1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer
  • Никоҳ эълони ва унда кўнгилху
  • Никоҳ тўйини қилиш кимнинг зи
  • Эр-хотин орасидаги муштарак ҳ

Muslima.Uz

Ширин колбасачалар

 

 

 

Масаллиқлар: 200 гр сарёғ, 2та тух. 500 гр пченье. 1 ст шакар, 3 қошиқ какао.

 

Тайёрланиши:Сариёғни эритиб оловдан олгач, устидан шакар ва како қўшинг. Бу аралашма совугач, кўпиртирилган тухумни қўшиб қориштиринг. Бошқа бир идишга печеньеларни ловиядай катталикда майдалаб чиқилади., сўнг аралашманипеченьенинг устидан қуйиб, яхшилаб аралаштиринг. Стол устига целофан плёнка ёйиб, пишириқни унингустига тўкинг ҳамда колбаса шаклида ўранг. Қотиши учун бу колбасачани 8 соат музлаткичга қўясиз. Дастурхонга паррак-паррак қилиб тортасиз.

 

 

 

Гулкарамли қовурдоқ

 

 

 

Керакли маҳсулотлар: 2 кг гулкарам, 4 та тухум, 400 грам думба ёғи, 2-3 бош пиёз, таъбга кўра туз ва зираворлар.

 

Тайёрланиши: Гулкарамнинг шохларини ўзагидан ажратиб, совуқ сувда яхшилаб ювилади. Қайнаб турган тузли сувга солиниб, қайнатиб олинади. Ярим тайёр гулкарам қизиётган думба ёғида пиёз билан бирга қовуриб, охирида устига тухум чақасиз. Тайёр таом ликопчаларга солиниб, дастурхонга тортилади.

 

 

 

Гулкарамли салат

Маҳсулотлар: 800 гр картошка, 1 та гулкарам, 1чўмич ўсимлик ёғи, майдаланган қора мурч, 200 гр лаҳм гўшт, туз, зира.

Тайёрланиши: Картошкаларни кубик шаклида тўғраймиз ва тузли сувда 15 дпқиқа давомида қайнатамиз. Гулкарамни чайиб, майдабўлакчаларга бўламиз, қайнабтурган картошкаучтига солиб қайнатишни давом эттирамиз.Картошкани алоҳида, гулкарамни алоҳида сузиб оламиз. Картошкани сариёғ билан арлаштириб, эзилиб кетмаслигига аҳамият берамиз. Туз, мурч, озгина майдаланган ёнғоқ, карамни солиб аралаштирамиз.

Гўштни майдапаррак шаклида тўғраб, қизиб турган ёғда қовурамиз.Тагини ўчириб димлаб қўямиз.Ликопчанинг бир томонига картошка. Бир томонига карам қўйиб, устига гўштни қўямиз. Овқатни кўкатлар билан безатиш мумкин.

Тарвузли салат

 

 

 

Тенг миқдордаги тарвуз ва қовундан қошиқ ёрдамида шарчалар кесиб оласиз.Таъбингиз торганича қаттиқ пишлоқни қирғичдан ўтказиб оласиз. Битта лимон шарбати, майдаланган ёнғоқ ва бироз асал солиб аралаштирсангиз бас, витаминларга бой салат тайёр!

 

 

 

Ҳозир сайтимизда 169 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ