1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer
  • Никоҳ эълони ва унда кўнгилху
  • Никоҳ тўйини қилиш кимнинг зи
  • Эр-хотин орасидаги муштарак ҳ

Muslima.Uz

«Тўйдиради Анжанчасига...»

Аёлларнинг ишига аралашишни кўпчилигимиз ёмон кўрамизу, аммо аксарият ҳолларда уларнинг ҳаракатларига, хулосаларига қарши бўламиз. Уларнинг ортиқча маросимларга, тўйга, дабдаба ва обрўга қизиқишларини ёқтирмаймиз. Ростдан ҳам ортиқча даҳмаза борасида дунёда етакчи ўринларни эгаллаб турадиган ўзбек аёллари биз эркакларни бўлар-бўлмасга қийнаб юришларини ҳамма эркак зоти билади.

«Уй ажинаси» учун қурбонлик

Янги уй қурилгани, янги уйга кўчиб ўтилгани ёки бирон инсонни қаршилаб олиш муносабати билан сўйилган жонлиқ, гарчи Аллоҳни зикр этиб туриб сўйилган бўлса ҳам, ҳаромдир, унинг гўштини ейиш мумкин эмас.

Таназзул...

Дарвоқе, нега таназзул? Илмни менсимай, фақат бойлик ортидан қувган, ҳаётининг мазмуни маишат бўлиб қолган типик бир ўзбек оиласининг таназзулими? Бундайларнинг касофати каттароқ йўқотишларга олиб келмайдими? Таназзул — қулоққа ёқмайди бу сўз. Миллий академик театрида Дилбар Маҳмудованинг “Ярим аср ёнма-ён” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

— Бу жанрда ёзилган кўпгина асарларни билардик, — дейди ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад. — Ҳабибулло Қодирийнинг “Отам ҳақида”, Зарифа Саидносированинг “Ойбегим менинг”, Кибриё Қаҳҳорованинг “Чорак аср ҳамнафас” каби китобларидан “Ярим аср ёнма-ён”нинг фарқи шундаки, асарнинг муаллифи ҳам, қаҳрамони ҳам орамизда. Бунақаси кам учрайди ва шуниси билан китоб адабиётимизда янгилик бўлди...

Сўзга чиққанлар Абдуҳошим Исмоиловнинг “Бир-биримиздан бехабар бу дунёдан ўтиб бор­япмиз” деган гапларини бот-бот эслашди. Эътироф этилганидек, “Ярим аср ёнма-ён” эссе-қиссаси кимлар биландир ярим аср, кимлар биландир ундан кам ёки бироз кўп ёнма-ён яшаб келаётган Тилаб Маҳмудовни барча учун қайтадан кашф этиб берди; “Ўзбек зиёлиси ҳам қандай яшашни билади” деган гапнинг яна бир исботи бўлди.

Китоб тақдимоти ярим аср ёнма-ён ижод қилиб келаётган Тилаб Маҳмудов ва Дилбар Маҳмудоваларнинг қаламига мансуб “Омонат дунё” спектаклининг премерасига уланиб кетди.

* * *

Залда томошабинларга жой етмай қолди... Одамлар театрга қайтяпти, де­йишган эди, ҳақиқатан ҳам, бу таъкид ростга ўхшайди. Ёки икки драматургнинг олдинги спектакли муваффақиятли чиққани учун томошабиннинг муаллифларга нисбатан ишончи ортдимикин? Ёнимда ўтирган, қўлида билети бор опа гап қотади:

— “Умр шомидаги бахт”­га ҳам тушганман. Бугун ишга бормайдиган куним эди. Тилаб Маҳмудов ва Дилбар Маҳмудоваларнинг спектакли премераси бўлар экан деб эшитдим-у, келавердим.

... Асар моҳиятини очишга, томошабинга жонли етказишда сўздан устамонлик билан фойдаланилган. Масалан, Қодир бойвачча характери унинг айтаётган гапларидан яққол кўриниб туради. Умуман олганда, ҳар бир персонаж тили ўзига хос. Уларни қоғозга туширмасдан бошқа илож йўқ:

- Осмонга қараб эмас, замонга қараб юр.
- Қўллари ҳам банд, ўйлари ҳам банд.
- Ичингдан тушганини мен кийгизиб қўйган иштонинг кўтарадими?
- Ҳаммаси одам учун дейди-ю, свет ва газни палон пулга сотади. Худди отасининг газини сотиб, онасининг светини пуллаётгандай.
- Қўлимдаги ўн минг, қўйнимдаги ўн минг.
- Тўқлик бошимга тўқмоқ бўлишини билганимда эди.
- Тасодифнинг қаҳри бунчалар қаттиқ.
- Гуноҳи бор одамнинг паноҳи бўлмас экан.

Спектакл муваффақиятли чиқишини асар тили, актёр маҳорати, қизиқарли сюжет, соғлом ғоя билангина изоҳлаб бўлмайди. Бу ерда яна нимадир бор. Парда туширилгандан кейин, тадбир сўнггида муаллифларни табриклашга чиққанлардан Ўзбекистон файласуфлар жамияти раиси, академик Саид Шермуҳаммедов: “Томошабинга нима керак? Унга ҳақиқат керак!” деб, биз излаётган нимадирнинг номини топиб берди.

Спектакл давомида ота ва бола баҳси, улар тимсолида илм ва бойлик, ҳақиқат ва сохтагарчилик, ҳалол ва ҳаром мунозараси бир лаҳза бўлсин тўхтамайди. “Ҳозир раҳбарлар кадр танлашда адашишяпти. Таниш-билишчилик йўлига ўтиб олишган”, дейдиган Қодир бойваччанинг ўзи ҳам бу қуролдан ҳаёт йўлларида доимо фойдаланиб келади. Унинг ўгай ўғли Ҳикматжон эса илм, ҳақиқат тарафдори. Асарнинг асосий ғояларидан бири бўлган “Илм хор бўлган жамиятнинг келажаги йўқ” деган гаплар Ҳикматжон тилидан айтилади. “Ўша профессорларингнинг елкасидан силкитсанг, бошидан сиркаси тўкилади”. Бу гаплар Қодирбойваччага тегишли, унинг ҳаёти мазмуни пул. Чунки “одамзот пора ва пул эвазига яшайди”, “қонунларни пул яратади, пул бузади”, деб ўйлайди у. Ҳикматжоннинг ҳам жавоби тайёр: “Бизнинг кунимиз одамлар чўнтак ғамига тушиб қолган даврга тўғри келган”. Бу мунозара шу тарзда давом этади: “Бойлик одамга одамдай яшаш учун керак”. “Шаҳарни бир айланиб чиқинг, икки-уч қаватли қасрлар кўпайиб кетяпти. Уларнинг бари ҳалол пулга қуриляпти деб ўйлайсизми?” “Демак, хал­қимиз бойияпти. Бу яхши-ку!” “Халқ билан бир ҳовуч нопок одамларни фарқлаш керак!”

Ҳикматжон гарчи асарнинг асл моҳиятини ифодалайдиган персонажлардан бўлса ҳам, бироз осмоний образ, адабиётимиздаги оқни оппоқ қилиб кўрсатиш анъанаси маҳсулидай таассурот қолдиради томошабинда. Балки бу таассурот ҳаётимизда бундай оқ кўнгил, фақат илмни дейдиган виждонли одамлар тобора камёб бўлиб бораётганиданмикин? Спектакл давомида яна бир нарса одамга тинч­лик бермайди, бу ҳам бизда анъана тусига кириб қолган қарашлардан: илм ва бойлик бир-бирига зид, келишолмайдиган тушунчалар. “Агар шунчалар доно бўлсанг, нега сен бунчалар қашшоқсан?!” деган машҳур савол бежизга берилмагандир. Ахир Навоий анчагина бой бўлган-ку! Ҳатто давлат хазинасига ҳадялар бериб турганлиги ҳақида маълумотлар бор. Балки кейинги даврлардаги ижтимоий, иқтисодий ва бошқа шароитлар халқимиз онгига “Илмли бой бўлолмайди” деган хулосани жойлаб қўйдимикин? Тарих шуни кўрсатадики, бойлари зиёли бўлган, аниқроғи, зиёлилари бой бўлган жамиятгина обод бўлиши мумкин. Чунки жамиятдаги таназзул ҳам, тараққиёт ҳам бойлар қатламидан бошланади. Бу хулосалар Ҳикматжоннинг айтгани “Илм хор бўлган жамиятнинг келажаги йўқ” гапларига ҳам ўхшаб кетади.

... Спектакл тугаганда ўн минутлар чамаси томошабинлар қарсак чалиб олқишлаб туришди десам, ишонасизми? Рост айтяпман, ҳалиям қўйиб беришмади, бўлмаса олқишлар яна давом этарди. Жами ўн нафар актёр (шундан олтитаси ёшлар) саҳнага чиқиб келишди. Кейин саҳна ортидаги ижодкорлар ва ниҳоят муаллифлар Тилаб Маҳмудов ва Дилбар Маҳмудова...

Буёғи салкам спектакл вақтига тенг соатлар давомида табрик...

* * *

Дарвоқе, нега таназзул? Илмни менсимай, фақат бойлик ортидан қувган, ҳаётининг мазмуни маишат бўлиб қолган типик бир ўзбек оиласининг таназзулими? Бундайларнинг касофати каттароқ йўқотишларга олиб келмайдими? Таназзул — қулоққа ёқмайди бу сўз.

Фаррух Жабборов

Кимга тўй, кимга...

Никоҳ тўйи икки ёш ҳаётидаги энг улуғ маросим. Бироқ кейинги пайтларда никоҳ тўйларининг дабдабали тус олиб, бачканалашиб бораётгани ва ҳатто гоҳида фожеага айланаётгани ташвишли вазиятни юзага келтирмоқда. Тўйлардаги ичкиликбозлик, тартиббузарликлар ҳақида кўп ёзиш мумкин. Ҳисобот билан ҳеч нарса ўзгармайди. Гарчи ичкилик барча иллатлар, барча кулфатлар сабабчиси бўлса-да, мен умуман никоҳ тўйининг бошқа муаммолари ҳақида тўхталмоқчиман.
Аввало никоҳ маросими бўладиган кундаги саёҳат ҳақида.
Автомашиналар картежи шаҳар кўчаларидан узундан узун бўлиб ўтар экан, йўл ҳаракати хавфсизлигини издан чиқаради. Автомобиллар ва йўловчилар қатновига ҳалақит беради. Бу ҳам етмаганидек автосигналлар билан бонг уришиб бутун шаҳар тинчини бузишади. «Тико» автомашинасининг орқасини очиб ўтириб олган видеокамерачи эса бу «оломон»ни тасвирга туширади. 2005 йил Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида шундай маросимнинг бирида хизмат қилаётган видеокамерачи йигит катта тезликда кетаётган «Тико» автомашинасининг олдинги эшигига ўтириб олиб тасвирга тушираётган пайти автоҳалокат рўй бериб ҳалок бўлган эди. Бунақа воқеалар камми? Куёвжўраларнинг қизнинг уйига кириб бораётган пайтидаги бақир-чақирлари-чи? Осмону фалакни ларзага келтиришлари-чи? Бир тўйда куёвга поёндоз солиб, унинг ўтишини кутиб турган ҳомиладор аёлни куёвжўралар суриб босиб кетишган, келинчакнинг саккиз ойлик ҳомиласи нобуд бўлган. Бекободнинг бир қишлоғида эса куёвжўралар поёндозга талашаётган пайтда улардан бири бехосдан ов­қат қайнаётган дошқозонга тушиб кетган ва оғир жароҳат олиб мажруҳ бўлиб қолган. Манзаранинг энг даҳшатлиси, уй ичида, куёвлар зиё­фат қилинадиган хонада рўй беради. Айниқса, ёмғирли, қорли-қировли кунларда тўйнинг эгасига қийин. Йигитлар оёқ кийимларини ечишмай оҳорли кўрпачалар устига чиқиб кетишади. Бу оёқлар, бу туфлилар аввал қаэрларни босмаган дейсиз? Шундай оёқ кийим билан атласу бахмал кўрпачаларни янчиб ўтган одамни нима дейиш мумкин? Улар кетганидан кейин уй бекаси ичкарига кирса, бу ерда одам эмас, аллақандай маҳлуқларми, ёввойилар ўтирганга ўхшайди. Гиламлар, кўрпачалар тупроқ, дастурхонга ёғли овқат тўкилган, ароқ шишалари ағанаган, ликопчалар тўнтарилган, дарпардага қўлининг мойини артиб, пичоқ билан кўрпачаларни тилиб, чойнакларга суяк тиқиб кетишган. Бу воқеалар барчаси бор гап. Тўқима эмас.
Биласиз, йигит ва қизнинг тақдирлари бирга қўшилаётганини ислом динига мувофиқ ошкор қилиш ва шаърий никоҳни мустаҳкамлаш учун мулла чақирилади. Унинг ҳузурига куёв ҳам, келин ҳам икки нафардан вакиллари билан киритилади. Йигитларда-ку унчалик билинмайди. Аммо қизларнинг вакилаларини кўриб фақат мулла эмас, бош­қа кишиларнинг ҳам энсаси қотади. Кийимлари шунақа антиқаки, ёқасиз тикилган кийимдан сийнасининг бир қисми кўриниб туради. Бу ки­йимда умуман енг ва ёқа йўқ. Бундан бечора мулла ҳижолат чекади. Мени маъзур тутасиз-у, азиз муштарий, ана шундай никоҳ маросимларида келин-куёвнинг фақат европачасига «горка» қилишига оз қоляпти. Тўй бошлангандан кейинги машмаша эса катта бўлади.
Овоз кучайтиргич баланд қилиб қўйилган, гапни гапга қўшмайди. Куёвжўралар ичиб олган, ҳаммасининг лабида сигарет...
Атроф бурсуқиб тутаб кетган. Ўртакаш ваъз ўкийди. Микрафонни куёвжўрага беради. Йигитнинг гули табрикни Одам ато билан Момо ҳавонинг қандай пайдо бўлганидан бошлайди. Кейин берилиб шеър ўқийди, нима эмиш:

Қўлимда кўк дафтар,
Осмонда оқ каптар
Севсанг агар ёрингни
Юз граммдан кўп қайтар.

Ёки

Гул, гул, гул дедим,
Куёв шўрликни қул дедим.
Эплолмасанг ёрингни,
Шу ёрингни қўй дедим.

Куёвжўра эсон-омон табрикни тугатганидан кейин, столда ўтирган дўстлари бақириб, унга тасаннолар ўқишади. Келин-кўёвнинг бошидан пул сочишади. Тасаввур қилинг, эркаклар бир-бири билан ўпиша кетадилар. Бу ҳам майли. Кейин ҳамманинг олдида ароқни ичиб, кўнгиллари эриб кетадими-эй, газакига бир-бирининг лабидан ўпиб қўйиш ҳам одатга айланди. Қисқа туташув қилиб олган йигитлар қилган ишларидан мағрурланиб кетиб, илондек чинқириб ҳам қўйишади. Атрофда ўтирган меҳмонларга бу манзара қандай туюлар экан, буни ўзингиз яхши ҳис қиласиз. Энг ачинарлиси, тўйда бўлаётган маймунавоз қилиқларни мактаб ўқувчилари, жажжи қизалоқлар, мурғак болалар ҳам кўришади. Энди, уларни тўйга келиши ўзи тўғрими? Яна сўз олиб келин куёвни иш­қий шеърлар билан табриклаб ҳам қўйишади.

Микрафонни ушладим,
Қизил олма тишладим.
Сўз тополмай поччамга
Лабларимни тишладим.
Чимилдиққа кирсангиз,
Келинойимни пойламанг.
Шахмат ўйнаб тонггача
Янгаларни қийнаманг.

Тўйнинг охирига келганда, даврага маҳалла оқсоқоли чиқади, тўйни ёпади. У кетганидан кейин куёвжўралар зўр бериб тўйни чўзишга ҳаракат қилишади. Хонандаю созандалар нарсаларини йиғиштиришга тушишади. Маст-аласт куёвжўралар санъаткорларни копток қилишади. Шу ерда жанжал бошланади. Келинни ўйнатишади. Куёвни осмонга отиб, илиб олишади. Бир тўйда ана шундай олиб отишда куёв ерга тушиб умуртқаси синиб кетганини биламан. Тўғри, урф-одатларимизни ҳаммамиз ҳурмат қилишимиз керак. Лекин уни мазах қилишга, атрофдагиларга озор беришга маънавий хаққимиз йўқ. Тўйларни, маросимларни ихчамлаштириш, тартибга солиш хусусида ҳукуматимизнинг ўз вақтида қабул қилган қарор ва фармонлари мавжуд бўлишига қарамай, айрим жойлардаги ўзини ўзи бошқариш органи ходимлари маъсулиятдан четда туришибди. Тўйлардаги пичоқбозликлар, муштлашиш каби майда-чуйда безориликлар ва айни пайтда никоҳ маросимида рўй бериб турадиган ташвишли воқеалар ҳақида кўпчилик яхши билади. Бу янгилик эмас. Тўғрисини айтиш керак, кейинги пайт­ларда одамлар тўйлардан безиб қолишди. Дастурхонга ароқ қўймаса, тўйнинг эгаси маломатга қолади. Қўйса, боши балога қолиб эртаси куни милицияга ҳисобот беради. Бир қишлоқда ҳажга бориб келган отахон невара тўйига наҳорда ош берди. Дастурхонга ароқ қўймади. Кечки никоҳ базмида ҳам шундай бўлди. Тўй мусулмонча бўлиб ўтди. Неварасининг куёвжўралари аччиқ қилиб, куёвни ташлаб кетиб қолишди. Бу мантиққа сиғмайдиган одат.
Никоҳ тўйлари ҳақида гап кетар экан, тўйларда ўйнайвериб раққосга айланиб кетган эркаклар ҳақида ҳам бир нарса дейин. Бу тоифа йигитлар тутун чиққан жойдан қолмайдилар. Ҳаммадан олдин бориб, ёғли столни эгаллаб олишади-да, тўй қизғин паллага кирганда шох ташлаб рақсга тушишади. Бу раққослар деярли барча тўйларга бориб, аввал қоринларини тўйғизадилар, кейин ўйнаб мазза қилишади. Тўйнинг эгаси азоб-уқубат билан топган-тутганини бир соатда шип-шийдам қилиб, раҳматнинг ўрнига «боплаб» кетишади. Маҳтумқулининг бир сўзи бор: «Миннатли ош аччиқ бўлар заҳардан». Мезбоннинг саховатини, дастурхонга қўйган нозу неъматини хуш билиб, баҳоли қудрат баҳам кўриб, ёшларга ширин каломлар айтиб, иззат-ҳурмат бор пайти туриб кетилса, тўйларда маъно, қут-барака бўлади. Ижарага олинган стол-стулларни, идиш-товоқларни синдириб кетиш, бу инсофдан эмас. Дастурхондаги нонни ароқ, сигарет қолдиқларию олма пўчоқларига қориштириб, қўлининг мойини дастурхонга артиб, сочиқ билан оёқ кийимни тозалаш билан тўй эгасига раҳмат айтиб бўлмайди. Бу иллатларнинг барчаси миллат шаънига асорат ва андуҳ келтирувчи нокас одатлардир. Ҳар бир мусулмон бандасининг орзу-ҳаваси бор. Бировнинг орзу-ҳавасини муҳокама қилишга ёки ҳамёнини ҳисоблашга ҳаққимиз йўқ. Пул уники. Лекин орзу-ҳавасни «мусобақа», лимузин, турнақатор машиналар, юзлаб ароқ шишаси билан ўлчаб бўлмайди. Мен буни бир мисол билан ифода қилмоқчиман. Жанубий Кореяга бориб келган бир дўстим укасини уйлантирганда бир ажойиб нарсанинг шоҳиди бўлдим. Тўйда юз кишига мўлжалланган жой қилинган. Дастурхон бир хил. Табақага ажратилмаган. Ҳар хил тоифа, турли амал, турфа вазифадаги меҳмонлар келиб, кўпи билан ярим соат ўтириб, маданият билан туриб кетишяпти. Шуниси қизиқки, кейин билсам, тўйга 300 киши таклиф қилинган экан. Лекин улар ҳар хил вақтда келишди. Шу йўсинда тўй кечгача давом этди. Дастурхонга спиртли ичимлик жуда кам қўйилди. Исрофгарчилик умуман сезилмади. Тўрт нафар куёвжўра, тўрт нафар келин дугона ўтирибди. Бақир-чақир, тартибсизлик бўлмади. Аксинча, куёвжўралар тўй соҳибига чиройли хизматлар қилиб, ёрдам бериб туришди. Бу мисол тўйларимизнинг барчаси ҳам юқорида айтилган қиёфада бўлиб ўтади демоқчи эмаслигимнинг бир исботи эди. Яхши тўйлар, мароқли маросимларимиз жуда кўп. Энг қувонарлиси, тўй тўқлик ва фаравонлик белгиси, тинчлик-тотувлик элчисидир. Юртимизда тўйлар бўляптими, демак, турмушимиз ёмон эмас. Қиссадан ҳисса шулки, тўйларимиз ҳам шунга яраша бўлсин.

Турсун Бек Тўразода
"Ҳуррият" газетаси

14 февралдан қўлингни торт...

Одам зоти қизиқ-да, бир янгилик кўрдими, унинг ортидан бир эргашиб кўриши керак. Яқин-яқинда юртимизда 14 февраль умуман бошқа байрам сифатида нишонланар эди. Унинг ҳарбийларга алоқаси борлигини ҳамма билади. Кейин бу кунда Мирзо Бобур таваллуд топганлиги миллий ғурур сифатида эътироф этила бошлади. Хўп, бунисига-ку, чидаса бўлар, аммо охирги «вариант» - «севишганлар куни»га нима дейсиз? Тағин, унинг жарангдор номи ҳам бор – Валентин куни!

Ҳозир сайтимизда 204 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ