1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Al Jazeera (Катар): Пандемия ва гўзаллик

Қандай қилиб коронавирус хотин-қизлар гўзаллик маросимлар ва косметика маҳсулотлари таъсир қилди?

2020 йилда коронавирус пандемияси кўплаб компанияларга зарар етказди, бу эса уларнинг даромадларига сезиларли таъсир кўрсатди. Бирламчи зарурат товарлари бўлмай қўйган товарларга талаб камайди, аммо бунинг ўрнига мажбурий ўз-ўзини изоляция қилиш туфайли бошқа товарларга бўлган талаб ошди.
Бу пандемиядан қўрқиш фонида қисман локдаун ёки психологик босим туфайли одамларнинг одатий харид қилиш моделининг ўзгариши билан бевосита боғлиқ.
Шундай бўлса-да, энг кутилмаган нарсалар, жумладан, пластик жарроҳлик ва тери, тана ва соч парваришлаш маҳсулотларига талабнинг ўсиши кузатилмоқда. Қайд этилишича, парвариш косметикасига бўлган талаб 234% га ошган. Истеъмолчи хулқ-атворининг катта ўзгариши жиддий оқибатларга олиб келади.

Косметика воситаларига талаб камайди

Уйдан туриб ишлашга чақириқлар косметика воситалари, соч турмаклаш воситалари, тиш чўткаси ва дезодоранлар савдосига таъсир кўрсатди. Хабар қилинишича, Буюк Британияда гўзаллик маҳсулотларига бўлган талаб 2019 йилга нисбатан 10% га камайиб, 300 миллион фунт стерлинг (405 миллион доллар) ташкил қилган.
Мутахассислар савдонинг пасайишини шу билан изоҳлайдики, истеъмолчилар косметика сотиб олишдан олдин «тестер»ларга таянади, лекин улардан фойдаланишга COVID-19 коронавирус инфекцияси туфайли ҳуқуқий чекловлар тўсқинлик қилинди, деб тушунтиради. Баъзи брендлар кичик ҳажми гўзаллик маҳсулотлари яратиш учун ҳаракат қилди ва бошқа ҳаракатларга мурожаат қилган, лекин аёллар уларни сотиб олишига «мажбурлай» олмади.
Соч ва тери парваришлаш воситалари билан вазият бошқача. Ванна учун мойлар, кўпиклар ва шамлар савдоси кескин ортиб, тарихий максимум кўрсаткичга етди. Британия магазинларида ванна қабул қилиш учун воситалар савдоси 500% га ўсди. NPDgroup сайти хабар қилишича, қовоқлар учун «тень» ва «тушь» воситаларига талаб 2019 йил билан таққослаганда тахминан 3%га ўсди, лаб бўёқлари савдоси эса, аксинча, тушиб кетди.

Қандай қилиб коронавирус лаб бўёғи савдосига таъсир қилди?

Пандемия лаб бўёғи бозорини қулатди. Лаб бўёғи ишлаб чиқарувчилари савдоси уларнинг одатий кўрсаткичлари 40%ини ташкил қилди. Мутахассислар бундай натижаларни лаб бўёғи саноати тарихидаги энг ёмон кўрсаткичлар деб аташди.
Лаб бўёғи савдосининг пасайишига сабаб кўп мамлакатларда локдаун ва ниқоб режимини жорий этишга қарор қилингани билан боғлиқ. Демак, энди лаб бўёғидан фойдаланишга зарурат йўқ.

Визажистлар

Визажистлар — тўйлар ва мода намойишларининг ажралмас қисми бўлсада, лекин 2020 йил барча оммавийй тадбирлар коронавирус пандемияси туфайли чекланди ёки бекор қилинди. Визажистлар иши хавф остида қолди, чунки тўй ўтказиш рухсат этилган мамлакатлар меҳмонлар сонини чеклаб қўйди, бу эса косметика воситалари савдосига ҳам, мутахассислар ёллашга ҳам жиддий таъсир кўрсатади.

Пандемия ва пластик жарроҳлик

Пластик жарроҳ Джейкоб Сейдж The Guardian га ҳикоя қилишича, одамлар локдаун ва чекловлар туфайли саёҳатлар ва кийим-бошга эмас, балки фитнес ва пластик жарроҳликка кўп пул сарфламоқда.
Кўплаб одамлар тиббиёт ва косметология клиникаларига йўл олди, гарчи аввал ҳеч качон пластик жарроҳликка мурожаат қилмаган бўлсада. Сейдж таъкидлашича, одамлар ринопластика, ёноқ пластикаси, филлер ва ботоксга қизиқиб қолган.
Айрим косметологик жараёнлар шиш ва кўкаришга олиб келади, шу сабабли ўзини-ўзи изоляция қилиш даври бу операцияларга қарор қилганлар учун ажойиб имконият бўлди. Одамлар юзларининг соғайишини кутиб, бир муддат уйда яширинишлари мумкин бўлди.
Нью-Йоркдаги машҳур пластик жарроҳ доктор Стив Перлман  суратга олиш жараёнларидаги танаффуслардан косметологик жараёнлар ва пластик операциялар учун фойдаланишга қарор қилган машҳур шахслар қаторидан бўлган мижозлар сони ортганлигини айтди.
Facial Plastic Surgery & Aesthetic Medicine томонидан нашр этилган тадқиқот пандемия даврида пластик жарроҳларга мурожаат қилган одамлар сони сезиларли ўсганлигини кўрсатди. Бу аёлларнинг кўзгга узоқроқ қарашлари билан изоҳланади. Улар юз хусусиятларини ўрганиш ва пластик жарроҳлик бўйича қарор қабул қилиш учун кўпроқ имкониятларга эга бўлдилар. Лекин пластик жарроҳларга мурожаат қилган эркаклар сони эса ўзгармади.
Одамлар турли сабабларга кўра турли маҳсулотлар сотиб олишдан бош тортдилар. Уйда узоқ вақт турадиганлар сони ортиши билан саломатлик ва соғлом овқатланиш билан боғлиқ янги маҳсулотлар пайдо бўлди. Келгуси даврда истеъмолчилар хулқ-атворининг ўзгариши пандемиядан кейинги молия ва мода дунёсида янги саҳифа очади.

Ҳозир сайтимизда битта меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ