Сайт бўлимлари
Аёллар сочини бўяши мумкинми?
- Подробности
- Бўлим: Фатволар
- Чиққан санаси: 01 Июль 2014
- (Нашр қилинган санаси)
ЖАВОБ: Сочни бўяса бўлади ва бунинг ғусл ҳамда таҳоратга зарари йўқ. Бу ҳақда муҳтарам устоз доктор Ваҳба Мустафо Зуҳайлий ўзининг «Фатавоий Муосира» китобида қуйидагиларни ёзади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оқарган соч ва соқолни бўяшни мубоҳ қилганлар. У зотдан собит бўлган ҳадисда бу маъно бор».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, яҳудий ва насоролар бўямайдилар. Бас, уларга хилоф қилингиз», дедилар» (Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий). Шофеъийлар сочни қорага бўяшни ҳаром, дейишган. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакрнинг отаси Абу Қуҳофани бундан қайтарганлар. Унинг соч-соқоли ҳақида «иккисини ўзгартиринглар, қорани четлатинглар» деганлар. Лекин фуқаҳолар жумҳури: бу нарса Абу Қуҳофага ўхшаган ўта қари одамларга хос, дейишган. Саҳоба ва тобеъинлардан бир жамоа, Усмон, Ҳасан, Ҳусайн, Уқба ибн Омир, улардан кейин Ибн Сирийн, Абу Бурда ва бошқалар қорага бўяшган».
Уламоларимиз бу масалада, хусусан, сочни қорага бўяш ҳақида турли ҳолатларни эътиборга олиб бир қанча гапларни айтишган. Жумладан, оила қурмоқчи бўлган одамнинг алдаш учун сочни қорага бўяш ҳаром, дейилган. Аёл кишига эри рухсат берса жоиз, деганлар ва ҳоказо (Аллоҳ билувчидир).
Сунъий ҳомила зино ҳукмидами?
- Подробности
- Бўлим: Фатволар
- Чиққан санаси: 01 Июль 2014
- (Нашр қилинган санаси)
Сунъий ҳомиладорлик ила туғилган, яъни мутлақо бегона эркакнинг уруғи билан уруғлантирилиб дунёга келган бола зинодан туғилган бола ҳукмидами?
ЖАВОБ: Бегона эркакнинг уруғидан урчитилган сунъий ҳомиладорлик зино билан баробар. Бундан туғилган бола ҳам зинодан туғилган (валади зино) ҳисобланади (Аллоҳ билувчидир).
Хотиннинг ажрашишга ҳуқуқи борми?
- Подробности
- Бўлим: Фатволар
- Чиққан санаси: 01 Июль 2014
- (Нашр қилинган санаси)
Бир дўстим ўн йилдан бери фарзандсиз. Докторлар унга бепуштлик ташхисини қўйишган, ҳозир аёлининг уйидагилар қизларини ажратиб олишмоқчи, сабаби фарзандсизлик. Эр-хотин ўртасидаги муносабатлар ҳозирги кунгача яхши эди, лекин ҳозир аёл эридан жавоб, яъни ажрашишни талаб қилмоқда. Аёл «бошқа эрга тегиб, фарзандли бўламан, умрим ўтиб кетмоқда» деб даъво қилмоқда. Шундай вазиятда эр хотинига жавоб бермаса бўладими? Ислом нуқтаи назаридан аёл ўз навбатида эрининг жавобисиз ҳам ажрашишга ҳаққи борми?
ЖАВОБ: Аёлнинг эридан маълум сабабларга кўра ажрашиши “хулуъ” дейилади. «Хулуъ» сўзи луғатда кийим ечиш маъносида кўпроқ ишлатилади. Шариатда эса хотин кишининг арз қилиб, бир нарса эвазига эридан ажрашишига хулуъ дейилади. Чунки эру хотин Қуръон таъбири ила бир-бирига кийим ўрнида бўлади. Аллоҳ таоло: «Агар икковларининг Аллоҳнинг чегараларида тура олмаслигидан қўрқсангиз, хотин берган эвазда икковларига гуноҳ йўқдир. Ушбулар Аллоҳнинг чегараларидадир. Демак, уларга тажовуз қилманг», деган.
Ушбу ояти карима асосида Ислом шариатида «хулуъ» ҳукми жорий қилинган. Эр-хотинда бирга яшаш иложи қолмаса, агар бирга туришса, гуноҳ иш юзага келиши муқаррар бўлиб қолсаю, шунда хотин ажрашишни истаса, эрига фидя-тўлов бериб ва уни рози қилиб ажрашиб кетса бўлади.
Бу масалада «Мухтасари Виқоя»да бундай дейилган: “Ҳожат тушганда маҳрга яроқли нарса эвазига хулуъ қилса бўлади”. Бунга ҳозиргина ўрганган оятимиз ва қуйидаги ҳадиси шариф далилдир: “Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Собит ибн Қайснинг хотини Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен унга хулқда ҳам, динда ҳам бир айб қўя олмайман, лекин Исломда куфрон бўлишини ёқтирмайман», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унга боғини қайтариб берасанми?» дедилар. «Ҳа», деди аёл. Эрига: «Боғни қабул қилиб ол-да, уни бир талоқ қил», дедилар» (Имом Бухорий ва Насоий ривоят қилишган). Собит ибн Қайс розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтганларини қилди ва шу тариқа Исломда биринчи хулуъ собит бўлди.
Узоқ муддат фарзанд кўрмаганлик ҳам узр ҳисобланади. Аммо ажрашга шошилмай Аллоҳдан биргаликда нажот сўрашни ва даволанишни маслаҳат берамиз (Аллоҳ билувчидир).
Зинодан туғилган болани асраб олиш мумкинми?
- Подробности
- Бўлим: Фатволар
- Чиққан санаси: 01 Июль 2014
- (Нашр қилинган санаси)
Дўстим бефарзандлиги учун бола асраб олмоқчи, лекин у мурожаат этган туғруҳхоналарда аксарият болалар ота-онасининг тайини йўқ, яъни зинодан бўлган экан. Дўстим зинодан туғилган болалардан яхшилик чиқмайди, деб айтяпти, шу тўғрими? Бу болаларни савоб умидида боқиб олса бўладими? Шариатда бунинг ҳукми қанақа?
ЖАВОБ: Зинодан туғилган бола айбдор бўлмайди. Уни боқиш ва тарбиялаш мумкин ва бу савобли иш саналади (Аллоҳ билувчидир).
Яширинча никоҳ қилиш мумкинми?
- Подробности
- Бўлим: Фатволар
- Чиққан санаси: 21 Июнь 2014
- (Нашр қилинган санаси)
Бир бева аёл билан танишиб қолдим, ҳижоб ўраганига уч ой бўлибди. Турмуш ўртоғи вафот этган. У аёл тез-тез бир “маршрутка”га чиқаркан. Уни бир ҳайдовчи учинчи хотин қилиб никоҳига олишини айтибди. Мени ҳайрон қолдирган нарса никоҳ махфий бўларкан, яъни аёлнинг қариндошлари ва бўлажак кундошлари бу ҳақда билмасликлари керак экан. Аёл ўлган эри уйида қайнонаси ва икки боласи билан яшайверар экан. Улар яширинча учрашиб туришар экан. Ҳайдовчи одамнинг айтиши бўйича бева аёлни зинодан сақламоқчи экан. Шу иш мумкинми? Бу ҳолатда у ҳамма хотинларига тенг муолмала қила олмайди-ку!
ЖАВОБ: Ўша аёлга мазкур ҳайдовчидан бошқа эр топилмас эканми? Бунақа ишларда шошилмай, маслаҳат билан иш кўриш керак. Аёл умр бўйи бировга билдирмай, учинчи хотин бўлиб эри билан яширинча учрашиб юриши шартми?!
Афсуски, баъзи аёллар диний гаплар айтган одамларнинг алдовига лслн учишади. Менга ҳам бунга ўхшаш хабарлар кўп келади. Биттаси бир аёлни алдаб, ҳажга олиб бораман, у қиламан, бу қиламан деб никоҳлаб бир кечадан кейин ғойиб бўлибди. Аёл бечора уни топа олмайди. Бошқа эр қилай деса, бировнинг никоҳида. Мазкур ноинсоф ҳеч бўлмаса хотиннинг бошини очиб қўймаган.
Бундай ҳолатларда маслаҳат-кенгаш билан, сўраб-суриштириб иш кўриш керак. Намозни, ҳажни, бошқа нарсаларни ўртага қўшиб алдаса, ишониб кетавериш тўғри келмайди (Аллоҳ билувчидир).
Еще статьи...
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 25 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар