1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer
  • Никоҳ эълони ва унда кўнгилху
  • Никоҳ тўйини қилиш кимнинг зи
  • Эр-хотин орасидаги муштарак ҳ

Muslima.Uz

С

Саббоҳ, Sabboh (ар.) – эрта уйғонувчи, барвақт турувчи ёки чиройли, кўркам * 1) Саббоҳ ибн Абдуллоҳ ал-Абдий (кичик тобеинлар билан замондош бўлган ишончли ҳадис ровийси), 2) Саббоҳ ибн Муҳориб ат-Таймий ал-Куфий (табаа тобеин), 3) Саббоҳ ибн Муҳаммад ибн Абу Ҳозим ал-Бажалий ал-Аҳмасий ал-Куфий (катта табаа тобеин).

Саббоҳа, Sabboha(ар.) – “Саббоҳ”нинг муаннас шакли.

Сабиҳ, Sabih(ар.) – чиройли, келишган, хушсурат.

Сабиҳа, Sabiha(ар.) – “Сабиҳ”нинг муаннас шакли.

Сабоҳат,Sabohat(ар.) – эрта тонгда турувчи.

Сабрий, Sabriy(ар.) – чидамли, сабр-тоқатли; қаноатли.

Сабрия, Sabriya(ар.) – “Сабрий”нинг муаннас шакли.

Савбон, Savbon(ар.) – ажр-савоб қозонувчи, солиҳ амаллар қилиб, Аллоҳдан ажр олувчи * Савбон Абу Абдуллоҳ ал-Қуроший ал-Ҳошимий (саҳобий, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мавлолари).

Савда, Savda (ар.) – ранги қорачадан келган қиз ёки қора тупроқли ер қатлами * Савда бинти Замъа ибн Қайс ибн Абдушамс Уммул Асвад ал-Қурошийя ал-Омирийя (саҳобия, уммул мўминин).

Садид, Sadid(ар.) – тўғри, ҳақ; мустақим, собит.

Садида, Sadida(ар.) – “Садид”нинг муаннас шакли.

Садод, Sadod(ар.), (а.и.) – тўғри иш юритувчи, сўз ва амалда адаолатли бўлган банда.

Садоқат, Sadoqat(ар.) – тўғрисўз; содиқ, вафодор; самимий.

Саид, Said (ар.) – бахтли, омадли; бахтиёр, хурсанд; рози; хотиржам * 1) Саид ибн Зайд ибн Амр ибн Нуфайл Абулаъвар ал-Қуроший ал-Адавий (машҳур саҳобий, ашараи мубашшаралардан бири), 2) Саид ибн Жубайр ибн Ҳишом Абу Муҳаммад ал-Асадий ал-Волибий (машҳур тобеин, Ибн Аббос розийаллоҳу анҳунинг шогирди), 3) Саид ибн Мусаййаб ибн Ҳазн ибн Абу Ваҳб ибн Амр ибн Оиз ибн Имрон ибн Махзум Абу Муҳаммад ал-Қуроший (машҳур тобеин).

Саида, Saida (ар.) – “Саид”нинг муаннас шакли.

Саидаббос, Saidabbos(ар.) – “Саид” ва “Аббос” исмларининг бирикмаси.

Саидаброр, Saidabror(ар.) – “Саид” ва “Аброр” исмларининг бирикмаси.

Саидакром, Saidakrom(ар.) – “Саид” ва “Акром” исмларининг бирикмаси.

Саидали, Saidali(ар.) – “Саид” ва “Али” исмларининг бирикмаси.

Саидамин, Saidamin(ар.) – “Саид” ва “Амин” исмлари бирикмаси.

Саиданвар, Saidanvar(ар.) – “Саид” ва “Анвар” исмларининг бирикмаси.

Саидафзал, Saidafzal(ар.) – “Саид” ва “Афзал” исмларининг бирикмаси.

Саидаҳмад, Saidahmad(ар.) – “Саид” ва “Аҳмад” исмларининг бирикмаси.

Саидаҳрор, Saidahror(ар.) – “Саид” ва “Аҳрор” исмларининг бирикмаси.

Саидбурҳон, Saidburhon(ар.) – “Саид” ва “Бурҳон” исмларининг бирикмаси.

Саидвалий, Saidvaliy(ар.) – “Саид” ва “Валий” исмларининг бирикмаси.

Саидваққос, Saidvaqqos(ар.) – “Саид” ва “Ваққос” исмларининг бирикмаси.

Саиджамил, Saidjamil(ар.) – “Саид” ва “Жамил” исмларининг бирикмаси.

Саидиброҳим, Saidibrohim(ар.) – “Саид” ва “Иброҳим” исмларининг бирикмаси.

Саидислом, Saidislom(ар.) – “Саид” ва “Ислом” исмларининг бирикмаси.

Саидикром, Saidikrom(ар.) – “Саид” ва “Икром” исмларининг бирикмаси.

Саидкамол, Saidkamol(ар.) – “Саид” ва “Камол” исмларининг бирикмаси.

Саидкомил, Saidkomil(ар.) – “Саид” ва “Комил” исмларининг бирикмаси.

Саидмақсуд, Saidmaqsud(ар.) – “Саид” ва “Мақсуд” исмларининг бирикмаси.

Саидмаҳмуд, Saidmahmud(ар.) – “Саид” ва “Маҳмуд” исмларининг бирикмаси.

Саидмурод, Saidmurod(ар.) – “Саид” ва “Мурод” исмларининг бирикмаси.

Саидмусо, Saidmuso(ар.) – “Саид” ва “Мусо” исмларининг бирикмаси.

Саидмухтор, Saidmuxtor(ар.) – “Саид” ва “Мухтор” исмларининг бирикмаси.

Саидмуҳаммад, Saidmuhammad(ар.) – “Саид” ва “Муҳаммад” исмларининг бирикмаси.

Саиднуъмон, Saidnu’mon(ар.) – “Саид” ва “Нуъмон” исмларининг бирикмаси.

Саидолим, Saidolim(ар.) – “Саид” ва “Олим” исмларининг бирикмаси.

Саидомон, Saidomon(ар.) – “Саид” ва “Омон” исмларининг бирикмаси.

Саидориф, Saidorif(ар.) – “Саид” ва “Ориф” исмларининг бирикмаси.

Саидризо, Saidrizo(ар.) – “Саид” ва “Ризо” исмларининг бирикмаси.

Саидумар, Saidumar(ар.) – “Саид” ва “Умар” исмларининг бирикмаси.

Саидусмон, Saidusmon(ар.) – “Саид” ва “Усмон” исмларининг бирикмаси.

Саидфозил, Saidfozil(ар.) – “Саид” ва “Фозил” исмларининг бирикмаси.

Саидқосим, Saidqosim(ар.) – “Саид” ва “Қосим” исмлари бирикмаси.

Саидҳасан, Saidhasan(ар.) – “Саид” ва “Ҳасан” исмлари бирикмаси.

Саидҳусайн, Saidhusayn(ар.) – “Саид” ва “Ҳусайн” исмларининг бирикмаси.

Сайёр, Sayyor (ар.) – сайр қилувчи, саёҳат қилувчи * 1) Сайёр ал-Қуроший ал-Умавий (тобеин), 2) Сайёр ибн Салома Абул Минҳол ар-Риёҳий (тобеин), 3) Сайёр Абу Ҳамза ал-Куфий (кичик тобеин).

Сайёра, Sayyora (ар.) – “Сайёр”нинг муаннас шакли.

Саййид, Sayyid(ар.) – хўжайин, эга, соҳиб, бошлиқ, раҳбар; жаноб; энг афзал (“Саййидул мурасалин” (“Пайғамбарларнинг энг афзали”) Набийсоллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сифатлари саналади).

Саййида, Sayyida(ар.) – “Саййид”нинг муаннас шакли.

Саййидуннос, Sayyidunnos(ар.) – дунё ва Охиратда одамларнинг саййиди, энг шарафлиси, инсонлар орасидаги энг юқори фазл соҳиби бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уммати.

Сайф, Sayf (ар.) – қилич (“Сайфуддин” ёки “Сайфулислом” исмларининг қисқартирилган шакли) * 1) Сайф аш-Шомий (тобеин), 2) Сайф ибн Умайра ан-Нахаъий ал-Куфий (катта табаа тобеин), 3) Сайф ибн Ваҳб Абу Ваҳб ат-Тамимий (кичик тобеин), 4) Сайф ибн Муҳаммад ас-Саврий ал-Куфий (табаа тобеин, Аммор ибн Муҳаммаднинг туғишган биродари, Суфён Саврийнинг жияни), 5) Сайф ибн Умар ат-Тамимий ал-Буржумий (табаа тобеин).

Сайфуддин, Sayfuddin (ар.) – Ислом динининг қиличи.

Сайфий, Sayfiy (ар.) – ёзги, ёз фаслига оид ёки ёзда туғилган * 1) Сайфий ибн Суҳайб ибн Синон ар-Румий (тобеин), 2) Сайфий ибн Зиёд Абу Зиёд ал-Ансорий (тобеин, Абу Айюб ал-Ансорийнинг мавлоси), 3) Сайфий ибн Рубаъий Абу Ҳишом ал-Ансорий (кичик табаа тобеин).

Сайфия, Sayfiya(ар.) – “Сайфий”нинг муаннас шакли.

Сайфулислом, Sayfulislom (ар.) – Ислом динининг қиличи (“Сайфуддин” исмининг бошқача шакли).

Сайфуллоҳ, Sayfulloh(ар.) – Аллоҳнинг қиличи (машҳур саҳобий Холид ибн Валид ибн Муғийра ибн Абдуллоҳ ибн Умар ибн Махзум Абу Сулаймон ал-Қуроший ал-Махзумийнинг лақаби, ботир ва жасур жангчи бўлган, Мута жангида катта қаҳрамонлик кўрасатган, айнан ўша жангда “Сайфуллоҳ” лақабини олган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амрларига биноан, Мута жангида қўшинга Зайд ибн Ҳориса қўмондон этиб тайинлинди. У шаҳид бўлса, Жаъфар ибн Абу Толиб, у ҳам шаҳид бўлса, Абдуллоҳ ибн Равоҳа қўшинга саркарда бўлиши лозим эди. Барчалари бирин-кетин шаҳид бўлишгач, қўшинда саросималик пайдо бўлди. Шундай қийин вазиятда Холид ибн Валид байроқни ўз қўлига олиб, қўшинни яна олға боришга чорлади. Бу кўрган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй Аллоҳим, Холид Сенинг қиличларингдан бир қиличдир. Сен унга нусрат бергин!” деб дуо қилганлар).

Сакина, Sakina (ар.) – тинч, осойишта, хавфсиз; собит, муқим * Сакина бинти Ҳусайн ибн Али ибн Абу Толиб (Али розийаллоҳу анҳунинг набираси, ўз даврида аёллар саййидаси бўлган, умрининг охиригача Мадинада яшаган).

Салама, Salama (ар.), (э.и.) – бўйсунувчи, итоаткор; сулҳ тузувчи, битиш имзоловчи * 1) Салама ибн Амр ибн Акваъ Абу Муслим ал-Асламий (саҳобий), 2) Салама ибн Сохр ибн Салмон ибн Сомма ал-Ансорий ал-Хазражий ал-Маданий (саҳобий), 3) Салама ибн Умайя ат-Тамимий ал-Куфий (саҳобий, Яъло ибн Умайянинг туғишган биродари), 4) Салама ал-Ансорий (саҳобий, Абдулҳамид ибн Саламанинг отаси), 5) Салама ибн Муҳаббақ Сохр ибн Убайд Абу Синон (саҳобий), 6) Салама ибн Қайс ал-Басрий (саҳобий, Амр ибн Саламанинг отаси), 7) Салама ибн Қайс ал-Ашжаъий ал-Ғатафоний (саҳобий), 8) Салама ибн Нуайм ибн Масъуд ал-Ашжаъий (саҳобий), 9) Салама ибн Нуфайл ас-Сакуний (саҳобий), 10) Салама ибн Язид ал-Жуъфий (саҳобий), 11) Салама ал-Лайсий (тобеин, Яъқуб ибн Саламанинг отаси), 12) Салама ал-Маккий (тобеин), 13) Салама ибн Азрақ ал-Ҳижозий (тобеин), 14) Салама ибн Таммом Абу Абдуллоҳ аш-Шақрий ал-Куфий (тобеин), 15) Салама ибн Солиҳ ал-Лахмий ал-Мисрий (тобеин).

Салво, Salvo(ар.), (а.и.) – бедана.

Салим, Salim(ар.) – соғлом, соғ-омон; ювош; самимий; салим қалб эгаси.

Салима, Salima(ар.) – “Салим”нинг муаннас шакли.

Саллом, Sallom(ар.) – мулойим, ювош, беозор; одамларга озор бермайдиган.

Саллома, Salloma(ар.) – “Саллом”нинг муаннас шакли.

Салмон, Salmon (ар.) – мулойим; беозор, ювош; тинч, омон * 1) Салмон ал-Хойр Абу Абдуллоҳ ибн Ислом ал-Форисий (машҳур саҳобий), 2) Салмон ибн Омир ибн Авс ибн Ҳажар ибн Амр ибн Ҳорис ибн Тайм ибн Зуҳл ибн Молик ибн Саъд ибн Бакр ибн Зобба (саҳобий).

Салмо, Salmo(ар.) – “Салмон”нинг муаннас шакли.

Салом, Salom (ар.) – тинчлик, омонлик * 1) Салом ибн Шураҳбил Абу Шураҳбил (тобеин), 2) Салом ибн Амр ал-Яшкурий ал-Басрий (тобеин), 3) Салом ибн Абу Салом ал-Ҳабаший аш-Шомий (кичик тобеин, Зайд ибн Салом ва Муовия ибн Саломларнинг отаси), 4) Салом ибн Мискин ибн Робийъа Абу Равҳ ал-Аздий ан-Намрий ал-Басрий (катта табаа тобеин).

Саломат, Salomat (ар.) – “Салом”нинг муаннас шакли * 1) Саломат бинти Ҳурр ал-Фазорийя (саҳобия), 2) Саломат бинти Маъқил ал-Қайсийя (саҳобия).

Салоҳ, Saloh(ар.) – салоҳият; тўғрилик, ростлик, одиллик; салоҳиятли, одил, ҳалол.

Салоҳиддин, Salohiddin(ар.) – Ислом динида салоҳиятли, Динда мустақим бўлган банда.

Салоҳият, Salohiyat(ар.), (а.и.) – салоҳиятли, тўғри ва ҳалол.

Салсабил, Salsabil(ар.), (а.и.) – тоза, тиниқ ва тотли булоқ (Жаннатдаги булоқнинг номи. Қаранг: Инсон сураси, 18-оят).

Самадберган, Samadbergan(ар.-ўз.) – Ҳожатбарор ва боқий бўлган Аллоҳ берган фарзанд.

Самадберди, Samadberdi(ар.-ўз.) – “Самадберган” билан маънодош.

Самадқул, Samadqul(ар.-ўз.) – абадий боқий бўлган, бошқаларга ҳожати тушмайдиган, балки махлуқотларнинг ҳожати Унга тушадиган Улуғ Зот – Аллоҳнинг бандаси (“Абдусамад” исмининг ўзбекча шакли).

Самийй, Samiyy(ар.) – аталган, номланган.

Самийя, Samiyya(ар.) – “Самийй”нинг муаннас шакли.

Самир, Samir(ар.) – суҳбатдош, ҳамсуҳбат.

Самира, Samira(ар.) – “Самирнинг муаннас шакли.

Самиҳ, Samih(ар.) – сахий, қўлиочиқ, карами кенг.

Самиҳа, Samiha(ар.) – “Самиҳ”нинг муаннас шакли.

Самоҳ, Samoh(ар.)сахий, карамли, самоҳатли, бағрикенг.

Самоҳат, Samohat(ар.) – “Самоҳ”нинг муаннас шакли.

Самро, Samro(ар.) – “Асмар”нинг муаннас шакли.

Самура, Samura(ар.), (э.и.) – дарахт номи * 1) Самура ибн Жундуб ибн Ҳилол ибн Хадийж Абу Саид ал-Фазорий (саҳобий), 2) Самура ибн Жунода ас-Сувоий (саҳобий), 3) Самура ибн Саҳм ал-Қуроший ал-Асадий (катта тобеин).

Самъон, Sam’on(ар.) – эшитувчи, қулоқ тутувчи; Қуръони каримга, ваъз-насиҳатларга қулот солувчи.

Сано, Sano(ар.), (а.и.) – шукр қилувчи, Аллоҳ таолога ҳамд айтувчи.

Саодат, Saodat(ар.) – бахтли, саодат, иқболли, хурсанд.

Сарвар, Sarvar(фт.) – йўлбошчи, раҳбар, бошлиқ.

Сардор, Sardor(фт.) – бошлиқ, етакчи; қўмондон.

Сафвон, Safvon (ар.) – пок, озода, тоза, соф, мусаффо * 1) Сафвон ибн Умайя ибн Халаф ибн Ваҳб ибн Ҳузофа ибн Жумаҳ Абу Ваҳб ал-Қуроший ал-Жумаҳий (саҳобий), 2) Сафвон ибн Ассол ал-Муродий (саҳобий), 3) Сафвон ибн Абдуллоҳ ал-Акбар ибн Сафвон ибн Умайя ал-Қуроший ал-Жумаҳий (тобеин), 4) Сафвон ибн Яъло ибн Умайя ат-Тамимий ал-Маккий (тобеин), 5) Сафвон ибн Абу Язид ал-Ҳижозий ал-Маданий (тобеин).

Сафён, Safyon(ар.) – “Суфён” исмининг бошқа кўриниши.

Сафий, Safiy(ар.) – покиза, озода; танлаб олинган, сиддиқ, холис дўст.

Сафиййуллоҳ, Safiyyulloh(ар.) – Аллоҳнинг покиза, мухлис ва содиқ бандаси.

Сафийя, Safiyya(ар.) – “Сафий”нинг муаннас шакли.

Сафо, Safo(ар.), (а.и.) – пок, тоза, озода, тиниқ, равшан.

Сафоат, Safoat(ар.) – “Сафо”нинг бошқа шакли.

Саффона, Saffona(ар.) – “Саффона” Ҳотим ибн Адий ат-Тоий синглисининг исми бўлган.

Саховат, Saxovat(ар.) – сахий, қўлиочиқ, мурувватли, бағрикенг.

Сахий, Saxiy(ар.) – сахий, қўлиочиқ, меҳрибон, ғамхўр, мурувватли.

Сахийя, Saxiyya(ар.) – “Сахий”нинг муаннас шакли.

Саҳл, Sahl (ар.) – енгил, осон * 1) Саҳл ибн Саъд ибн Молик ибн Холид Абул Аббос ал-Ансорий ал-Хазражий ас-Соъидий (саҳобий), 2) Саҳл ибн Ҳаниф ибн Воҳиб Абу Собит ал-Ансорий ал-Авсий (саҳобий), 3) Саҳл ибн Ҳарзалийя ал-Ансорий ал-Авсий (саҳобий), 4) Саҳл ибн Абу Ҳасма ибн Соъида ибн Омир Абу Абдураҳмон ал-Ансорий (саҳобий), 5) Саҳл ибн Муоз ибн Анас ал-Жуҳайний (тобеин), 6) Саҳл ибн Абу Умома Асъад ибн Саҳл ибн Ҳаниф ал-Ансорий ал-Авсий ал-Маданий (кичик тобеин).

Саҳла, Sahla (ар.) – “Саҳл”нинг муаннас шакли.

Саъд, Sad (ар.) – бахтли, саодатли, омадли, муваффаққият қозонувчи * 1) Саъд ибн Молик ибн Синон Абу Саид ал-Худрий ал-Ансорий ал-Хазражий (машҳур саҳобий), 2) Саъд ибн Абу Ваққос ибн Уҳайб (ёки Вуҳайб) ибн Абдуманоф ибн Зуҳро ибн Килоб ибн Мурра ибн Каъб Абу Исҳоқ ал-Қуроший (машҳур саҳобий, ашараи мубашшаралардан), 3) Саъд ибн Муоз ибн Нуъмон ибн Имрулқайс ибн Зайд ибн Абдулъашҳал ибн Жушам Абу Амр ал-Ансорий (машҳур саҳобий, Авс қабиласининг бошлиғи бўлган), 4) Саъд ал-Ансорий (саҳобий), 5) Саъд ибн Абу Рофеъ (саҳобий).

Саъдий, Sa’diy(ар.) – саодатли, бахтли, омадли; хурсанд, шод.

Саъдия, Sa’diya(ар.) – “Саъдий”нинг муаннас шакли.

Саъдон, Sa’don(ар.) – бахтли, саодатли.

Саъдо, Sa’do(ар.) – “Саъдон”нинг муаннас шакли.

Саъдуллоҳ, Sa’dulloh(ар.) – Аллоҳ таолонинг омадли, саодатли бандаси.

Саҳм, Sahm(ар.) – ризқли, насибали * 1) Саҳм ибн Муътамир ал-Басрий (тобеин), 2) Саҳм ибн Минжоб ибн Рошид аз-Зоббий ал-Куфий (кичик тобеинлар билан замондош бўлган ишончли ҳадис ровийси).

Саҳмон, Sahmon(ар.) – ризқли, насибали, ризқи кенг, фаровон.

Севар, Sevar(ўз.) – суюкли, ёқимтой ва қадрли.

Севара, Sevara(ўз.) – “Севар”нинг муаннас шакли.

Севинч, Sevinch(ўз.), (а.и.) – шодлик, бахтиёрлик, хурсандчилик рамзи.

Сибавайҳ, Sibavayh(форс.) – олманинг ҳиди * Амр ибн Усмон ибн Қамбар Абу Башар ал-Басрий (машҳур наҳв олими, “Сибавайҳ” номи билан машҳур бўлган).

Сиддиқ, Siddiqa(ар.) – ўта ростгўй, тўғрисўз, сиддиқ, софдил (“Содиқ” исмининг кучайтирма шакли, мазкур исм машҳур саҳобий Абу Бакр розийаллоҳу анҳунинг лақаби саналади).

Сиддиқа, Siddiqa(ар.) – “Сиддиқ”нинг муаннас шакли (Абу Бакр Сиддиқ розийаллоҳу анҳунинг қизи Оиша розийаллоҳу анҳонинг сифати).

Сиддиқали, Siddiqali(ар.) – “Сиддиқ” ва “Али” исмлари бирикмаси.

Сиддиқаҳмад, Siddiqahmad(ар.) – “Сиддиқ” ва “Аҳмад” исмлари бирикмаси.

Сиддиқмаҳмуд, Siddiqmahmud(ар.) – “Сиддиқ” ва “Маҳмуд” исмлари бирикмаси.

Сиддиқмурод, Siddiqmurod(ар.) – “Сиддиқ” ва “Мурод” исмлари бирикмаси.

Сиддиқмуслим, Siddiqmuslim(ар.) – “Сиддиқ” ва “Муслим” исмлари бирикмаси.

Сиддиқмуҳаммад, Siqqidmuhammad(ар.) – “Сиддиқ” ва “Муҳаммад” исмлари бирикмаси.

Сиддиқмўмин, Siddiqmo’min(ар.) – “Сиддиқ” ва “Мўмин” исмлари бирикмаси.

Сиддиқназар, Siddiqnazar(ар.) – “Сиддиқ” ва “Назар” исмлари бирикмаси.

Сидқий, Sidqiy(ар.) – холис, мухлис, самимий, чин, ҳақиқий.

Сидқия, Sidqiya(ар.) – “Сидқий”нинг муаннас шакли.

Сирож, Siroj(ар.) – нур, шуъла, ёруғлик.

Сирожиддин, Sirojiddin (ар.) – Ислом динининг нури * Сирожиддин Абулқосим ибн Абдуллоҳ ал-Ансорий (усули фиқҳ олими, ҳижрий 643 йилда туғилган).

Сирожий, Sirojiy(ар.) – нурли, ёруғ; толеъи баланд, омадли.

Сирожия, Sirojiya(ар.) – “Сирожий”нинг муаннас шакли.

Сифён, Sifyon(ар.) – “Суфён” исмининг бошқа кўриниши.

Собир, Sobir(ар.) – сабрли, бардошли, тоқатли.

Собира, Sobira(ар.) – “Собир”нинг муаннас шакли.

Собирали, Sobirali(ар.) – “Собир” ва “Али” исмлари бирикмаси.

Собираҳмад, Sobirahmad(ар.) – “Собир” ва “Аҳмад” исмлари бирикмаси.

Собирмақсуд, Sobirmaqsud(ар.) – “Собир” ва “Мақсуд” исмлари бирикмаси.

Собирмаҳмуд, Sobirmahmud(ар.) – “Собир” ва “Маҳмуд” исмлари бирикмаси.

Собирмурод, Sobirmurod(ар.) – “Собир” ва “Мурод” исмлари бирикмаси.

Собирмуҳаммад, Sobirmuhammad(ар.) – “Собир” ва “Муҳаммад” исмлари бирикмаси.

Собируллоҳ, Sobirulloh(ар.) – Аллоҳ таолонинг сабрли бандаси.

Собит, Sobit (ар.) – мустаҳкам, собит, мустақим; бақувват * 1) Собит ибн Сомит Абу Абдураҳмон ал-Ансорий ал-Ашҳалий (саҳобий), 2) Собит ибн Заҳҳок ибн Умайя ибн Саълаба ибн Жушам ибн Молик ибн Солим ибн Ғонм ибн Авф ибн Хазраж ал-Ансорий ал-Хазражий (саҳобий), 3) Собит ибн Қайс ибн Шимос ибн Молик ибн Имрулқайс ибн Молик ибн Ағорр Абу Абдураҳмон ал-Ансорий ал-Хазражий (саҳобий), 4) Собит ибн Вадийъа ибн Амр ибн Қайс Абу Саид ал-Ансорий ал-Хазражий (саҳобий).

Собита, Sobita (ар.) – “Собит”нинг муаннас шакли.

Содиқ, Sodiq(ар.) – тўғрисўз; садоқатли, вафоли, ҳақиқий дўст.

Содиқа, Sodiqa (ар.) – “Содиқ”нинг муаннас шакли.

Сожид, Sojid(ар.) – Аллоҳ таологагина сажда қилувчи, У Зотга ибодат этувчи солиҳ банда.

Сожида, Sojida (ар.) – “Сожид”нинг муаннас шакли.

Соиб, Soib (ар.) – (“син” ҳарфи билан) хайрли ишларга шошилувчи * 1) Соиб ибн Абу Соиб Сойфий ибн Обид ибн Абдуллоҳ ибн Умар ибн Махзум ал-Қуроший ал-Махзумий (саҳобий), 2) Соиб ибн Абу Лубоба ибн Абдулмунзир ал-Ансорий (саҳобий, Ҳусайн ибн Соибнинг отаси), 3) Соиб ибн Хаббоб Абу Муслим ал-Маданий (саҳобий), 4) Соиб ибн Халлод ибн Сувайд ибн Саълаба ибн Амр ибн Ҳориса Абу Саҳла ал-Ансорий ал-Хазражий (саҳобий), 5) Соиб ибн Язид ибн Саид ибн Сумома ибн Асвад ал-Киндий (саҳобий).

Соиба, Soiba (ар.) – “Соиб”нинг муаннас шакли.

Соим, Soim(ар.) – рўза тутувчи; тилини беҳуда сўзлардан сақловчи.

Соима, Soima(ар.) – “Соим”нинг муаннас шакли.

Сокин, Sokin(ар.) – тинч, осойишта, хавфсиз.

Сокина, Sokina(ар.) – “Сокин”нинг муаннас шакли.

Сокит, Sokit (ар.) – сукут сақловчи, жим турувчи; тилини беҳуда сўзлардан тиювчи.

Сокита, Sokita(ар.) – “Сокит”нинг муаннас шакли.

Солим, Solim (ар.) – соғлом, бардам; тинч, омон * 1) Солим ибн Убайд ал-Ашжаъий (Суффа аҳлидан бўлган саҳобий), 2) Солим ибн Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттоб Абу Умар ал-Қуроший ал-Адавий (тобеин, фақиҳ, Умар ибн Хаттоб розийаллоҳу анҳунинг набираси), 3) Солим ибн Нуҳ ибн Абу Ато Абу Саид ал-Аттор ал-Басрий (табаа тобеин).

Солима, Solima(ар.) – “Солим”нинг муаннас шакли.

Солиҳ, Solih (ар.) – солиҳ, яхши; адолатли, одил, инсофли * 1) Солиҳ ибн Абд ибн Мосиҳ ибн Убайд ибн Ҳожар ибн Самуд ибн Обир ибн Ирам ибн Сом ибн Нуҳ алайҳис салом (Аллоҳ таолонинг пайғамбарларидан бири, Самуд қабиласига элчи қилиб юборилган), 2) Солиҳ ибн Ҳассон ал-Маданий (тобеин), 3) Солиҳ ибн Иброҳим ибн Абдураҳмон ибн Авф Абу Имрон ал-Қуроший аз-Зуҳрий (тобеин), 4) Солиҳ ибн Дийнор ал-Жуъфий ал-Ҳилолий (табаа тобеин), 5) Солиҳ ибн Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Абулфазл (Имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг ўғли, фақиҳ, ўз даврида Исфаҳон қозиси бўлган, ҳижрий 256 йилда вафот этган).

Солиҳа, Soliha (ар.) – “Солиҳ”нинг муаннас шакли.

Солиҳали, Solihali(ар.) – “Солиҳ” ва “Али” исмлари бирикмаси.

Солиҳанвар, Solihanvar(ар.) – “Солиҳ” ва “Анвар” исмлари бирикмаси.

Солиҳаҳмад, Solihahmad(ар.) – “Солиҳ” ва “Аҳмад” исмлари бирикмаси.

Солиҳиддин, Solihiddin(ар.) – Диндаги салоҳиятли, солиҳ банда.

Солиҳкамол, Solihkamol(ар.) – “Солиҳ” ва “Камол” исмлари бирикмаси.

Солиҳмақсуд, Solihmaqsud(ар.) – “Солиҳ” ва “Мақсуд” исмлари бирикмаси.

Солиҳмаҳмуд, Solihmahmud(ар.) – “Солиҳ” ва “Маҳмуд” исмлари бирикмаси.

Солиҳмурод, Solihmurod(ар.) – “Солиҳ” ва “Мурод” исмлари бирикмаси.

Солиҳмуҳаммад, Solihmuhammad(ар.) – “Солиҳ” ва “Муҳаммад” исмлари бирикмаси.

Солиҳҳасан, Solihhasan(ар.) – “Солиҳ” ва “Ҳасан” исмлари бирикмаси.

Солиҳҳусайн, Solihhusayn(ар.) – “Солиҳ” ва “Ҳусайн” исмлари бирикмаси.

Сомий, Somiy(ар.) – юксалувчи, юқори мартабаларга кўтарилувчи; ҳурматли, эътиборли.

Сомия, Somiya(ар.) – “Сомий”нинг муаннас шакли.

Сомит, Somit (ар.) – узоқ сукут сақловчи, жим турувчи, кераксиз гаплардан ўзини тийиб турувчи; сукут билан Аллоҳнинг қудрати ҳақида тафаккур қилувчи.

Сомита, Somita(ар.) – “Сомит”нинг муаннас шакли.

Сора, Sora(қад.яҳ.) – сараланган, танлаб олинган; пок, тоза, холис, самимий.

София, Sofiya(ар.) – соф, озода, покиза.

Соҳиб, Sohib(ар.) – эга, хўжайин; соҳиб, дўст, ҳамроҳ.

Соҳиба, Sohiba(ар.) – “Соҳиб”нинг муаннас шакли.

Соҳибкамол, Sohibkamol(ар.) – комил, мукаммал, етук.

Соҳибназар, Sohibnazar(ар.) – кўзи ўткир; ўткир зеҳнли, ақли етук.

Сохр, Soxr (ар.) – қоя тош, яъни “улкан, забардаст, кучли” маъносида қўйиладиган исм * 1) Сохр ибн Ҳарб ибн Умайя ибн Абдушамс ибн Абдуманоф Абу Суфён ал-Қуроший ал-Умавий (машҳур саҳобий, Муовия ибн Абу Суфённинг отаси, жоҳилият даврида Қурайш раҳбарларидан бўлган, Макка фатҳи куни Исломга кирган), 2) Сохр ибн Айла ибн Абдуллоҳ ибн Робийъа ибн Амр ибн Омир ибн Аслам ибн Аҳмас ибн Ғовс Абу Ҳозим ал-Аҳмасий (саҳобий), 3) Сохр ибн Вадоаъ ал-Ғомидий ал-Асадий (саҳобий).

Суайд, Suayd(ар.) – “Саид”нинг кичрайтирма шакли.

Суайда, Suayda(ар.) – “Суайд”нинг муаннас шакли.

Субайҳ, Subayh(ар.) – “Субҳ”нинг кичрайтирма шакли (мазкур исм эрта тонг маъносини англатади) * Субайҳ ибн Муҳриз ал-Мақроий ал-Ҳимсий (катта табаа тобеин).

Субайҳа, Subayha(ар.) – “Субайҳ”нинг муаннас шакли.

Субоҳ, Suboh(ар.) – чиройли, кўркам, келишган.

Субоҳа, Suboha(ар.) – “Субоҳ”нинг муаннас шакли.

Сувайд, Suvayd (ар.) – қорамтир, ранги қорачадан келган * 1) Сувайд ибн Нуъмон ибн Молик ибн Омир ибн Маждаъа ибн Ҳориса ибн Ҳорис Абу Уқба ал-Ансорий ал-Авсий ал-Маданий (саҳобий), 2) Сувайд ибн Ҳанзала ал-Куфий (саҳобий), 3) Сувайд ибн Қайс Абу Сафвон (саҳобий), 4) Сувайд ибн Муқоррин ибн Оиз Абу Адий ал-Музаний (саҳобий, Нуъмон ибн Муқорриннинг туғишган биродари, Муовия ибн Сувайднинг отаси), 5) Сувайд ибн Убайд ал-Ижлий (тобеин).

Сувайлим, Suvaylim(ар.)Солимнинг кичрайтирма шакли.

Сувайлима, Suvaylima(ар.)Сувайлимнинг муаннас шакли.

Сулайк, Sulayk(ар.) – Тўғри Йўлдан борувчи.

Сулайка, Sulayka(ар.) – “Сулайк”нинг муаннас шакли.

Сулайм, Sulaym (ар.) – “Салим”нинг кичрайтирма шакли * 1) Сулайм ибн Омир Абу Омир аш-Шомий (катта тобеин), 2) Сулайм ибн Омир Абу Яҳё ал-Килоъий ал-Хабоирий (тобеин), 3) Сулайм ибн Асвад ибн Ҳанзала Абу Шаъсоъ ал-Муҳорибий ал-Куфий (тобеин), 4) Сулайм ибн Балж (тобеин), 5) Сулайм ибн Жубайр Абу Юнус ал-Мисрий (тобеин, Абу Ҳурайранинг мавлоси).

Сулаймон, Sulaymon (ар.) – тинч, омон; ҳимояга олинган, муҳофаза қилинган * 1) Сулаймон ибн Довуд алайҳис салом (Аллоҳ таолонинг пайғамбарларидан, насаби Яъқуб ибн Исҳоқ ибн Иброҳим алайҳис саломга бориб етади), 2) Сулаймон ибн Абдуллоҳ ал-Манбаҳий (тобеин), 3) Сулаймон ал-Ҳошимий (тобеин, Ҳасан ибн Али ибн Абу Толибнинг мавлоси), 3) Сулаймон ибн Абу Сулаймон ал-Қуроший ал-Ҳошимий (тобеин, Абдуллоҳ ибн Аббоснниг мавлоси), 4) Сулаймон ибн Абу Абдуллоҳ (тобеин), 5) Сулаймон ибн Абу Яҳё ал-Ҳижозий (тобеин), 6) Сулаймон ибн Жаҳм ибн Абу Жаҳм ал-Ансорий ал-Ҳорисий (тобеин, Бароъ ибн Озибнинг мавлоси), 7) Сулаймон ибн Зайд ибн Собит ал-Ансорий ал-Маданий (тобеин).

Сулаймо, Sulaymo(ар.) – “Сулаймон”нинг муаннас шакли.

Сумайр, Sumayr(ар.) – “Самир”нинг кичрайтирма шакли * Сумайр ибн Наҳор ал-Абдий ал-Басрий (тобеин).

Сумайра, Sumayra(ар.) – “Сумайр”нинг муаннас шакли.

Сумайй, Sumayy(ар.) – аталган, номланган (“Самий”нинг кичрайтирма шакли).

Сумайя, Sumayya(ар.) – “Сумайй”нинг муаннас шакли * 1) Сумайя (саҳобия, Ислом тарихида биринчи бўлиб шаҳидлик мақомига эришган инсон, Аммор ибн Ёсир онаси бўлган), 2) Сумайя ал-Басрийя (тобеийя).

Сумома, Sumoma(ар.), (э.и.) – (уч нуқтали “са” ҳарфи билан) ислоҳ қилувчи, ҳолатни ўз қўлига олиб, фойдали тадбирли амалга оширувчи * 1) Сумома ибн Ҳазн ибн Абдуллоҳ ибн Салама ибн Қушайр ибн Каъб ибн Робийъа ибн Омир ибн Соъсоъа ал-Қушайрий ал-Басрий (катта тобеин), 2) Сумома ибн Шароҳийл ал-Йамоний (тобеин), 3) Сумома ибн Шафий Абу Али ал-Ҳамдоний (тобеин), 4) Сумома ибн Абдуллоҳ ибн Анас ибн Молик ал-Ансорий ал-Басрий (тобеин), 5) Сумома ибн Уқба ал-Муҳаллимий ал-Куфий (тобеин).

Суннат, Sunnat(ар.) – одат, урф, йўл, суннат; Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини маҳкам ушлаб, унга амал қиладиган банда.

Суннатуллоҳ, Sunnat(ар.) – Аллоҳ таолодан келадиган ҳар қандай ҳолатга – тақдирга рози бўлувчи банда.

Суръат, Sur’at(ар.), (э.и.) – тезкор, чаққон, жадал, эпчил; хайрли, савобли ишларга шошилувчи.

Суфён, Sufyon (ар.) – тез, чаққон, эпчил (Мазкур исмнинг аввалги ҳарфи бўлмиш “син”нинг ҳаракатини уч хил – касра (и), замма (у) ва фатҳа (а) қилиб ўқиш мумкин, яъни у “Сифён”, “Сафён” ва “Суфён” шаклларида қўлланилади) * 1) Суфён ибн Абу Зуҳайр ал-Аздий (саҳобий, Азду Шануаъ қабиласидан), 2) Суфён ибн Асад ал-Ҳазромий (саҳобий), 3) Суфён ибн Абдуллоҳ ибн Робийъа ибн Ҳорис Абу Амр ас-Сақофий (саҳобий), 4) Суфён ибн Саид ибн Масруқ ас-Саврий ал-Куфий (машҳур табаа тобеин, олим ва зоҳид), 5) Суфён ибн Уйайна ибн Абу Имрон Абу Муҳаммад ал-Маккий (табаа тобеин, Муҳаммад ибн Музоҳимнинг мавлоси, чуқур илм ва катта шуҳрат эгаси, Имом Шофеъий у ҳақида: “Агар Молик ва Суфён бўлмаганида Ҳижоз илми унутилган бўларди”, деб айтган. Суфён ибн Уйайна “Ал-Жамиъ фил ҳадийс” ва “Китабун фит тафсийр” асарларини таълиф қилган).

Суъдо, Su’do(ар.), (а.и.) – бахтли, саодатли.

Суъод, Su’od(ар.) – “Суъдо” билан маънодош.

Суҳайб, Suhayb (ар.) – 1) Суҳайб ибн Синон ибн Холид ибн Амр Абу Яҳё ар-Румий (саҳобий),2) Суҳайб (тобеин, Аббос ибн Абдулмуттолибнинг мавлоси), 3) Суҳайб Абу Саҳбоъ ал-Бакрий (тобеин, Абдуллоҳ ибн Аббоснинг мавлоси), 4) Суҳайб ал-Ҳаззоъ Абу Мусо ал-Маккий (тобеин, Абдуллоҳ ибн Омирнинг мавлоси).

Суҳайл, Suhayl (ар.) – “Саҳл”нинг кичрайтирма шакли * 1) Суҳайл ибн Зироъ Абу Зироъ ал-Куфий (тобеин), 2) Суҳайл ибн Абу Ҳазм Абу Бакр ал-Басрий (табаа тобеин), 3) Суҳайл ибн Абу Солиҳ Абу Язид ал-Маданий (табаа тобеин, Жувайрия бинти Аҳмаснинг мавлоси).

Суҳайла, Suhayla(ар.) – “Суҳайл”нинг муаннас шакли.

Суҳайм, Suhaym(ар.) – “Саҳм”нинг кичрайтирма шакли.

Суҳайма, Suhayma(ар.) – “Суҳайм”нинг муаннас шакли.

Т

Таваккул, Tavakkul(ар.) – Аллоҳ таолога таваккул қилувчи, ўз ишларини У Зотга топширувчи.

Тавалло, Tavallo(ар.) – Аллоҳ таолога тавалло – илтижо ва дуолар қилувчи.

Таввоб, Tavvob(ар.) – Аллоҳ таолога ҳақиқий тавба қилувчи, гуноҳ ишлардан қайтувчи.

Таввоба, Tavvoba(ар.) – “Таввоб”нинг муаннас шакли.

Тавфиқ, Tavfiq(ар.) – тавфиқли, иймонли, эътиқодли, инсофли.

Тавфиқа, Tavfiqa(ар.) – “Тавфиқ”нинг муаннас шакли.

Тавҳид, Tavhid(ар.) – Аллоҳ таолони Ягона деб билувчи, тавҳид ақидасини қалбига чуқур сингдириб олган банда.

Тавҳида, Tavhida(ар.) – “Тавҳид”нинг муаннас шакли.

Тазарруъ, Tazarru’(ар.), (э.и.) – Аллоҳ таолога умид билан дуо қилувчи.

Таййор, Tayyor(ар.) – учувчи, доимий суратда парвоз қилувчи (Жаъфар ибн Абу Толиб розийаллоҳу анҳунинг лақаби. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кўрсатмалари билан Мута жангида қўшинга Зайд ибн Ҳориса қўмондон бўлиши лозим эди. Мободо у шаҳид бўлса, ўрнини Жаъфар эгаллаши топширилди. Жангда Зайд катта жасорат кўрсатиб шаҳидлик мақомига эришгач, Жаъфар байроқни ўз қўлига олди ва қаҳрамонлик кўрсатиб жанг қилди. Аввал ўнг қўли кесилди, байроқни чап қўлига олди. Чап қўли ҳам кесилгач, танаси билан байроқни тутиб турди. Охири мардларча шаҳид бўлди.Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ Жаъфарга Мутада кесилган икки қўлига бадал қилиб икки қанот берди. Уни жаннатда фаришталар билан бирга учиб кетаётганини кўрдим”, деб мўминлар ва унинг аҳлига башорат бердилар. Шундан сўнг у “Жаъфари Таййор” деб атала бошланди).

Талҳа, Talha (ар.), (э.и.) – банан дарахти (“Толҳун” сўзи Қуръони каримда зикр қилинган) * 1) Талҳа ибн Убайдуллоҳ ибн Усмон ибн Амр ибн Каъб ибн Саъд ибн Тайм ибн Мурра Абу Муҳаммад ал-Қуроший ат-Таймий (машҳур саҳобий, ашараи мубашшаралардан, Мадинага борганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у билан Каъб ибн Моликни биродар қилиб қўйганлар), 2) Талҳа ибн Молик ал-Хузоъий (саҳобий), 3) Талҳа ибн Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ибн Абу Бакр Сиддиқ ал-Қуроший ат-Таймий (тобеин), 4) Талҳа ибн Язид Абу Ҳамза ал-Ансорий ал-Айлий (тобеин).

Тамим, Tamim (ар.) – бирон ишни мукаммал тарзда амалга оширувчи; бўйи узун; хулқи гўзал; мустаҳкам * 1) Тамим ибн Авс ибн Хорижа ибн Сувд Абу Руқайя ад-Дорий (саҳобий), 2) Тамим (саҳобий), 3) Тамим ибн Ҳазлам Абу Салама аз-Зоббий (катта тобеин), 4) Тамим Абу Салама ал-Қуроший ал-Фиҳрий (тобеин, Фотима бинти Қайснинг мавлоси), 5) Тамим ибн Тарафа ат-Тоий ал-Куфий (тобеин).

Тамима,Tamim(ар.) – “Тамим”нинг муаннас шакли.

Таслим, Taslim(ар.) – мулойим, ювош; яхши ишларга хайрихоҳ.

Таслима, Taslima(ар.) – “Таслим”нинг муаннас шакли.

Тасфия,Tasfiya(ар.) – пок, озода, покиза.

Таъзим, Ta’zim(ар.) – Аллоҳ таолонинг буюклигини тан олувчи, У Зотни улуғ деб эътироф этувчи.

Таъзима, Ta’zima(ар.) – “Таъзим”нинг муаннас шакли.

Тақий, Taqiy (ар.) – тақволи, иймон-эътиқоди кучли банда.

Тақийя, Taqiyya (ар.) – “Тақий”нинг муаннас шакли.

Тақиййуддин, Taqiyyuddin (ар.) – Диндаги тақводор банда * Тақийуддин ибн Абдулкофий ибн Али ибн Таммом ас-Субкий ал-Ансорий ал-Хазражий (шофеиъй фақиҳи, ўз даврининг Шайхул Исломи даражасига кўтарилган, Шофеъий мазҳабига оид бир неча китоблар муаллифи).

Тилла, Tilla(фт.), (э.и.) – олтиндек қимматли, қадрли (“Заҳаб” исмининг маънодош шакли).

Тоиб, Toib(ар.) – Аллоҳ таолога тавба қилувчи, гуноҳларини эътироф этувчи.

Тоиба, Toiba(ар.) – “Тоиб”нинг муаннас шакли.

Тоиф, Toif(ар.) – Каъба атрофида айланиб тавоф қилувчи.

Тоифа, Toifa(ар.) – “Тоиф”нинг муаннас шакли.

Тоййиб, Toyyib (ар.) – яхши; мазали, ширин; ёқимли; кўркам; пок, тоза; разил ва ёмон одатлардан холи, яхши сифат ва фазилатлар билан безанган.

Тоййиба, Toyyiba (ар.) – “Тоййиб”нинг муаннас шакли.

Толиб, Tolib (ар.) – талаб қилувчи, изловчи, хусусан илм талаб қилувчи, толиби илм; ҳаракатчан, тиришқоқ * 1) Толиб ибн Ҳабиб ибн Амр ибн Саҳл ибн Қайс ал-Ансорий ал-Маданий (катта табаа тобеин), 2) Толиб ибн Ҳужайр Абу Ҳужайр ал-Абдий (катта табаа тобеин).

Толиба, Toliba(ар.) – “Толиб”нинг муаннас шакли.

Толут, Tolut– Аллоҳ томонидан Бани Исроил қавмига подшоҳ этиб тайинланган кишининг исми.

Ториқ, Toriq (ар.) – юлдуз номи 1) Ториқ ибн Ашйам ибн Масъуд ал-Ашжаъий (саҳобий), 2) Ториқ ибн Сувайд ал-Ҳазромий (саҳобий), 3) Ториқ ибн Абдуллоҳ ал-Муҳорибий ал-Куфий (саҳобий), 4) Ториқ ибн Зиёд ал-Куфий (тобеин), 5) Ториқ ибн Абдураҳмон ибн Қосим ал-Қуроший ал-Ҳижозий (тобеин).

Тоҳир, Tohir (ар.) – пок, озода, тоза (моддий жиҳатдан) * Тоҳир ибн Абдуллоҳ ибн Тоҳир Абу Тоййиб ат-Табарий (машҳур шофеъий фақиҳи, “Шарҳу мухтасарил музаний” асари муаллифи).

Тоҳира, Tohira (ар.) – “Тоҳир”нинг муаннас шакли.

Тулайб, Tulayb(ар.) – “Толиб”нинг кичрайтирма шакли.

Тулайба, Tulayba(ар.) – “Тулайб”нинг муаннас шакли.

Турсун, Tursun(ўз.)– яшасин, омон бўлсин.

Турсуной, Tursunoy(ўз.)– “Турсун”нинг муаннас шакли.

Турғун, Turg’un(ўз.) – собит, мустаҳкам (“Собит” исмининг ўзбекча шакли).

Турғуна, Turg’una(ўз.) – “Турғун”нинг муаннас шакли.

Турғунпўлат, Turg’unpo’lat(ўз.-ар) – “Турғун” ва “Пўлат” исмлари бирикмаси.

Туфайл, Tufayl (ар.) – 1) Туфайл ибн Сахбаро ал-Қуроший (саҳобий, она томондан Оиша онамизнинг туғишган биродарлари), 2) Туфайл ибн Убайй ибн Каъб Абу Батн ал-Ансорий ан-Нажжорий ал-Маданий (катта тобеин).

Туҳфа, Tuhfa(ар.) – совға, ҳадя; раҳмат-марҳамат.

Туҳфатуллоҳ, Tuhfatulloh(ар.) – Аллоҳнинг марҳамати, лутфи-карами; Аллоҳнинг раҳматига сазовор бўлувчи.

Тўра, To’ra(ар.) – аслзода, хонзода; мартабаси улуғ.

У

Убай, Ubay (ар.) – (қадимги арабча исм, маъноси номаълум, эҳтимол “Абийй” (“Уятчан, ҳаёли”) исмининг кичрайтирма шаклидир) * 1) Убай ибн Каъб ибн Қайс ибн Убайд ибн Зайд Муовия ибн Амр ибн Молик Абул Мунзир ал-Ансорий ал-Хазражий (машҳур саҳобий, қорилар устози), 2) Убай ибн Умаро ал-Маданий (саҳобий, баъзи манбаларда отасининг исми “Убода” деб келтирилган), 3) Убай ибн Аббос ибн Саҳл ибн Саъд ал-Ансорий ас-Соъидий ал-Маданий (катта табаа тобеин).

Убайд, Ubayd (ар.) (ар.) – “Абд”нинг кичрайтирма шакли – кичик банда, Аллоҳнинг кичик ёшли бандаси (эркалаш маъносида) * 1) Убайд ибн Холид ал-Муҳорибий (саҳобий), 2) Убайд ибн Бароъ ибн Озиб ал-Ансорий ал-Ҳорисий ал-Куфий (тобеин, Робийъ ибн Бароъ, Лут ибн Бароъ ва Язид ибн Бароъларнинг туғишган биродари), 3) Убайд ал-Киндий ал-Куфий (тобеин, Муҳаммад ибн Убайднинг отаси), 4) Убайд ибн Абдураҳмон Абу Убайда ал-Музаний (табаа тобеин, Ҳайсам ибн Убайднинг отаси).

Убайда, Ubayda (ар.), (э.а.и.) – “Убайд”нинг муаннас шакли, аммо аксар ҳолларда эркакларга нисбатан ишлатилади * 1) Убайда ибн Билол ат-Тамимий ал-Басрий (кичик тобеин), 2) Убайда ибн Робийъа ал-Куфий (тобеин), 3) Убайда ибн Суфён ибн Ҳорис ибн Ҳазромий (тобеин), 4) Убайда бинти Нобил ал-Ҳижозийя (катта табаа тобеийя).

Убайдуллоҳ, Ubaydulloh (ар.) – “Абдуллоҳ”нинг кичрайтирма шакли * 1) Убайдуллоҳ ибн Аббос ибн Абдулмуттолиб Абу Муҳаммад ал-Қуроший вал-Ҳошимий (саҳобий, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам амакиларининг ўғли), 2) Убайдуллоҳ ибн Асвад ал-Хавлоний (тобеин), 3) Убайдуллоҳ ибн Абу Рофеъ ал-Маданий (тобеин), 4) Убайдуллоҳ ибн Абу Жаъфар Абу Бакр (кичик тобеин), 5) Убайдуллоҳ ибн Абу Ҳумайд Ғолиб Абул Хаттоб ал-Басрий ал-Ҳузалий (катта табаа тобеин), 6) Убайдуллоҳ ибн Ҳусайн Абул Ҳасан ал-Кархий (машҳур ҳанафий фақиҳи, “Рисала фий усулил аҳнаф” асари муаллифи).

Убайроҳ, Ubayroh(қад.яҳ.-ар.) – “Иброҳим” исмининг кичрайтирилган шакли – “кичик Иброҳим” маъносини англатади.

Убода, Uboda (ар.), (э.и.) – банда, қул (“Абд” исми билан маънодош) 1) Убода ибн Сомит ибн Қайс ибн Асром ибн Фиҳр Абул Валид ал-Ансорий ал-Хазражий (машҳур саҳобий), 2) Убода ал-Ансорий аз-Зуроқий (саҳобий, Саъд ибн Убода ва Абдуллоҳ ибн Убодаларнинг отаси), 3) Убода ибн Валид ибн Убода ибн Сомит Абу Сомит ал-Ансорий (тобеин), 4) Убода ибн Нусайй Абу Умар ал-Киндий (тобеин).

Уваймир, Uvaymir (ар.) – “Омир”нинг кичрайтирма шакли * Уваймир ибн Молик ибн Қайс ибн Умайя Абу Дардо ал-Ансорий ал-Хазражий (машҳур саҳобий).

Уваймира, Uvaymira(ар.) – “Уваймир”нинг муаннас шакли.

Увайн, Uvayn(ар.) – “Авннингкичрайтирмашакли.

Увайна, Uvayna(ар.) – “Увайн”нинг муаннас шакли.

Увайс, Uvays (ар.) – кучли, қудратли, бақувват * 1) Увайс ибн Омир ал-Қорний ал-Муродий (катта тобеин, тобеинлар саййиди), 2) Увайс ибн Абу Увайс ат-Тамимий (тобеин).

Узайр, Uzayr (ар.) – кучли, қудратли; ёрдамчи, кўмакчи (Қадимда Бани Исроил қавмида, тахминан милоддан аввалги 450 йилларда Бобил шаҳрида Узайр исмли киши яшаб ўтган, яҳудийлар эса уни илоҳийлаштириб: “Узайр Аллоҳнинг ўғли”, деб нотўғри эътиқод қилганлар. Тўлиқроқ маълумотни Тавба сураси, 30-оятининг тафсиридан олишингиз мумкин).

Увайф, Uvayf(ар.) – “Авф”нинг кичрайтирма шакли.

Увайфа, Uvayfa(ар.) – “Увайф”нинг муаннас шакли.

Увофа, Uvofa(ар.) – “Авф” билан маънодош.

Уйайна, Uyayna (ар.), (э.и.) – кичик бўлоқ (“Айн”нинг кичрайтирма шакли) * Уйайна ибн Абдураҳмон ибн Жавшан Абу Молик ал-Ғатафоний (катта табаа тобеинлардан).

Уйғун, Uyg’un(ўз.)– келишган, мос, мувофиқ.

Умайр, Umayr (ар.) – “Умар”нинг кичрайтирма шакли * 1) Умайр (саҳобий), 2) Умайр ас-Сақофий (саҳобий, Ҳарб ибн Абдуллоҳнинг бобоси), 3) Умайр ибн Ҳабиб ибн Хумоша ал-Хотмий (саҳобий, Абу Жаъфар ал-Хотмийнинг бобоси), 4) Умайр ибн Саъд ал-Ансорий ал-Авсий (саҳобий), 5) Умайр ибн Салама аз-Зомрий ал-Маданий (саҳобий), 6) Умайр ибн Қатода ибн Саъд ибн Омир ал-Лайсий (саҳобий, Убайд ибн Умайрнинг отаси), 7) Умайр ибн Ниёр ибн Уқба ибн Ниёр ал-Ансорий (саҳобий), 8) Умайр (тобеин, Умар ибн Хаттобнинг мавлоси), 9) Умайр ибн Исҳоқ Абу Муҳаммад ал-Қуроший (тобеин).

Умайра, Umayra (ар.), (э.и.) – “Умайр”нинг муаннас шакли, аммо эркаклар исми * 1) Умайра ибн Саъд Абу Сакан ал-Ҳамдоний ал-Ёмий (тобеин), 2) Умайра ибн Абу Ножия Абу Яҳё ар-Руайний (катта табаа тобеин).

Умайя, Umayya (ар.), (э.а.и.) – Аллоҳнинг кичик бандаси * 1) Умайя ибн Махший (ёки Мухошша) Абу Абдуллоҳ ал-Хузоъий (саҳобий), 2) Умайя ибн Сафвон ибн Умайя ибн Халаф ибн Ваҳб ибн Ҳузофа ибн Жумаҳ ал-Қуроший ал-Жумаҳий ал-Маккий ал-Акбар (тобеин, “катта Умайя”, “кичик Умайя” Умайя ибн Сафвон ибн Абдуллоҳ ибн Сафвон ибн Умайя ибн Халаф ал-Қуроший ал-Жумаҳий саналади, у кичик тобеинлардандир), 3) Умайя ибн Абдуллоҳ ибн Холид ибн Усайд ибн Абул Ийс ибн Умайя ал-Қуроший ал-Умавий ал-Маккий (тобеин), 4) Умайя ибн Ҳинд ал-Музаний ал-Ҳижозий (кичик тобеин), 5) Умайя бинти Абу Солт ал-Ғифорийя (тобеийя).

Умар, Umar (ар.) – умр кўрувчи, яшовчи * 1) Умар ибн Хаттоб ибн Нуфайл ибн Абдулъуззо ибн Риёҳ ибн Абдуллоҳ ибн Қурт ибн Рузоҳ ибн Адий Абу Ҳафс ал-Қуроший ал-Адавий (машҳур саҳобий, амирул мўминин, адолат рамзи), 2) Умар ибн Абдулъазиз ибн Марвон ибн Ҳакам ибн Абул Ос Абу Ҳафс ал-Қуроший ал-Умавий (тобеин, амирул мўминин, кўпчилик уни бешинчи одил халифа деб атаган), 3) Умар ибн Саъд ибн Абу Ваққос Абу Ҳафс ал-Қуроший аз-Зуҳрий (катта тобеин), 4) Умар ибн Собит (тобеин), 5) Умар ибн Ҳафс ал-Ҳижозий ал-Маданий (табаа тобеин) 6) Умар ибн Абдулъазиз ибн Умар ибн Моза Абу Муҳаммад (катта ҳанафий олимларидан, “Ал-Фатава ас-Суғро”, “Ал-Фатава ал-Кубро”, “Шарҳул жамиъис соғийр” каби асарлар муаллифи).

Умарали, Umarali (ар.) – “Умар” ва “Али” исмлар бирикмаси.

Умаро, Umaro(ар.) – яшовчи, умр кўрувчи.

Уммат, Ummat(ар.) – уммати Муҳаммадийга мансуб банда.

Умматали, Ummatali(ар.) – “Уммат” ва “Али” исмлари бирикмаси.

Уммулкарам, Ummulkaram(ар.) – сахий, карамли, қўлиочиқ.

Уммулмаҳосин, Ummulmahosin(ар.) – гўзал, чиройли; хайр ва яхшилик соҳибаси.

Уммулфазл, Ummulfazl(ар.) – фазилат соҳибаси (“Абулфазл”нинг муаннас шакли).

Уммулфайз, Ummulfayz(ар.) – файзли, хайрли, баракали (“Абулфайз” исмининг муаннас шакли).

Уммулхайр, Ummulxayr(ар.) – хайр-саховат ва яхшилик эгаси (“Абулхайр”нинг муаннас шакли).

Уммусаодат, Ummusaodat(ар.) – бахтли, саодатли.

Умома, Umoma (ар.) – Умома бинти Ҳамза ибн Абдулмуттолиб (саҳобия).

Умрзоқ, Umrzoq(ар.-ўз.)– узоқ умр кўрувчи, умри хайрли ва баракали бўладиган.

Унайс,Unays(ар.) – “Анис”нинг кичрайтирма шакли.

Унайса, Unaysa(ар.) – “Унайс”нинг муаннас шакли.

Унсия, Unsiya(ар.), (а.и.) – дўст, дугона, ҳамроҳ; садоқатли, меҳрибон.

Урва, Urva (ар.), (э.и.) – боғ, арқон * 1) Урва ибн Жаъд ал-Боқирий ал-Аздий (саҳобий), 2) Урва ибн Мидрос ибн Авс ибн Ҳориса ат-Тоий (саҳобий), 3) Урва ибн Низол ат-Тамимий ал-Куфий (катта тобеин), 4) Урва ибн Зубайр ибн Аввом ибн Хувайлид Абу Абдуллоҳ ал-Қуроший ал-Асадий (тобеин, Ҳазрати Усмон ибн Аффон халифалигининг бошларида туғилган, Ибн Саъднинг айтилишича, у фақиҳ, олим кишилардан бўлиб, кўплаб ишончли ҳадислар ривоят қилган), 5) Урва ибн Муғийра ибн Шуъба Абу Яъфур ас-Сақофий (тобеин, Ҳамза ибн Муғийра, Ғифор ибн Муғийра ва Яъфур ибн Муғийраларнинг туғишган биродари).

Усайд, Usayd (ар.) – жасур, қўрқмас, ботир *1) Усайд ибн Ҳузайр Абу Яҳё ал-Ансорий (саҳобий), 2) Усайд ибн Сафвон (саҳобий), 3) Усайд ибн Зуҳайр ибн Рофеъ ал-Ансорий ал-Авсий (саҳобий), 4) Усайд ибн Муташаммис ибн Муовия ат-Тамимий ас-Саъдий ал-Басрий (катта тобеин), 5) Усайд ибн Рофеъ ибн Хадийж ал-Ансорий (тобеин).

Усмон, Usmon (ар.) – мард, жасур, қўрқмас; оғир, босиқ, вазмин; қул, банда * 1) Усмон ибн Аффон ибн Абул Ос ибн Умайя Абу Амр ал-Қуроший ал-Умавий (машҳур саҳобий, ашараи мубашшаралардан, амирул мўминин, зуннурайн – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг куёвлари), 2) Усмон ибн Мазъун ибн Ҳабиб ибн Ваҳб ибн Ҳузофа ибн Жумаҳ ал-Жумаҳий (машҳур саҳобий, ўн тўртинчи киши бўлиб Исломга кирган), 3) Усмон ибн Абул Ос ибн Бишр ибн Абд ибн Даҳмон Абу Абдуллоҳ ас-Сақофий ат-Тоифий (саҳобий), 4) Усмон ибн Ҳаниф ибн Воҳиб Абу Амр ал-Ансорий ал-Авсий (саҳобий), 5) Усмон ибн Талҳа ибн Абу Талҳа ибн Усмон ал-Қуроший ал-Абдарий ал-Ҳажабий (саҳобий), 6) Усмон ибн Али ибн Муҳаммад Фахриддин аз-Зайлаъий (ҳанафий фақиҳи, “Табйинул ҳақоиқ фий шарҳи канзид дақоиқ” ва “Шарҳул жамиъил кабийр” асарлари муаллифи).

Усмонали, Usmonali(ар.) – “Усмон” ва “Али” исмлари бирикмаси.

Усома, Usoma (ар.), (э.и.) – жасур, ботир, паҳлавон * Усома ибн Зайд ибн Ҳориса ибн Шароҳийл Абу Муҳаммад (саҳобий, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тутинган ўғиллари ва мавлолари Зайд ибн Ҳорисанинг ўғли), 2) Усома ибн Ахдарий ат-Тамимий (саҳобий), 3) Усома ибн Шарик ас-Саълабий аз-Зубёний (саҳобий), 4) Усома ибн Умайр ибн Омир ибн Уқайшир ал-Ҳузалий ал-Басрий (саҳобий).

Утба, Utba (ар.), (э.и.) – 1) Утба ибн Надр ас-Суламий (саҳобий), 2) Утба ибн Абд Абул Валид ас-Суламий (саҳобий), 3) Утба ибн Увайм ибн Соъида ал-Ансорий ал-Маданий (саҳобий), 4) Утба ибн Ғазвон ибн Жобир Абу Абдуллоҳ ал-Мозиний (саҳобий), 5) Утба ибн Фарқод ибн Ярбуъ ибн Ҳабиб ибн Молик Абу Абдуллоҳ ас-Суламий (саҳобий), 6) Утба ибн Ғазвон ар-Риқоший (тобеин), 7) Утба ибн Муҳаммад ибн Ҳорис ибн Навфал ал-Қуроший ал-Ҳошимий (тобеин).

Уқайл, Uqayl (ар.) – “Ақийл”нинг кичрайтирма шакли * 1) Уқайл ибн Абу Толиб ибн Абдулмуттолиб Абу Язид ал-Қуроший ал-Ҳошимий (саҳобий, Али ибн Абу Толиб ва Жаъфар ибн Абу Толибларнинг туғишган биродари), 2) Уқайл ибн Талҳа ас-Суламий (тобеин).

Уқайла, Uqayla(ар.) – “Уқайл”нинг муаннас шакли.

Уқба, Uqba (ар.), (э.и.) – охири, ниҳояси; Охирати хайрли бўлсин деган ниятда қўйиладиган исм * 1) Уқба ибн Омир Абу Ҳаммод ал-Жуҳаний (саҳобий), 2) Уқба ибн Амр ибн Саълаба ибн Амр ибн Асиро ибн Асиро Абу Масъуд ал-Ансорий (саҳобий), 3) Уқба ибн Молик ал-Лайсий (саҳобий), 4) Уқба ал-Жуҳаний (саҳобий), 5) Уқба ибн Ҳорис ибн Омир ибн Навфал ал-Қуроший (саҳобий), 6) Уқба ибн Абу Зайнаб (кичик тобеин).

Ф

Фаввоз, Favvoz(ар.) – нажот топувчи, ғалаба қозонувчи.

Фаввоза, Favvoza(ар.) – “Фаввоз”нинг муаннас шакли.

Фавзий, Favziy(ар.) – ғолиб, муваффаққият қозонувчи; нажот топувчи.

Фавзия, Favziya(ар.) – “Фавзий”нинг муаннас шакли.

Фавзон, Favzon(ар.) – ғалаба қозонувчи, ютуққа эришувчи, нажот топувчи.

Фавқий, Favqiy(ар.) – устун, афзал; комил.

Фавқия, Favqiya – “Фавқий”нинг муаннас шакли.

Фазил, Fazil(ар.) – афзал, муносиб; ақлли, фозил.

Фазилат, Fazilat(ар.) – “Фазил”нинг муаннас шакли.

Фазл, Fazl (ар.) – фазл соҳиби, афзал, устун, муносиб * 1) Фазл ибн Аббос ибн Абдулмуттолиб ибн Ҳошим Абу Абдуллоҳ ал-Қуроший ал-Ҳошимий (саҳобий, Абдуллоҳ ибн Аббоснинг туғишган биродари), 2) Фазл ибн Ҳасан ибн Амр ибн Умайя аз-Зомрий ал-Маданий (тобеин), 3) Фазл ибн Мубашшир Абу Бакр ал-Ансорий ( кичик тобеин), 4) Фазл ибн Абу Ҳакам ат-Тоҳий ал-Басрий (катта табаа тобеин), 5) Фазл ибн Сувайд ал-Куфий (катта табаа тобеин).

Фазлиддин, Fazliddin(ар.) – Динда фазилат соҳиби бўлган банда.

Фазлий, Fazliy(ар.) – фазилат соҳиби, афзал, устун.

Фазлия, Fazliya(ар.) – “Фазлий”нинг муаннас шакли.

Файз, Fayz(ар.) – файзли, баракали, хайрли; фаровон; сахий, мурувватли.

Файзали, Fayzali(ар.) – “Файз” ва “Али” исмлари бирикмаси.

Файзанвар, Fayzanvar– “Файз” ва “Анвар” исмлари бирикмаси.

Файзаҳмад, Fayzahmad(ар.) – “Файз” ва “Аҳмад” исмлари бирикмаси.

Файзмақсуд, Fayzmaqsud(ар.) – “Файз” ва “Мақсуд” исмлари бирикмаси.

Файёз, Fayyoz(ар.) – жуда сахий, қўлиочиқ, мурувватли.

Файёза, Fayyoza(ар.) – “Файёз”нинг муаннас шакли.

Файзиддин, Fayziddin(ар.) – Ислом динида кўп яхшиликлар, файз-барака бўлиши ҳамда солиҳ амаллар бажарилишига сабаб бўлувчи банда.

Файзиислом, Fayziislom(ар.) – “Файзиддин” исмининг маънодош шакли.

Файзикарим, Fayzikarim(ар.) – Карим сифатли Аллоҳнинг лутфи-карамига муносиб банда.

Файзимурод, Fayzumurod(ар.) – “Файзи” ва “Мурод” исмлари бирикмаси.

Файзимуҳаммад, Fayzimuhammad(ар.) – “Файзи” ва “Муҳаммад” исмлари бирикмаси.

Файзираҳмон, Fayzirahmon(ар.) – Раҳмон сифатли Аллоҳнинг раҳмат ва марҳаматига сазовор банда.

Файзуллоҳ, Fayzulloh(ар.) – Аллоҳнинг муруввати ва раҳматига муносиб банда.

Файзулҳаққ, Fayzulhaq(ар.) – “Ҳаққ – Аллоҳнинг саховати ва карамига лойиқ банда.

Фараж, Faraj(ар.) – нажот топувчи, қийинчиликдан енгиллик томон чиқувчи; хурсанд, шодон.

Фариза, Fariza(ар.) – ўзига юклатилган бандалик бурчини тўлиқ адо этувчи.

Фариҳа, Fariha(ар.) – бахтли, саодатли, хурсанд, шод.

Фароғат, Farog’at(ар.) – тинч, омон, хотиржам, сокин.

Фаррух, Farrux(фт.) – бахтли, саодатли; чиройли, келишган; адолат билан ҳукм қилувчи.

Фарҳон, Farhon(ар.) – хурсанд, қувноқ, бахтли,

Фасиҳ, Fasih(ар.) – нутқи равшан, фасоҳатли, сухандон, нотиқ.

Фасиҳа, Fasiha(ар.) – “Фасиҳ”нинг муаннас шакли.

Фасоҳат, Fasohat(ар.) – “Фасиҳа” исмининг бошқа кўриниши.

Фатонат, Fatonat(ар.) – (“то” ҳарқи билан) ўткир зеҳнли, зийрак, ақлли.

Фаттоҳберган, Fattohbergan(ар.-ўз.) – бандаларига ризқ ва раҳмат эшикларини очувчи Аллоҳ берган фарзанд.

Фаттоҳберди, Fattohberdi(ар.-ўз.) – “Фаттоҳберган” билан маънодош.

Фаттоҳқул, Fattohqul(ар.-ўз.) – бандаларига ризқ ва раҳмат эшикларини очувчи Аллоҳнинг бандаси.

Фатҳиддин, Fathiddin(ар.) – Диннинг енгилмас, ғолиб курашчиси, фатҳлар соҳиби.

Фатҳуллоҳ, Fathulloh(ар.) – Аллоҳнинг ёрдамига, кўмагига сазовор банда.

Фахриддин, Faxriddin(ар.) – Ислом Динининг фахри, шаъни, шавкати.

Фахриислом, Faxriislom(ар.) – “Фахриддин” исми билан маънодош.

Фахрииймон, Faxriiymon (ар.)“Фахриддин” билан маънодош.

Фаҳима, Fahima(ар.) – зийрак, фаҳм-фаросатли, ақлли.

Феруз, Feruz(фт.) – ғолиб, музаффар.

Феруза, Feruza(фт.) – “Феруз”нинг муаннас шакли.

Фикрат, Fikrat(ар.) – идрокли, ақлли, фикр-мулоҳазали.

Фирдавс, Firdavs (фт.), (э.а.и.) – жаннатнинг номларидан бири.

Фиросат, Firosat(ар.) – фаҳм-фаросатли, идрокли.

Фитрат, Fitrat(ар.), (э.и.) – фитрати пок, хулқи чиройли.

Фозил, Fozil(ар.) – ақлли, доно, билимдон.

Фозила, Fozila(ар.) – “Фозил”нинг муаннас шакли.

Фозиланвар, Fozilanvar(ар.) – “Фозил” ва “Анвар” исмлари бирикмаси.

Фозилаҳмад, Fozilahmad(ар.) – “Фозил” ва “Аҳмад” исмлари бирикмаси.

Фозилмаҳмуд, Fozilmahmud(ар.) – “Фозил” ва “Маҳмуд” исмлари бирикмаси.

Фозилмуҳаммад, Fozilmuhammad(ар.) – “Фозил” ва “Муҳаммад” исмлари бирикмаси.

Фоиз, Foiz(ар.) – ғалаб қозонувчи, ютуққа эришувчи.

Фоиза, Foiza(ар.) – “Фоиз”нинг муаннас шакли.

Фоиқ, Foiq(ар.) – устун, афзал, юксак.

Фоиқа, Foiqa(ар.) – “Фоиқ”нинг муаннас шакли.

Фокиҳ, Fokih (ар.) – самарага, натижага эришувчи, муваффаққият қозонувчи * Фокиҳ ибн Саъд ал-Ансорий (саҳобий, Абдураҳмон ибн Уқба ибн Фокиҳнинг бобоси).

Фокиҳа, Fokiha(ар.) – “Фокиҳ”нинг муаннас шакли.

Форуқ, Foruq(ар.) – Ҳақ ва ботилни, ҳалол билан ҳаромни бир-биридан фарқловчи; адолатли, ҳақиқат тарафдори (Умар ибн Хаттоб ибн Нуфайл ибн Абдулъуззо ибн Риёҳ ибн Абдуллоҳ ибн Қурт ибн Рузоҳ ибн Адий Абу Ҳафс ал-Қуроший ал-Адавий розийаллоҳу анҳунинг лақаби).

Фотима, Fotima (ар.) – ажратувчи, айирувчи 1) Фотима аз-Заҳро бинти Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмуттолиб Уммул Ҳасан ал-Қурошийя ал-Ҳошимийя (машҳур саҳобия, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қизлари, Али ибн Абу Толиб розийаллоҳу анҳунинг завжаси, мусулмон уммати аёлларининг саййидаси,Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўн саккизта ҳадис ривоят қилган), 2) Фотима бинти Мужаллил ибн Абдуллоҳ ибн Абу Қайс Умму Жамийл ал-Қурошийя ал-Омирийя (саҳобия, муҳожиралардан, Муҳаммад ибн Ҳотиб ал-Жумаҳийнинг онаси, баъзи манбаларда бинти Мужаллилнинг исми “Жувайрия” деб келтирилган), 3) Фотима бинти Йамон ал-Абасийя (саҳобийя, Ҳузайфа ибн Йамоннинг синглиси ёки опаси, баъзи манбаларда унинг исми “Хавла” деб келтирилган), 4) Фотима бинти Қайс ибн Холид ал-Қурошийя ал-Фиҳрийя (машҳур саҳобия, муҳожиралардан), 5) Фотима бинти Абу Ҳубайш ал-Қурошийя ал-Асадийя (саҳобия, муҳожиралардан), 6) Фотима бинти Мунзир ибн Зубайр ибн Аввом ал-Қурошийя ал-Асадийя ал-Маданийя (тобеийя, Ҳишом ибн Урванинг завжаси), 7) Фотима бинти Ҳусайн ибн Али ибн Абу Толиб ал-Қурошийя ал-Ҳошимийя ал-Маданийя (кичик тобеинлардан, Ҳасан ибн Ҳасан ибн Али ибн Абу Толибнинг завжаси, Зайнул Обидийннинг синглиси ёки опаси).

Фотиқ, Fotiq(ар.) – шифо топувчи, соғаювчи.

Фотиҳ, Fotih(ар.) – ғолиб, музаффар, фотиҳ.

Фотиҳа, Fotiha(ар.) – “Фотиҳ”нинг муаннас шакли.

Фузайл, Fuzayl (ар.) – “Фозил” исмининг кичрайтирма шакли * 1) Фузайл ибн Иёз ал-Хавлоний (тобеин), 2) Фузайл ибн Фазола ал-Ҳавзаний аш-Шомий (кичик тобеин), 3) Фузайл ибн Иёз ибн Масъуд ибн Бишр Абу Али ат-Таймий (машҳур табаа тобеин, зоҳид, олим ва тақводор зотлардан бўлган), 4) Фузайл ибн Марзуқ Абу Абдураҳмон ал-Ағорр ар-Рақоший (катта табаа тобеин), 5) Фузайл ибн Ғазвон ибн Жарир Абул Фазл аз-Зоббий (катта табаа тобеин).

Фузайла, Fuzayla(ар.) – “Фузайл”нинг муаннас шакли.

Фулайҳ, Fulayh (ар.) – нажот топувчи * Фулайҳ ибн Сулаймон ибн Абу Муғийра Абу Яҳё ал-Хузоъий (катта табаа тобеин).

Фулайҳа, Fulayha(ар.) – “Фулайҳ”нинг муаннас шакли.

Фуод, Fuod(ар.), (а.и.) – қалб, дил, кўнгил; салим қалб соҳибаси.

Х

Хаббоб, Xabbob (ар.) – тез юрувчи; яхшилик учун шошилувчи * 1) Хаббоб ибн Аротт ибн Жандала ибн Саъд ибн Хузайма ибн Каъб ибн Саъд ат-Тамимий Абу Абдуллоҳ (саҳобий), 2) Хаббоб ал-Маданий (катта тобеин, Муслим ибн Соиб ибн Хаббобнинг бобоси).

Хавла, Xavla (ар.) – ишларни тадбир қилиб турувчи * 1) Хавла бинти Қайс ибн Қаҳд ибн Қайс ибн Саълаба Умму Муҳаммад ал-Ансорийя ан-Нажжорийя (саҳобийя, Ҳамза ибн Абдулмуттолибнинг завжаси), 2) Хавла бинти Ҳаким ибн Умайя ибн Ҳориса ибн Авқас Салима Умму Шарик (саҳобия, Усмон ибн Мазъуннинг завжаси), 3) Хавла бинти Саълаба ибн Асром ал-Ансорийя ал-Хазражийя (саҳобия).

Хадийж, Xadiyj (ар.) – чала туғилган; нуқсонли, мукаммал бўлмаган * Хадийж ибн Рофеъ ибн Адий (Рофеъ ибн Хадийжнинг отаси).

Хадийжа, Xadiyja (ар.) – “Хадийж”нинг муаннас шакли * Хадийжа бинти Хувайлид ибн Абдулъуззо ибн Қусай ал-Қурошийя ал-Асадийя (Уммул мўминин, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга илк иймон келтирган зот, Пайғамбаримизнинг илк завжалари).

Изоҳ: асли арабча ҳисобланган “Хадийжа” исмини бизда “Хадича” шаклида ёзиш ва талаффуз қилишга одатланиб қолинган, биз бу ерда аслиятга яқинроқ бўлиши учун уни шу ҳолда сизларга тақдим этмоқдамиз.

Хайра, Xayra (ар.) – яхшилик, хайр-барака * 1) Хайра ал-Ансорийя (саҳобия, Каъб ибн Моликнинг завжаси), 2) Хайра Умму Ҳасан Басрий (катта тобеинлардан, Умму Салама розийаллоҳу анҳонинг мавлоси, Ҳасан Басрийнинг онаси).

Хайри, Xayri(ар.) – яхшилик қилувчи, саховатли, мурувватли.

Хайриддин, Xayriddin (ар.) – Динда хайр-баракага эришувчи, Динга яхшилик келтирувчи * Хайриддин ибн Аҳмад ибн Али ал-Айюбий (фақиҳ, “Хойриййа” ва “Мазҳарул ҳақоиқ ҳошийа ъалал баҳрир роиқ” асарлари муаллифи).

Хайриислом, Xayriislom(ар.) – “Хайриддин” исмининг маънодош шакли.

Хайрикамол, Xayrikamol(ар.) – “Хайри” ва “Камол” исмлари бирикмаси.

Хайримаҳмуд, Xayrimahmud(ар.) – “Хайри” ва “Маҳмуд” исмлари бирикмаси.

Хайримуҳаммад, Xayrimuhammad(ар.) – “Хайри” ва “Муҳаммад” исмлари бирикмаси.

Хайруллоҳ, Xayrulloh(ар.) – Аллоҳнинг марҳаматига, хайр-баракасига сазовор бўлувчи.

Хайсама, Xaysama (ар.), (э.и.) – ўткир * 1) Хайсама ибн Абдураҳмон ибн Абу Сабра Язид ибн Молик ибн Абдуллоҳ ибн Зуайб ибн Салама ибн Амр ибн Зуҳал ибн Марон ибн Жуъфий ал-Жуъфий ал-Куфий (тобеин), 2) Хайсама ибн Абу Хайсама Абу Наср ал-Басрий (тобеин).

Халаф, Xalaf (ар.) – ўринбосар * 1) Халаф ибн Маҳрон Абу Робийъ ал-Адавий (кичик тобеин), 2) Халаф ибн Ҳавшаб Абу Язид ал-Куфий (кичик тобеин), 3) Халаф ибн Халифа ибн Соъид ибн Биром Абу Аҳмад ал-Ашжаъий (табаа тобеин).

Халда, Xalda(ар.) – “Халлод”га қаранг.

Халил, Xalil (ар.) – жуда қадрдон дўст, яқин ўртоқ (Иброҳим ва Муҳаммад алайҳимус солату вас-саломларнинг сифатлари) * 1) Халил ибн Аҳмад Абу Абдураҳмон ал-Аздий ан-Наҳвий (катта табаа тобеин, наҳв олими, аруз илмининг асосчиси, “Китабул айн” асари муаллифи), 2) Халил ибн Аҳмад Абу Бишр ал-Музаний (катта табаа тобеин, ишончли ровий), 3) Халил ибн Абдуллоҳ (катта табаа тобеин), 4) Халил ибн Умар ибн Иброҳим Абу Муҳаммад ал-Абдий (кичик табаа тобеин), 5) Халил ибн Закариё Абу Закариё аш-Шайбоний (кичик табаа тобеин).

Халила, Xalila(ар.) – “Халил”нинг муаннас шакли.

Халилсултон, Xalilsulton– “Халил” ва “Султон”нинг бирикмаси.

Халилуллоҳ, Xalilulloh(ар.) – Аллоҳнинг яқин дўсти, валий бандаси (“Валиййуллоҳ” исмининг маънодош шакли).

Халилраҳим, Xalilrahim(ар.) – Меҳрибон Аллоҳнинг суюкли бандаси.

Халилраҳмон, Xalilrahmon(ар.) – Раҳмон сифатли Аллоҳнинг яқин – муқарраб бандаси.

Халиф, Xalif(ар.) – ўринбосар, изидан борувчи.

Халифа, Xalifa (ар.) – ўринбосар * 1) Халифа ибн Ҳусойн ибн Қайс ибн Осим ат-Тамимий ал-Манқорий ал-Басрий (тобеин), 2) Халифа ибн Соъид ибн Биром ал-Ашжаъий (тобеин), 3) Халифа ибн Каъб Абу Зубён ат-Тамимий (тобеин).

Халиқ, Xaliq(ар.) – хулқи гўзал, одобли, интизомли; келишган, чиройли.

Халиқа, Xaliqa(ар.) – “Халиқ”нинг муаннас шакли.

Халлод, Xallod (ар.) – давомли бўлувчи, узоқ умр кўрувчи * 1) Халлод ибн Соиб ал-Жуҳаний (тобеин), 2) Халлод ибн Соиб ибн Халлод ибн Сувайд ал-Ансорий ал-Хазражий ал-Маданий (тобеин), 3) Халлод ибн Исо Саффор Абу Муслим ал-Абдий (катта табаа тобеин).

Халлода, Xalloda(ар.) – “Халлод”нинг муаннас шакли.

Хатиб, Xatib(ар.) – насиҳат қилувчи, ваъз айтувчи; кишиларнинг фойдасини кўзлаб, уларни яхшиликка йўлловчи.

Хатиба, Xatiba(ар.) – “Хатиб”нинг муаннас шакли.

Хатир, Xatir(ар.) – ҳурматли, обрўъли, шарафли.

Хатира, Xatira(ар.) – “Хатир”нинг муаннас шакли.

Хафифа, Xafifa(ар.) – чаққон, эпчил, ҳаракатчан; қўли енгил.

Хизр, Xizr (ар.) – яшил рангли * 1) Хизр (Аллоҳ таолонинг солиҳ бандаларидан бирининг номи. Баъзилар уни пайғамбар бўлган дейдилар ва номига “алайҳис салом”ни қўшиб айтадилар, лекин унинг пайғамбар бўлгани ҳақида ҳеч қандай далил йўқ, Хизр ва Мусо алайҳис салом қиссаси Каҳф сурасиоятларида келтирилган), 2) Хизр ибн Қаввос ал-Бажалий (кичик тобеин), 3) Хизр ибн Муҳаммад ибн Шужоъ Абу Марвон ал-Жазарий (табаа тобеинлардан илм олганлардан).

Хизрали, Xizrali(ар.) – “Хизр” ва “Али” исмлари бирикмаси.

Хизраҳмад, Xizrahmad(ар.) – “Хизр” ва “Аҳмад” исмлари бирикмаси.

Хизрмурод, Xizrmurod(ар.) – “Хизр” ва “Мурод” исмлари бирикмаси.

Хизрмаҳмуд, Xizrmahmud(ар.) – “Хизр” ва “Маҳмуд” исмлари бирикмаси.

Хизрмуҳаммад, Xizrmuhammad(ар.) – “Хизр” ва “Муҳаммад” исмлари бирикмаси.

Хислат, Xislat(ар.) – яхши хислат ва фазилат эгаси.

Хозин, Xozin (ар.) – сақловчи, иймонини куфр, ширк, нифоқ ва маъсиятлардан авайлаб асровчи.

Хозина, Хозина (ар.) – “Хозин”нинг муаннас шакли.

Холид, Xolid (ар.) – умри узоқ бўладиган, кўп яшайдиган; жаннатда мангу қоладиган * 1) Холид ибн Валид ибн Муғийра ибн Абдуллоҳ ибн Умар ибн Махзум Абу Сулаймон ал-Қуроший ал-Махзумий (машҳур саҳобий, жасур ва ботир кишилардан бўлган, Мута жангида катта қаҳрамонлик кўрсатган, айнан ўша жангда “Сайфуллоҳ” лақабини олган), 2) Холид ибн Зайд ибн Кулайб ибн Саълаба ибн Абдуъавф Абу Айюб ал-Ансорий ал-Хазражий (саҳобий), 3) Холид ибн Урфута ибн Абраҳа ал-Қузоий ал-Узрий (саҳобий), 4) Холид ибн Робийъ ал-Абсий ал-Куфий (катта тобеин), 5) Холид ибн Жаллож Абу Иброҳим аш-Шомий (катта тобеин).

Холида, Xolida (ар.) – “Холид”нинг муаннас шакли * 1) Холида бинти Анас ал-Ансорийя ас-Соъидийя (саҳобия).

Холис, Xolis(ар.) – холис, мухлис; самимий, қалби пок; ҳақиқий.

Холиса, Xolisa(ар.) – “Холис”нинг муаннас шакли.

Холисанвар, Xolisanvar(ар.) – “Холис” ва “Анвар” исмлари бирикмаси.

Холисаҳмад, Xolisahmad(ар.) – “Холис” ва “Аҳмад” исмлари бирикмаси.

Холисмаҳмуд, Xolismahmud(ар.) – “Холис” ва “Маҳмуд” исмлари бирикмаси.

Холисмуҳаммад, Xolismuhammad(ар.) – “Холис” ва “Муҳаммад” исмлари бирикмаси.

Холиқберган, Xoliqbergan(ар.-ўз.) – аввалда йўқ бўлган нарсаларни Яратувчи Аллоҳ берган фарзанд.

Холиқберди, Xoliqberdi(ар.-ўз.) – “Холиқберган” билан маънодош.

Холиққул, Xoliqqul(ар.-ўз.) – аввалда йўқ бўлган нарсаларни Яратувчи Аллоҳнинг бандаси.

Хосият, Xosiyat(ар.) – яхши хислат ва фазилатлар соҳибаси.

Хувайла, Xuvayla(ар.) – “Хавла”нинг кичрайтирма шакли.

Хувайлид, Xuvaylid (ар.) – “Холид” исмининг кичрайтирма шакли.

Хувайлида, Xuvaylida(ар.) – “Хувайлид”нинг муаннас шакли.

Хузайма, Xuzayma (ар.), (э.и.) – 1) Хузайма ибн Жузъ ас-Суламий (саҳобий), 2) Хузайма ибн Собит ибн Фокиҳ ибн Саълаба ибн Соъида Абу Умаро ал-Ансорий ал-Хотмий (саҳобий).

Хулайд, Xulayd(ар.) – “Холид” билан маънодош.

Хулайда, Xulayda(ар.) – “Хулайд”нинг муаннас шакли.

Хуррам, Xurram(фт.) – хурсанд, шод, қувноқ; бахтли, саодатли.

Ҳозир сайтимизда 42 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ