1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer
  • Никоҳ эълони ва унда кўнгилху
  • Никоҳ тўйини қилиш кимнинг зи
  • Эр-хотин орасидаги муштарак ҳ

Muslima.Uz

Идишларни озода сақлаш

Ичи қорайган эмалли идишлар ойда икки марта сир¬кали сувда қайнатилса, тоза бўлади ва қайта ичи қо¬раймайди.

Гўштқиймалагичдан гўшт чиқараётганда охирида хом картошка чиқариб юборилса, уни ювиш осон бўлади.

Гўштқиймалагични иссиқ жойда қуритиш тавсия этилмайди — пичоғи ўтмаслашиб қолади.

Сабзавотлар сифати

Қалампирнинг барча турини қуритиб олиш мумкин. Бунинг учун аччиқ қалампир ўртасидан, ширини эса бандидан ипга териб чиқилади.

Анча вақт сақланган ёнғоқнинг таъми ўзгаришини ҳамма билади. Ана шундай ёнғоқларни сал шўрроқ сувда 5-6 кун пўстлоғи билан солиб қўйилса, асл таъми қайтади.

Ёнғоқларни иссиқ газ печида озгина вақт ушлаб турилса, уларнинг мағзини синдирмасдан чақиш мумкин бўлади.

Газ печида пиширилаётган гўшт устига фақат иссиқ сув пуркаш керак, совуқ сув пуркалса гўшт қаттиқ бўлиб пишади.

Қайнатиб пиширилаётган картошка суви ичига озгина саримсоқпиёз, лавр япроғи ва озгина шивит кўкатидан солиб юборилса, у янада мазали бўлади.

Гуруч оппоқ ва қўлга ёпишмайдиган бўлиб пишиши учун қайнатилаётган сув ичига озгина лимон шарбати солиб юбориш керак.

“Чаққоной” салати

 

 

 

Масаллиқлар: пишлоқ, тухум, кўк нўхат, оқ пиёз, майонез.
Тайёрланиши: Қирғичдан ўтказилган пишлоқ, тўртбурчак қилиб тўғралган, қайнатилган тухум, оқ пиёз ва 2 ошқошиқ кўк нўхат яхшилаб аралаштирилади. Устидан майонез қуйилади.

 

 

 

Картошка дўлма

 

 

 

Керакли масаллиқлар: бир хил катталикдаги картошка 0.5 кг, лаҳм гўшт 500 гр, 2-3 бош пиёз, 50 гр талқон, 0.5 талқон, 0.5 литр ўсимлик мойи. Туз ва зираворлар.
Тайёрланиши: Гўштни гўшт майдалагичдан чиқарасиз ва унга нон майда тўғралган пиёз  қўшиб, нон талқонига қориштирасиз. Қайнатиб  пиширилган картошкани арчиб тозалайсиз. Тайёр бўлган қиймани картошка устига ўрайсиз ва доғ бўлган ёғни қозонда бироз қиздирасизда, дўлмаларни солиб қизаргунча пиширасиз. Сўнг иссиқ духовкада дўлмаларни етилтирасиз.

 

 

 

“Лаззат” торти

 

 

 

Масаллиқлар: 3та тухум,1.5ст.шакар, 3 чойқошиқ истеъмол содаси, 1 пачка ванил кукуни, 2.5 стун.
Кремига: бир банка ирис ҳолатидаги қуюлтирилган сут, 250 гр.сарёғ, 1ст тозаланган ёнғоқ.
Тайёрланиши: тухум шакар билан кўпиртирилади. Устига асал, сметана ва коньяк солиниб, аралаштиришда давом этилади. Сўнг сода ва ванилин қўшилган ун солинади. Тайёр бўлган хамир уч бўлакка бўлиниб пиширилади. Крем суртилиб, ёнғоқ билан безатилади.

 

 

 

Ҳозир сайтимизда 419 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ