 Март 2025
- (Нашр қилинган санаси)
Савол
Аёлнинг юзини кўрсатиши ёки ёпиши ҳақида узоқ-узоқ мунозаралар бўлмоқда. Аёлнинг юзи аврат ҳисобланадими? Уни ёпиш керакми ёки йўқми? Бу ҳақда мунозара қилаётганлардан ҳеч ким қониқарли жавоб бера олмади. Биз ҳам сизга мурожаат қилдик. Сиздан очиқ-ойдин далиллар асосида жавоб беришингизни кутамиз. (121)
Жавоб
Ислом жамияти – Аллоҳ таолога ва охират кунига иймондан кейин – фазилатли хулқ-атвор, иффатли бўлиш, эркак ва аёл ўртасида бир-бирини ҳурмат қилиш асосларига таянган; барча нарсани ҳалол деб билувчиларга, чегара ва меъёр танимайдиган шаҳватга берилиб кетганларга тўсиқ бўлишни мақсад қилган жамоатдир.
Ислом шариати ҳам бузуқликка олиб борадиган йўлларни ёпиш, очиқ-сочиқлик, бегона эркак ва аёлларнинг ёлғиз қолиш каби фитна ҳаволарини тарқатадиган эшикларни ёпиш асосига қурилгандир.
Шу билан бирга, енгиллик қилиш, қийинчилик ва машаққатни олиб ташлаш асосига ҳам қурилгандир. Буни ҳаёт зарурий равишда келтириб чиқарадиган баъзи ҳолатларни мубоҳ деб билиш ёки четланиб бўлмайдиган вазиятларни кечириб юбориш орқали амалга оширади. Бунинг намунаси шундаки, барча аёл ва эркакларга назарларини ҳаромдан сақлаш ва номусларини муҳофаза қилиш амр қилинган бўлиши билан бирга, аёлларнинг зийнатларидан ўз-ўзидан кўриниб турадиган нарсалар мубоҳ эканлиги қабул қилинган.
"Мўмин эркакларга айт: кўзларини ҳаромдан тийсинлар, номусларини муҳофаза қилсинлар. Бу улар учун покроқдир." (Нур сураси, 30-оят)
"Мўмин аёлларга айт: кўзларини ҳаромдан тийсинлар, иффатларини муҳофаза қилсинлар. Зийнатларини, ўз-ўзидан кўриниб турадиганидан ташқари, ошкор қилмасинлар. Рўмолларини йўқаларининг устига ташласинлар." (Нур сураси, 31-оят)
Муфассирлар "Зийнатларини, ўз-ўзидан кўриниб турадиганидан ташқари, ошкор қилмасинлар" оятининг тафсирида Ибн Аббоснинг шундай деганини ривоят қиладилар: "Ўз-ўзидан кўриниб турадиган нарсалар – қўл, оёқ ва юздир." Ибн Умар эса "Юз ва икки қўлдир" деган. Анаси "Қўл ва оёқлардир" деган.
Ибн Ҳазм шундай дейди: "Бу саҳобалардан келган барча ривоятлар тўғридир." Ҳазрати Оиша (розияллоҳу анҳо) ва баъзи тобеин имомларидан ҳам худди шу нарса ривоят қилинган.
"Кўриниб турадиган жойлар мустасно" оятининг тафсири борасидаги ихтилофга мазҳаб имомлари ҳам қўшилганлар. Уларинг қарашларини Шавконий "Найлул Автор" номли китобида ривоят қилган. (124)
Баъзи мазҳаб имомлари шундай деганлар: "Аёлнинг юзи ва икки қўлидан ташқари бутун танаси авратдир." Ҳадий ва Қосим ҳам шу қарашни қабул қилганлар. Абу Ҳанифадан ривоят қилинган икки ривоятдан бирида у ҳам шу қарашни қабул қилгани айтилган. Имом Молик ҳам шу фикрни қабул қилган.
Баъзи мазҳаб имомлари эса: "Юзи, икки қўли ва икки оёғининг занжир тақадиган қисми мустасно, қолган жойлари авратдир." деганлар. Бу фикрга бир қарашда Қосим ва бошқа ривоятда Абу Ҳанифа, Саъври ва Абу Аббос ҳам қўшилганлар.
Бошқа бир қарашга кўра: "Юзидан ташқари бутун тана авратдир." Аҳмад ибн Ҳанбал ва Абу Довуд ҳам шу фикрни қабул қилганлар. (125)
Аёлнинг юзи аврат эмас.
Аёлнинг юзи аврат эканлигини бир ривоятга кўра фақат Аҳмад (бу фикр унга нисбат берилиши заиф ҳисобланади) ва баъзи Шофеъий имомларидан бошқа ҳеч ким даъво қилмаган.
Насслар ва келган ривоятлар кўрсатиб турибдики, аёлларнинг юзи ва икки қўли аврат эмас. Ибн Аббос ва Ибн Умар ҳамда бошқа баъзи саҳобалар, тобеинлар ва мазҳаб имомларидан келган ривоятлар ҳам буни тасдиқлайди.
Ибн Ҳазм – у далилларнинг зоҳирий маъносига кўра ҳаракат қилар эди – "Рўмолларини йўқаларининг устига ташласинлар" оятини юзни кўрсатиш мубоҳ эканлигига далил қилиб келтирган. Чунки бу ерда рўмолнинг йўқалар устига ташланиши талаб қилинган, юзга эмас. Шунингдек, Бухорийнинг Ибн Аббосдан қилган ривояти ҳам бунинг далили сифатида келтирилган.
Ибн Аббос шундай деган: "Мен Аллоҳнинг Расули (соллаллоҳу алайҳи васаллам) билан байрамга кирдим. Аллоҳнинг Расули (соллаллоҳу алайҳи васаллам) байрам намозини ўқиб бўлгач, Билол билан бирга аёллар томонга борди. Аллоҳнинг Расули (соллаллоҳу алайҳи васаллам) уларга насиҳат қилди ва садақа беришларини буюрди. Мен аёлларнинг ўзларидаги қимматли нарсаларини Билол (розияллоҳу анҳу) очган либосининг четига қўйиш учун қўлларини узатганларини кўрдим."
Ибн Аббос Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) билан бирга аёлларнинг қўлларини кўрган. Бу эса аёлларнинг қўллари аврат эмаслигини кўрсатади.
Бухорий, Муслим ва "Сунан" муаллифлари Ибн Аббосдан ривоят қилишган: "Ҳасъам қабиласидан бир аёл 'Вида ҳаҗи'да Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан бир нарсалар сўради. Фазл ибн Аббос Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) билан бирга эди. Фазл аёлга қарай бошлади. Аёл гўзал эди. Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Фазлнинг юзини бошқа тарафга буриб қўйди."
Баъзи ривоятларда шундай келган: "Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Фазлнинг бошини бошқа тарафга бурди."
Ҳазрати Аббос сўради: "Эй Аллоҳнинг Расули! Нима учун аммангиз ўғлининг бошини бурдингиз?"
Аллоҳнинг Расули (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай жавоб бердилар: "Мен бир ёш йигит ва бир ёш аёлни кўрдим. Шайтон уларга қарши (ҳеч нарса қилмаслигига) ишончим комил эмас."
Бошқа бир ривоятда: "Фитна юзага келмаслигидан ишончим комил эмас." – деб айтганлар.
Баъзи ҳадис олимлари ва фақиҳлар ушбу ҳадисдан келиб чиқиб, фитнадан хатар йўқ бўлган тақдирда аёлга қараш жоиз эканлигига далил келтирганлар. Чунки Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) аёлнинг юзини ёпишни буюрмаган эдилар. Агар унинг юзи ёпиқ бўлганида, Ибн Аббос унинг гўзаллиги ёки хунуклигини билмаган бўлар эди.
Фақиҳлар ва муҳаддислар шундай деганлар: "Ҳазрати Аббос қараш жоиз эканини тушунмаганида Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан сўрамаган бўлар эди. Агар унинг тушунгани нотўғри бўлганида, Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) уни рад қилган бўлар эдилар."
Бу воқеа ҳижоб ояти нозил бўлгандан кейин содир бўлган. Яъни, Вида ҳаҷи даврида, ҳижратнинг ўнинчи йилида бўлган. Оят эса ҳижратнинг бешинчи йилида нозил бўлган эди. (126)
Кўзларни ҳаромдан тийиш
Аллоҳ таоло амр қилган "кўзларни ҳаромдан тийиш" дегани – кўзларни буткул ёпиш ёки бошни ерга эгиш маъносини англатмайди. Агар шундай бўлганда, инсон ҳеч кимни кўрмаслиги керак бўлар эди. Бу эса мумкин бўлмаган нарсадир. Оятда кўзни тикқатиб қарамаслик назарда тутилган. Яъни, юракка таъсир қилувчи даражада гўзалликларга такрор-такрор қараш ман қилинган. Бу "кўзларни ҳаромдан тийиш" иборасининг маъносидир. Бу кўзларни буткул беркитиш маъносини англатмайди.
Эркакнинг аёлнинг аврат ҳисобланмаган жойига қараши жоиздир. Лекин бу қараш шаҳват билан бўлмаслиги керак. Агар шаҳват билан қараса, фитнага тушишлари эҳтимоли пайдо бўлади.
Бу масалада аёл ҳам эркак билан бир хил ҳукмга эгадир. Аёлнинг ҳам одоб билан ва эркакнинг маҳрам бўлмаган жойига қараши жоиздир.
Аҳмад ибн Ҳанбал ва бошқа баъзи ҳадис олимлари ҳазрати Оишадан (розияллоҳу анҳо) шундай ривоят қилишган:
"Ҳабашликлар бир байрам куни ўзаро ўйнашар эдилар. Мен эса Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг елкаларидан уларни томоша қилмоқчи бўлдим. Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) мен учун елкаларини бир оз пастга эгдилар. Мен эса уларни кузатдим. Охирида эса юзимни бурдим."
Баъзи Шофеъий олимлари эркакнинг аёлга қараши жоиз бўлмагани каби, аёлнинг ҳам эркакларга қараши ҳалол эмаслигини айтганлар. Улар бу фикрларига далил қилиб Термизийнинг Умму Салама ва Маймунадан ривоят қилган ҳадисини келтирганлар – иккаласи ҳам Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг завжалари эди.
"Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Умму Салама ва Маймунага Абдуллоҳ ибн Умму Мактумдан ўзларини тийишларини буюрдилар. Улар: 'У кўр инсон-ку, у бизни кўрмайди!' – дейишди. Шунда Аллоҳнинг Расули (соллаллоҳу алайҳи васаллам): 'Сиз ҳам кўрмисиз? Уни кўрмаяпсизми?' – дедилар."
Бу ҳадис далил сифатида олинмайди. Чунки у ҳам санад, ҳам маъно жиҳатидан танқидга очиқ бўлган ҳадисдир. Ривоят даражаси саҳиҳ ҳадислар даражасида эмас.
Бу ҳақда ривоят қилинган бошқа ҳадислар эса қараш жоиз эканини билдириб туради. Уларнинг бирида Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Фотима бинти Қайсга Умму Мактумнинг уйида иддасини ўтказишни буюриб, шундай деганлар:
"У кўр одам. Унинг олдида либосингни ечсанг бўлади."
Ҳофиз Ибн Ҳажар шундай дейди:
"Умму Салама ва Маймунага Умму Мактумдан тийилиш амр қилиниши эҳтимол кўр одамдан бирор нарса кўриниб қолиши мумкинлиги тахмин қилинган бўлиши мумкин. Чунки арабларнинг кўпчилиги пештомалларининг остида ҳеч қандай кийим киймаган бўлишлари мумкин эди."
Абу Довуд эса:
"Умму Салама ва Маймуна ҳадиси Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг завжаларига хосдир. Фотима бинти Қайс ҳадиси эса барча мусулмон аёлларга умумийдир." – деган.
Ибн Ҳажар ва бошқа баъзи олимлар ҳам бу фикрни маъқул деб ҳисоблашган.
Бизнинг ҳам қабул қилганимиз шу фикрдир. Чунки Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг завжаларига хос ҳукмлар бор. Аллоҳ таоло улардан ёмон амал қилганларига икки баробар азоб берилишини, солих амал қилганларига эса икки баробар мукофот берилишини таъкидлаган:
"Эй Пайғамбар завжалари! Сизлар бошқа аёллар каби эмассизлар..." (Аҳзоб сураси, 32-оят)
Уларнинг мўминларнинг маънавий оналари эканликлари сабабли улар учун алоҳида ҳукмлар жорий қилинган. Улар бошқа аёллардан фарқли мақомда эканликлари Аҳзоб сурасида тасдиқланган. (128)
Ёпиниш одати
Аёлларнинг ёпинишдаги мутаассиблиги Исломнинг турли даврларида ва ҳар хил замонларда пайдо бўлган кенг тарқалган одат эканлиги маълум. Бу одамларнинг эҳтиёт юзасидан ва ўзларига кўра бузуқликка олиб борадиган эшикларни ёпиш мақсадида пайдо қилганлари ва тақлидий равишда амалга ошириб келган бир урф эди. Бу Ислом амри натижасида пайдо бўлган нарса эмас эди.
Ислом уламоларининг ижмоига кўра, аёллар юзлари ва қўллари очиқ ҳолда масжидларда намоз ўқишлари – эркакларнинг ортидан саф тузиб – ва илм мажлисларига келишлари мумкин.
Ислом тарихи маълумотларидан билишимизча, аёллар эркаклар билан бирга жиҳод ва жанг майдонларида уларнинг сояси ва ёрдамчиси бўлиб иштирок этишган. Улар жангларда мусулмон эркакларнинг яраларини боғлаб, уларга сув етказиш учун ҳаракат қилишган. Ривоят қилинишича, саҳобаларнинг аёллари Ярмук жангида эркакларга ёрдам беришган.
Ҳаж ва умрада ихромда бўлган аёлларнинг тавоф, сай, Арафотда вақфа, Жамаротда тош отиш ва бошқа маносиклар вақтида юзлари очиқ бўлиши ҳақида Ислом уламолари иттифоқ қилганлар. Ҳатто жумла уламолар, ихромда бўлган аёлга юзини ёпишни ҳаром деб ҳисоблашган.
Бу ҳақда Бухорий ва бошқа ҳадис китобларида келган қуйидаги ҳадисни далил қилиб келтиришган:
"Ихромда бўлган аёл юзини ёпмасин, қўлига қўлқоп киймасин."
Ҳанбалий имомларидан Ибн Ақилдан: "Бугунги бузуқлик муҳитида аёлнинг ихромда юзини очиши афзалми ёки ёпиши?" – деб сўралганда, унинг жавоби қаттиқ ҳисобланган фатволардан бири бўлган.
Мен эса шундай жавоб беришни истайман: Аёлнинг юзини очиши унинг ихромининг характерли хусусиятидир. Шаръий йўсинда собит бўлган бир ҳукмни, кейин пайдо бўлган (бузуқлик кенгайиши каби) воқеалар билан бекор қилиш жоиз эмас. Чунки бу ҳолат шариат ҳукмларини воқеалар туфайли насх қилиш (бекор қилиш) бўлади. Бу эса шариат ҳукмларини сабабсиз бекор қилишгача олиб бориши мумкин.
Шариатнинг аёлга юзини очишни, эркакка эса назарини тийишни буюриши ажабланарли эмас. Бу амр улар учун улкан бир имтиҳондир. Бу шунга ўхшайдики, ихром пайтида ҳайвонларни овлаш мумкин бўлган ҳолда, уларни ов қилиш ҳаром қилинган.
Ибн Қаййим "Бадоиъул Фаваид" асарида бу фикрни ривоят қилган.
Бу қараш ҳижоб ҳақида шариатнинг фикрини энг мухтасар шаклда баён қилади.
Энг яхшисини Аллоҳ таоло билувчидир. (129)
Фатово муосира. Юсуф Қаразовий
Абу Муалим таржимаси
Парик тақиш ва аёлнинг сартарошга бориши
- Подробности
- Бўлим: Фатволар
- Чиққан санаси: 09 Март 2025
- (Нашр қилинган санаси)
Савол
Мусулмон аёлнинг гўзалланиш учун сартарошга бориши жоизми?
Ҳозирги кунда ижтимоий ҳаёт тараққий этгани сабабли, безаниш усуллари ва шакллари ҳам ўзгарди.
Энди аёл ўз уйида безанолмайди.
Бу масала билан боғлиқ яна бир нарса бор.
Кўплаб аёллар кийиб юрган ва "парик" деб аталадиган сунъий сочлар.
Бу каби сочларни тақиш шариъатга кўра жоизми?
Баъзи одамлар парик аёлнинг ҳақиқий сочини тўсиб туради, деб даъво қиладилар.
Аёлнинг сочи аврат бўлган экан, парик ҳам унинг бошини тўсади, деб иддао қилмоқдалар.
Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Подробности
- Бўлим: Фатволар
- Чиққан санаси: 31 Июль 2024
- (Нашр қилинган санаси)
Cавол: Турмуш ўртоғим ота уйимга бир ойда бир юборади. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг "Бахтиёр оила" китобидан, "Зикр аҳлидан сўранг" сайтидан ҳукмларни кўрсатиб, икки ҳафтада уйга боришга жавоб сўрадим. Яқинда бординг-ку, ношукрлик қилмагин, кўрнамаксан, деди. Оилада учта қизмиз. Боришга шароитим, имкониятим бор. Устоз, эримнинг ота-онамни бориб кўришдан тўсишга ҳаққи борми ёки мен эрим этганидек ношукрлик қиляпманми?
Аёлнинг ҳамма нарсаси шаррми?
- Подробности
- Бўлим: Фатволар
- Чиққан санаси: 09 Март 2025
- (Нашр қилинган санаси)
Савол
Мўминларнинг амири Ҳазрат Али (розияллоҳу анҳу)нинг "Наҳжул-Балоға" номли асарида "Аёлнинг барча нарсаси шаррдир. Унда бўлиши керак бўлган ҳамма нарса шаррдир." деган ибора учрайди.
Сизнинг бу ҳақдаги изоҳингиз қандай?
Бу сўз исломнинг аёлларга нисбатан тутган позициясини кўрсатадими?
Изоҳларингизни кутаяпман, раҳмат.
Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Подробности
- Бўлим: Фатволар
- Чиққан санаси: 27 Июль 2024
- (Нашр қилинган санаси)
Савол: Шариатимизга кўра аёл кишининг машина ҳайдаши мумкинми?
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
- Аёлнинг Таравих намози учун уйидан чиқиши
- Эътикоф ҳақида
- Рўза боби (1-қисм)
- Фитр садақаси
- Аёллар эътикофига доир масалалар
- Фидя бериш ҳақида
- Саҳарлик ва ифторлик
- Рўзани бузадиган амаллар
- Рўзани бузадиган амаллар
- Эътикоф бўлими
- Рўза боби (2-қисм)
- Нафл рўзалар ҳақида
- Рамазон: эрингиз сиздан рози бўлсин
- Рамазон: оналар учун 23 маслаҳат
- Расулуллоҳнинг Рамазон ойида баъзи аёллари билан никоҳланишлари
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Аёлнинг юзини кўрсатиши ва ҳижоб ҳақида
- Парик тақиш ва аёлнинг сартарошга бориши
- Аёлнинг ҳамма нарсаси шаррми?
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш