1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

«Агар зино ошкора бўлса, касофати ҳам ҳаммага уради»

Зино махфий бўлса, гуноҳи икки зинокорга бўлади. Зино ошкора бўлса, гуноҳи барчага бўлади, касофати ҳам ҳаммага уради. Ўн йиллар аввал Тошкентга борганимда ёқамни ушлар эдим. Аёлларни кийимидан ҳайратда қолардим. Кўп ўтмай ўзимизда ҳам худди шундай кийимлар пайдо бўлди. Тиззадан баланд кийиш уят ҳисобланмай қолди. Бу вақтда Тошкентда кийим ўлчами янада калталашганига гувоҳ бўлдим. Юбка деса, юбкага нисбатан ҳақорат ҳисобланадиган кийимларга ўтиб кетилибди. Яна ўн йилга бормай, менинг шаҳримда ҳам шундай юришларини ўйласам, даҳшатга тушаман.
Ўтган йили Тожикистонга бордим. Соддачилик. Аёллар биздаги тўқсонинчи йиллар кийимида юрибди. Бизда кийиб юрган кийимлари билан аёллар у ерга борса, фоҳишага бўлгани каби муносабат кўради.
Ажрашиш уят бўлмай қолди. Ажрашган келин чиройли бўлса, пули бор биттаси дарров топиляпти. Ҳали эридан иддаси чиқмай, устига юриб қўя қоляпти.
Авваллари келинни “ушлаб олиш“ни камдан-кам эшитар эдим. Ҳозирда фалончи келинини ушлаб олибди, фалончини келини қочиб кетибди, фалончи хотинини ўртоғи билан ушлаб олибди, деган гаплар кўпайганидан, ҳаммани келини юряпти, деган хаёлга боради одам.
“Тиктириш“ мода бўлди. Бирорта доктор арзимаган пулга тиктириб беради. Анави аёл шу баҳона юзини “ёруғ” қилиб олади. Эркак жониворлар ҳам янги усулини ўйлаб топган. Уч кун яқинлик қилмаса парда йиртилар экан, деб уч кун кутиб ўтирибди. Ўз жуфти ҳалолига ишонмай, бу каби иш қилгандан ўлган афзал. Етиб келганимиз шу.
Ошхоналар, чойхоналарга кундузи киришни иложи йўқ. Аёллар “Игрушка”, “гап” ўйнайди. Дунёвийлар бўлса, ҳа, майли, дейди одам. Ҳожи акаларни хотинлари, ҳожи оналар, ҳижобли аёллар...
Дин бехабарларини тушунарсан. Аммо диндорларини қандай тушуниш мумкин? Гўёки ҳижобда. Аммо кийиб олган кийимидан калта юбкалилар ҳам хижолат бўлиб кетади. Муслима деганда икки энлик бошидаги рўмоли бор, бўлди. Эгнидаги кийимлари “астағфируллоҳ”, дейдиган даражада. Ҳижобдан мақсад нима эди? Авратни ёпишми ёки бошни ёпиб, кетни очишми? Ҳижобдан мақсад пардаланиш, эркаклар нигоҳидан қочиш бўлса, ҳозирги ҳижоблиларни терилган қошлари, шиширилган лаблари, олма терадиган кўзлари ҳижоб ҳақидаги тасаввурларни сочиб юборади.
    Шаҳарда машҳур ҳожи акалар бор. Шуларни синглисини расман иккита эри бор. Икки эр бир-бирини танийди. Пулни кучидан индамай яшайверади. Аёл истаган куни биринчи эри билан, истаган куни иккинчи эри билан ётади.
    Бизда шаҳарда таксистлар бор. Пул топиш учун эмас, янгисини илинтириш учун таксистлик қилади. Машинасига чиққан ҳар қандай аёлни йўлдан уришга уринади. Шу таксистлар ортидан қанчадан-қанча оилалар бузилиб кетди. Эрлик аёллар қанчаси шу ифлослар билан зинога қўл урди.
    Фейсбук, Телеграм каби ижтимоий тармоқлардан эр топиш - янги модага айланди. Эрсиз аёл эр топса, чидаса бўлади. Аммо эри бор аёллар, икки-учта ақлли гапларни ёзадиган ифлос эркаклар сабаб, кап-катта хотин бўлганда, фарзандларини бўйи ўзидан ўтганда ажрашиб, оиласини бузиб, ўша “Гапдонга” эрга тегмоқчи бўлиб юрибди.
    Қайсидир аёл эри билан уришиб, уйига келса ёки эри Россияга кетса, пойлаб ўтирадиган одам қиёфасидаги махлуқлар бор. Эри кетиши билан, бўри каби ташланади.
    Шаҳарда аввал дискотека деган нарса бўлмас эди. Ҳозирда тўртта дискотека бемалол фаолият олиб боряпти. Ичида фаҳш, фоҳишалар қатори туппа-тузук аёллар юрганига нима дейиш мумкин?
    Фоҳишалар Дубайга, Истанбулга бориб келиб яхши машиналар миняпти. Уларни шу ҳаётига орзуманд баъзи аёллар Дубай сари отланишни орзу қилиб яшаяпти.
Бир йигит ҳазил қилиб эълон ёзибди “ўн ёшгача бўлган қизлар билан танишаман. Қолганига "ожидания" тушяпман”, деб. Кулгили, бир вақтни ўзида ачинарли нарса. Яхши қиз топа олмай қийналиб юрган бўйдоқ укаларим, жиянларимни кўрсам, раҳмим келиб кетади. Қиз кўп, деймиз. Аммо яхши қизни остонасида кунига беш-олтитадан совчи.
Хиёбонлар, паркларда қиз ва йигитлар бемалол ўпишиб, ялашиб, қапишиб ўтирибди. Ҳеч кимни ҳеч ким билан иши йўқ. “Тур падарингга лаънат”, дейдиган одам йўқ.
Юқорида ёзганимдай, зино очиқ бўлса - гуноҳи ҳаммага бўлади. Гуноҳларга кўникиб қолдик. Энди касофати ҳам барчамизга бўлади. Бунисига қандай кўникамиз, билмадим...

Саййид Ислом

 

Ҳайитлик зулми

Рамазоннинг охирги ўн кунлиги, улуғ қадр кечаларида, дуолар қабул бўладиган, хайрли амаллар қилинадиган улуғ кунлар, ҳайит айёми арафасида турибмиз. Лекин баъзи аёллар, ғанимат кунларни қадрламай, келину қудаларига зулм қилмоқда эканлар. Афсуски, орамизда ҳамон ҳайит тоғорасини муаммо қилиб юрганлар бор экан. Аллоҳ қайноналарга иймон- инсоф берсин!
Бир бева муслима опамиз фейсбукдаги шахсий хабарлар бўлимимизга шу хақида мактуб ёзибдилар.

Давоми...

Хориждаги тўйлар

Тўй халқимизнинг энг эътиборли, муҳим удумларидан. Айниқса никоҳ тўйлари ҳар бир ўзбек оиласи ҳаётида чуқур из қолдирадиган шодиёна ва хурсандчилик маросимидир. Аммо кейинги пайтларда никоҳ тўйларини ўтказишда йўл қўйилаётган дабдабабозлик, кимўзарга ортиқча харажат сарфлашлар, шариат кўрсатмаларида бўлмаган янгича маросимларни жорий қилиш каби кўнгилсиз ҳолатлар ҳаммани баравар ранжитмоқда, ўйлатмоқда, мунозарага чорламоқда. Бу борада изланишлар олиб бораётиб, турли замон ва турли халқларнинг никоҳ тўйларига муносабати ҳақидаги тажрибалар билан ўртоқлашгим келди.
Камина уч марта, жами юз эллик беш кун мобайнида Саудия Арабистонида илмий сафарда бўлдим. Ўз-ўзидан равшанки, шу муҳлат ичида «бухорийлар»нинг (юртимиздан у ерга бориб қолган ҳаммани шу ном билан аташади) кўплаб урф-одатларини ўрганиш, бир неча тўйларида иштирок этишга тўғри келди. Саудиялик ватандошларимизнинг тўйлари бизникидан унча фарқ қилмайди. Уларда ҳам тўйлар асосан махсус тўйхоналарда (уларни «қаср» дейишади) ўтади, тўй зиёфатига чиройли чоп этилган махсус таклифнома билан чораланади. Лекин тўйга келганлар биздагидай стол-стулларда эмас, катта залга айланасига қўйилган юмшоқ ўриндиқларда (креслоларда) жойлашишади. Зиёфат аксари ҳолларда шом намозидан сўнг бошланиб, тунги соат бир-иккиларда тугайди.
Меҳмонлар келиши билан ҳар тўрт-беш киши олдидаги махсус хонтахталарга идишларда олий навли хурмо ва ширинлик қўйилади, бойроқ кишилар тўйида хурмо данагини олиб, ўрнига бодом мағзи тиқиб қўйишади. Башанг кийинган ёш хизматчи йигитчалар меҳмонларга арабча қаҳва ёки чой улашиб туришади. Ҳамма ширинлик билан чой ё қаҳвасини ичиб, ширин суҳбат қуриб ўтиради, бошқа шаҳарлардан келган қадрдонлар билан ҳол-аҳвол сўрашилади. Қиз узатиш тўйи бўлса, қадрли меҳмонларга ҳадячалар улашилади. Қаср ташқарисидаги ҳовлида эса куёвнинг дўстлари учун кенг ялангликка гилам тўшаб, алоҳида жой тайёрланади. Улар ҳам шу ерда суҳбатлашиб ўтиришади, аммо дастурхон тузалмайди. Бундай суҳбатлар кеч соат ўн бирларгача давом этади.
Шундан кейин тўй зиёфати бошланади. Меҳмонлар ўриндиқлардан гиламга тушиб, тўрт кишидан ўтиришади. Хизматчилар ўн дақиқа ичида улар олдига елим дастурхон (уларда «суфра) ёзишади, унга озроқ нон, яхна ичимлик ё шарбатлар, олма, пўртахол, банан каби бир-икки хил ҳўл мева қўйиб чиқишади. Сўнгра ҳар тўпга биттадан катта товоқда ош тортилади. У билан баравар бир марта ишлатиладиган елим қошиқ ва тиш кавлагичлар ҳам улашилади. Куёвжўраларга ҳам дастурхон тузалиб, Ош тарқатилади. Ош еб бўлингач, ҳамма яна ўриндиқларга қайтиб, чой ё қаҳва устида суҳбатни давом эттиради. Хизматчилар дарров «суфра»ларни йиғиштириб олишади, ортиб қолган таомлар эса 999 рақамига қўнғироқ қилиниб, хайрия ташкилотларига муҳтожлар учун бериб юборилади. Тунги соат бирда одамлар рухсат ҳам кутмай, ҳовлидаги тўй эгаси билан хайр-хўшлашиб уйига жўнайди. Аксарият ватандошларимизнинг тўйлари худди шу тарзда ўтади. Тўйларда мусиқа чалиш, ашула айтиш, рақсга тушиш одати йўқ.
Мартабаси улуғ, бадавлат, хос кишиларнинг тўйлари сал ўзгачароқ ўтади: уларда меҳмонлар биздагига ўхшаб атрофига саккизтадан юмшоқ курси қўйилган айлана столларда атрофида ўтиришади. Улар ҳам чой ёки қаҳва устида суҳбатлашиб ўтиришади. Соат ўн бирларда эса ҳамма  «шведча стол» тартибида зиёфатга туради. Яъни, қўлига идиш олиб,  қўшни хонада катта идишларда сузиб қўйилган бир неча хил таомлардан хохлаганини ва егулигини идишига солади ва столига келтириб ейди. Иссиқ овқатлар бир-икки хил суюқ, палов, пиширилган гўшт, манти ва араб миллий таомларидан иборат бўлади. Овқатни еб бўлингач, идишини махсус жойга элтиб, кейин газагига музқаймоқ ейилади.
Бир сафар Тоиф шаҳрида афғонистонлик ўзбеклар тўйида ҳам иштирок этдим. Улар одатига кўра, катта хоналарга узунасига Қашқадарё ёки Сурхондарёдаги каби кўрпачалар солиниб, ўртага дастурхон тузалади. Уларда мева-чева кам тортилади, аммо иссиқ овқат кўп улашилади.
Саудиядаги ватандошларимиз тўйи нимаси биландир тарихий томиридан узилганга ўхшайди: тўй бору томоша, хурсандчилик йўқ, тўйларнинг ўйин-кулги қисмидан воз кечилгандек… Лекин Жиддада яшайдиган Абдуллажон Туркистоний деган ватандошимиз қиз узатганида тўй ўйин-кулги билан ўтди: ўзбекистонлик умрачилар орасида Аҳмаджон Дадаев исмли санъаткор борлигини эшитиб, уни тўйга таклиф этишди. У тор билан чиройли ашулалар ижро этди. Тўйга келганлар юракдан ўйнашди, буни тасвирга ҳам туширишди. Меҳмонлардан бирининг айтишича, «занг босган юракларини бир тозалаб олишди».
Агар биздаги гоҳо бўлиб турадиган ўринсиз исрофгарчиликлар, кимўзарга ҳаддан ошишлар, дабдабабозликларни истисно қилганда, тўйларимизни ҳақиқий хурсандчилик намунаси, деса бўлади. Аммо ватандошлар тўйининг бир томони ибратлики, уларда одамлар тўйга фақат қорин тўйдиришга эмас, асосан дийдорлашгани, чиройли суҳбат қургани келишади. Кейин уларда қизнинг сепи ҳам рисоладагидай: фақат керакли рўзғор ашёлари, асосан мебел қилинади. Аммо шариат талабига кўра келиннинг маҳрини беришга алоҳида эътибор қаратилади.
Шу ўринда неча асрлардан буён инсонларга ибрат бўлиб келаётган яна бир тўй ҳақида тўхталиб ўтмоқчи эдим. Маълумки, Пайғамбаримиз Муҳаммад (алайҳиссалом) суюмли қизлари Фотимаи Заҳрони жиянлари Ҳазрати Алига (каррамаллоҳу важҳаҳу) узатмоқчи бўлдилар. Лекин Ҳазрати Алининг тўй қилишга пуллари йўқ. Заргарликда керак бўладиган «изхир ўти» териб келиб, бир заргарга сотдилар, лекин бу ҳам урвоқ бўлмади. Шунда маслаҳат сўраб, Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) учрадилар. «Сотишга ниманг бор?» деб сўрадилар Фахри коинот. «Совутим», деди Ҳазрати Али. Тўй харажати учун совутни Ҳазрати Усмонга тўрт юз саксон дирҳамга сотишди. Лекин Ҳазрати Усмон ҳам олийҳимматлиликнинг чўққисида қолди: йигит киши қуролсиз қолмасин, дея совутини Ҳазрати Алининг ўзига ҳадя қилди. Тўй  зиёфати ҳам камтарона бўлди. Ансорлардан бири совға қилиб келтирган қўйни сўйиб, таом тайёрлашди. Пайғамбар алайҳиссалом юборган хурмо ва зайтун ёғи дастурхонга тортилди. Ҳазрати Алининг келинга берган маҳрини қаранг: иккита кўйлак, бир пўстак, бир қўл тегирмони, бир ёстиқ, бир мешкоб ва бошқа рўзғор ашёлари… Бу мусулмонлар йўлбошчисининг севимли қизига улуғ саҳобийнинг қилган сепи ва тўй харажатлари эди.
Алҳамдулиллаҳ, тўқчилик замонида, ҳамма нарса сероб бўлган жаннатмакон юртда яшаймиз. Аммо бу тўйларимиздаги исрофгарчиликни оқлашга, дабдабабозликка йўл очишга, ортиқча маросимлар ўтказишда кимўзарга беллашишга баҳона бўлмаслиги керак. Ҳамма анрсанинг исрофи бор, исрофгарлар эса жаннатга киришмайди. Тўйларимизда азалий андозаларимизга риоя қилайлик, қуюшқондан чиқиб кетмайлик.

Сайфиддин ЖАЛИЛОВ,
профессор, Андижон

Никоҳ узуги...

Келин-куёв никоҳ вақтида бир-бирларининг қўлларига узук тақиш одатини халқимиз ўрислардан ўрганган. Бунинг христианликка алоқаси борми? Нима учун узук айнан тўртинчи бармоққа тақилади?

Жавоб: Шариатимиз эркакларга тилла тақинчоқларни ҳаром қилган. Бу нарса аслида христианларнинг учхудолик эътиқодига бориб тақалади. Лондонда чоп этиладиган «WOMAN» («Аёл») номли журналнинг 1960 йил 19 март сони, 8-саҳифасида ушбу савол-жавоб чоп этилган:

— Why is wedding ring placed on the third finger of the left hand?

Нима учун никоҳ узуги чап қўлнинг тўртинчи бармоғига тақилади, деган саволга журналнинг савол-жавоблар бўлими муҳаррираси Анжела Талбот шундай жавоб беради: -

— There is the ancient origin whereby the bridegroom placed the ring on the tip of bride's left thumb, saying: «In the name of the father* on the first finger, saying: «In the name of the son» on the second finger, saying: «And of the Holy Ghost», on the word «Amen», the ring was finally placed on the third finger where it remained.

— Бу удум қадимий одатларимизга бориб тақалади. Аслида қоидаси бундай: куёв узукни келиннинг бош бармоғига қўйиб: «Ота номи билан» дейди. Сўнгра кўрсаткич бармоғига қўйиб: «Ўғил номи билан», дейди. Сўнг учинчи бармоққа қўйиб: «Муқаддас Руҳ номи билан», дейди ва охирида «Амин» деб тўртинчи бармоғига тақиб қўяди».
Бу эътирофдан келиб чиқадики, «никоҳ узуги» ҳам, уни келин-куёв бир-бирига тақиб, қўйишию кейин тақиб юришлари ҳам диёримизга совет замонида кириб келган, аслида христианларнинг диний маросимларидан бири бўлган бегона одатдир. Афсуски, биз ҳар жиҳатда шон-шарафларга бурканган мусулмон аждодларимизнинг бугунги болалари нима ўзимизники, нима бегоналигини фарқлаёлмай қолдик.

Манба: "Ҳидоят" журнали 2002 10 сонидан

Уриш ёки урмаслик?

Ислом аёлларга жисмоний жазо бериш ҳақида нима дейди? Тарбияда асосий мезон муҳаббат ва ҳурмат деб айтадиган Қуръони каримда бу ҳақда нима дейилган?

Давоми...

Ҳозир сайтимизда 107 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ