Сайт бўлимлари
- Никоҳ эълони ва унда кўнгилху
- Никоҳ тўйини қилиш кимнинг зи
- Эр-хотин орасидаги муштарак ҳ
Muslima.Uz
Уйланишдан қўрқадиган йигитлар
- Подробности
- Бўлим: Долзарб мавзу
Қолаверса, кишининг бахти, хотиржамлиги ва шодлиги энг аввало унинг оиласи билан боғлиқ. Оилавий бахт — кишининг жамиятдаги ўрни, мавқеъини белгилаш билан бир қаторда, унинг узоқ ва соғлом ҳаёт кечиришини ҳам кафолатлайди. Ҳеч эътибор берганмисиз, нотаниш давраларга тушиб қолганимизда ёки дўсту биродарлар билан учрашиб қолганимизда дастлабки савол-жавоблар оила ва фарзандлар билан боғлиқ бўлади:
— Турмуш қурганмисиз?..
— Фарзандлардан нечта?..
Иш, ўқиш, жамиятдаги бошва ютуқлар кейинги ўринларда сўралади. Башарти, оилавий ҳаёти тугал-тўкис бўлмаган кишининг карьераси, ишдаги мавқеъи баланд бўлган тақдирда ҳам, элимиз ундайларни ёқламайди. Тўғри, касб-кори ортидан обрў топиш яхши, аммо болажон ўзбек халқи бахт деганда ўғил-қизли хонадонни, эрига бош эгиб хизматга шайланган аёли, аҳли аёлига меҳрибон бўлган эркаги бор оилани тушунади. Бежизга ўзбегимиз “Йигитнинг келинчаги, аёлнинг беланчаги бўлсин” деб ният қилмайди.
Замонамизга келиб хорижий мамлакатларнинг ўзига хос “маданият”и таъсирида айрим йигит-қизларимиз дунёқарашида миллийлигимизга ёт қарашлар шаклланяптики, пировардида айримлар “карьера қилишим керак, ўзимни ўнглаб олишим керак” деган баҳоналар билан турмуш қуришни пайсалга солишни ўрганганлар. Уларнинг фикрига кўра оила қуриш карьерага халал берар эмиш. Хўш, аслида ҳам шундайми?
Бўйдоқликда бойлик йўқ
- дейди донишманд халқимиз. Бундай олганда карьера қилиш, касб-кори ортидан нуфуз ортирришдан асосий мақсад тўкин ва фаровон ҳаёт қуриш демакдир. Аммо ёлғизликда топган мол-давлатда барака бўлмайди. Бунинг устига топганингни асраб-авайлаб, тежаб-тергаб ишлатадиган инсон бўлмаса, эртанги кунга умид уйғотадиган фарзандлар бўлмаса, албатта чўнтакка бугун эрталаб кирган пулнинг кечга бориб чўғи камаяди. Қолаверса, оила — умид маскани. Ҳар қандай ҳолатда ҳам оилали одамнинг эртаси билан боғлиқ ширин ташвиши бўлади. Ана шу ташвиш ўйида оилали киши исрофгарчиликка йўл қўймайди. Тежамкорлик бўлган жойда эса барака, файз ва албатта меҳр-оқибат кўтарилмайди. Айрим юрдошларимиз бундай оддий ҳақиқатларни ё билмайдилар ёки тан олгилари келмайди.
— Балки аллақачон уйланиш ёшига етиб, оила қуришни кечиктираётган йигитларимизга топаётган пулига бегонанинг (уларнинг назарида хотин бегона) шериклик қилиши ёқмас?- дейди Тошкент шаҳрилик муштарийимиз Феруза Маткаримова.- Бундай хулосага келишимга сабаб маҳалламизда ўттиз беш ёшларга бориб қолган, нуфузли идорада ишлайдиган, қўш дипломли, бир неча марта хорижий давлатларда малака оширган йигит бор. Тўй-гаштакларда аёллар йигитнинг онасидан “қачон келин туширасиз?” деб сўраса, аёл хижолат бўлиб, “ўғлимга бу ҳақида гапириб бўлармиди? Уни бу дейди, буни у дейди, учрашган қизларидан айб топаверади. Ўзим ҳам қачон шу ўғлимдан хотиржам бўламан, деб юрак-бағрим ўртаниб адо бўлдим”, дейди. У уйланса маҳалламизда тагли-тугли, олий маълумотли, ақлли қизлар кўп. Аммо негадир номаълум сабабларга кўра уйланишни пайсалга солиб юрибди. Ҳар куни эрталаб савлат тўкиб хизмат машинасида ишга боради. Ука-сингилларининг болалари мактаб ёшига етган, йигит уларга ҳавас ҳам қилмайдими, дейман. Ҳатто маҳалламизда “фалончининг яширинча уйланиб олган хотини бор экан, бир бева хотинга уйланган экан” деган гап-сўзлар ҳам чиқди. Энг ачинарлиси, ундан ўрганиб 22-23 ёшли бошқа йигитларимиз ҳам, аввал карьера қилай, ўзимни тиклаб олай, уй-жой, мошина қилиб сўнг уйланаман, дейдиган бўлган...
Пайғамбар алайҳиссалом бир ҳадисларида шундай марҳамат қилганлар: "Никоҳ менинг суннатимдир, ким суннатимдан воз кечса, у мендан эмас" (яъни умматимдан эмас). Яна бир муборак каломда “Никоҳ билан кўпайишинглар, зеро барака никоҳдадир” дейишлик билан ҳам Пайғамбар (с а в) умматларини оила қуришга даъват этганлар.
Ривоят қилишларича бир йигитнинг ота-онаси қазо қилиб, аҳли салафларнинг бирига шогирд тушиб, унинг хизматида умргузаронлик қилиб юрар экан. Устози пири комил шогирдининг уйланиш ёшига етганини билиб, уни ўзига яқин хонадоннинг қизига никоҳламоқчи бўлибди. Шогирд уйланишга қизга берадиган маҳри, уй-жойи, оила тебратишга имкони йўқлигини айтиш билан устозининг таклифини рад этмоқчи бўлибдию, “Шундай пиру комил олдида мен ким бўлибманки, уларнинг таклифига эътироз билдирсам” деган андишада тилини тишлабди. Тез орада устоз никоҳ маросими тараддудига тушибди. Бир қўчқор, беш- ўнта нону, бир сиқим майиз билан тўй ўтибди. Тўй муносабати билан қабила оқсоқоли келин – куёвга ер берибди, уни кўрган қабиланинг бошқа бадавлат кишилари ҳам ёш оилага ўз ерларидан туҳфа қилишибди. Устоз бир қўй ва бир эчки тўёна қилибди. Хуллас, эгнидаги бўз кўйлак иштонидан бошқа ҳеч вақоси йўқ қашшоқ йигит никоҳ шарофати билан ҳам жуфтлик, ҳам ерлик ва ҳам оилалик бўлибди. Қувончи ичига сиғмай устозига миннатдорчилик билдириб таъзим билан шундай дебди:
— Устоз, менга уйланасан, деганингизда жуда ташвишга тушгандим. Никоҳ билан менинг ризқимга ҳам барака қўшилди. Сиздан бениҳоя миннатдорман. Шунча пайт қашшоқлигимдан чўчиб уйланишни орзу қилмагандим, уйланиш бараканинг боши экан...
Ривоятдаги ҳикоят лўнда: Барака, фаровонлик ва хотиржамлик — никоҳда.
Қолаверса, оилавий никоҳ
Фарзандлар билан баракотли бўлади
Оила қуришни пайсалга солиш ёки мол дунёси озлигини баҳона қилиб уйланишдан қочишни динимиз ҳам, элимиз ҳам ёқламайди. Никоҳ билан турмуш қурган кишиларнинг ризқ-рўзини Яратганнинг ўзи зиёда қилади. Шунингдек, никоҳ, уйланиш кишини фоҳиша ишлардан, ёмонликлардан асрайди. Никоҳ асосида оила қуриш билан инсон насл-насаби поклигини сақлаб, авлодини давом эттиради. Умуман олганда иш, ўқиш ва ҳоказолар важидан оила қуришни пайсалга солиш мақбул иш эмас. Диний манбаларда далолат қилинишича, пайғамбар (с а в) уйланиш учун никоҳда тенглик бўлиши, иймони гўзал, солиҳа, эр ва унинг яқинларини ҳурмат қиладиган, хушрўй ва албатта фарзанд кўра оладиган қизга никоҳланишни таъкид этганлар. Чиндан ҳам оилани, оилали инсонни фарзандсиз тасаввур этиб бўлмайди. Фарзанд киши дунёқарашини ўзгартиради. Ҳаётга, келажакка бўлган умидни улғайтиради. Бежизга дорбозлар дор ўйнаётиб “...Гар фарзандинг бўлмаса, Не керакдур молу дунё бариси...” деб хитоб қилмайди. Карьерасини баҳона қилиб ёки кўнглидаги қиз учрамаётганини сабаб қилиб оила қурмаётган йигитлар тенг-тўшлари, яқинларининг фарзандларини кўриб уларнинг ҳам шундай ширин болалари, улар билан боғлиқ ширин ташвишлари бўлишини хохламасмикинлар?..
— Хизмат сафари билан Япония пойтахти Токиода бўлганимизда шаҳардаги “ҳиссиз” манзарадан ҳайратда қолдим,- дейди Ўзбекистон об- ҳавони кузатиш бош бошқармаси етакчи мутахассиси Гавҳархон Мамажонова.- Шаҳар кўчаларида ўрта ёшлилар ва ёшларга кўзингиз тушади. Умуман ёш бола етаклаган ёки боғча-мактаб ёшидаги болакайларни учратмайсиз. Одамлар гўё роботга ўхшайди. Иш уй, уй иш. Ора-чорада овқатланиш, агар ўша ҳам тик оёқда ўтиб кетмаса. Хуллас унақанги “темир” манзара сабабини координаторимиздан сўрашга жазм қилдим. Унинг айтишича, япон ёшлари карьерасини йўлга қўйиш, ишда маълум муваффақиятларга эришиш учун ўттиз ёшлардан ошиб, ўттиз беш- қирқ ёшлар атрофида оила қурар экан. Оила қурган тақдирда ҳам фарзанд кўришни ўйлаб, чамалаб режалаштиришар экан. Балки шунинг учун ҳам Токиодаги одамлар қиёфаси совуқ, ҳиссиз ва бефарқмикан, деган мулоҳазага ҳам бордим. Оиласи ва фарзандлари бўлмаган одам бефарқ ва умидсиз бўлиб қолади. Исроилда бўлганимизда эса Япониядаги аҳволга бутунлай терс ҳолатга гувоҳ бўлдик. Пойтахт кўчаларида гўдагини айлантиргани олиб чиққан оналар, фарзандлари билан етаклашиб юрган оталарни кўриб кўзингиз қувнайди. Хиёбон, истироҳат боғлари кечки пайт ва дам олиш кунлари болаларини олиб чиққан ота-оналар билан гавжум бўлалар экан. Координаторимиз яҳудийларнинг оилапарварлигини алоҳда эътироф этиб, бу миллат вакиллари балоғатга етгач албатта оила қуришини ва камида иккита фарзанд кўриши мажбурий кўникмага ўхшаган қоидага айланганини гапирди. Яҳудий оила бошлиқлари-эркаклар бўлса-да, уларнинг аёллари қаттиққўлроқ, балким шу сабабданми уларда оиласига хиёнат қилиш кам кузатилар экан. Умуман олганда дунёнинг камдан кам мамлакатлари аҳолисда кузатиладиган ҳолат — оилапарварлик, фарзандларни севиш, оилани, турмушни ҳар нарсадан устун қўйиш хусусиятлари яҳудий миллатида кучли экан...
Оилавий никоҳ — мўъжиза
Мўъжиза бўлганда ҳам ҳар куни қандайдир янги тўсиқларни ошиб ўтишга ундайдиган, ёнингдаги инсоннинг ўзига хос янги қиррасини кашф эттиришга сабаб бўладиган ва хайрихоҳликни, кечиримлиликни ўргатадиган илоҳий мўъжиза ҳисобланади. Масалан инсон турмуш ўртоғини севса, унинг эҳтиёжларини ҳисобга олади ва унинг учун яшашга интилади. Кимдир учун яшаётган, ўзини кимгадир керак деб билган киши эса аввало ўзини, ҳаётини қадрлай олади.
— Қирқ ёшлар атрофидаги бўйдоқ бир танишим ёлғизликда яшашга кўникиб қолди, чоғи, -дейди ҳамкасбларимиздан бири.- Унга уйланиб, бола-чақа орттиришини, оилавий ҳаёт чинакам бахт туйғуларини инъом этишини тушунтиришга уринсам, оилали дўстларининг турмушини, уларнинг хотинлари билан муносабатини кўриб оила қуришдан кўнгли қолиб кетганини айтади. Шунақаси ҳам бўлар экан-да...
Ҳа, таассуфки бунақалар ҳозир жуда кўпайиб кетган. Аввало инсон ҳаётда қўрқиб яшамаслиги керак. Ҳар кимнинг ўз ҳаёти, ўз тақдири бўлади. Дўстларининг ҳаёти текис кечмаган бўлса, бу унинг тақдири ҳам шундай қалтис бўлади, дегани эмас-ку. Қолаверса, оила — инсонни эзгуликлар ижод қилишга ўргатадиган муҳит. Ёнингда сени тушунган, сен тушунган, сени қадрлаган, сен кўнгил қўйган жуфтинг бўлиши, кулгуларидан жаннат ифорлари таралаётган беғубор болаларинг бўлиши энг олий БАХТ. Шу билан бирга никоҳ билан оила қуриб кўпайиш Аллоҳнинг амри ва Пайғамбаримизнинг суннати ҳисобланади. Буюк Зотнинг хоҳишига қарши бориб, исёнкор бўлишдан Ўзи асрасин.
Янги ҳаёт остонасида турган барчага мустаҳкам ва саодатли оилага эгалик қилиш, маърифатли, аҳли солиҳ фарзандларни дунёга келтириб тарбиялаш билан жамият ривожи, мамлакатнинг ҳар томонлама юксалишига ҳисса қўшиш насиб этсин.
Умида АЗИЗ
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 55 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар