1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer
  • Никоҳ эълони ва унда кўнгилху
  • Никоҳ тўйини қилиш кимнинг зи
  • Эр-хотин орасидаги муштарак ҳ

Muslima.Uz

Асабингизни асранг

Инсон асабийлашса мия, жигар, буйрак ва юракка озуқа ташувчи йўллар бўғилади. Кўз қорачиғи кенгайиб, юрак уриши тезлашади. Бундай вақтда жигардан углеводлар (зарарли суюқлик) ажрала бошлайди. Аъзоларнинг бундай пала-партиш ишлаши кўп касалликларнинг (стенокардия, инфаркт, инсулт) келиб чиқишига сабаб бўлади.

Чеҳраси очиқ, салга аччиғи чиқ­май­диган одамлар руҳан ва жисмонан тетик бўлишади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ғазаб­ланган пайтда ўтириб олишни, яна босилмаса, ётиб олишни ёки таҳорат янгилаб, икки ракат намоз ўқишни тавсия қилганлар.

Нерв толаларининг узилиши аъзоларимиздаги озиқ моддалар камайишига, ҳолсизликка олиб келади. Масалан, жисмимизда калсий моддаси етишмаса, мушакларимиз оғриб, суякларимиз мўрт бўлиб қолиши мумкин. Юзимизга табассум қайтиши биланоқ, миямиз тажангликни сўндирувчи моддалар ишлаб чиқара бошлайди.

Мунтазам бадантарбия қилиш, очиқ ҳавода айланиш, айниқса, уйқуга ётишдан олдин беш-ўн дақиқа юриш жуда фойдали. Табиат қўйнига чиқиб завқланиш, вақти-вақти билан тоза сув ҳавзаларида чўмилиб туриш ҳам керак. Шунингдек, озуқага бой овқатларни меъёрида ейиш яхши. Эзгу ният, чиройли сўз, яхши амал, ота-она, қариндош-уруғ, қўни-қўшнилар билан яхши муносабат ҳам асабларимизга тинчлик беради, мустаҳкамлайди. Демак, имкон борича турли асаббузарлик­ларнинг олдини олишга интилишимиз, яхшиликка ишонч, келажакка умид билан яшашга ўрганишимиз зарур.

Парда ЖЎРАЕВ,

Ҳомиладорликда тўғри озиқланиш

 

 

 

Фарзандингиз барча тирик жон каби ўсиши учун қувват (калория) ва озуқавий моддаларга (оқсил, ёғ, углевод, витамин, минерал моддалар)  муҳтож. Болангиз бу нарсаларни агар тўғри озиқлансангиз етарлича миқдорда қабул қилиб соғлом туғилади.
Она организми табиатан болани керагича таъминлаш учун мослашган.
Ҳомиладорлик албатта вазн ортиши билан кечади.  Ҳар қандай соғлом аёл бу даврда ўртача 12 кг қўшимча вазн йигади. Бу кўрсатгич умумий берилган. Ҳар бир аёлда вазн ортиши турлича бўлиши мумкин. Тўладан келган, гавдали аёлларда кўпроқ, аксинча озғин, жуссаси кичкина аёлларда кўрсатгичдан камроқ бўлиши мумкин. Лекин боланинг соғ - саломат ту гилиши учун кўп ҳам ортиқча вазн тўпламаган маъқул.
Калория (тўғрироғи килокалория) организмда ёқилғи сифатида аъзолар ўз вазифасини бажаришига хизмат қилади. Ҳар бир озуқа моддаси таркибига кўра турлича калорияга эга. Масалан: оқсил ва углеводлар бир грамм моддада 4 калория атрофида, ёғлар эса тахминан 9 калория атрофида бўлади бўлади. Аёллар бир кунда 1800 – 2000 калория истеъмол қиладилар. Кўпчилик аёллар ҳомиладорлик вақтида ҳам аввалгидек овқатланадилар. Бу уларни ўзларини яхши ҳис қилишларига, ҳомилаларининг соғлом ўсишига ҳалақит қилмайди. Организмингизга қулоқ солиб егингиз келган нарсаларни енг. Икки киши учун озиқланиш икки баробар кўп ейиш керак дегани эмас, балки икки баробар сифатли овқатланиш деганидир.

ОҚСИЛ

Биринчи навбатда бўлажак онага оқсил зарур. Унинг таркибига кирувчи аминокислоталар одам тўқимаси ҳужайраларининг  “қурувчи материали” ҳисобланади ва боланинг ўсишида ўз таъсирини кўрсатади. Ҳомиладор аёл кунига 75 – 100 гр. оқсил тановвул қилиши лозим. Бу тахминан ҳар куни  уч стакан сут, 0,5 кг творог, 2 та тухум ва 100 гр. гўшт ёки балиқ деганидир.
Гўшт (мол, курка, товуқ), балиқ (шу жумладан қисқичбақа), сут ва сут маҳсулотлари (творог, қатиқ, пишлоқ), дуккаклилар, ёнғоқ оқсил моддасига жуда бой.
Ҳомиладор аёл таомидаги оқсил моддаси кўп бўлса ҳам енгил  ҳазм бўлиши лозим. Яхшиси уларни турлича қилиб алмаштириб истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ. Чунки, гўшт ва балиқ таркибида темир моддаси бўлса, сутли маҳсулотлар кальцийга бой, донли ва дуккаклилар эса организмга турли витамин ва минералларни етказиб беради.  

УГЛЕВОДЛАР

Углеводлар организмга қувват ато этади. Уларнинг “чаққони” бир зумда очлик ҳиссини йўқотиб кучга киргизади, лекин бу кўпга чўзилмайди.  Улар шоколад, шакар ва кремли ширин пишириқлардир. Бу турдаги ширинликлар танада ёғ қатлами сифатида тўплангани учун ҳам уларнинг фойдасидан зарари кўпроқ. Нон, бўтқа, макарон, сабзавотлар секин парчаланувчи аралаш углеводлардан иборат. Улар организмдаги қанд миқдорини кўтаради ва анча вақтгача ушлаб туради. Бундан ташқари ушбу маҳсулотлар ошқозон – ичак фаолиятини яхшилайди, ич қотиши ва кўнгил айнишини олдини олади. Энг асосийси, улар вазн ортишига сабаб бўлмайди.

ЁҒЛАР

Ёғлар ҳам ҳомиладор аёлнинг  озуқасида бўлиши лозим. Улар организмни қувват билан таъминлайди. Гўшт, сут, зайтун каби маҳсулотларда бўлади. Шунингдек, ўсимлик ёғи, сариёғ ва маргаринда ҳам кўп миқдорда ёғ моддаси бор. Яхшиси улар тўйинмаган ёғлар бўлсин. Дастурхонингиздаги сариёғ сифатли бўлмаса унда фойдали моддалар жуда кам бўлади. Бундай сариёғ сариқ ва қаттиқ бўлади.
Ёғлар билан бирга организмимизга ишлаб чиқарилмайдиган баъзи озуқа бирикмалари ҳам тушади. Булар бола миясининг ривожланишига ўз таъсирини кўрсатувчи айрим асоаий ёғ кислоталари, А, Д, Е  витаминлари шулар жумласидандир. Улар писта, зайтун, ерёнғоқда бўлиб, меъёрида истеъмол қилинса зарарсиздир.  
Кундалик ёғ миқдорини 4 қошиқ ёғ ёки майонезда, ёки 400 гр. ёғсиз гўштда, ёки 8та товуқ тухумида, ёки 16 қошиқ сметанада топишингиз мумкин. Албатта энг маъқули етарли ёғ миқдорини турли маҳсулотлардан олган яхши. Бутербродларда сариёғ, салатларда ўсимлик ёғидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ ва балиқ ёғини ҳам истеъмол қилишни  унутмаслик керак. 

ВИТАМИН С

Витамин С  организмда  тўқималарни қайта тиклаш, жароҳатларни тез битишига хизмат қилади. Бола учун эса тўғри ўсиши, суякларининг мустаҳкам бўлиши ва тишлари учун зарур. Бу витаминнинг алоҳида хусусияти шундаки, у организмда сақланиб турмайди. Шунинг учун уни ҳар куни озуқа орқали қабул қилиш керак.
Витамин С асосан цитрус меваларида кўпроқ бўлади. Харид қилишда грейпфрут, апельсин ёки мандариндандан қайси бирини танлашни билмасангиз, албатта биринчисига эътибор қилинг. Айнан грейпфрут ўзида витамин С ни кўплиги билан мақтана олади. Туғилажак  фарзанднинг соғлиғига ҳам хавфсиз. Мандарин эса фойдаси озлиги ва аллергия чақирувчилиги сабаб  бу рўйхатнинг  охиридан ўрин олган.
Лекин бу витамин фақатгина цитрус меваларида бўлади дегани эмас. Витамин С  қулупнай ва малинада, помидорда, гулкарамда, шовулда ҳам топилади.
Бу маҳсулотларни янгилигида, энди узилганида истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ. Витамин С ни ёруғликда узоқ вақт бўлиши ва кўп қайнатилиши уни йўқолишига олиб келади.

КАЛЬЦИЙ

Кальций суяк тузилишида муҳим аҳамиятга эга моддадир. Агар ҳомилага онаси озуқасидаги кальций етарли бўлмаса ўзига кераклигини онасининг суяк ва тишларини емириш йўли орқали олади. Шунинг учун ҳомиладор аёлнинг соғлиғи ва туғтлажак боланинг соғлом бўлишида кальцийнинг аҳамяти катта. Ундан ташқари кальций қон босимига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.
Унутмаслик лозимки, истеъмол қилинадиган кальцийнинг фақатгина 30% организм томонидан  ўзлаштирилади. Шунинг учун ҳомиладор аёлга кунига 1000 – 1200 мг кальций қабул қилиш тавсия этилади.
Сут, қатиқ, творог ва кефирда кальций кўп. 3 стакан сут ёки 800 гр. творог кундалик қабул қилинадиган кальций миқдорини таъминлайди. 1 литр сутда 1200 мг кальций бор. Сут таҳсулотларидаги кальций бошқаларига нисбатан яхши ўзлаштирилади.  Шунингдек у балиқда, гўштда ва нонда  ҳам  учрайди. Бодом, ерёнғоқ ва қуруқмеваларда ҳам кальций моддаси бор.
Албатта бу миқдордаги кальцийни бир ўтиришда қабул қилиб бўлмайди. Шунинг учун уни кун давомида уч - тўрт маротаба турли маҳсулотлардан олишга ҳаракат қилинг.

ВИТАМИН В

Витамин В гуруҳи сули бўтқасида кўп бўлади. Гречкадан қилинган бўтқа ва шургуруч кейинги ўринда туради. Витамин В дон қобиғида бўлганлиги учун камроқ ишлов берилгани мақсадга мувофиқ. Шунингдек бу гуруҳ витаминлар қора нон, карамда учрайди.

ВИТАМИН А

Витамин А ҳомиланинг ўсиши ва ривожланишида катта рол ўйнайди. У ўсаётган тўқима, тери қопламаси, кўз равшанлиги ва суяклар учун зарур.
Бу витамин икки хил: витамин А ва бета – каротин ёки провитамин шаклида бўлиб, организмимизда витамин А га айланади. Аввалгиси ҳайвон ёғларида, кейингиси эса сариқ рангдаги  сабзавотларда, меваларда ва кўкатларда учрайди.
Витамин А ни керагидан ортиқча қабул қилиш хавфли бўлиб, ҳомила туғма нуқсонлар билан туғилишига сабаб бўлиши мумкин. Уни овқат билан қабул қилганингизда бундан қўрқмасангиз ҳам бўлади, лекин қўшимча витаминлар қабул қилганингизда врачингиз билан аввал маслаҳатлашганингиз яхши. 

ФОЛИЙ КИСЛОТАСИ

Фолий кислотаси янги тўқималарнинг ўзаро бирикиши, уларнинг бўлиниши ва янгиланиши учун зарур. Шундоқ экан, пайдо бўлган кунидан бошлаб катта тезлик билан аъзолари ривожланиб ўсаётган  ҳомила учун унинг нечоғли аҳамиятга эгалигини айтиб ўтиш шарт эмас. У туғилажак фарзандингизнинг миясини ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.   Фолий кислотаси етишмаслиги ҳомилани ўсишдан орқада қолишига ва ҳаттоки муддатидан илгари туғруқларга олиб келиши мумкин.
Янги сабзавотлар (ширин қалампир, сабзи, карам),  мевалар (ўрик, туршак, шафтоли, қулупнай, банан, қовун),  пишлоқ ва жигар бу кислотага бой. бироқуни фақат озуқа орқали қабул қилиш етарли эмас. Барча витаминлар каби у ҳам организмимизда  узоқ вақт сақданиб турмайди.
Ҳомиладор бўлганлигингизни билган кунингиздан фолий кислотасига бой маҳсулотлардан кўпроқ истеъмол қилинг, яна ҳам яхшиси она бўлишни истаган кунингиздан бошланг.

ТЕМИР  МОДДАСИ

Темир моддаси эритроцитлар таркибида бўлиб, гемоглобин ҳосил қилишда иштирок этади. У эса ўз навбатида тўқималарни кислород билан таъминлайди. ортиқча темир моддаси жигарда заҳира сифатида туради. Ҳомиладорлик вақтида она организмида қон айланиши ва эритроцитлар миқдори ошиши; шу билан бирга ҳомиланинг эритроцитлар миқдорининг кўпайиши ва шахсий темир заҳирасини тўплай бошлаши сабаб темир моддасига бўлган эҳтиёж ортади. Охирги ойларга бориб бу талаб 6 – 8 маротабага ошади. Бу талабни қондириш учун  эса олдин тўпланган заҳира бўлиши лозим.
Темир моддаси етишмаган ҳомиладор аёлда ва туғилажак фарзандида анемия бошланиши мумкин. Буни вақтида аниқлаш учун доимий тизимли қон таҳлили ўтказиб борилади. Етарлича темир моддаси заҳирасига эга бўлмаган бўлғуси онанинг анемияга чалиниш эҳтимоли кўпроқ. Агар сиз билан ҳам шундай ҳолат рўй берса саросимага тушманг. Врачингиз таркибида темир моддаси бўлган маҳсулотлардан кўпроқ истеъмол қилишингиз маслаҳат бериб, керакли дориларни ёзиб беради.
У мол гўштида, жигарда, бўтқаларда, карамда, қовунда кўп миқдорда бўлади. Темир моддаси витамин С билан яхши ўзлаштирилади. Кўп миқдорда аччиқ чой ичманг. Ундаги теин моддаси темирнинг ўзлаштирилишига тўсқинлик қилади.

ОРТИҚЧА  ВАЗН  ВА  ШИШЛАР

Тўғри овқатланиш ҳомиладорлик давридаги бир қанча муаммоларнинг олдини олади. Маълумки, бўлажак она ўз вазнини назорат қилиб бориши керак.
Керагидан орлиқча вазн тўплаётганлигингизни сезсангиз турли кўринишларда кўпроқ карам енг. Ананас ҳам организмда ортиқча ёғлар йиғилишига йўл қўймайди.
Қўл ва оёқлар шишганда таомномангиздан таркибида туз кўп бўлган маҳсулотларни чиқариб ташланг. Булар қаторига колбаса ва сосикалар ҳам киради. Бундай шишларда врачингиз сизга камроқ сув ичишингизни тавсия қилади. У билан маслаҳатлашиб сув ўрнига бодринг ёки тарвуз ейишингиз мумкин. Шунда ҳам фойда бермаса ҳомиладорликдаги шишларни йўқотишнинг бошқа усуллари ҳам бор.
Кунига икки литр сув ичинг. Суюқ овқат ва сут таркибидаги сув миқдори ҳам шунинг ичида.
Албатта бошланишига бундай парҲез сизга қийинчилик туғдиради. Унинг устига аввал нима еганингизга эътибор қилмаган бўлсангиз. Лекин, ёдингизда бўлсин, сизнинг ихтиёрингизда фақатгина тўққиз ой бор холос. Шу вақт ичида сиз туғилажак фарзандингизнинг келажагига яхшигина мустаҳкам асос яратишингиз мумкин. Мана шу тўққиз ой ичида фарзандингизнинг соғлиғи ва ривожланиши бутунлай  сизнинг қўлингиз бўлади.

* Зарарли ичимликлар ва чекишдан  воз кечинг. Уларниг оз миқдори ҳам ҳомиладор аёлга ва туғилажак фарзандига зарар келтириши мумкин. Оила аъзоларингиз чекадиган бўлсалар сизнинг олдингиза чекишмасин ёки ўзингиз улардан узоқроқ туринг.

ПСИХОТРОП МОДДАЛАРНИНГ ҲОМИЛА РИВОЖИГА ТАЪСИРИ

Бу мақалада боланинг соғлом туғилиши учун нималар қилиш лозим ва нималардан воз кечиш кераклигини кўриб чиқамиз. Ҳомиланинг нормал ривожланишига салбий таъсир кўрсатувчилардан бири психоактив моддаларни қабул қилишдир.   Психоактив модалар (ПАМ) – шундай моддаларки, уларни қабул қилганда кишининг  кайфияти, ўзини тутиши, атрофидагини таниш, билиш, идрок этиш хусусияти ўзгаради, ҳаракат аъзолари ўзига бўйсунмайди.   Алкоголь, тамаки, наркотик, инсон психикасига таъсир кўрсатувчи баъзи дорилар шулар жумласидандир. Бола ҳали эмбрион ҳолатида бўлганида бундай моддаларни қабул қилиш нафақат унинг психикасига, балки организмнинг ривожланишига ҳам ёмон таъсир кўрсатади.

АЛКОГОЛНИНГ ҲОМИЛАГА ТАЪСИРИ

Алкоголнинг озгина миқдори ҳам ҳомиладор аёлга ва унинг боласига зарарлидир. Улар кўпинча бола тушиши, туғруқдаги қийинчилик ва асоратларга олиб келади. Бундай болаларнинг 1/3 қисмигина соғлом туғилади. 1/3 қисми эса алкоголга мойил бўлади.
Кўкракдан эмизганда алкогол тўғридан тўғри она сутига бориб қўшилади. Агар она бир ёки икки стакан миқдорида пиво ичса, боласи уйқусираган, ланж бўлиб яхши эмолмайди.

ТАМАКИ (НИКОТИН) НИНГ  ҲОМИЛАГА  ТАЪСИРИ

Чекилаётган сигарет тутунининг олдида туришнинг ўзи қанчалар зарарли. Чекиш бачадондан қон кетишига, йўлдошда қон айланиши бузилишига олиб келади. Ҳомиланинг яхши ривожланмаслигига, бола тушишига, ўлик туғилишига сабаб бўлади.  Туғилган гўдак жисмонан  яхши ривожланмаган (бўйи ва вазни нормадан кам) бўлиши, келажакда ақлий ва жисмоний ривожланишдан  орқада қолиши мумкин.

БЎЛАЖАК  ОНАЛАРГА  ТАВСИЯЛАР

1. Режалаган ҳомиладорлигингиздан бир ой олдин умуман спиртли ичимликлар истеъмол қилманг. Алкоголнинг организмдан чиқиб кетишига тахминан шунча вақт керак бўлади.
2. Чекишни ташланг. Чекадиганлар даврасидан нарироқ юринг.
3. Ҳомиладор бўлишдан илгари врач кўригидан ўтиб керакли даво муолажаларини олинг. Айниқса бу тишларга  тегишли.  Стоматологияда қўлланиладиган баъзи даво воситалари ҳомилангизга зарарли бўлиши мумкин. Гўдакка касал тишдаги инфекция ҳам хавф туғдиради.
* Бирор дори қабул қилишингиздан олдин врачингиз билан маслаҳатлашинг. Унинг тавсиясисиз ҳеч қандай дори ичманг. Ҳомиладорлигингиз охирги кунигача ушбу тавсияга  амал қилинг.
* Ҳомиладор бўлишдан сақлайдиган таблеткалар ҳомила учун зарарли, шунинг учун дарҳол улардан воз кечинг.
* Рентгенологик текширувларга эҳтиёт бўлинг, айниқса тос ва қорин атрофини нурланишдан сақланг. Мажбурият бўлмаса рентгенга тушманг.
* Соғлиғингизга кўпроқ эътибор  қилинг. Одам кўп тўпланадиган ерларда камроқ бўлсангиз, инфекцоон касалликларга чалиниш эҳтимоли камроқ бўлади. Бундай инфекциялар одатда ҳомила учун жуда хавфлидир. Оилангизда кимдир шамолласа унга ниқоб беринг, ўзингиз ҳам тақиб олинг. Бу ҳолда бурунга интерферон томизиш ёки оксолин мазини суртиш фойда беради ва асосийси ҳомила учун зарарсиз. Қўшимчасига эса пиёз ва саримсоқдан фойдаланинг.
* Асаб бузилиш  ва стресс ҳолатларидан узоқроқ бўлинг.
* Уйда мушук ё кучук боқсангиз уларни ўз вақтида эмланишига эътибор қилинг. Улар билан камроқ мулоқода бўлинг. Овқат бериш, тагини тозалаш каби вазифаларни оила аъзоларингиздан бошка бирортаси қилсин. 
* Ҳомиладор аёлларга мўлжалланган витаминларни қабул қилишни бошланг. Агар витаминларни ва микроэлементларни ҳаммасини озуқалардан олишга қарор қилган бўлсангиз  еяётган нарсаларингизга кўпроқ эътибор қилинг. Чунки ҳомиладорларга улар ҳомила учун ҳам зарур ва кўпроқ миқдорда керак бўлади.
* Таркибида кофеин бўлган маҳсулотларни камроқ истеъмол қилинг.  Улар аччиқ чой, кофе, шоколад ва кола кабилардир.
*  Албатта вақт топиб мутахассисга мурожат этинг. Агар соғлиғингиздан шикоятингиз ёки сурункали касалингиз бўлса, уларни даволаш бўйича тавсиялар беради.
* Ҳар куни сайр қилишни кун тартибингизга киритинг.

 

 

 

Қон босими қандай ошади?

Артериал гипертония майда периферик қон томирчалари -артериолаларнинг тоник қисқариши окибатидир. Майда қон то-мирчалар (артериолалар)ни тегишли қувурлар тизимида босимни белгилаб берувчи водопровод жўмрагига қиёслаш мумкин. Артериолнинг бирор бир торайиш даражаси диастолик босим даражасини белгилаб бериши лозим.
XIX асрда немис шифокори, гипертопия ҳақидаги таълимот асосчиларидан бири Фольгард икки хил - қизил ва оқ гипертония мавжудлигини таъкидлайди. Қизил гипертонияда (ёноқлар қизиллиги, бутун танага таралувчи ҳиссиётлар мўл-кўллигидаги қизил доғлар) тери остидаги томирларда кескин торайиш кузатилмайди. Капилляроскопик кузатишларда (энг майда томирларни кузатишда) бундай ҳолатларда майда томирлар торайиши қайд этилмайди, аксинча айрим капиллярлар кенгайиши, юз ва кўкракда тери қизариши сезилади. Оқ гипертонияда эса тери, қўл-оёқлар оқариши кузатилади. Албатга, гипертоник касалликнинг келиб чиқишини фақат асаб касалликлари билан боғлаш тўғри эмас. Унинг келиб чиқишида бир нечта омиллар сабаб бўлиши хам мумкин.
Л. Мойиллик омиллари Ирсий-оилавий мойиллик; ёш жиҳатлари; киши ҳаёти давомида орттирган мия томондан биринчи галда функционал, трофик (мия таъминланиши бузилиши), баъзан органик характердаги бузилишлар; буйрак, эндокрин безлар ва томир тизимлари томонидан юзага келган ўзгаришлар.
Б. Қўзғатувчи омиллар
Ўткир руҳий-ҳиссий шикастланиш; тез-тез юз берадиган ва узоқ давом этадигаи асабий зўриқишлар (кўпроқ «турғунлик» ҳолатидаги), ҳиссий можаролар ёки мия тўқималарини зўриқти-рувчи доимий руҳий ҳорғинлик; мия шикастланиши; климаксдаги асабийлик.
В. Патогенетик омиллар
Прессор гормонлар - босимни тартибга солувчи моддалар (вазопрессин, норадреналин) фаоллигининг кучайиши; буйрак ишемияси (қон айланишининг пасайишини таъминловчи моддалар ва кислород етказиб беришнинг камайиши), ремин - гипертензин (буйракда ишлаб чиқарилувчи ва босимни оширувчи фаол модда) хосил бўлишинииг кучайиши.
4. Юқори қон босимини даволашда қўлланиладиган табиий воситалар.
1. Шафтоли қоқи билан олхўрини тенг миқдорда олиб, қайноқ сувда дамлаб ичилади. Майда жўхори попугини қайноқ сувда дамлаб, кунда уч маҳал бир пиёладан ичилади. Исмалоқни қайнаган сувда уч дақика тутиб, кунжут ёғи аралаштириб, уч маҳал ейилади. Янги турпни янчиб, сиқиб чикарилган сувидан кунда икки пиёла ичилса яхши. Олмани ювиб, сиқиб шарбатини олиб, уч маҳал 100 млдан ичилади. Кунига бир дона банан еса, қон босими бир меъёрда сақланади.
2. Банан пўстини қайнатиб ичилса ҳам шундай. Аччиқ анор шарбатини саҳарда ичса ҳам яхши. Карапша (селдр) илдизи билан жўхори попугини тенг миқдорда олиб қайнатиб, чой ўрнида дамлаб ичилади. Олмани 5 маҳал 300-400 гр дан узоқ вақт ейилади (бу усулни қўллаганда олмадан бошқа нарса емаслик керак). Ҳар куни эрталаб ва кечда бир стакан соф асал суви ичилса, дуруст бўлади. Узлуксиз 12 ҳафта саримсоқ еб турилса, юқори қон босими мўътадиллашади. 15 гр жилонжийда, 15 гр олхўри, 15 гр шафтоли қоқини бирга чилаб суви ичилади.
3. Кўксултондан мувофиқ миқдорда еб борилади. Ҳар куни бир-икки дона аччиқ анор истеъмол қилинади. Зирк мевасидан еб турса хам яхши. Лимон пўстини қайнатиб ичилса ёки кунда лимон ейилса бўлади. Мувофиқ миқдорда беҳи ейилса бўлади. 20 гр тут шоҳини янчиб, қайнатиб ичилади. Шотутдан ейилса ёки унинг шарбатидан кунига 30 млдан уч маҳал ичиб турилса хам яхши. Қовун ва тарвуздан еб турилади. 5 гр тарвуз уруғининг мағзини кунига уч маҳал еб турилади. Олқот мевасидан янчиб, сувига гўшт солиб еса бўлади. Мувофиқ миқдорда шафтоли ейилади ёки қоқисини чилаб ичилади. Шафтоли мағзининг пўстини олиб, сутда дамлаб ичилади. Жилопжийдани тамриҳиндий билан қайнатиб ичилади. Шолғом баргини қайнатиб суви ичилади. Жўхори уни билан сутда умоч қилиб, кунда мувофиқ миқдорда ичилади. Янги қовоқ ейилади ёки қайнатиб суви ичилади. Пусти арчилган тарвуз этини сиқиб, сувини ҳар куни ичилади. Ҳар куни аччиқсув ичилади ёки ерёнгоқ мағзини аччиқсувга 24 соат чилаб, кунда эрталаб 10 донадан ейилади.
Исмалоқ, шолғом, карапша (селдр), ошкўкиларнинг сиқиб чиқарилган сувини кунда янги ивитилган қатиқ. билан бирга ейилади.
Бир дона кунгабоқарни косасига 20 дона жилонжийда қўшиб, икки пиёла сув қуйиб, паст оловда ярми қолгунча қайнатиб су-зиб, учга бўлиб уч маҳал ичилади.
Кунгабоқар баргини қайнатиб ичилади. Бир хисса асални олти хисса сувда паст оловда қайнатиб, чой ўрнида ичилади.
100 гр кўк мошга қўй ёки молнинг ўтидан кўмгудек солиб, қовуриб, талқонлаб шакар қиёми билан хамир қилиб жилонжийда уруғидек қумалоқ, ясаб, икки маҳал, овқатдан кейин 5-8 дона ейилади.
Тозалаб туйиб сиқиб суви чиқарилган 24 мл карапша сувига икки қошиқ. Оқ шакар аралаштириб, ҳар куни нонуштадан илгари ичилади.
Шакар аралаштирилган аччиқсувга чиланган саримсоқни кунига овқатдан бурун бир-икки еб, чиланмадан мувофиқ миқдорда ичишни 15 кун давом эттирилади.
Юқори қон босими билан калций камлигининг алоқаси бор бўлиб, ҳар куни уч пиёла қаймоқсиз сут ичилса, бадан учун 800 мл г кальций етказиб берилади.
Юпқа ёйилган шилпилдоққа исмалоқ, ошкўки, карапша, шолғом солиб тайёрланган овқатдан эрталаб ейилади.
Бир дона ғоз тухумини тешиб, ичига бир дона кабобаичин (хожу) солиб, тешикни хамирда ёпиб, димлаб пишириб, кунда бир донадан узмасдан етти кун берилади.
Мувофиқ миқдордаги ерёнғоқни сиркага чилаб, идишнинг оғзини беркитиб, бир ҳафта қўйиб, ухлашдан илгари икки-уч донадан ейилади.
Мувофиқ миқдордаги гуручга 10 дона жилонжийда, 30 гр оқпиёз, 20 гр карапша илдизи қўшиб, шовла қилиб ейилади.
500 гр жилонжийдани 1,5 л сувда 1 л қолгунча қайнатиб, сувига 150 гр шакар солиб, паст оловда қайнатиб қиём тайёрланади. Катталар кунда икки қошиқдан икки маҳал (кичиклар аҳволига қараб) ейилади.
Карапша кўкининг 15 гр уруғидан, жилонжийда 30 гр, жўхори попугидан 45 гр олиб, етарли микдордаги сувда қайнатиб ичилади.
Жилонжийда билан буғдойдан 30 гр дан, ёнғоқ, магзидан 15 гр, хом занжабил билан шумшадан 10 гр, қуритилган занжабилдан 6 гр олиб, чала туйиб, етарли сувда тўлиқ таъми чиққунча қайнатиб, суви ичилади.
30 гр олқот билан 250 гр қуён гўштини (тўғралган) қозонда димлаб пишириб, таъмини тенгшаб ейилса, қон босимига даводур
Овқатга ишлатадиган 750 мл аччиқсувга 150 гр оқ шакар аралаштириб, паст оловда 500 мл суви қолгунча қайнатиб, 120 гр юпқа тўғралган саримсоқни қайнаётган аччиқсувга солиб аралаштириб, ўтдан олиб, оғзини маҳкам ёпиб, иссик жойда бир сутка қўйиб, кунига уч маҳал бир қошиқдан ичилади.41 Жилонжийда, шафтолиқоқи, наша илдизи, жўхори попуги, бодринг уруғи, сариқ ўт кабиларни тенг миқдорда аралаштириб, қайнатиб, тўппасини сузиб ташлаб, суви ичилади.
Қон босими (гипертония — хафақон) энг кўп тарқалган нохуш, асорати ёмон) касалликлардан бири ҳисобланади. Маълумотларга қараганда, жаҳон аҳолисининг 10%и мана шу дарддан азоб чекадилар. Мазкур хасталик асосан юрак-томир тизимларини идора қилиб турувчи асаб механизмининг бузилишидан келиб чиқади. Хафақон касаллигининг келиб чиқишига бетартиб ов-қатланиш, жумладан оқсилга бой, тузли гўшт, гўшт маҳсулотлари, тухум кабиларни суиистеъмол қилиш натижасида семириб кетишга мойиллик, асабийлик, жиззакилик, спиртли ичимликларга ружу қўйиш, чуқур изтироб, киши аъзоларидаги жиддий нуқсонлар ва яна бир қанча нохуш ҳолатлар сабаб бўлиши мумкин. Хафақон хасталигига ирсий ёндошиш (ота-оналари мазкур касаллик билан оғриган) ҳам киради. Қон босимига сабаб бўлувчи омилларга буйракнинг шикастланиши, ички секреция безлари (қалқонсимон без, буйрак усти бези, гипофиз ва бошқа.) фаолиятидаги нуқсонлар ҳам ўз навбатида 25-30 % хасталанишга олиб келади.
Юрак-қонтомир тизими фаолиятининг бузилиши аксарият атеросклероз билан кузатилади. Бунда қонтомир деворларига ёғсимон қуйқалар ўтириб, fob ўсимталар пайдо бўлади ва томир тораяди, натижада қон оқиш мароми бузилади. Бу ҳол қон босимининг ошишига ва оқибатда жуда хавфли ҳисобланган инфаркт ва инсультга сабаб бўлиши мумкин.
Хафақон касаллигига чалинган кишилар биринчи навбатда овқатланиш тартибига риоя қилишлари лозим. Бундай кишиларнинг овқатланиш режасида асосан карбонсувлар (углеводлар)га бой бўлган озуқа маҳсулотлари мевалар, кўкатлар, резаворлар, тоза асал каби табиат неъматларининг салмоғи юқори бўлмоги керак.
Қон босими бўлган кишилар иложи борича шўр таомларни истеъмол қилмасликлари лозим. Чунки туз одам организмида сувни кўп сақланишига сабаб бўлади. Бу эса қон босимининг ошишига олиб келадиган омиллардан биридир.
Хафақон касаллигида чилонжийда (аннопжийда, чей-лон) меваларидан тайёрланган дамлама қон босимини тушириб, кучли пешоб ҳайдаш хусусиятига эга. Бунинг учун 20 г майдаланган мевани ярим чойнак қайноқ сувда бир соат дамлаб қўйилади. Дамламадан кунига 3 маҳал овқатланишдан олдин 50г дан ичилади.
Қон босимида қўлланиладиган муолажалар. 400 г. чилонжийда, 400 г нок ва 100 г. арпабодиён мевасига 200 г шакар аралаштириб қайнатилса, қиём кўринишига киради. Ушбу қиёмдан кунига 30 г дан истеъмол қилинса, беморнинг қон босими пасайиб, бош оғриғидан фориғ бўлади.
Қон босими бор одам тоза асалдан истеъмол қилиб турса, у қон таркибидаги ортиқча сувни ўзига шимади, натижада қон босими маълум даражада пасаяди.
Шу билан бирга тоза асал аъзоларга ижобий таъсир кўрсатиб, асабни тинчлантиради.
Қон босими хасталигида шунингдек шотут ва унинг шарбати, апельсин, лимон, лавлаги шарбати, кийикўт дамламаси, дўлана, анорнинг қизил, қозоқи, оқдона навларини истеъмол қилиш ижобий натижа беради,
Шивит (укроп) нинг ер устки қисмидан тайёрланган дамлама овқатни енгил ҳазм бўлишига ёрдам беради, юрак фаолиятини яхшилаб, қон томирини кенгайтиради ва қон босимини пасайтиради.
Қатиқ зардобига шивитни майдалаб аралаштириб ичилса, асабни тимчлантириб, қон босимининг пасайишига ёрдам беради.
Туршак (баргак, сархил ўрик)дан тайёрланган чули (компот) қон босимини маълум даражада туширибгина қолмай, балки юракка қувват бериб, ошқозон-ичак фаолиятини яхшилайди, қабзиятдан халос этади.
Айни баҳор палласида жаг-жағ (очамбити), йўнғичқа (беда), қўзиқулоқ (шовул), ялпиз, исмалоқ, момоқаймоқ (гулқоқи) каби баҳорий кўкатлардан тайёрланган кўк чучвара, кўк сомсаларни истеъмол қилинса, қиш бўйи толиққан организмга қувват бағишлаб, ошқозон-ичак фаолиятини яхшилайди, қон босимини пасайтиради.
Саримсоқ антибиотик, антисептик, фотонцидлик хусусиятига эга бўлиши билан бирга қон босимини пасайтирувчи, атеросклерознинг давоси ҳамдир. Саримсоқдан саноат миқёсида тайёрланадиган дори нусхалари («Аллилсат») қон босимини пасайтириб, юракнинг А қисқариш тебранмасини (амплитудасини) оширади ҳамда қон томирларини кенгайтириш хусусиятига эга.
Қийикўтдан халқ табобати амалиётида қадимдан томоқ оғриғи, меъда фаолиятининг бузилиши, кўнгил айниши, юрак санчиғи, хапқириши, оқма мараз, заҳм, ичбуруғ, йўғон ичакнинг яллиғланиши, шунингдек хафақон касаллигини даволашда фойдаланиб келинади. Кийикўтнинг салқин жойда қуритилган гуллари, ер устки қисмидан 2 чой қошиқ олиб, бир чойнак қайноқ сувда дамланади ва уни чой сифатида ичилади.
Лимонўт халқ табобатида жуда қадрланиб келади. Ундан тайёрланган дорилар юрак оғриғи билан оғриган кишиларга ижобий таъсир кўрсатади, ичилганда ҳансираш йўқолади, юрак уришини (тахикардия) яхшилайди, қон босими пасайиб нафас маромига тушади. Уй шароитида қуритилган лимонўтдан 20 г. олиб устига 200 г. қайноқ сув қуйилади ва яхшилаб ўраб қўйилади. Дамлама совигач, сузилиб ош қошиғида ку-нига 5-6 маҳал ичилади.
Қора четаннинг етилиб пишган мевалари ва шарбати хафақон хасталигининг I ва II босқичларини даволашда ижобий натижа беради. Унинг мева шарбатидан кунига 3 маҳал 50 г. дан овқатланишдан ярим соат олдин ичиш тавсия этилади.
Бупдай амал 2-4 ҳафта давомида олиб борилади. Четан меваларидан 100 г дан кунига 3 маҳал овқатланишдан ярим соат олдин ейилади.
Дўлана гулидан тайёрланган дамлама қон босимини пасайтирувчи, юракнинг уришини нормаллаштирувчи дори сифатида тавсия этилади. Бунинг учун 2 ош қошиқ қуритилган дўлана гуллари устига бир стакан қайноқ сув қуйиб, паст алангада 10 дақиқа қайнатилади. Қайнатма совигач, докадан сузилиб, 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичилади.
Арслонқуйруқ ўтидан («Трава пустырника») тайёрланган дамлама асабни тинчлантириб, кўкрак қисиши, юрак сиқилишида кишига таскин берибгина қолмай, хафақон касаллигига даво ҳам бўлади. Майдаланган арслонқуйруқ ўтидан 2 чой қошиқ олиб, устига 2 стакан қайнатилиб, совитилган сув қуйилади, 6-8 соат давомида қолдирилади. Сўнгра докадан сузилиб, кунига овқатланишдан ярим соат олдин чорак стакандан 3-4 маҳал ичилади.
Кўкчой қон босимини туширибгина қолмай, унинг таркибидаги шифобахш моддалар қон томирларининг қайишқоқлигини (эластиклигини) оширади.
Сийдик ҳайдаш хусусиятига эга бўлиб, буйрак фаолиятини ях-шилайди.
Кучсиз узум сиркасидан овқатланишдаи олдин 1 чой қошиқдан ичиб туриш ҳам қон босимини пасайишига ёрдам беради. Шунингдек узум сиркаси иштаҳа очар таомлар-салатларга қўшиб истеъмол қилинади.
Шовул барги, равочнинг сўлқилдоқ илдиз шарбати, данаги ҳали қотмаган ўрик довуччалари қон босимини тушириш, қонни бирмунча суюлтириш хусусиятига эга.
Ҳали пишиб етилмаган узумдан тайёрланадиган «ғўроб»дан истеъмол қилиш иштаҳани очибгина қол-май, балки қон босими ошишининг олдини олади.
Токнинг мургак баргларидан, новда шарбатдан салатлар тайёрлаб истеъмол қилиш ҳам қон босими пасайишига ёрдам беради.
Уй шароитида жағ-жағ кўкати ёки унинг қуритилган гиёҳидан 2 ош қошиқ олиб, 200 г (1 стакан) қайноқ сув билан дамланади, шарбатини уч бўлиб истеъмол қилинади.
Қашқарбеда ўтидан тайёрланган дамлама қон босимини туширувчи омиллардан ҳисобланади. Бунинг учун 6 г. майдаланган қашқарбеда ўти устига 1 стакан қайноқ сув қуйилиб, 6 соат давомида дамлаб қўйилади. Сўнгра докадан сузилиб, шарбатидан кунига 2—3 маҳал чорак стакандан ичиб турилади.
Қон босимини пасайтирувчи, уни қон томирлар бўйлаб равон оқишини таъминловчи, қонни «тозаловчи», бир қатор хасталикларга шифо бўлувчи табиий амаллардан яна бири зулук қўйиш ҳисобланади. Ҳозирда ҳам тиббиёт амалиётида зулук билан гипертония, миокард ипфаркти (тўсатдан рўй берадиган оғир кўринишдаги юрак хасталиги) даволанади. Шунингдек, жигар хасталигида, ўткир пефритда (буйракнинг яллиғланиши), хасмол (папариций), аёлларга хос хасталиклар (параметритлар), тери касалликлари, жумладан экзема (гуш), хўппоз (карбункул), чипқон (фрункул), сизлағич-ҳуснбузар, темиратки (псориаз), айрим тери сили (волчанка), тромбофлебит (вена деворларининг ял-лиғланиши,) каби касалликларда зулукдан фойдаланилади. Зулук сўлаги таркибида одам танасига ижобий таъсир кўрсатувчи махсус коагулянт модда бўлиб, улар қон таркибида ҳосил бўладиган хавфли ивиқ-тромбларнинг сўрилиб кетишига ёрдам беради. Бундан ташқари, зулук «сўлаги»даги антисептик моддалар қон томирларини кенгайтиради, аъзоларни ташқи тазйиққа нисбатан бардошлилигини яхшилайди. Зулукни махсус малакага эга бўлган тиббиёт ходимлари қўйишлари лозим.
* 5 г парпи илдизи, 10 г валериананинг илдизпояси ва илдизлари, 1 стакан 70% ли спирт ёки ароқ олинади. Илдизлар майдаланиб, спиртга аралаштирилади ва 7 кун тиндирилади, снгра докадан ўтказилади. Тайёрланган ичимлик бир кунда 20 томчидан 3-4 маҳал ичилади.
1 ошқошиқ адонис ўти, 1 ошқошиқ қайин барги, 2 ошқошиқ дўлана гули, 2 ошқошиқ смородина барги, 1 ошк-ошик қирқбўғим ўтига 3 стакан қайноқ сув солиб дамланади ва 5-6 соат ўраб қўйилади. Тайёрланган дамлама илитилиб, бир кунда 0,5 стакандан 3 маҳал ичилади.
1 ошқошиқ адонис ўти, 1 ошқошиқ делана меваси, 2 ошқошиқ лимон ўт яхшилаб майдаланади. Уларни аралаштириб, устига кайноқ сув қуйилади ва яна 10 дақиқа қайнатилади. 30 дақиқа ўраб тиндирилади ва сузғичдан ўзказилиб, бир кунда 1ҒЗ стакандан 3 маҳал ичилади.
2 ошқошиқ дўлана гули, 1 ошқошиқ брусника барги, 1 ошқошиқ мойчечак гули, 1 ошқошиқ календула гулларини олиб, 3 стакан қайноқ сувда қопқоқли идишда дамланади ва дамлама қопқоғи яхши ёпиладиган идишда 30 дақиқа тиндирилади, кейин сузғичдан ўтказиб, бир кунда 3-4 маҳал 1 стакандан ичилади.
Арслонқуйруқ угадан 1 ошқошиқ, валериана ўтидан 1 ошқошиқ, кора седана донидан 1 ошқошиқ, шивит уруғидан 1 ошқошиқ олиб, 2 стакан қайноқ сувда дамланади. 1 соат тиндирилгандан кейин илитиб, бир кунда 3 маҳал 1 стакандан қултумлаб ичилади.
3 киём арслонқуйруқ ўти, 1 қисм садарайҳон барги, 1 қиём итшумурт илдизи олинади. Улар жами 2 ошқошиқ бўлади. 0,5 л қайнок сувда дамланади. Аралашма 10 дақиқа сувли идишда қайнатиш усулида иситилади. Тиндирилиб, сузғичдан ўтказилгандан кейин 2,5 г мумиё эритиб қўшилади. Тайёрланган ичимлик бир кунда 3 маҳал 0,5 стакандан ичилади. Бу доридан гипертония хасталигини даволаш билан бирга семизликни, ёғ босишни камайтиришда ҳам қўллаш мумкин.
1 ошқошиқдан арстонкуйруқ ўти, ялпиз, қизил бодрезак меваси, валериана илдизи, газанда ўти, дўлана гулини олиб, 1 стакан қайноқ сув қуйилади. Қопқоғи яхши беркиладиган идишда 20-30 дақиқа дамланади 30"гача совутилиб, 1,5 г мўмиё қўшилади. Тайёр бўлган ичимлик бир кунда 3 маҳал 0,5 стакандан, овқатдан 30 дақиқа олдин ичилади.
2 ошқошиқ қирғичдан ўтказилган ер қалампир (хрен), 1 г мўмиё, 1 стакан лавлаги шарбати, 1 стакан сабзи шарбати, 1 та лимон шарбати, 1 стакан асал олинади. 1 стакан қайнатилган илиқ сувга майдаланган ер қалампир (хрен)ни солиб 1 кеча-кундуз сақланади. Човлидан ўтказишдан 1 соат олдин 1 г мўмиё қўшилади. Човлидан ўтказилаётганда маҳсулотнинг бир қислга чиқитга чиқиши сабабли маҳсулотлар шундай кўп миқдорда олинади. Бунта янги эзиб олинган лимон, лавлаги, сабзи шарбати ва асал қўнишади. Яхшилаб аралаштирилади ва музлатгичнинг пастки хонасига қўйилади. Ҳар куни овқатланишлар орасида 1 ошқошиқдан ичилади.
1 ошқошиқ наъматакнинг қуритилган меваси, 1 ошқошиқ асал, 2 ошқошиқ мАтииё ёғи олинади. Наъматакка сув солинади ва паст оловда 10 дақиқа қайнатилади. Совутилгандан кейин сузғичда сузиб, асал ва мўмиё ёғи қўшилади. Бир кунда 3 маҳал чорак стакандан ичилади. Ичимлик музлатгичдан бошқа салқин жойда сакланади. Бу ичимликда кўп витаминлар мавжуд бўлганлиги учун юрак мушаклари бўшашганда жўда фойдалидир.
2 ошқошиқ кора седана дони, 1 ошқошиқ барвинок барги, 2 ошқошиқ валериана илдизи, 2 ошқошиқ дўлана гули, 3 ошқошиқ оқ омела, 4 г мумиё олинади. Ўтларга 1,5 л кайнок сув солиб, сувли идишда қайнатиш усулида 15 дақиқа иситилади. 3 соат совутилади (хона ҳарорати даражасида) ва мўмиё қўшилади. Бир кунда 1ҒЗ стакандан 3 маҳал ичилади.
3 ошқошиқ рябина меваси, 2 ошқошиқ сабзи уруғи, 2 ошқошиқ арпабодиён, 3 ошқошиқ валериана илдизи, 2 ошқошиқ қирқбўғин, 3 ошқошиқ бўтакўз, 3 ошқошиқ дўлана гули, 3 ошқошиқ зирк барги олинади. Ўтлар 1,5 стакан қайноқ сувда қопқокди идишда дамланади ва сувли идишда қайнатиш усулида 15 дақиқа қайнатилади. 3 соат давомида хона ҳарорати даражасида совутилади, сузғичдан ўтказилиб, мўмиё қўшилади. Бир кунда 3 маҳал 1ҒЗ стакандан ичилади.
7 қиём сабзи шарбати, 4 қиём караоке (сельдерей) суви, 2 қиём петрушка суви, 3 қиём исмалок суви. Шарбатлар айтилган пропорцияда олиниб аралаштирилади. Бунга 1ҒЗ г мўмиёни эритиб қўшамиз. Хар куни 1 стакандан ичилади.
3 қиём сабзи суви, 1 қиём лавлаги суви, 1 қиём бодринг суви, 1ҒЗ г мумиё олинади. Олинган шарбатлар аралаштирилади ва унга мўмиё қўшилади. Аралашма бир кунда 1 стакандан ичилади.
2 ҳисса сабзи суви, 1 ҳисса исмалоқ суви 1ҒЗ г мумиё олинади. Сувлар аралаштирилиб, мўмиё қўшилади. Бир кунда 1 стакандан ичилади.
10 г мойчечак илдизи, 1Ғ6 г мумиё, 15 г 90% спирт, 15 г глицерин, 20 г сув олинади. Олинган нарсалар аралаштирилади ва сузғичдан ўтказилади. Бир кунда 2 маҳал 1 ошқошикдан овқатдан 30 дақиқа олдин ичилади.
1 стакан асал, 1 стакан сабзи суви, 1 та лимон, 1 стакан ёрқалампир суви олиниб, улар яхшилаб аралаштирилади ва 2-3 соат қоронғи, салкйн жойда, қопқоқли идишда сақланади. Ҳар кун овқатдан 1 соат олдин 1 ошқошиқдан ичилади.
5 г парпй илдизи, 20 г зирк илдизининг юмшоқ пўстлоғи олиб қуритилади. Сирланган идишга майдалаб солиб, кайнок. сув қуйилади. Паст оловда 15 дақиқа кайнатилади. 1 соат тиндирилгандан кейин сузғичдан ўтказиб, 20 г асал қўшилади. Эрталаб ва кечкурун 1 ошқошиқ олиб, 0,5 стакан илиқ сувга аралаштириб ичилади.
5 г парпи илдизи, 0,5 стакан каланхоэ барги шарбати, 400 г ёнғок, мағзи, 200 г асал, 3 та лимон олинади. Парпи илдизи майдаланади, 1 стакан қайноқ сув солиб, паст оловда 15 дақиқа қайнатилади. Сузғичдан ўтказилади ва унга кукун қилиб майдаланган ёнғоқ солинади. Унга асал, лимон суви яхшилаб аралаштириб, 3 соат тиндирилади. Бир кунда 1 ошқошиқ 0,5 стакан илиқ сувга аралаштириб, 3 маҳал овқатдан 30 дақиқа олдин ичилади.
3 г парпи илдизи, 1 стакан наъматак шарбати, 2 ошқошиқ; лимон суви, 200 мл қайнаган сув олинади. Парпи илдизи майдаланиб, 1 стакан сув солинади. Шиша идишда 3 соат сақлангач, сузғичдан ўтказилади. Копқоқли идишда 3 соат тиндирилади. Наъматак суви солиниб, парпи илдизи қайнатмаси, асал, лимон шарбатига аралаштирилади. Хар куни унинг 1 ошқошиғини 0,5 стакан илиқ кайнатилган сувга аралаштирилиб, овқатдан 20 дақиқа олдин 2 маҳал ичилади. 2 ҳафтада шифо топади.
50 г зиркни бўлиб-бўлиб бир кунда 3-4 маҳал ейиш керак. Мушакларни қувватлантиради.
Карбонатли ванналар юрак ва бош Мия қон айланишини яхшилайди. Клюквани қиймалагичдан ўтказиб, тенг микдорда асал кушилади ва бир кунда 3 маҳал бир қошиқдан овқатдан 15-20 дақиқа олдин ичилади.
2 ошқошиқ шивит (укроп) уруғини майдалаб, 0,5 л кайнок сувда 30-40 дақиқа дамланади.
Сузғичдан ўтказиб, овқатдан 0,5 соат олдин ярим стакандан ичилади. Бош оғриғи билан бўладиган бош мия атеросклерози хасталигидан шифо топишда фойда беради ҳамда тинчлантирувчи воситадир. Шивит дамламаси артериаль ва кўз ичи қон босимини пасайтиради. Эзилган тоғ торой ўтини артериаль қон босими ошиб, бош оғриганда хантал (горчичник) қоғоз ўрнига босиб турса, оғриқ қолади.
*   Дўлана қон босимига яхши даводир.
Дўлана таркибидаги моддалар қон томирларни кенгайтиради ва юрак мушакларининг кислород қабул қилишини яхшилайди. Бундан ташқари, аритмияни кетказади, қон босимини пасайтиради ва мўътадиллаштиради. Унинг меваси уйқусисизликда ҳамда томоқ оғриганда беқиёс шифобахш доридир.
Дўлана меваси витаминларга (С, Р), каротинга, бир қача микдор кислоталарга, фруктоза кўринишидаги (шунинг учун диабет хасталиги беморларига ҳам фойдали) қандга бой, пектин моддаси кўп бўлганлиги учун организмдан туз ва оғир металларни ҳамда бошқа зарарли моддаларни (қонда холестеринни камайтиради) чиқариб ташлайди. Дўлананинг йирик мевалари ейилади, чой қилиб дамланади, павидло ишлаб чиқарса бўлади, компотини ичиш роҳатижондир. Ҳамма нарса меъёрида бўлгани яхши. Уни истеъмол қилиш ошириб юборилса қон босимиеи пасайтириш бмлан бирга бош айланишига, камқувватликка олиб келади.
Кон босими хасталигига учраган беморлар овқатланиш тарзига алоҳида эътибор беришлари лозим. Тузи баланд, аччиқ ва чанқатадиган бошқа хусусиятларга эга бўлган овқатларга ружу қилмасликлари керак. Бундан ташқари, оқсиллардан (айниқса жониворлар маҳсулоти) ўзингизни тийишингиз даркор. Ушбу озуқалир дори-дармонлар таьсирини камайтириши билан бирга дориларга мойилликни пайдо қилиши ҳам мумкин.
Агар шифокор пешоб ҳайдайдиган дори тайинлаган бўлса, бу дори организмдан пешобга қўшиб калийни ҳам ҳайдаб чиқаради. Уни туртак, кипшиш, қовурилган картошка, банан меъёрига келтиради.
Юрак санчиганда 5-10 та қовоқ данаги чайналса санчиш тўхтайди.
Асабийлашганда, юрак қаттиқ урганда кечаси ётосда валериана илдизини эзиб, ҳидини чиқариб қўйиб ётинг, уйқунгиз яхши бўлади.
Бош оғриганда райҳон солинган ёстикда ётинг, вақт-вақти билан райҳон чой ичинг. Лекин райҳон чойга ружу килган эркакнииг қуввати камаяди.
* Маълумки, агар гипертония билан ўзаро «ҳужум қил-маслик» тўғрисида шартнома тузилган бўлса, яъни оқилона яшаш ва ишлаш режимига изчил амал қилинса, уни ҳам бошқарса бўлади.

Тиловов Муҳаммади Раҳматович

22 миллион киши саратонга чалинади

 

 

 

2030 йилга келиб бутун дунёда саратон хасталиги билан касалланганлар сони 75 фоизга ортади. Бу асосан зарарли одатлар туфайли юзага келади.

Тахминларга қараганда, 20 йилдан сўнг 22 миллионга яқин шундай ташхис қўйилади. Агар башарият тамаки чекиш ва спиртли ичимликлар истеъмол қилишни тўхтатмаса, шундай бўлиши ҳақиқатга яқиндир. Гап биринчи бўлиб, ўпка, йўғон ичак ва жигардаги ўсмалар ҳақида кетмоқда. Саратоннинг айнан шундай турлари қолганлари орасида етакчилик қилмоқда.

Статистик кўрсаткичларни асосан ривожланаётган давлатлар ёмон алфозга келтиришмоқда. Айнан шу мамлакатлар ривожланган юртлар, хусусан, АҚШдаги одамлардан ибрат олишиб, тамаки ва алкоголь истеъмол қилиш каби иллатларни орттириб олишди. Бунинг натижасида эса онкологик хасталикларнинг кескин ўсиши кузатилмоқда.

Шифокорларнинг сўзларига қараганда, бу борада барчаси ёмон ирсиятга эмас, балки турмуш тарзига боғлиқдир.

 

 

 

Ҳозир сайтимизда 29 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ