1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Буйрак ва жигарни қандай тозалаш мумкин?

Жигар ва буйрак инсон организмида табиий фильтр вазифасини ўтайди. Жигар қондан ҳар хил заҳар моддаларни олиб, уларни зарарсизлантиради.

Буйрак ва жигарга нималар зарарлидир? Ҳаддан ташқари кўп овқат ейиш, ёғли, қовурилган, тузланган, дудланган нарсалар, спиртли ичимликлар ва тамакилардир.

Буйрак ва жигарни тозалашда халқ табобатида бир неча хил усуллар мавжуд бўлиб, уларнинг айримлари қуйидагилардир. Малина асосида тайёрланган ичимлик. 3 ош қошиқ малина япроқлари ярим литр қайноқ сувга солинади ва 15-20 дақиқа дамлаб қўйилади. Кейин малина барглари олиб ташланади ва қуритилган малина мевалари сувга ташланади. Ҳар куни ярим стакандан уч маҳал ичилади.

Жигарни тозалашда лавлаги ҳам ёрдам беради. Бир неча лавлаги олинади ва пўстлоғи тозаланиб, лавлаги эзилиб пишгунга қадар узоқ вақт қайнатилади. Бу суюқликни кунига бир неча марта икки ҳафта давомида ичиш лозим бўлади.

Маккажўхорининг пўпилчаларини чой каби дамлаб, икки-уч ҳафта давомида сув ўрнида ичиш керак.

Янги узилган сабзавотлардан тайёрланган турли хил шарбатлар ҳам жигар фаолиятини яхшилашга таъсир кўрсатади.Сабзи (210 г), петрушка (60 г), сельдерей (150 г), бундай усулда тайёрланган шарбатни ҳар куни, бир ой давомида оч наҳорга ичиш керак.

Ярим стакан тузланган карам суви ва ярим стакан помидор шарбати билан аралаштириб, уни ҳам икки ҳафта давомида ҳар куни овқатдан кейин ичиш лозим.

Ҳозир сайтимизда битта меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ