1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer
  • Никоҳ эълони ва унда кўнгилху
  • Никоҳ тўйини қилиш кимнинг зи
  • Эр-хотин орасидаги муштарак ҳ

Muslima.Uz

Ш

Шабиб, Shabib (ар.) – ёш, навқирон, ўсмир * 1) Шабиб ибн Нуайм Абу Равҳ аш-Шомий ал-Ҳимсий (тобеин), 2) Шабиб ибн Ғарқада ас-Суламий (тобеин), 3) Шабиб ибн Бишр Абу Бишр ал-Бажалий ал-Куфий (кичик тобеин), 4) Шабиб ибн Саид Абу Саид ат-Тамимий ал-Ҳабатий (табаа тобеин, Аҳмад ибн Шабиб ибн Саиднинг отаси), 5) Шабиб ибн Абдулмалик ат-Тамимий ал-Басрий (кичик табаа тобеин).

Шабиба, Shabiba(ар.) – “Шабиб”нинг муаннас шакли.

Шабоб, Shabob(ар.) – “Шабиб” билан маънодош.

Шаввол, Shavvol(ар.) – ҳижрий ўнинчи ой номи.

Шаддод, Shaddod (ар.) – кучли, қувватли, мустаҳкам; ёрдам берувчи, кўмаклашувчи * 1) Шаддод ибн Авс ибн Собит Абу Абдураҳмон ал-Ансорий ан-Нажжорий (саҳобий, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шоирлари бўлмиш Ҳассон ибн Собитнинг туғишган биродари Авснинг ўғли), 2) Шаддод ибн Ҳод ал-Лайсий ал-Маданий (саҳобий), 3) Шаддод ибн Маъқил ал-Куфий (катта тобеин), 4) Шаддод ибн Ҳайй Абу Ҳайй ал-Ҳимсий ал-Муаззин (тобеин), 5) Шаддод ибн Абдуллоҳ Абу Аммор ал-Қуроший ал-Умавий (тобеин, Муовия ибн Абу Суфённинг мавлоси).

Шаддода, Shaddoda(ар.) – “Шаддод”нинг муаннас шакли.

Шажжоъ, Shajjo’(ар.) – жуда шижоатли, жасур, паҳлавон, ботир * 1) Шажжоъ ибн Абу Наср Абу Нуъайм ал-Хуросоний ал-Бажалий (кичик табаа тобеин), 2) Шажжоъ ибн Валид ибн Қайс Абу Бадр ас-Сакуний (кичик табаа тобеин).

Шайба, Shayba (ар.), (э.и.) – сочнинг бир дона оқ толаси; ҳурматли, эҳтиромга муносиб * 1) Шайба ибн Усмон ибн Абу Талҳа Абу Усмон ал-Абдарий ал-Маккий (саҳобий), 2) Шайба ибн Нусоҳ ал-Махзумий ал-Маданий (тобеин, уммул мўминин Умму Саламанинг мавлоси), 3) Шайба ал-Хузрий (кичик тобеинлар билан замондош бўлган ишончли ҳадис ровийси), 4) Шайба ибн Аҳнаф Абу Назр ал-Авзоъий (катта табаа тобеин).

Шайбон, Shaybon (ар.) – 1) Шайбон ибн Умайя Абу Ҳузайфа ал-Қитбоний (тобеин), 2) Шайбон ибн Миҳзан (тобеин).

Шайх, Shayx(ар.) – ақлли, доно; шайх.

Шайхаҳмад, Shayxahmad(ар.) – “Шайх” ва “Аҳмад” исмлари бирикмаси.

Шайхмаҳмуд, Shayxmahmud(ар.) – “Шайх” ва “Маҳмуд” исмлари бирикмаси.

Шайхмуҳаммад, Shayxmuhammad(ар.) – “Шайх” ва “Муҳаммад” исмлари бирикмаси.

Шайхулислом, Shayxulislom(ар.) – Шаръий илмлар билимдони, шайхулислом.

Шакила, Shakila(ар.) – чиройли, гўзал, зебо.

Шакур, Shakur (ар.) – Аллоҳ таоло берган неъматларига кўп шукр қилувчи. “Шокир” исмининг кучайтирма шакли (“Шакур” Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сифатларидан ҳисобланади).

Шакура, Shakura (ар.) – “Шакур” исмининг муаннас шакли.

Шакуруллоҳ, Shakurulloh(ар.) – Аллоҳ таолонинг кўп шукр қилувчи бандаси.

Шамсиддин, Shamsiddin(ар.) – Ислом Динининг қуёши.

Шамсий, Shamsiy(ар.) – қуёшли, нурли, файзли, равшан, ёруғ.

Шамсия, Shamsiya(ар.) – “Шамсий”нинг муаннас шакли.

Шариатуллоҳ, Shariatulloh(ар.) – Аллоҳ таолонинг Шариатига амал қилувчи, Шариат бўйича ҳаёт кечирувчи итоаткор банда.

Шарийк, Shariyk(ар.) – шерик, ҳиссадор * 1) Шарийк ибн Ҳанбал ал-Абсий ал-Куфий (катта тобеин), 2) Шарийк ибн Шиҳоб ал-Ҳорисий ал-Басрий (тобеин), 3) Шарийк ибн Намла ал-Куфий (тобеин), 4) Шарийк ибн Абдуллоҳ ибн Абу Намир Абу Абдуллоҳ ал-Қуроший (кичик тобеин).

Шариф, Sharif(ар.) – ҳурматли, эъзозли, қадрли.

Шарифа, Sharifa(ар.) – “Шариф”нинг муаннас шакли.

Шароф, Sharof(ар.) – ҳурмат-эътибор ва обрўъ соҳиби, эъзозли, қадрли.

Шарофат, Sharofat(ар.) – “Шароф”нинг муаннас шакли.

Шарофиддин, Sharofiddin(ар.) – Ислом динининг шарафи, шон-шавкати, улуғворлиги.

Шафиқ, Shafiq(ар.) – меҳрибон, раҳмдил, кўнгилчан, шафқатли.

Шафиқа, Shafiqa(ар.) – “Шафиқ”нинг муаннас шакли.

Шафоат, Shafoat(ар.) – Қиёмат кунида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоатларига сазовор бўлувчи.

Шафқат, Shafqat(ар.), (э.и.) – меҳрибон, раҳмли.

Шаҳодат, Shahodat(ар.) – ҳақ йўлида гувоҳлик берувчи; шаҳодат калимасини ихлос билан айтувчи.

Шибл, Shibl (ар.) – 1) Шибл ибн Ҳомид ал-Музаний (тобеин), 2) Шибл ибн Аббод ал-Маккий ал-Қориъ (кичик тобеин).

Шиддат, Shaiddat(ар.), (э.и.) – тезкор, эпчил, чаққон.

Шижоат, Shijoat(ар.), (э.и.) – шижоати баланд, ҳаракатчан, ғайратли; довюрак, қўрқмас.

Шифо, Shifo(ар.), (а.и.) – соғ-саломат.

Шиҳоб, Shihob (ар.) – чўғ, олов; ёруғ юлдуз * 1) Шиҳоб ибн Кулайб Абу Шутайр ал-Жармий (саҳобий), 2) Шиҳоб ибн Убод ал-Абдий ал-Асрий ал-Басрий (тобеин, Ҳуд ибн Шиҳобнинг отаси).

Шиҳобуддин, Shihobuddin (ар.) – Ислом динининг ёруғ юлдузи * 1) Шиҳобуддин Саййид Маҳмуд ал-Алусий ал-Бағдодий (машҳур муфассир, “Руҳул-маоний” тафсирининг муаллифи), 2) Шиҳобуддин Аҳмад ибн Юнус (ҳанафий фақиҳи, “Ҳашийа ъала шарҳил канз” асари муаллифи).

Шодия, Shodiya(фт.) – шод, хуррам, қувноқ, хурсанд.

Шодмон, Shodmon(фт.-ар.) – “Шодия”нинг музаккар шакли.

Шокир, Shokir(ар.) – Аллоҳ таоло берган неъматларига шукр қилувчи, У Зотга ибодат қилувчи.

Шокира, Shokira(ар.) – “Шокир”нинг муаннас шакли.

Шокирали, Shokirali(ар.) – “Шокир” ва “Али” исмлари бирикмаси.

Шокираҳмад, Shokirahmad(ар.) – “Шокир” ва “Аҳмад” исмлари бирикмаси.

Шокирмаҳмуд, Shokirmahmud(ар.) – “Шокир” ва “Маҳмуд” исмлари бирикмаси.

Шокирмуҳаммад, Shokirmuhammad(ар.) – “Шокир” ва “Муҳаммад” исмлари бирикмаси.

Шомил, Shomil (ар.) – кенг қамровли, шомил; комил, етук, мукаммал; барча яхши хислат ва фазилатларни ўзида жамлаган.

Шомила, Shomila(ар.) – “Шомил”нинг муаннас шакли.

Шоҳид, Shohid(ар.) – Ҳақ йўлида гувоҳлик берувчи; ҳужжат, далил.

Шоҳида, Shohida(ар.) – “Шоҳид”нинг муаннас шакли.

Шоҳиста, Shohista(фт.) – ҳурматга лойиқ, эъзозга муносиб.

Шуайб, Shuayb (ар.) – Ҳақ йўлга даъват қилувчи; ёрдамчи, кўмакчи * 1) Шуайб ибн Муйкил ибн Йашжар ибн Мадян ибн Иброҳим (Аллоҳ таолонинг пайғамбарларидан), 2) Шуайб ибн Ҳабҳоб Абу Солиҳ ал-Аздий ал-Миъвалий (тобеин), 3) Шуайб ибн Холид ал-Хосъамий (тобеин), 4) Шуайб ибн Амр ибн Сулайм ал-Ансорий (тобеин), 5) Шуайб ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс ал-Қуроший ас-Саҳмий (тобеин, Амр ибн Шуайбнинг отаси), 6) Шуайб ибн Рузайқ ат-Тоифий ас-Сақофий (кичик тобеин).

Шубайл, Shubayl (ар.) – “Шибл” исмининг кичрайтирма шакли * 1) Шубайл ибн Авф ибн Абу Ҳайя Абу Туфайл ал-Аҳмасий ал-Бажалий (катта тобеин, Мудрик ибн Авфнинг туғишган биродари), 2) Шубайл ибн Азра ибн Умайр Абу Амр аз-Зубаъий (кичик тобеин).

Шукрий, Shukriy(ар.) – Аллоҳ таолога шукр қилувчи, У Зот берган неъматларни ўз ўрнида ишлатиб, Аллоҳ таолога ибодат қилувчи.

Шукрия, Shukriya(ар.) – “Шукрий”нинг муаннас шакли.

Шумайл, Shumayl (ар.) – “Шомил”нинг кичрайтирма шакли.

Шумайла, Shumayla(ар.) – “Шумайл”нинг муаннас шакли.

Шурайҳ, Shurayh (ар.) – шарҳ, изоҳ берувчи, маъносини тушинтирувчи * 1) Шурайҳ ал-Ансорий (саҳобий), 2) Шурайҳ ибн Ҳорис ибн Қайс Абу Умайя ал-Киндий ал-Куфий (машҳур тобеин, у “Шурайҳ ибн Шураҳбил” ёки “Ибн Шароҳийл” номлари билан машҳур бўлган, ҳижрий 80-йилларда вафот этган), 3) Шурайҳ ибн Нуъмон ас-Соъидий ал-Куфий (тобеин).

Шураҳбил, Shurahbil– 1) Шураҳбил ибн Абдуллоҳ ибн Мутоъ Абу Абдуллоҳ ал-Киндий ал-Ғовсий (саҳобий), 2) Шураҳбил ибн Муслим ибн Ҳомид ал-Хавлоний аш-Шомий (тобеин), 3) Шураҳбил ибн Саъб Абу Саъд ал-Хотмий ал-Маданий (тобеин), 4) Шураҳбил ибн Шуфъа Абу Язид ар-Роҳабий (тобеин), 5) Шураҳбил ибн Саид ибн Саъд ибн Убода ал-Хазражий ал-Ансорий (кичик тобеин).

Шуъба, Shuba (ар.), (э.и.) – гуруҳ, тоифа, жамоа; бўлак, қисм * 1) Шуъба ибн Дийнор Абу Абдуллоҳ ал-Қуроший ал-Ҳошимий (тобеин), 2) Шуъба ибн Дийнор ал-Куфий (кичик тобеинларга замондош бўлган), 3) Шуъба ибн Ҳажжож ибн Вард Абу Бистом ал-Атакий ал-Басрий (табаа тобеин, “Ғароиб” асари муаллифи, Саврий: “У ҳадис соҳасида мўминлар амиридир”, деган).

Шуҳрат, Shuhrat(ар.) – машҳур, таниқли, донғи кетган.

Э

Эгамберди, Egamberdi(ўз.) – Раббим Аллоҳ таоло берган фарзанд.

Эзгулик, Ezgulik(ўз.) – яхшилик, саховат ва ҳиммат қилувчи, савобли ишларни амалга оширувчи.

Элбек, Elbek(ўз.) – элнинг бошлиғи, йўлбошчиси.

Элёр, Elyor(ўз.) – ўз элини севувчи, ватанпарвар.

Элмурод, Elmurod(ўз.-ар.)– ўз элининг орзу-умидларини ушалтирувчи.

Эргаш, Ergash(ўз.)– Аллоҳга, Расулига ва ота-онасига итоат этсин, деган умидда қўйиладиган исм.

Эркин, Erkin(ўз.) – озод, мустақил, эрки ўз қўлида бўлган банда.

Эшмуҳаммад, Eshmuhammad(ўз.-ар.) – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлига, суннатига эргашсин.

Эъзоз, E’zoz(ар.) – кучли, қувватли; ҳурматли, эътибор соҳиби; камёб, нодир.

Эъзоза, E’zoza(ар.) – “Эъзоз”нинг муаннас шакли.

Эътибор, E’tibor(ар.) – ҳурмат-эътиборли, қадрли, эъзозли.

Эҳсон, Ehson(ар.), (э.и.) – Аллоҳга худди У Зотни кўриб тургандек ибодат қилувчи; яхшилик, хайрли ишларни қилувчи.

Эҳсонали, Ehsonali(ар.) – “Эҳсон” ва “Али” исмлари бирикмаси.

Эҳсонуллоҳ, Ehsonulloh(ар.) – Аллоҳ таолонинг марҳаматига сазовор бўладиган банда.

Эҳтимом, Ehtimom(ар.), (а.и.) – диққат, эътибор, эҳтимом (“Эътибор” ва “Иноят” исмлари билан маънодош).

Эҳтиром, Ehtirom(ар.), (а.и.) – ўзидан катталарни ҳурмат қилувчи; ҳурматга лойиқ, қадрли.

Ю

Юлдуз, Yulduz(ўз.) – толеъи баланд, бахтли, саодатли бўлсин.

Юмн, Yumn(ар.), (а.и.) – муваффаққият қозонувчи, ғалабага эришувчи.

Юнус, Yunus (қад.яҳ.) – 1) Юнус ибн Мутай алайҳис салом (Аллоҳ таолонинг пайғамбарларидан бири), 2) Юнус ибн Убайд ас-Сақофий (катта тобеин), 3) Юнус ибн Жубайр Абу Ғаллоб ал-Боҳилий (тобеин), 4) Юнус ибн Сайф ан-Ансий ал-Калоъий (тобеин), 5) Юнус ибн Майсара ибн Ҳалбас Абу Ҳалбас ал-Ҳимярий (тобеин).

Юнусали, Yunusali(қад.яҳ.-ар.)– “Юнус” ва “Али” исмлари бирикмаси.

Юнусаҳмад, Yunusahmad(қад.яҳ.-ар.)– “Юнус” ва “Аҳмад” исмлари бирикмаси.

Юнусмаҳмуд, Yunusmahmud(қад.яҳ.-ар.)– “Юнус” ва “Маҳмуд” исмлари бирикмаси.

Юнусмурод, Yunusmurod(қад.яҳ.-ар.)– “Юнус” ва “Мурод” исмлари бирикмаси.

Юнусмуҳаммад, Yunusmuhammad(қад.яҳ.-ар.) – “Юнус” ва “Муҳаммад” исмлари бирикмаси

Юср,Yusr(ар.) – енгиллик, осонлик; ўнг томон.

Юсро, Yusro(ар.) – ўнг тараф соҳиби (“Ёсир”нинг муаннас шакли).

Юсуф, Yusuf (қад.яҳ.) – ўсадиган, ривожланадиган, кўпаядиган; Аллоҳ томонидан танлаб олинган * 1) Юсуф ибн Яъқуб ибн Исҳоқ ибн Иброҳим ибн Тасоруҳ ибн Ноҳур ибн Соруғ ибн Роъав ибн Фолиғ ибн Обир ... ибн Сом ибн Нуҳ алайҳис салом (Аллоҳнинг пайғамбари), 2) Юсуф ибн Абдуллоҳ ибн Салом ибн Ҳорис Абу Яъқуб ал-Исроилий (саҳобий), 3) Юсуф ал-Қуроший ал-Умавий (тобеин, Усмон ибн Аффон розийаллоҳу анҳунинг мавлоси), 4) Юсуф ибн Зубайр ал-Қуроший ал-Асадий ал-Маккий (тобеин, Абдуллоҳ ибн Зубайр розийаллоҳу анҳунинг мавлоси), 5) Юсуф ибн Иброҳим ибн Муҳаммад Акмалуддин аз-Зуҳрий (ҳанафий фақиҳи, “Ҳадийятус соҳийҳ шарҳу мишкатил масобийҳ” ва “Шарҳу мултақол абҳур” асарлари муаллифи).

Юсуфали, Yusufali(қад.яҳ.-ар.) – “Юсуф” ва “Али” исмлари бирикмаси.

Юсуфаҳмад, Yusufahmad(қад.яҳ.-ар.) – “Юсуф” ва “Аҳмад” исмлари бирикмаси.

Юсуфмаҳмуд, Yusufmahmud(қад.яҳ.-ар.)– “Юсуф” ва “Маҳмуд” исмлари бирикмаси.

Юсуфмурод, Yusufmurod(қад.яҳ.-ар.) – “Юсуф” ва “Мурод” исмлари бирикмаси.

Юсуфмуҳаммад, Yusufmuhammad(қад.яҳ.-ар.) – “Юсуф” ва “Муҳаммад” исмлари бирикмаси.

Я

Язид, Yazid (ар.) – кўпаядиган, зиёда бўладиган, ривожланадиган * 1) Язид ибн Абу Суфён (Сохр) ибн Ҳарб ибн Умайя Абу Холид ал-Қуроший ал-Умавий (машҳур саҳобий, Муовия ибн Абу Суфённинг туғишган биродари), 2) Язид ибн Асвад ас-Сувоий (саҳобий), 3) Язид ибн Собит ибн Заҳҳок ал-Ансорий (саҳобий, Зайд ибн Собитнинг акаси), 4) Язид ибн Саид ибн Сумома ибн Асвад ибн Абдуллоҳ ибн Ҳорис ал-Киндий (саҳобий, Соиб ибн Язиднинг отаси), 5) Язид ибн Салама ибн Язид ибн Мушажжиаъ ибн Мажмаъ ибн Молик ал-Жуъфий (саҳобий), 6) Язид ибн Шайбон ал-Аздий (саҳобий), 7) Язид ибн Унайс ал-Ҳузалий ал-Маданий (катта тобеин), 8) Язид ибн Ҳавтакийя ат-Тамимий (катта тобеин).

Ямин, Yamin (ар.) – Қиёмат кунида номаи аъмоли ўнг тарафидан бериладиган, ўнг тараф соҳиби бўладиган банда (яхши ният билан қўйиладиган исм).

Ярмул, Yarmul(ар.) – “Рамла”га қаранг.

Ясир, Yasir (ар.) – “Саҳл” исми билан маънодош * 1) Ясир ибн Амр Абул Хиёр ал-Куфий ал-Муҳорибий (саҳобий), 2) Ясир ибн Амийла ал-Фазорий ал-Куфий (тобеин).

Ясира, Yasira (ар.) – “Ясир”нинг муаннас шакли * Ясира Умму Ёсир ал-Ансорийя (саҳобия).

Ясор, Yasor (ар.) – енгиллик; ўнг тараф * 1) Ясор ибн Абд Абу Иззат ал-Ҳузалий ал-Басрий (саҳобий), 2) Ясор ибн Нумайр ал-Маданий (катта тобеин, Умар ибн Хаттобнинг мавлоси), 3) Ясор ал-Маданий (тобеин, Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттобнинг мавлоси), 4) Ясор Абу Нажийҳ ал-Маккий ас-Сақофий (тобеин), 5) Ясор ибн Зайд Абу Билол (тобеин).

Яшнар, Yashnar(ўз.) – умри баркали бўлувчи, ҳаёти гуллаб-яшнайдиган.

Яхлуд, Yaxlud(ар.) – “Холид” билан маънодош.

Яъло, Yalo (ар.) – юқориловчи, кўтарилувчи; ўсувчи * 1) Яъло ибн Умайя ибн Абу Убайда Абу Халаф ал-Маккий (машҳур саҳобий), 2) Яъло ибн Мурра ибн Ваҳб ибн Жобир ибн Аттоб Абу Мурозим ас-Сақофий (саҳобий), 3) Яъло ибн Шаддод ибн Авс ибн Собит Абу Собит ал-Ансорий ал-Хазражий ан-Нажжорий (тобеин), 4) Яъло ибн Атоъ ал-Омирий ал-Қуроший (тобеин), 5) Яъло ибн Уқба ал-Маккий (тобеин), 6) Яъло ибн Мурра Абу Мурра ал-Куфий (тобеин).

Яъмур, Ya’mur(ар.) – умр кўрувчи, яшовчи.

Яъқуб, Yaqub (ар.-яҳ.) – изидан борувчи, таъқиб қилувчи; эргашувчи * 1) Яъқуб ибн Исҳоқ ибн Иброҳим ибн Тасоруҳ ибн Ноҳур ибн Соруғ ибн Роъав ибн Фолиғ ибн Обир ... ибн Сом ибн Нуҳ алайҳис салом (Аллоҳнинг пайғамбари), 2) Яъқуб ибн Абу Яъқуб ал-Маданий (тобеин), 3) Яъқуб ибн Ато ибн Абу Рабоҳ ал-Маккий ал-Ҳижозий (кичик тобеин), 4) Яъқуб ибн Валид ибн Абдуллоҳ ибн Абу Ҳилол Абу Юсуф ал-Аздий (табаа тобеин).

Яқизон, Yaqizon(ар.) – доимо огоҳ турувчи, сергак, зийрак.

Яҳё, Yahyo (яҳ.) – ўта сахий, қўли очиқ; яшовчи, ҳаётий; хушхулқ * 1) Яҳё ибн Закариё ибн Азн ибн Баркиё (Аллоҳ таолонинг пайғамбарларидан, ҳадисларнинг бирида: “Бирон кишига: “Мен Яҳё ибн Закариёдан яхшироқман, дейиш дуруст эмас, чунки у (қалбида) биронта ҳам гуноҳ иш қилишни ният қилмаган”, дейилган, Яҳё алайҳис саломдан олдин ҳеч ким бу ном билан аталмаган эди. Бу ҳақида Қуръони каримнинг Марям сураси, 7-оятида айтиб ўтилган), 2) Яҳё ибн Абу Умома Асъад ибн Зурора ал-Ансорий (кичик саҳобий), 3) Яҳё ибн Исҳоқ ал-Ансорий (тобеин), 4) Яҳё ибн Халлод ибн Рофеъ ибн Молик ибн Ажлон ибн Амр ибн Омир ибн Зурайқ ал-Ансорий аз-Зуроқий ал-Маданий (катта тобеин), 5) Яҳё ибн Шароф ибн Муррий ибн Ҳусайн Абу Закариё ал-Ҳизомий алҲавроний ан-Нававий аш-Шофеъий (фиқҳ ва ҳадис бўйича етук аллома, кўплаб асарлар муаллифи, улардан энг машҳури “Саҳиҳу Муслим”га ёшган шарҳи саналади).

Қ

Қабийса, Qabiysa (ар.) – таомни қўли билан еювчи; тупроқ, ер * 1) Қабийса ибн Мухориқ ибн Абдуллоҳ Абу Бишр ал-Ҳилолий (саҳобий, Қутн ибн Қабийсанинг отаси), 2) Қабийса ибн Ваққос ал-Лайсий (саҳобий), 3) Қабийса ибн Зуайб ибн Ҳалҳала Абу Саид ал-Хузоъий (кичик саҳобий, отаси ҳам саҳобий бўлган, ҳижратнинг саккизинчи йилида туғилган, Имом Заҳабийнинг айтишича, Қабийса ибн Зуайб олим ва тақводор кишилардан бўлган), 4) Қабийса ибн Жобир ибн Ваҳб ибн Молик Абу Ало ал-Асадий (катта тобеин), 5) Қабийса ибн Ҳулб ат-Тоий ал-Куфий (тобеин), 6) Қабийса ибн Ҳурайс ал-Ансорий ал-Басрий (тобеин).

Қавий, Qaviy(ар.) – кучли, қудратли; шижоатли, жасур.

Қаввом, Qavvom(ар.) – ишларни чиройли суратда амалга оширувчи.

Қаввома, Qavvoma(ар.) – “Қаввом”нинг муаннас шакли.

Қавим, Qavim(ар.) – тўғри, ҳақ; чиройли суратли, кўркам.

Қавима, Qavima(ар.) – “Қавим”нинг муаннас шакли.

Қадр, Qadr(ар.) – ҳурматли, эътиборга лойиқ.

Қадрия, Qadriya(ар.) – қадрли, ҳурматли.

Қаййим, Qayyim(ар.) – ишончли; ҳақиқий, одил, тўғри; қимматбаҳо, ноёб; фойдали, манфаатли.

Қаййима, Qayyima(ар.) – “Қаййим”нинг муаннас шакли.

Қайла, Qayla (ар.), (а.и.) – кунни ўртасида қайлула қилувчи, бир оз хордиқ чиқарувчи * 1) Қайла ал-Анморийя (саҳобия), 2) Қайла бинти Махрома ал-Анбарийя (саҳобия).

Қайс, Qays (ар.) – (“син” ҳарфи билан) шиддатли, ғайратли, журъатли * 1) Қайс ал-Жузомий аш-Шомий (саҳобий), 2) Қайс ал-Килобий (саҳобий, Атийя ибн Қайснинг отаси), 3) Қайс ибн Абу Ғурза ал-Ғифорий (саҳобий), 4) Қайс ибн Ҳорис ибн Жидор ал-Асадий (саҳобий), 5) Қайс ибн Нуъмон ас-Сакуний ал-Куфий (саҳобий), 6) Қайс ибн Нуъмон Абул Валид ал-Абдий (саҳобий, Абдулқайс гуруҳидан), 7) Қайс ибн Саъд ибн Убода Абу Абдуллоҳ ал-Ансорий ал-Хазражий (саҳобий), 8) Қайс ибн Осим ибн Синон ибн Холид Абу Али ат-Тамимий ас-Саъдий (саҳобий), 9) Қайс ибн Амр ибн Саҳл ибн Саълаба ал-Ансорий ал-Маданий (саҳобий), 10) Қайс ибн Махрома ибн Муттолиб ибн Абдуманоф Абу Муҳаммад ал-Қуроший ал-Муттолибий (саҳобий), 11) Қайс ибн Абу Ҳозим Абу Абдуллоҳ (катта тобеин).

Қайюмберган, Qayyumbergan(ар.-ўз.) – ҳар бир нарсанинг устида гувоҳ бўлиб турувчи Аллоҳ берган фарзанд.

Қайюмберди, Qayyumberdi(ар.-ўз.) – “Қайюмберган” билан маънодош.

Қайюмқул, Qayyumqul(ар.-ўз.) – барча ҳодиса ва воқеанинг устида қоим бўлиб турувчи Аллоҳнинг бандаси.

Қамар, Qamar(ар.), (а.и.) – ойдек чиройли, зебо.

Қамариддин, Qamariddin(ар.) – Ислом динининг тўлин ойи (“Шамсиддин”, “Нажмиддин”, “Зиёвуддин” исмлари билан маъноси яқин).

Қамарнисо, Qamarniso(ар.) – аёлларнинг энг чиройлиси.

Қаноат, Qanoat(ар.) – сабр-қаноатли, шукрли.

Қатода, Qatoda (ар.), (э.и.) – дарахт тури * 1) Қатода ибн Нуъмон ибн Зайд ибн Омир Абу Абдуллоҳ ал-Ансорий ал-Авсий аз-Зофарий (саҳобий, Абу Саид Худрийга она тарафдан туғишган биродар), 2) Қатода ибн Милҳон ал-Қайсий ал-Жаририй (саҳобий, Абдулмалик ибн Қатоданинг отаси), 3) Қатода ибн Дуома ибн Қатода Абул Хаттоб ас-Садусий (тобеин), 4) Қатода ибн Фузайл ибн Қатода ибн Абдуллоҳ ибн Қатода ибн Айёш Абу Ҳумайд ал-Ҳароший (кичик табаа тобеин).

Қаҳрамон, Qahramon(фт.) – кучли, ботир, бақувват.

Қаҳҳорберган, Qahhorbergan(ар.-ўз.) – барча махлуқотларидан устун бўлган Аллоҳ берган фарзанд.

Қаҳҳорберди, Qahhorberdi(ар.-ўз.) – “Қаҳҳорберган” билан маънодош.

Қаҳҳорқул, Qahhorqul(ар.-ўз.) – барча махлуқотларидан Ғолиб ва Устун бўлган Аллоҳнинг бандаси.

Қивомиддин, Qivomiddin(ар.) – Ислом динининг устуни (“Низомиддин” ва “Имодуддин” исмлари билан маънодош).

Қобил, Qobil(ар.) – қабул қилувчи; рози бўлувчи; тасдиқловчи.

Қобила, Qobila(ар.) – “Қобил”нинг муаннас шакли.

Қобул, Qobul(ар.) – “Қобил”нинг кучайтирма шакли.

Қобус, Qobus (ар.) – чиройли юзли ва кўркам кўринишли * Қобус ибн Мухориқ аш-Шайбоний ал-Куфий (тобеин), 2) Қобус ибн Абу Зибён ал-Жанбий ал-Куфий (кичик тобеинлар билан замондош бўлган).

Қодим, Qodim(ар.) – барча соҳадан олдинда юрувчи, амалларини олдиндан амалга оширувчи, уддабурон.

Қодима, Qodima(ар.) – “Қодим”нинг муаннас шакли.

Қодирберган, Qodirbergan(ар.-ўз.) – ҳар нарсага Қодир бўлган Зот – Аллоҳ берган фарзанд.

Қодирберди, Qodirberdi(ар.-ўз.) – “Қодирберган” билан маънодош.

Қодирқул, Qodirqul(ар.-ўз.) – ҳар нарсага Қодир Аллоҳнинг бандаси.

Қоим, Qoim(ар.) – турғун; мустаҳкам; яшайдиган; намозни рисоладагидек адо қилувчи; амалларни аъло даражада бажарувчи.

Қоима, Qoima(ар.) – “Қоим”нинг муаннас шакли.

Қориъ, Qori’(ар.) – Қуръони каримни тажвид қоидаларига мувофиқ ўқувчи, қироат қилувчи (кўп Қуръон ўқиб, унга амал қилувчи бўлсин, деган ниятда қўйиладиган исм).

Қория, Qoriya(ар.) – “Қориъ”нинг муаннас шакли.

Қосид, Qosid(ар.) – ўртача йўл тутувчи, мувозанатни сақловчи, васатия йўлидан борувчи.

Қосида, Qosida(ар.) – “Қосид”нинг муаннас шакли.

Қосим, Qosim (ар.) – иккига бўлувчи; улуш ажратувчи, тасқимловчи; ҳукм қилувчи (Набийсоллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сифатларидан) * 1) Қосим ибн Муҳаммад ибн Абу Бакр Сиддиқ Абу Муҳаммад ал-Қуроший ат-Таймий (тобеин), 2) Қосим ибн Ҳассон ал-Омирий ал-Куфий (тобеин), 3) Қосим ибн Робийъа ибн Жавшан ал-Ғатафоний ал-Жавшаний ал-Басрий (тобеин), 4) Қосим ибн Абдураҳмон Абу Абдураҳмон аш-Шомий (тобеин), 5) Қосим ибн Абдуллоҳ ибн Робийъа ас-Сақофий (тобеин), 6) Қосим ибн Авф аш-Шайбоний ал-Бакрий ал-Куфий (тобеин).

Қосима, Qosima(ар.) – “Қосим”нинг муаннас шакли.

Қосимали, Qosimali(ар.) – “Қосим” ва “Али” исмлари бирикмаси.

Қувонч, Quvonch(ўз.), (а.и.) – “Севинч” исмининг маънодош шакли.

Қуддусберган, Quddusbergan(ар.-ўз.) – айбу-нуқсонлардан Пок бўлган Зот – Аллоҳ берган фарзанд.

Қуддусберди, Quddusberdi(ар.-ўз.) – “Қуддусберган” билан маънодош.

Қудома, Qudoma (ар.), (э.и.) – “Миқдом” исми билан маънодош * 1) Қудома ибн Абдуллоҳ ибн Аммор ибн Муовия Абу Абдуллоҳ ал-Килобий (саҳобий), 2) Қудома ибн Мазъун ибн Ҳабиб ал-Жумаҳий (саҳобий), 3) Қудома ибн Иброҳим ибн Муҳаммад ибн Ҳотиб ал-Қуроший ал-Жумаҳий (тобеин), 4) Қудома ибн Вабаро ал-Ужайфий ал-Басрий (тобеин), 5) Қудома ибн Мусо ибн Умар ибн Қудома ибн Мазъун ал-Қуроший ал-Маккий (кичик тобеин, Масжидун набавийнинг имоми бўлган).

Қудрат, Qudrat(ар.) – куч-қувват рамзи; забардаст, кучли, жасур.

Қудратуллоҳ, Qudratulloh(ар.) – Аллоҳнинг қудрати; Аллоҳнинг иродали ва кучли бандаси.

Қурбат, Qurbat(ар.), (э.и.) – Аллоҳнинг муқарраб – яқин бандаси, Аллоҳнинг маҳбуб ва валий бандаси.

Қутлуғ, Qutlug’(ўз.) – бахтли, омадли, саодатли.

Қутлуғмурод, Qutltg’murod(ўз.-ар.) – “Қутлуғ” ва “Мурод” исмлари бирикмаси.

Қутлуғмуҳаммад, Qutlug’muhammad(ўз.-ар.) – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бахтли, саодатли уммати.

Ҳозир сайтимизда 45 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ