1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer
  • Никоҳ эълони ва унда кўнгилху
  • Никоҳ тўйини қилиш кимнинг зи
  • Эр-хотин орасидаги муштарак ҳ

Muslima.Uz

Марокаш таомлари

 

 

 

Салат идишининг бир томонига алоҳида идишда олиб қўйилган салат, иккинчи томонига яшил салатсолйнади. Салат лимон бўлаклари билан безатилади.
Бир боғдан редиска, пиёз, петрушка, икки бош салат барглари, 10 тадан яшил ва қора зайтун мевалари, 2 донадан қизил ва яшил булғор қалампири, 2 дона ббдринг, 3 та лимон, 2 таапелсин, ёғ, янчилган долчин, туз, мурч.

Яшил салат
Салат барглари яхшилаб ювилади ва суви селгитилади. Кейин улар майдароқ қилиб тўғралади. Салат барглари зайтун мевалари, майда тўғралган помидор, пиёз, петрушка билан аралаштирилади. Устидан туз, мурч, розмарин сепиб, зайтун ёғи қуйилади. Салат дастурхонга тортишдан олдин аралаштирилади.
Бир бош салат барглари, 100 граммдан қора ва яшил зайтун меваси, 1 дона помидор, пиёз, петрушка, янчилган розмарин, туз, мурч, 3 қошиқ зайтун ёғи.

Апельсинли салат
3 дона апельсин тозаланади, бўлакларга ажратилиб, ҳар бир бўлаги иккига бўлинади. Салат барглари чиройли қилиб салат идишига жойлаштирилади ва ўртасига апельсин бўлаклари терилади. Косага туз, мурч, қанд упаси, лимон шарбати, ўсимлик ёғи ва флердоранж суви солиниб аралаштирилади. Аралашма апельсин бўлаклари устидан қуйилади. Салатни истеъмол қилишдан олдин аралаштириш керак.
2 боғлам салат барги, 4дона апельсин, 2 ош қошиқлимон шарбати, бир қошиқ қанд упаси, 6 қошиқча ёғ, бир қошиқ флердоранж суви, туз ва мурч.

Апельсинли редиска салати
Редискалар ювилади ва бир соатча сувга солиб қўйилади. Вақти-вақти билан суви алмаштириб турилади. Сувдан олинган редискалар майда қирғичдан ўтказилади ва лимон шарбати, флердоранж суви, туз қўшиб аралаштирилади. Салатга паррак қилиб кесилган апельсин қўшилади.
3 дона узун редиска, 2 қошиқ лимон шарбати, бир қошиқ шакар, бир қошиқ флердоранж суви, бир дона апельсин, туз.

Бақлажон салати
Бақлажон ювилади, майда қилиб тўғралади ва ёғ билан тузли сув солиниб, янчилган қизил булғори эзилган саримсоқ қўшилиб ўртача оловда суви буғланиб кетгунча қайнатилади. Вақти-вақти билан ковлаб турилади. Тайёр бўлган салатга хоҳишга қараб лимон шарбати ва зира қўшиш мумкин.
3-4 дона бақлажон, бир қошиқўсимлик ёғи, бир қошиқ қизил булғори, саримсоқ.

Қайнатилган сабзили салат
Сабзи паррак ёки сомонча қилиб тўғралади ва тузли сувда саримсоқ бўлаклари билан бирга қайнатилади. Сабзи тайёр бўлгандан кейин дуршлаг билан сузиб олинади. Сабзига янчилган булғори, зира, петрушка, сирка, ёғ солинади, туз ва зираворлар сепилиб, эҳтиёткорлик билан аралаштирилади.
500 г сабзи, саримсоқ, бир қошикдан янчилган қизил булғори, зира, симлик ёғи, 2 қошиқ сирка, петрушка, туз.

Мишна
Товуқ гўшти қайнатилади. 4 дона тухум ҳам қаттиқ қилиб пиширилади. Товуқ гўшти майдаланади ва тунука товага солиниб устига 14 та тухум чақилади. Сўнг унга туз, зираворлар қўшиб аралаштирилади. Қайнатилган тухумлар эса бутунлигича солинади. Тайёр масса 45 дақиқага духовкага қўйилади ва ўрта оловда пишириб олинади. Совигандан сўнг пирог каби кесилиб, ликопчаларга солинади.
500 г товуқ гўшти, 18 та туҳум, мурч, туз, ўсимлик ёғи.

Зираворли қуймоқ
Тухумлар косага чақилади, устидан зираворлар, туз, майда тўғралган пиёз ва кўкатлар солиниб яхшилаб аралаштирилади. Сариёғ ва ўсимлик ёғи қизиб турган товага солинади, товага тухум аралашмаси қуйилиб, 10 дақиқа қовурилади.
10 та тухум, кўкатлар, ўсимлик ёғи, сариёғ, зираворлар, пиёз, туз.

Қаттиқ хамирдан тайёрланган бриклар
Унга тухум, сут ва туз солиб хамир тайёрланади. Озгина сув қуйиб 25 дақиқа муштланади ва обдон пишитилади. Хамир қўлга ёпишиб қолмаслиги учун вақти-вақти билан қўл унга ботириб олинади. Хамир тайёр бўлгач, 30 дақиқа тиндириб қўйилади. Кейин хамир тўртга бўлиниб, юпқа қилиб ёйилади ва узунлиги 25 см, кенглиги -10 см ли тасмалар кесиб олинади. Тасмалар орасига ун сепилиб, устма-уст тахланади.
Тухум сариғи оқидан ажратилади, товада 3-4 дақиқа қовуриб олинади. Кесилган тасманинг бурчагига пишган тухумдан қўйиб, устига оқи сурилади ва хамир учбурчак қилиб ўралади.
Тайёр бриклар қизиб турган ёғда иккала томони қизаргунча пиширилади. Салат барглари ликопчага қўйилиб устига бриклар тахланади.
4 та тухум, ёғ, туз.
Хамир учун: 400 г ун, бир стакан сут, 1 та тухум, туз.

Гўштли бриуатлар
Гўшт қиймаси майда тўғралган пиёз, ошкўклар, туз, зира ва мурч билан яхшилаб аралаштирилади. Бироз олиб қўйилади. Кейин у сариёғда тинмасдан айлантириб қову-рилади. Гўштнинг суви тамом буғланиб кетгандан сўнг, устига ийланган тухум қуйилади, долчин сепилади ва 2 дақиқа арлаштирилгандан сўнг оловдан олинади.
Уарка қотирмаси олиниб, бир қошиқ начинка солинади ва томонлари 3 см қайтарилиб ўралади.
Бриуатлар яхши қиздирилган ёғда қизартириб пиширилади ва иссиқлигида истеъмол қилинади.
16 дона уарка қотирмаси, 500 г қийма, пиёз, ошкўклар, зираворлар, 100 г сариёғ, 6 та тухум, 2 қошиқдолчин, ўсимлик ёғи, туз, зира.

Нўхатли биссара
Ивитилган нўхат дуршлагда сузиб олинади. Қозон паст оловга қўйилади ва ёғ солинади, сўнг пиёз қовурилади. Қовурма устига бир стакан иссиқ сув, гўшт бульони қуйилиб, олов баландлатилади. Қайнаб чиққач, 1,5 л қайноқ сув ва нўхат солинади. Зираворлар қўшилиб, яна ярим соат қайнатилади. Таом иссиғида устига сариёғ солиниб дастурхонга тортилади.
500 г нўхат, бир бош пиёз, гўшт бульони, 4 қошиқ ёғ, 50 г сариёғ, зираворлар, туз.

Вермишелли товуқ шўрва
Қозонга пиёз, помидор, тўғралган товуқ гўшти, сариёғ ва ўсимлик ёғи, туз, заъфараон солинади, устидан 2 литр сув қуйилади ва паст оловда бир соат қайнатилади. Таом тайёр бўлишига 10 дақиқа қолганида вермишел солинади ва вақти-вақти билан ковлаб қўйилади.
300 г товуқ гўшти, 250 г вермишел, 5 дона пиёз, 4 дона помидор, 100 г ўсимлик ёғи, бир қошиқ сариёғ, туз, мурч ва шафран.

Ргаиф
Ун эланади, унга сув ва хамиртуруш солиниб хамир қорилади. Оз-оздан сув берилиб, ярим соатча пишитилади. Хамир юмшоқ ва эгилувчан бўлиши лозим. Қўлни ёғлаб, хамирдан ёнғоқ катталигида зувалачалар узиб олинади. Улар қоғоз қалинлигида қўл билан япасқиланади. Ичига бир қошикдан олдиндан тайёрлаб қўйилган начинка солинади ва тўртбурчак қилиб тугилади. Лист ёғланиб, ргаифлар терилади. Усти енгил босилади, духовкага солиниб, ўртача оловда ярим соат пиширилади.
Хамир учун: 0,5 кг ун, сув, туз.
Начинкаучун: 1,5стакан майдаланганпетрушка, ЗООгпиёз, 100 г қийма гўшт, гармдори, туз, зира.

БАЛИҚЛИ ТАОМЛАР

Қовурилган балиқ
Зиразорлар ва зайтун ёғи аралаштирилади. Ушбу аралашмада балиқ бўлаклари бир соат маринадлаб қўйилади. Кейин улар толқонга беланиб, қиздирилган ёғда 20 дақиқа қовурилади. Қовуриш жараёнида балиқ бўлаклари 3-4 марта ағдарилади. Пишган балиқ бўлаклари ёғдан олинади ва иссиқ ёки совуитилган ҳолда салат билан бирга берилади.
1,2 кг балиқ, 4 қошиқ зайтун ёғи, 4 қошиқ толқон, ўсимлик ёғи, туз ва зираворлар, лимон, эзилган саримсоқ.

Марокашча балиқ шўрва
Пиёзга қалампирмунчоқлар тиқиб чиқилади. Қозонда 1,5 л сув қайнатилади, унга пиёз, бир боғ ошкўк, зираворлар ва гармдори солинади. Зайтун ёғи қуйилади ва паст оловда 20 дақиқа қайнатилади. Кейин қайнатмага балиқ бўлаклари солинади ва яна 15 дақиқа қайнатилади. Пиёз, ошкўклар ва балиқ қайнатмадан олинади, пишган балиқ суякларидан ажратилади ва қайнаб турган шўрвага қайтадан солинади, қайнатиш давом эттирилади. Шўрвага озгина ун ҳам қўшиб юборилади. Таом тайёр бўлишига яқин яхшилаб аралаш-тирилиб, таъбга кўра туз, эзилган саримсоқ қўшилади.
Шўрва лимон шарбати билан бирга дастурхонга торти-лади.
400 г балиқ, бир бош пиёз, 4 қошиқ зайтун ёғи, бир қошиқ ун, бир боғ омкўк, саримсоқ, қалампирмунчоқ, 2 та кичикроқ гармдори, зираворлар, туз ва мурч.

ГЎШТЛИ ТАОМЛАР

Буғда пиширилган қиймали товуқ
Петрушка, сельдерей, помидор, лимон ва унинг пўстлоғи майда қилиб тўғралади. Масаллиқларгатуз, мурч, янчилган қизил булғор қалампири солиб аралаштирилади. Аралашма тайёр товуқнинг ичига сариёғ билан солинади ва товуқ суви қайнаб турган идишгаўрнатилган дуршлаггажойлаштирилади. Товуқнинг усти нам салфетка билан ёпилиб, буғда димлаб пиширилади.
1 та товуқ, 1 кг помидор, 2 боғ петрушка ва сельдерей кўкатлари, 1 та лимон, 2 қошиқ сариёғ, бир қошиқ янчилган булғори, туз, мурч, зира.

Тухумли соусда пиширилган товуқ
Сариёғ солинган қозонга товуқ гўшти бўлаклари терилади. Устига товуқнинг ички аъзолари солиниб, майда тўғралган пиёз, долчин, туз, мурч, шафран сепилади ва 2 стакан сув қуйилиб аралаштирилади. Идишнинг қопқоғи маҳкам бер-китилиб, суви буғланиб кетгунча димланади. Товуқ бўлаклари тайёр бўлгандан кейин қозондан олинади ва суяклари ажратилади. Товуқ гўшти майда бўлакларга бўлинади ва яна қозонга солинади. Устидан томат пастасидан тайёрланган соус, петрушка ва 2 та лимоннинг шарбати солинади. Гўшт жуда паст оловда соус қуюлгунча димланади.
Тухум туз, мурч ва зира билан аралаштирилади. Товага пишган товуқ гўшти ва соуснинг ярми солинади, устига тухум қуйилиб, янчилган қизил булғори сепилади ва ўртача қиздирилган духовкада 10 дақиқа пиширилади. Тайёр бўлган таом тованинг ўзида соуснинг қолган ярми билан берилади.
2,5 кгли товуқ, 60 г сариёғ, 5 дона пиёз, бир қошиқшафран, петрушка, 2 та лимон, 10 та тухум, бир қошиқ янчилган зира, бир қошиқ янчилган қизил булғори, туз, мурч.

 


Буғда картошка билан димланган кўй гўшти
Тозаланган картошкалар тўртга бўлинади ва дуршлагга терилади. Туз ва зираворлар билан аралаштирилган гўшт бўлаклари картошканинг устига қўйилади. Усти нам салфетка билан ёпилиб, дуршлаг сув қайнаб турган қозонга ўрнатилади. Устига нам латта ташланади ва қозоннинг қопқоғи оғирроқ бирор нарса билан бостириб қўйилади. Таом 2 соатдавомида димлаб пиширилади.
Тайёр бўлган таом ҳар бир кишига алоҳида косаларда, устига туз ва мурч сепиб берилади.
2 кг қўй гўшти, 12 та картошка, туз, мурч, зира.

Буғда ошкўклар билан пиширилган кўй гўшти

Қозонга сув, лавр япроғи ва бир боғ ошкўклар солиниб, қайнатилади. Қозонга дуршлаг ўрнатилиб, унга нимталанган гўшт терилади. Гўштга туз ва зираворлар сепиб, усти юпқа кесилган ёғ билан ёпилади. Устидан намланган салфетка кўйилиб, қозоннинг қопқоғи махкам беркитилади ва 1 соату 15 дақиқа димланади.
1 кг қўй гўшти, 100 г буйрак чарвиси, бир боғ ошкўклар, лавр япроғи, зираворлар, 3 л сув, туз.

Гўштли вермишел
Майда бўлакларга бўлинган гўшт билан пиёз зайтун ёғида 5 дақиқа қовурилади. Қовурилаётган масаллиқ устига бир стакан сув ва зираворлар солиниб, 15 дақиқа димланади. Кейин яна 1 литр қайноқсув қуйилиб, пишгунча қайнатилади. Гўшт тайёр бўлишидан 10 дақиқа олдин таомга озгина вермишел солиб юборилади ва тузи ростланади.
200 г қўй гўшти, 100 г вермишел, бир бош пиёз, 4 қошиқ зайтун ёғи, зираворлар, 2 та лавр япроғи, туз.

Мешуи-марокашча барра
Янги сўйилган қўзи орқасидан то бўйнигача 3 м узунликдаги хода тиқилади. Бўйин қисми, олд ва орқа оёқлари бирлаштирилиб, ходага маҳкам қилиб боғланади.
40 см чуқурликдаги ўра қазилиб, ичига олов ёқилади. Олов чўғга айлангач, чўғдан ярим метр баландга узун найзасимон мосламалар қоқилади, уларнинг устидан қўзининг. танаси жойлаштирилади. Гўшт 2-3 соат давомида айлантириб пиширилади.
Зайтун ёғи қиздирилади ва зираворлар билан аралаштирилади. Ушбу аралашма пиширилаётган гўштнинг барча томонларига суриб турилади. Мешуининг тайёр бўлганини кўзининг орқа оёқпарига санчқи санчиб билиш мумкин. Агар гўштдан пушти ранг суюқлик ажралса, у пишган ҳисобланади.
Таом турли маза берувчи зираворлар ва туз сепилиб, дастурхонга тортилади.
1 та қўзи танаси, 500 г зайтун ёғи, зираворлар, саримсоқ.

УН ВА ЁРМАДАН ТАЙЁРЛАНАДИГАН ТАОМЛАР

 


Вермишелли сут
Оув қўшилган сутга ёғ, шакар солиб қайнатилади. Сўнг вермишел солиниб, 10 дақиқа секин аралаштирган ҳолда қайнатиш давом эттирилади. Сутли қайнатмага флердоранж суви (гулоб) қўшилади ва оловдан олинади.
400 г вермишел, 1 л сув, 2 л сут, бир қошиқ сариёғ, 2 қошиқ шакар, 2 қошиқ флердоранж суви, туз.

Марокашча нон
Тоғорачага эланган ун солиниб, эритилган хамиртуруш, туз, иссиқ сув қўшилади ва ўртача қаттиқликда хамир қорилади. Хамир 10-15 дақиқа яхшилаб муштланади. Кунжут ва арпабодиён уруғлари ивитилади ва хамирга қўшиб юборилади. Тайёр хамир учга бўлиниб зувалаланади. Кафт билан ясалиб, нон шаклига келтирилади. Нонларнинг қалинлиги 2 см дан ошмаслиги керак. Нонлар бир ярим соат иссиқ жойга ўраб қўйилади. Хамир кўтарилгач, яна бир марта ясалади ва бир неча жойига санчқи санчилади. Қиздирилган газ печи ёки духовкада пишириб олинади.
1 кг ун, бир қошиқ туз, 25 г хамиртуруш, бир қошикдан кунжут ва арпабодиён уруғи.

Бешкито печеньелари
Тоғорачага тухум чақилади, унга қанд упаси қўшилиб, оқ масса ҳосил бўлгунча кўпиртирилади. Тухум устига ўсимлик ёғи солиниб, яна 5 дақиқа аралаштирилади. Кейин крахмал, лимон цедраси ва ичимлик содаси солиниб, оз-оздан ун қўшиб борилади. Хамир тайёр бўлгандан сўнг 15 дақиқа тиндириб қўйилади. Столга ун сепилади, хамир қисмларга бўлиниб, 4 мм қалинликда ёйилади. Ёйилган хамирдан стакан ёрдамида доирачалар кесиб олинади ва улар ёғланган листга териб чиқилади. Устига тухум сариғидан суриб, қиздирилган газ духовкасида 20 дақиқа давомида пишириб олинади.
30 та бешкито тайёрлаш учун: 400 гун, 4 та тухум, 1,5стакан қанд упаси, 150 г ўсимлик ёғи, 3 қошиқ крахмал, лимон цедраси (лимон пўстлоғи қуритилиб туйилади), бир чимдим сода ёки хамиртуруш.

 

"Араб ошхонаси"  А. Ҳайитова тўплаган

Жазоир таомлари

Булғор қалампири ва зайтун ёғидан салат
Қизил булғор қалампири писта кўмир олови устида (ёки жуда иссиқ духовкада ёки қопқоқли товада) пишириб оли-нади. Ун'жг уруғи тозаланиб, майдароқ қилиб тўғралади. Сўнгра эзилади. Булғор қалампири эзилганда пюрега айланиб кетмаслиги керак. Устига туз солиб, оз-оздан зайтун ёғидан қуйиб аралаштирилади.
Салатни эзмасдан ҳам тайёрласа бўлади. Бунинг учун булғор қалампири жуда майда қилиб тўғралади. Салатга пўсти тозаланиб, майда тўғралиб қовурилган помидор ҳам солиш мумкин.
1 кг булғор қалампири, 3 ош қошиқ зайтун ёғи, туз.

Қовурилган булғор қалампири ва помидордан салат
Бутун булғор қалампири ва помидор бироз қовурилиб, пўсти ва уруғлари тозаланади. Кейин улар санчқи ёрдамида эзилиб, устига туз ва зайтун ёғи солинади.
500 г булгор қалампири, 1 дона гармдори, 3 та помидор, туз ва зайтун ёғи.

Саримсоқли анчоуслар
Агар анчоуслар (майда денгиз балиғи ва унинг консерваси) тузланган бўлса улар совуқ сувда ивитилади ва суякларидан тозаланади. Балиқлар бир неча марта ювилгач, майда бўлакларга бўлинади. Бошқа бир идишда майда тўғралган саримсоқ, петрушка, зайтун ёғи ва лимон шарбати яхшилаб аралаштирилади ва майдаланган балиқлар устига солинади.
Мазкур газакни сельд, салака ва килька балиқлари ёки уларнинг консервасидан ҳам тайёрласа бўлади.
500 г анчоус, 1 бош саримсоқ, петрушка, 1 дона лимон ва 3 ош қошиқ зайтун ёғи.

Соусли жигар
Жигар йирик бўлакларга бўлинади, устига туз ва озгина мурч сепиб, қизиб турган ёғда 10 дақиқа қовурилади.
1 дона қалампирга майдаланган саримсоқ, туз, қора мурч солиб аралаштирилади, устидан ўсимлик ёғи қуйилиб, алоҳида қозончага солинади ва 10 дақиқа давомида қовурилади. Устидан 0,5 литр сув, янчилган булғор қалампири қўшиб қайнатилади. Соус қайнаб чиққач, унга қовурилган жигар солинади ва қозоннинг қопқоғи маҳкам беркитилиб, ўртача оловда 30 дақиқа димланади. Жигар пишиб соус қуюлгач, устига сирка солинади.
Қўй жигари, бир бош саримсоқ, 1 дона гармдори, 1 чой қошикдан туз, янчилган булғор қалампири, қора мурч, зира, 4 ош қошиқ ўсимлик ёғи, 2 ош қошиқ сирка, қиздирилган ўсимлик ёғи.

ИССИҚ ГАЗАКЛАР

Гўшт ва пишлоқли ўрамалар
Пишлоқнинг бир қисми қирғичдан ўтказилади, қолгани юпқа қилиб кесилади. Қиймаланган гўшт ва қирғичдан ўтказилган пишлоқаралаштирилади, унга майдаланган петрушка, зираворлар ва туз қўшилиб, масаллиқ 1 ош қошиқсариёғда қовуриб олинади.
Д'юл қотирмаларига (улар қаттиқ хамирдан тайёрланади. Тузли сувга қорилган хамирдан ёнғокдек зувалачалар ясапади ва юпқа қилиб ёйилиб, қиздирилган мис идишда қотириб олинади) 1 ош қошикдан тайёр қийма солиниб, усти кесилган пишлоқбилан ёпилади, четлари қайрилади ва тамаки ўрагандек ўралади. Хамирли ўрамапар қизиб турган ёғда қовуриб олинади. Иссиқлигида лимон бўлакчалари билан дастурхонга тортилади.
300 г қийма, 100 г пишлоқ, 1 бош пиёз, бироз янчилган булғор қалампири ва долчин, сариёғ, петрушка, туз ва 12 та д'юл қотирмаси.

Гўштли турта
Эланган ун идишга солинади, ўртасига ўсимлик ёғи ва эритилган сариёғ куйилади. Тухум, туз, бироз сув солиниб юмшоқ хамир қорилади. Хамир зувалаланиб, тиндириб қўйилади.
Начинка тайёрлаш учун қийма гўштга тўғралган пиёз, петрушка, туз, зираворлар қўшиб, сариёғда қовуриб олинади. Тухум кўпиртирилиб, омлет тайёрланади.
Хамир 4 бўлакка бўлиниб, юпқа қилиб ёйилади. Тунука това ёғланиб, 2 қават хамир ўртаси ёғланиб қўйилади ва устига гўштли қийма солинади. Устидан тайёр омлет ёпилиб, қирғичдан ўтказилган пишлоқсепилади. Қолган хамирларнинг бири устидан ёпилиб ёғланади, устидан иккинчиси қўйилиб, четлари бирлаштирилади ва устига тухум оқи сурилади. Ўртача қиздирилган печда 20 дақиқа давомида пиширилади. Таом дастурхонга иссиғида тортилади.
300 г қийма, 1 бош пиёз, петрушка, сариёғ, бир чимдим мурч ва долчин, 4 та тухум, 2 ош қошиқ пишлоқ.
Хамир учун: 3 стакан ун, 100 г ўсимлик ёғи, 100 г сариёғ, тухум, туз, сув.

Исмалоқли турта
Қиздирилган сирли идишга 1 ош қошиқ сариёғ, майдаланган исмалоқ, туз, зираворлар солиб, суви буғланиб кетгунча димланади. Тунука това ёғланиб, 2-3 та д'юл қотирмалари терилади ва устига исмалоқсолинади. Устидан кўпиртирилган тухум қуйилиб, 2-3 та қотирма билан ёпилади. Туртанингустига сариёғ сурилади ва иссиқ духовкада тобига келтирилади.
1 кг исмалоқ, 4 та тухум, 50 г сариёғ, туз, бир чимдим қора мурч, зира, 6 та д'юл қотирмаси.

Исмалоқ ва пишлоқли хубизет
Гўштли туртаники каби хамир тайёрланади. Хамир сариёғ билан ёғланиб бироз ёйилади ва духовкада 10 дақиқа давомида пишириб олинади.
Тухум қаймоқ билан кўпиртирилади. Ийланган тухум туз, қора мурч, қирғичдан ўтказилган пишлоқ, исмалоқва петрушка билан аралаштирилиб начинка тайёрланади.
Хамирнинг ўртаси чуқур қилиниб, ўша жойга начинка солинади ва духовкада аввал баланд, сўнгра паст оловда 30 дақиқа давомида пиширилади.
150 г исмалоқ, 2 ош қошиқ майдаланган петрушка, 250 г пишлоқ, 2 та тухум, 50 г қаймоқ, туз, янчилган қора мурч, хамиртуруш ёки истеъмол содаси.

Помидор ва булғорили Кука-бурека
Эланган унга туз, эритилган ёғ солиб қўл билан яхшилаб аралаштирилиб ўртача қаттиқликда хамир қорилади. Хамир қайишқоқ бўлиши учун озгина сув қўшиб юбориш керак. Хамирдан кичик зувалачалар ясалади ва бироз тиндирилади.
Пиёз тозаланиб юпқа қилиб тўғралади, помидорнинг пўсти ва уруғлари олиб ташланиб йирик қилиб кесилади. Иккаласи ўсимлик ёғида бироз қовурилгач, туз ва бир стакан сув солиб паст оловда димланади. Қизил булғор қалампири уруғидан тозаланиб, майда тўғралади ва димланаётган помидорга қўшиб, димлаш давом эттирилади. Суви тўлиқ буғлангандан кейин оловдан олиниб совитилади.
Тинган хамир ёйилиб 20 смли квадратлар кесилади. Кесилган квадратларнинг ичига начинкадан солиб, иккала томони қайрилиб, ёпиштирилади. Ярим ой шаклига келтириш учун хамирнинг ортиқча қисми кесиб ташланади.
Улар ёғланган листга терилиб, устига тухум сариғи сури-лади ва духовкада ўртача оловда пиширилади.
3 дона пиёз, 2 та булғор қалампири, 2 та помидор, туз, мурч, ўсимлик ёғи.
Хамир учун: 3 стакан ун, 0,5 стакан эритилган ёғ, туз, сув.

Помидор, қалампир ва саримсоқли қуймоқ
Помидор 1-2 дақиқа қайноқ сувга солиб олинади, пўсти тозаланиб, майда тўғралади. Майдаланган саримсоқ ўсимлик ёғида бироз қовурилгач, устидан помидор ва бутун қалампир солинади, туз ва зира қўшилиб қовуриш давом эттирилади. Помидор пишгандан сўнг ийланган тухум қўшилиб, яна 4-5 дақиқа қовурилади.
4 та тухум, ўсимлик ёғи, саримсоқ, 1 дона кичикроқ қалампир, 4 та помидор, туз, зира.

Саримсоқ ва петрушкали қуймоқ
Майда тўғралган саримсоқ ва петрушкага туз ва зираворлар қўшилиб, сариёғда бироз қовурилади. Унга яна озгина сариёғ ва ийланган тухум солинади. Тухум тайёр бўлгач, қуймоқ труба шаклида ўралади.
8 та тухум, 6 та саримсоқ бўлаги, 1 ош қошиқ майдаланган петрушка, туз, мурч, 40 г сариёғ.

БАЛИҚЛИ ТАОМЛАР

Қовурилган сардинлар
Саримсоқэзилиб, туз, гармдори, қора мурч ва зира билан аралаштирилади. Балиқ бўлаклари олдин ушбу аралашмага, кейин унга беланиб, қизиб турган ёғда қовурилади. Ортиб қолган ун ва аралашмадан хамир тайёрланиб, кичкина узмалар ясалади ва улар ҳам ёғда қовуриб олинади. Тайёр таом лимон бўлаклари билан бирга дастурхонга тортилади.
1 кг сардин, бир бош саримсоқ, 1 дона гармдори, 1 та лимон, ун, ўсимлик ёғи, туз, зира, мурч.

Аччиқ соусли қовурилган балиқ
Тозаланган баликлар унга беланиб, яхши қизиган ёғда қизартириб қовурилади ва қоғоз салфеткада қуритилади.
Соус тайёрлаш учун эзилган саримсоқ ва гармдори, туз, мурч, зира, янчилган қизил булғори, ўсимлик ёғи ва ярим стакан сув керак бўлади. Барча масаллиқлар аралаштирилиб, 15 дақиқа паст оловда қайнатилади. Балиқни устига тайёр соусдан солинади. Таом иссиғида ёки совуқ ҳолда берилади.
1 кг майда балиқ, саримсоқ, туз, мурч, зира, 1 дона аччиқ гармдори, бир қошиқ янчилган қизил булғори, ун, ўсимлик ёғи.

Томат соуси билан димланган балиқ
Балиқнинг боши олиниб, биқини тилимланади, унга беланиб паст оловда қовуриб олинади.
Идишга майдаланган саримсоқ, пиёз, помидор, томат пастаси, туз, мурч, лавр япроғи, аджика (гўштга кўшиладиган аччиқ таъмга эга зиравор), тошчўп ва янчилган қизил булғори солинади. Устига ярим литр сув қуйилади ва паст оловда қайнатил^б, қуюқ соус тайёрланади. Балиқ бўлакларининг бир қисми товага жойлаштирилади, устидан соус қуйилади ва қолган балиқлар ҳам устидан терилади. Таом қиздирилган духовкада 20 дақиқа давомида пиширилади.
1 та йирик балиқ, 2 та помидор, 5 та саримсоқдонаси, аджика, 3 ош қошиқ томат пастаси, 1 ош қошиқ янчилган қизил булғори, тошчўп новдаси, 1 дона пиёз, мурч, туз, ун ва ўсимлик ёғи.

Жазоирча скумбрия қайласи
Қизил булғори майда тўғралади ва ўсимлик ёғида қовурилиб димланади.
Балиқнинг ичак-чавоғи тозаланиб ичига туз, зираворлар ва димланган булғор қалампири солинади. Балиқ противенга жойлаштирилиб, устига майда тўғраб димланган помидор сурилади, янчилган булғори ва толқон уни сепилади. Устидан ўсимлик ёғи қуйилади ва яхши қиздирилган духовкада пиши-рилади. Тайёр бўлгач, балиқнинг усти лимон ва петрушка билан безатилади.
1 кг скумбрия, 2 та булғор қалампири, 500 г помидор, 60 г қотрилган нон толқони, 1 та лимон, петрушка, туз, мурч.

ШЎРВАЛАР

Ясмиқли шўрва
Йирик қилиб тўғралган гўшт сирли идишга солиниб, устига қирғичдан чиқарилган пиёз сепилади. Устидан бир ош қошиқ эритилган ёғ, туз, мурч, долчин ва ярим стакан сув солиниб, 10 дақиқа димлаб пиширилади. Кейин яна сув қуйилиб, 30 дақиқа қайнатилади. Ясмиқ яхшилаб ювилади ва 10 дақиқа қайноқсувда ивитилади. Ивиган ясмиқ дуршлаг билан олиниб, қайнаб турган шўрвага солинади. Гуруч ёки оқланган тариқҳам солиниб, яна 10 дақиқача қайнатилади.
Майдаланган петрушкага лимон шарбати, бир қошиқча эритилган ёғ қўшиб, бироз димланади. Шўрвага тайёр бўлган аралашма қўшилади ва олов ўчирилади. Таом лимон шарбати билан иссиғида тортилади.
300 гмол гўшти, 300 гясмиқ, 1 пиёз, туз, мурч, долчин, ёғ, озгина гуруч ёки тариқ, петрушка, лимон.

Нўхатли шўрва
Гўшт йирик тўғралиб қозонга солинади. Устидан пиёз, туз, зира, долчин, ёғ ва бир стакан сув солиниб, оловга қўйилади ва 10 дақиқа димланади. Сўнгра устидан керагича сув қуйилиб қайнатилади.
Олдиндан қайнатиб пиширилган нўхат эзилиб, пюре тайёр-ланади. Шўрванинг гўшти пишгач, унга нўхат пюреси қўшилади.
300 г мол гўшти, 500гнўхат, пиёз, ёғ, туз, мурч, долчин, петрушка.

Сабзавотли шўрва
Картошка, сабзи ва шолғом тозаланиб, паррак қилиб тўғрапади. Кашнич, салатбарги, помидор майда тўғралиб, барча масаллиқлар қозонга солинади ва устидан 1,5 л сув қуйилади. Қозон оловга қўйилади ва 30 дақиқа қайнатилади. Шўрва пишгач, ичидаги сабзавотлар ёғоч қошиқ билан эзилади. Унга туз, мурч ва сариёғ қўшилиб, яна 10 дақиқа қайнатилади.
4 га картошка, 4дона сабзи, 1 дона шолғом, кашнич, салат барги, 1 дона помидор, ёғ, туз, мурч.

Сутли шўрва
Майда тўғралган пиёзга туз ва мурч солиниб, қизаргунча қовурилади. Устидан сув билан сут қуйилади ва қайнатиш учун оловга қўйилади. Шўрва қайнаб чиққач, вермишел солиниб, яна 10 дақиқа қайнатилади.
Таом дастурхонга мурч сепиб тортилади.
1 дона пиёз, озгина вермишел, ёғ, мурч, туз, 0,5 л сут, 0,5 л сув.

Ловияли шўрва
Ловия бир неча марта ювилади ва катта идишга солинади. Устидан сув қуйилади, унга саримсоқ ва гармдори солиниб 1 соат давомида милтиллатиб қайнатилади. Пишгандан сўнг ловия эзилади, қайтадан шўрвага солиниб устидан туз, мурч, сариёғ, зира қўшилади ва яна қайнатилади. Шўрвага озгина вермишел ҳам қўшиб юборилади. Шўрва косаларга сузилади ва устига майдаланган кашнич уруғи сепилади. Таом дастурхонга алоҳида идишларда сирка ёки лимон шарбати билан тортилади.
1 кг оқ ловия, бир бош саримсоқ, 1 дона гармдори, 50 г сариёғ, озгина вермишел, туз, мурч, сирка, кашнич уруғи.

Мдешта-манний ёрмасидан шўрва
Гўшт қиймалагичдан чиқарилган помидор эзилган саримсоқ, қалампир, ялпиз, янчилган қизил булғори, туз ва бир қошиқ сув билан аралаштирилиб, ўсимлик ёғи солинган чўян қозонда димланади. Помидор тайёр бўлгач устидан бир литрча сув қуйилиб, манний ёрмаси солинади ва қайнатилади. Ёрма тагига олиб кетмаслиги учун вақти-вақти билан ковлаб турилади.
4-5 дона помидор, саримсоқ, ялпиз, бир дона қалампир, янчилган қизил булғори, бир стакан ёрма, 50 г ўсимлик ёғи.

ПАРРАНДА ГЎШТИДАН ТАЙЁРЛАНАДИГАН ТАОМЛАР

Буғда пиширилган товуқ
Товуқ гўштига туз ва зираворлар сурилиб, олиб қўйилади, Чуқур сирли идишга дуршлаг ўрнатилиб, сув солинади ва оловга қўйилади. Дуршлаг сувга ботмаслиги керак. Дуршлагга тайёрлаб қўйилган товуқ жойлаштирилади ва идишнинг қопқоғи зич ёпилиб, 15 дақиқа димланади.
Сабзи ва картошка ўртача бўлакларга бўлиниб, туз ва зираворлар билан аралаштирилади. Сабзавотлар товуқ ёнига терилиб, яна 30 дақиқа буғлаб пиширилади. Таомга туз ва зираворлар сепилиб, дастурхонга тортилади.
1 та товуқ, 3 та сабзи ва 3 та картошка, туз, мурч, зира, янчилган булғори.

Яхни б'жеж (қовурилган жўжа)
Жўжа гўшти бўлакларга бўлинади, туз ва мурч сепилиб, пиёз билан паст оловда қовурилади. Пиёз қизаргач, қовурилаётган жўжа бўлаклари устига бир стакан сув солиб, димланади. Гўшт пишгандан сўнг олиниб, суякларидан ажратилади.
Ийланган тухумга ун, туз ва мурч қўшиб аралаштирилади. Ушбу аралашмага гўшт бўлаклари ботириб олиниб, қизитилган ёғда қовурилади.
1 та товуқ, бир бош пиёз, 2дона тухум, 2 ош қошиқ ун, туз, мурч, қиздирилган ўсимлик ёғи.

Тоблаб пиширилган товуқ
Товуқгўшти майда бўлакларга бўлиниб, косага жойланади, устидан эзилган саримсоқ, пиёз, майда тўғралган петрушка, кашнич кўкатлари, туз, мурч солиниб, ёғ билан аралаштирилади ва 1 соат олиб қўйилади.
Бир соатдан кейин гўшт бўлаклари духовка панжарасига терилиб, иккала томони ҳам яхшилаб пиширилади. Пишириш жараёнида духовканинг оғзи очиб қўйилади?
1 дона товуқ, бир бош пиёз, саримсоқ, петрушка, кинза, мурч, зира, туз ва бир ош қошиқ ўсимлик ёғи.

ГЎШТЛИ ТАОМЛАР

Ловия шўрваси

Гўшт майда бўлакларга бўлинади, ўсимлик ёғи солинган қозонда пиёз, гўштқиймалагичдан чиқарилган помидор, эзилган саримсоқбилан қовурилади. Қовурилаётган масалиққа туз ва мурч қўшилади, устидан 1,5-2 литр сув қуйилиб қайнатилади. Шўрва қайнашидан олдин қозонга ювилган ловия, кашнич солинади ва тузи ростланади.
250 г гўшт, 250 г қуруқ ловия, 4-5 та помидор, бир бош пиёз, ўсимлик ёғи, туз, мурч, кашнич.

Мактуфа шўрваси
Тўғралган гўшт пиёз, помидор, ўсимлик ёғи, туз, мурч, томат пастаси, аджика билан аралаштирилиб, қозонга жойланади. Устидан ярим стакан сув қуйилиб, 15 дақиқа димланади. 15 дақиқадан кейин яна сув қуйилиб, ловия, яшил нўхат ва бир хил шаклда тўғралган сабзавотлар солиб қайнатилади.
500 г қўйнинг қовурға ва бўйин қисми, 1 кг помидор, пиёз, ширин қовоқ, картошка, озгина ловия ва яшил нўхат, 2 боғ кашнич, 1 чой қошиқ аджика, долчин, ярим стакан ёрма ёки вермишел, таъбга кўра туз ва мурч.

Пишлоқли кабоб
Қўй гўшти майда бўлакларга бўлинади ва қозонга жойланади. Устидан пиёз, эритилган ёғ, туз солинади ва ярим стакан сув қуйилиб бироз димланади. Сўнгра кўпроқ сув қуйилиб, баланд оловда 30 дақиқа қайнатилади.
Пишган гўшт қозондан олиниб, суяклари ажратилади ва тунука товага терилади. Устидан гўшт қайнаган шўрвадан озгина солинади. Косада тухум билан қирғичдан ўтказилган пишлоқаралаштирилади ва гўштнинг устидан қуйилади. Това аввалдан қиздирилган духовкага қўйилади. Пишлоқли кабоб 20 дақиқа давомида пиширилади. Таом дастурхонга шўрваси билан тортилади.
1,5 кг қўй гўшти, 8 та тухум, 200 г пишлоқ, бир бош пиёз, зритилган ёғ, таъбга кўра туз, мурч ва долчин.

САБЗАВОТЛИ ТАОМЛАР

Картошка нончалари
Қайнатилган картошка майда тўғралган пиёз ва петрушка билан эзилади. Унга тухум, қирилган пишлоқ ва туз, мурч солиниб яхшилаб аралаштирилади. Тайёр массадан ёнғоқчалар ясалиб, унга беланади ва япасқиланади. Нончалар қиздирия.ан ёғда пишириб олинади.
1 кг картошка, 2 боғ петрушка, 2 боғ кўк пиёз, 100 г пишлоқ, 3 та тухум, ун, ёғ, мурч, туз.

Пиёз ва помидорли фасол
Фасол ярим соатча қайнатилади, бир соат суви селгитилади. Кейин унга туз, мурч, булғор қалампири ва ёғ қўшилади, пиёз билан пўсти ва уруғи олинган помидор майда тўғралиб солинади. Ҳаммаси яхшилаб аралаштирилиб, бироз қайнатилади.
500 г фасол, 3 дона пиёз, 4 дона помидор, ёғ, туз, мурч, янчилган қизил булғор қалампири.

Сабзавотли фри
Картошка сомонча шаклида, қолган сабзавотлар паррак қилиб тўғралади. Қиздирилганёғда дастлаб картошка, кейин қовоқча (кабачки) ва бақлажон қовуриб олинади. Қовурилган масаллиқлар ёғланган чуқур товага қават қилиб жойланади.
Паррак қилиб тўғралган пиёз туз ва мурч солинган сувда бироз қайнатилади ва сузиб олинади. Сузиб олинган пиёз майда тўғралган помидор билан аралаштирилиб, товадаги қовурилган сабзавотларнинг устидан солинади.
Эзилган саримсоқ, помидор ва янчилган лавр япроғи бирга аралаштирилиб томатли соус тайёрланади ва сабзавотлар устидан қуйилади. Товадаги сабзавотлар бир неча дақиқа духовкага қўйилади.
500 г картошка, 500 г қовоқча (кабачки), 500 г бақлажон, 500гпиёз, 1 кг помидор, саримсоқ, ёғ, лавр япроғи, туз, мурч.

Томат соусида димланган картошка
Қозонга ўсимлик ёғи солиб қиздирилади, унга эзилган саримсоқ, гармдори, зира, мурч ва туз солиниб, беш дақиқача қовурилади. Устидан ярим литр сув қуйиб, қайнатилади. Сув қайнаб чиққач, тўртга бўлинган картошкалар солинади. Устидан янчилган қизил булғори сепилади ва 30 дақиқа паст оловда димланади. Таом қуюқҳолатга келганда тайёр ҳисобланади.
1 кг картошка, бир бош саримсоқ, 1 дона гармдори, ўсимлик ёғи, зира, туз, мурч ва янчилган қизил булғори.

Димланган сабзи
Сабзи паррак қилиб тўғралади ва туз солинган сувда қайнатиб олинади. Саримсоқ ва помидор эзилади ва зайтун ёғида қовурилади. Устидан зира, гармдори сепилади ва пишган сабзи қўшилиб, 10 дақиқа паст оловда димланади.
1 кг сабзи, 3 дона помидор, 1 стакан зайтун ёғи, зира, саримсоқ, гармдори, туз.

Оқ соусли картошка
Картошкалар тўртга бўлинади ва қозонгажойланади. Устидан тўғралган пиёз, туз, мурч, сариёғ ва сув солиниб, 20 дақиқа димланади. Картошка пишгандан сўнг, унга тухум, лимон шарбати, петрушка қўшилади. Ушбу таом лимон шарбати билан берилади.
1 кг картошка, бир бош пиёз, 50 г сариёғ, туз, мурч, петрушка, 1 дона тухум, 1 та лимон.

ЁРМА ВА УНДАН ТАЙЁРЛАНАДИГАН ТАОМЛАР

Кускус ёрмасини тайёрлаш
Катта идишга манний ёрмаси эланади, устидан тузли сув қўшилиб, ўнг қўлнинг кафти билан бармоқларни ёзган ҳолда айлантириб қорилади. Айлантириш жараёнида устига оз-оздан ун қўшиб борилади. Бу иш аралашма кускус ёрмасига айлангунча давом эттирилади. Яна бир неча марта айлантирилгандан сўнг, унга бир гал сув, бир гал ун қўшиб айлантириш давом эттирилади. Кускус ёрмаси уваланиб кетса, у тайёр ҳисобланади. Ёрма аввал йирик кўзли элакда, кейин майдасида элаб олинади.
500 г манний ёрмаси, 500 г ун, озгина туз ва сув.

Кускусли балиқ
Тозаланган балиқнинг сузгичлари олиб ташланади ва бўлакларга бўлинади. Балиқ бўлаклари қозонга жойлаштирилиб, устидан пиёз, саримсоқ, селдерей, ёғ, туз, мурч ва зира солинади.
ПоМидор 10 дақиқа қайноқ сувга ботириб қўйилади, пўсти арчилиб, майда тўғралади. Помидор балиқнинг устидан солиниб сув қуйилади ва қозон паст оловга қўйилади. Устидан йирик қилиб тўғралган узунчоқ қовоқ (кабачки) терилиб, янчилган қизил булғори сепилади ва 20 дақиқа димланади. Шунгача кускус ёрмаси тайёрлаб олинади. Ёрма шўрвага солиниб тайёр бўлгунича қайнатилади.
1 та йирик балиқ, 500 г кабачки, бир бош пиёз, 3 дона помидор, саримсоқ, бир ош қошиқ аджика, ёғ, қизил булғори, 1 кг кускус ёрмаси, сариёғ, туз, мурч, селдерей, зира.

Жазоирча кускус
Кускус ёрмаси косага солинади, устидан сув қуйилиб, 10 дақиқага бўктириб қўйилади. Кейин у бармоқ учида енгил аралаштирилади ва дуршлагга солинади. Дуршлаг сув ёки шўрва қайнаётган қозонга ўрнатилади. Қозоннинг қопқоғи маҳкам ёпилади. 20 дақиқадан кейин ёрма олинади, косага солиниб сувга яна 10 дақиқага бўктириб қўйилади. Кейин туз ва зайтун ёғи қўшиб аралаштирилади ва яна қайтадан дуршлагга солинади. 15 дақиқа буғда қайнатилади, Гоҳида кускус ёрмаси уч марта алмаштирилиб пиширилади, Тайёр бўлгандан кейин таомга сариёғ қўшилиб, пишган гўшт ва сабзавотлар билан бирга тортилади.
1 кг кускус ёрмаси, зайтун ёғи, сариёғ, туз.

Сабзавотли кускус
Эзилган саримсоқ гармдори, туз, мурч билан аралаштирилиб, ўсимлик ёғида бироз қовурилади, устидан сув, янчилган қизил булғори, ясмиқ ва ловия солиниб, 30 дақиқа димланади.
Исмалоқ, селдерей ва карам майда тўғралиб, 10 дақиқага қайноқ сувга солиб қўйилади, суви оқизилиб, димланган шўрвага солинади. Шўрвага 2-3 га бўлинган картошка ва шолғом ҳам қўшиб юборилади. Ва яна 20 дақиқа димланади. Муҳими пишган таомнинг суви кўп бўлмаслиги керак.
Вақт оралиғида кускус ёрмаси тайёрланиб, буғда юқоридаги каби пишириб олинади. Пишган ёрма сариёғ ва тайёрланган қайла билан бирга берилади.
600 г кускус ёрмаси, бир боғ исмалоқ, кичикроқкарам, бир боғ селдерей, 2дона картошка, 2дона шолғом, озгина ясмиқ, ловия, гармдори, саримсоқ, сариёғ, туз, мурч, янчилган қизил булғор қалампири.

Яшил нўхатли угра
Ювилган яшил нўхат пиёз, туз ва гармдори билан ўсимлик ёғида бироз қовурилади, устидан 1 литр сув қуйилиб, 20 дақиқа қайнатилади. Бир вақтнинг ўзида тузли сувда угра ҳам қайнатиб олинади. Ўртача пишган угра совуқ сувда чайилиб, қайнаб турган нўхатли шўрвага солинади. Таом яна 10 дақиқа ўрта оловда қайнатилади.
1 кг яшил нўхат, 500 г угра, бир бош пиёз, ёғ, туз, мурч.

Манний ёрмасидан тайёрланган нон
Илиқ сувга манний ёрмаси, ун, хамиртуруш, туз ва зайтун ёғи солиниб, ўртача қаттиқликда хамир қорилади. Хамир 10 дақиқа тиндириб қўйилгач, иккига бўлинади ва зувалаланади. Зувалалар ёғланган товага солиниб, иссиқ жойга ўраб қўйилади. Хамир ошгандан кейин, устига сув ёки ун билан аралаштирилган тухум сариғи сурилади. Това қизиб турган духовкага қўйилиб, қизартириб пишириб олинади. Ноннинг пишганини пичоқ суқиб кўриб билиш мумкин.
500 г маний ёрмаси, 30 гхамиртуруш, 2 ош қошиқ ун, ярим стакан зайтун ёғи, туз, сув, тухум сариғи.

Келинбармоқ
Ун идишга тепача қилиб эланади, устидан чуқурча ясалиб, у ерга озгина туз, шакар ва тухум солинади. Дастлаб қошиқ ёрдамида, кейин қўл билан аралаштирилиб, хамир тайёрланади. Хамир тахтада айлантирилиб, диаметри 1 см келадиган арғимчоқ қилинади. У 5 см узунликда кесиб чиқилади ва бармоқ шакли берилади. Бармоқчалар қиздирилган ёғда, қизартириб пишириб олинади ва асал билан аралаштирилади. Ширинликни ҳам иссиқ, ҳам совуқҳолида истеъмол қилиш мумкин.
350 г ун, 60 г шакар, 200 г асал, 2 та тухум, ўсимлик ёғи, туз, сув.

Шоколадли пирожний
Сариёғ ва шакар қўл билан оппоқ кўпикка ўхшаган масса ҳосил бўлгунча аралаштирилади. Устига аралаштиришни тўхтатмасдан оз-оздан ун қўшиб борилади. Унга яна какао ҳам қўшилади. Хамир тайёр бўлгач, тухумдай зувалачалар ясалиб, листга терилади ва устига долчин сепиб, қизиган духовкада 10 дақиқа пишириб олинади.
500 г ун, 250 г сариёғ, 200 г шакар, 1 ош қошиқ какао, долчин.

ИЧИМЛИКЛАР

Жазоирча ялпизли чой
Сув қайнатилади. Идишга қуруқ чой солиниб, устидан қайнаган сув қуйилади. Устидан шакар солиниб, бошқа идишгаағдарилади. Бу усул 2-3 марта такрорланади. Шундай қилинса чойга ўзгача маза киради. Кейин чойни иссиқ сувда ювилган чойнакка қуйиб, чайиб ташланган ялпиз барглари солинади ва бир неча дақиқа ўраб қўйилади. Тайёр бўлган чой иссиғида ёки совитилган ҳолда берилади.
Ярим литрли чойнак учун: 0,5 л сув, 2 қошиқча қуруқ кўк чой, 6 қошиқча шакар, ялпиз.

Анор шарбати
Идишга минерал сув солинади. Устидан анор доналари солиниб, миксер билан аралаштирилади. Шарбат сузгичдан ўтказилиб, унга шакар, пушти сув қўшилади ва идишнинг оғзи беркитилиб, бир неча дақиқа чайқатилади. Ушбу шарбат совитилган ҳолда ичилади.
4 дона анор, 1 л минерал сув, 8 қошиқ шакар, ярим стакан пушти сув, озгина долчин.

Апельсин шарбати
Минерал сувга майдаланган шакар солиб аралаштирилади, унга флердоранж суви (гулоб) ва апельсин шарбати қўшилиб, идишнинг оғзи беркитилади. Бир неча дақиқа чайқатилгандан кейин шарбат тайёр бўлади.
8донаапельсин, 3қошиқшакар, 0,5лгазланмаган минерал сув, 3 қошиқ флердоранж суви.

Лимон шарбати
Шакар газланган минерал сувда эритилади, унга лимон шарбати ва пўсти солиниб, бир неча дақиқа чайқатилади. Кейин гази чиқиб кетиши учун идишнинг қопқоғи очиб қўйилади. Шарбат ичишдан олдин совитилади.
4 дона лимон, 8 қошиқ шакар, 1 л газланган минерал сув.

Миср таомлари

 

 

 

«Қоҳира» салати

 

Помидорнинг пусти ва уруғи олиб ташланади, майда тўғрапиб, пиёз ва янчилган листа билан аралаштирилади. Унга туз ва қизил булғор қалампири қўшилиб, 10 дақиқа олиб кўйилади.
120 г помидор, 25 г пиёзбош, 60 г писта, қизил булғор қалампири, туз.

 

«Порт-Саид» салати

 

Сельдерей, бўлакланган банан, кубик қилиб тўғралган олма, сомонча тўғралган салат барги майонез, майдаланган помидор билан аралаштирилади. Салат идишига банан пўчоғи ва салат барги жойлаштирилиб, ўртасига тайёрланган салат солинади.
40 г сельдерей, 40 г олма, 40 г банан, 40 г майонез, 20 г салат, 20 г помидор.

 

Арабча ловияли шўрва

 

Йирик кесилган гўшт бўлаклари ёғсиз қовурилади ва устидан сув қуйилиб, бульон тайёрланади. Гўшти олинган бульонга қизил фасол солиниб, тайёр бўлгунча қайнатилади. Кейин унга қовурилган пиёз ва томат пастаси қўшилади, маромига етгунча қайнатилади. Дастурхонга тортишдан олдин таом юзига майдаланган саримсоқ ва кўкатлар сепилади. Ёнига кичик тарелкаларда гўшт бўлаклари билан берилади.
100 г гўшт, 50 г фасол, 30 г томат пастаси, 25 г пиёзбош, 10 г ёғ, кўкатлар, туз.

 

Миср балиғи

 

Балиқ тозаланади, ёнламасига кесилиб, туз ва мурч сепиб қўйилади. Кейин балиқни ёнлари тик товага жойлаб, устидан ўсимлик ёғи қўшилади ва иссиқ газ духовкасига қўйилади. Ўртача оловда вақти-вақти билан ёғ қуйиб пиширилади.
Ёнғоқ ва узум ёғда бироз қовурилади, устига помидор солиниб димланади. Бунда помидорнинг суви буғланиб кетмаслиги керак. Кейин улар элакдан ўтказилади. Ушбу соус қуюлгунча қайнатилади.
Тайёр балиқ идишга жойланади ва устига соус қуйилиб, дастурхонга тортилади.
200 г балиқ, 50 г ўсимлик ёғи, 25 г ёнғоқ, 15 г узум, 100 г помидор, туз, мурч.

 

Александрия барабулкаси

 

Помидорларнинг пусти ва уруғи олиб ташланади, ҳар бири тўрт бўлакка бўлиниб ёғ, петрушка, эзилган саримсоқ ватуз қўшилиб, ўртача оловда пиширилади. Балиқунга белаб олинади ва ўсимлик ёғида яхшилаб қовурилади.
Овал шаклидаги идишга тайёрланган помидорларнинг ярми солинади ва устига балиқ жойланади. Балиқнинг устидан помидорнинг қолган ярми терилади. Устига толқон ва петрушка сепиб, духовкада қизаргунча пиширилади.
150 г балиқ, 80 г помидор, 20 г ёғ, толқон, петрушка, саримсоқ ва туз.

 

Олхўрили димлама

 

Сариёғда пиёз ва узунчоқ тасма қилиб кесилган гўшт бироз қовурилади. Ун, туз, мурч ва долчин солиб аралаштирилади. Масаллиққа тенг миқдорда сув қуйилиб, паст оловда димланади. Тайёр бўлишига 20 дақиқа қолганида димламага ивитилган олхўри қоқиси ва шакар солинади.
Таом пиширилган гуруч билан бирга берилади.
150 г қўй гўшти, бир бош пиёз, 10 г сариёғ, бир қошиқча ун, 30 г олхўри қоқиси, туз, мурч, долчин.

 

Миср палови

 

Қайнатилган гуруч ёғ солмасдан қовурилади. Устидан ёғ билан товуқ жигари, пиёз, кубик қилиб тўғралган дудланган гўшт ва кесилган қўзиқорин солинади. Ҳаммаси аралаш-тирилиб устидан сув қуйилади. Қайнаб чиққандан сўнг тузи ростланиб, қозоннинг қопқоғи ёпилади ва духовкада 15-20 дақиқа димланади.
50 г гуруч, 20 г сариёғ, пиёз, товуқ жигари, 20 г дудланган гўшт, 30 г қўзиқорин, 100 г сув, туз.

 

Жўжа қовурдоқ

 

Жўжанинг тўш ва оёқ қисми зайтун ёғида қизартириб қовурилади. Унга майда тўғралган пиёз, қўзиқорин, кўкатлар солиниб, устидан сув қуйилади ва қайнатилади. Қайнаб чиққач, майдаланган помидор ва туз қўшилиб, 20 дақиқа димланади.
Ушбу таом угра ёки яшил салат билан бирга берилади.
250 г жўжа, 20 г зайтун ёғи, пиёз, 30 г қўзиқорин, 30 г помидор, угра, туз.

 

Александрия қовурдоғи

 

Ёғ асал билан эритилади. Эритманинг ярми жўжанинг ичига солинади, қолганига пушти сув солиниб, жўжанинг устига яхшилаб сурилади. Кейин жўжа бўйламасига тенг иккига бўлинади ва олтин рангга киргунича қовурилади.
250 г жўжа, 20 г асал, 20 г сариёғ, бир қошиқ пушти сув, 20 г ёғ.туз.

 

Баклажан димламаси

 

Бақлажонлар узунасига иккига бўлинади. Ўткир пичоқ ёрдамида мағзи ва пусти олиб ташланади.
Зайтун ёғида майдаланган пиёз, саримсоқ, бақлажоннинг мағзи, сабзи енгил қовуриб олинади, тузи ростланиб, яхшилаб аралаштирилади. Аралашма тайёрлаб қўйилган бақлажонларга солинади ва улар ёғланган товага терилади. Устидан помидор бўлаклари қўйилиб, майдаланган петрушка сепилади. Бақлажонлар духовкада 20 дақиқа вақт мобайнида пиширилади.
4 дона бақлажон, пиёз, саримсоқ, 30 г зайтун ёғи, 20 г сабзи, 50 г помидор, петрушка, туз.

 

 

 

Уй шароитида колбаса тайёрлаш

 

 

 

Тайёрлаш: Мол ёки қўй гўшти гўштқиймалагичдан икки марта ўтказилади. Ичига ювилган арпа, ёғ, эзилган саримсоқпиёз, туз ва зираворлар қўшилади. Маҳсулотлар яхшилаб аралаштирилгач, тоза нам дока (марли) устига чиқарилиб, колбаса кўринишида ўралади. Тозаланган картошка қозон ичига солиниб, устидан туз солинган қайноқ сув қуйилади. Унинг устидан эса тайёрлаб қўйилган колбаса солиниб, идиш қопқоғи ёпилади. Маҳсулотларнинг барчаси то картошка пишгунига қадар қайнатилади. Дастурхонга тортишдан аввал колбаса докадан ажратиб олинади, гарнир сифатида ёнидан қайнатилган картошкани кесиб қўйиш мумкин.

 

 

 

Пазандаларга

 

 

 

Хом гўшт иссиқликка тутилишидан аввал тузланиши лозим. Акс ҳолда унинг суви оқиб, таъмнинг йўқолишига олиб келади.
Гўштни сувга ботириб олинган ёғоч тахта устида тўқмоқлаш керак. Қуруқ тахта гўшт сувини шимиб олади.
Гўштли шўрвани пишишидан ярим соат аввал, балиқ шўрвани қанйатиш аввалида, қўзиқорин шўрва эса охирида тузланади.
Чучварали бульоннинг суви хира тортмасин десангиз, чучварани қайнаётган бульонга солиш олдидан қайноқ сувга ботириб олинг. Лапшани ҳам шу тахлит қайнатган маъқулроқ.
Жигарни қовуриш олдидан 2-3 соат сутга ботириб қўйсангиз янада хушхўр бўлади. Жигар қовураётганда уни сузиш олдидан тузланг.
Агар парранда гўшти қайнатилаётган идишга бир қошиқ сирка солиб юборсангиз, гўшт жуда ҳалим бўлиб пишади.

 

 

 

Ҳозир сайтимизда 132 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ