1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer
  • Никоҳ эълони ва унда кўнгилху
  • Никоҳ тўйини қилиш кимнинг зи
  • Эр-хотин орасидаги муштарак ҳ

Muslima.Uz

Яна олифталик ҳақида

Баъзи хонимлар бордирки, юзларини упа деган нарса бирла оқартирар, турли бўёқлар бирла қошларини, лабларини бўяйдилар. Сочларининг табиий туслари устига ҳамма олиқталикни мода бўлсин дея турли бўёқлар ила бўямоқ табиийликдан ташқари бўлгани учун жуда кулгулидир. Юзларини упа ила безамакчи бўлуб териларини бузган ва нимадан ясалгани маълум бўлмаган бир тоқим зарарли сувлар бирла юзларининг гўзал тусини ўзгартган хонимларга қайғуришдан одам ўзини тута олмас. Чунки бундайларнинг юзлари ҳам жуда тез бузиладилар, тиришадир ҳамда аввалги гўзалликлар йўқоладилар. Упа, сурма ва шунга ўхшаган нарсалар хонумларни зийнатлаш ўрнига ўрнига ифлос қиладилар. Гўзалликларнинг энг гўзали содда, табиий гўзалликдир.
Чуқур ўйлаб кўрганда бир қизнинг, бир хотуннинг яхшилиги, гўзаллиги ахлоқидадир. Юзда бўлган гўзалликлар битажак нарсалардир. ғошларнинг, сочларнинг ва юзнинг бўёқлар бирла табиий ҳолини бузганларнинг муддатдан олдин қартайиб, бузилажаклари аниқ маълум бўлган бир ишдир. Мўрчадан чиққандан сўнг юзга энг яхши пудрадан бироз суртмак яхшидир. Шундан бошқа нарсаларнинг ҳеч бири керак эмасдир. Бемаъни, кераксиз ва маъқул бўлмаган одатларга эргашиб, гўзал юзларини сирғанчиққа айлантирмак, гўзал бўламан, чиройли кўринаман деб келишмага, хунук бўлмак на ақлга, на олифталикка тўғри келмайдир. Хонимлар узун зийнату олифтачилик иффату табиийликдан ташқарига чиқмаслик даражада бўлуви маслаҳат кўриладир.

Фахрул Банот Сибғатуллоҳ қизи
“Оила сабоқлари”

Тўйларда ширинлик сочиш

Тўйда ёки бирор хурсандчилик пайтларида ширинлик сочилганда, баъзилар сочилган нарсани олишнинг зарари йўқ деса, баъзилар жоиз эмас, дейишади. Баъзилар эса тўйда бўлса, жоиз, бошқа пайтда сочилса, жоиз эмас, дейишган.
Ширинлик териб олишнинг зарари йўқ, деганлар бу ишни мубоҳ билишган. Ҳасан ва Икрима р.а.лар тўйда ширинлик териб олишнинг зарари йўқ, деб ҳисоблар эдилар. Имом Шаъбий айтадилар: «Эгаси чин қалбдан сочмаган нарсани олиш макруҳдир . Аммо қалбдан қилган бўлса, зарари йўқ».
Тўйда жоиз, уламоларга сочилгани макруҳ, деганлар қуйидаги ривоятни далил қилиб келтирадилар: «Расулуллоҳ с.а.в. бир ансорий йигитнинг тўйида иштирок этдилар. Жориялар товоқларда қанд ва ёнғоқ келтирди, аммо ундан ҳеч ким олмади. Расулуллоҳ с.а.в.: «Талашиб-тортишиб олмайсизларми?!» — дедилар. Улар: «Қайтарар эдингиз-ку?!» — дейишди. Расулуллоҳ с.а.в.: «У тўйдан бошқа пайтда эди, аммо тўйда зарари йўқ», дедилар.
Биз тўйда қанд сочиш мумкин бўлган ҳадисга амал қиламиз, агар тўйда, зиёфатда бўлса ёки бир киши қурбонлик қилиб, гўштини одамларга тарқатса ёхуд бир кишининг сафардан қайтиши муносабати билан бирор нарса сочилса, уни олишнинг зарари йўқ.

«Ислом маърифати» китобидан

Русийзабон ҳамкасбимнинг айтганлари

Мактабда ишлаган вақтимда жамоамизда Татъяна исмли русийзабон ўқитувчи аёл бор эди. Ўзи Сурхондарёда туғилиб, вояга етган, кейинчалик Россияда ўқиган ва бир рус йигитига турмушга чиқиб, ўша ёқда ўн йилча яшаган. Тақдирнинг тақозоси билан яна ўз қишлоғига келиб, мактабда рус тилидан дарс бера бошлади. Отаси ўзбек, онаси рус миллатига мансуб бўлган Татъяна ёшлигидан рус мактабида ўқиган, оила тили ҳам қандайдир сабабларга кўра рус тили эди. Атрофдаги қўни қўшнилари турли миллат вакиллари бўлгани учунми, ҳар ҳолда у кўпроқ русча тарбия олган экан. Ўзбек тилини жуда кам тушунар эди. татъянанинг эри Олегни ҳам бир неча марта мактабда, кўча-кўйда кўрганман, гаплашганман. Оддий ишбилармон рус йигити, касби врач. Табиийки, русча фикрлайди, русча тарбия олган.
Ҳамма мактабда ҳам ўқитувчилар дарсдан бўш вақтларида баъзан баъзан ҳар хил мавзуларда суҳбат қуриб туришлари табиий ҳол. Бир гал оила мавзусида суҳбат кетганда Татъяна қизиқ гапни айтиб қолди. Гапнинг қисқача  мазмуни мана бундай эди: «Мен Олегнинг бир одатини ёқтирмайман. Ҳатто, неча марталаб шу масала устида жанжаллашиб ҳам қолдик. Нимагаки, уйимизда эркак киши меҳмон бўлиб турган баъзи вақтларда Олег қаерларгадир чиқиб кетиб қоларди, меҳмон билан менинг ўзим қолиб кетардим. У эса анча вақтдан кейин кириб келарди. Хайриятки, бирорта ҳам меҳмон менга ёмон қарамаган».
Татъяна ва у билан боғлиқ гапларни мисол қилиб келтиришимдан асосий мақсад мана шу гапни — эр кишининг ўз яқин аёлларини эҳтиётлаши ҳақидаги гапни айтиш эди. Яъни Татъяна ЎЗБЕК тупроғида туғилиб вояга етгани учун ҳам ана шундай ўзбекона фикрлаган бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Балки агар Россияда туғилиб катта бўлганда бегона эркак билан ўтиришдан ҳеч ҳам тортинмаган бўлармиди? Балки Олег ҳам ЎЗБЕК тупроғида туғилиб ўсганда ўз хотинини бегона эркак билан ташлаб кетиш одатига эга бўлмаслиги мумкин эди? Бу, албатта, бир эҳтимол. Бу ерда зинҳор бир миллат бошқа миллатдан устун ёки кам қўйилаётгани йўқ, фақат ҳақли равишда ВАТАН тупроғининг улуғлиги ва маънавий  камолотга эришган аждодлар фахри зикр этилмоқда. Айтишга арзигулик гап, шундай эмасми?! Шу тупроқда яшаш бахти насиб этганига шукроналар бўлсин! Унинг қадрига етмаслик ҳақиқий маънодаги УВОЛ саналади.

Бахтиёр МУҲАММАДАМИН

Енгиллашгани қани?

Яна тоғора ҳақидами, деяпсизми? Тўғриси, тоғора ҳақидаги гаплар шунча кўп айтилдики, бу мавзу ҳамманинг жонига тегди. Шундай бўлса-да, ундан воз кечилмаяпти. Бир пайтлар Тошкент шаҳрида ҳайит ўтказиш жуда катта харажатларга тушаётгани ҳақида матбуотда шов-шув кўтарилди. Ҳайит қилинмай, келин куёвларни қадимий шаҳарларга саёҳатга юбориш ташкил этилди. Бу яхшиликнинг ёнига:

Бухорода никоҳ тўй

Бухорода совчилик асосан эркакларнинг иши ҳисобланади. Айрим жойларда эса аввал аёллар бориб, ишни пишитганидан сўнг, эркаклар юборилади. Қиз томон совчиларни маъқул кўрса, учинчи келишида ижобий жавобини беради. Халқ орасида бу маросим “Жавоб диҳон”, яъни “Жавоб берди”, деб аталиб, унда қиз томон розилик аломати сифатида совчиликка келган икки эркакнинг олдига иккитадан нон, қанд-қурс ва кўйлак ёки белбоғ қўяди. Ана ундан кейин икки томон келишиб, бир кунни белгилашади ва “Ширини хўри” — “Ширинлик татиш” маросимини ўтказишади. Бунда никоҳланиши кўзда тутилган бўлғуси келин-куёв бир-бирига нонга новвот сувидан суртиб қўли билан едиришади. Айрим ҳудудларда эса, бу одат ўрнига “Қуда таниш” маросими ҳам ўтказилади. Унда икки томон ҳам яқин қариндошларини чақириб, бўлажак келинникида танишишади. Маросимда куёв томон келинга икки ёки тўрт сидра бош оёқ сарпо,  қизнинг оила аъзоларига имкони даражасида кийимлик, ундан ташқари, 15-20 чоғли меҳмонга мослаб, гўшт, гуруч, ёғ, нон ва ҳолваю қандлардан олиб келишади. Ундан кейин “Ҳайит оши”, “Тоғора оши” каби маросимлар ҳам бўлиб, бунда ҳам асосан куёв томон келиннинг оиласи ва яқинларига ош-овіат билан бирга совға-салом қилиши керак. Ҳозирги пайтга келиб бу удумлар, “Фотиҳа тўйи” билан бирга ўтказилишга келишилган.
Фотиҳа тўйидан олдин куёв томон келинни бозорга олиб чиқади. Келинлигини билдирувчи матою либослар, упа элликлар олиб беришади. Келин томон ҳам куёвга бош-оёқ сарпо қилишади. Фотиҳа тўйда куёв томон келин томонга қўчқор беради ва маросимнинг барча ош-овқатини қилиши шарт. Айнан фотиҳа тўйи маросимида куёв томоннинг келинчакка қилган сарполари меҳмон аёлларга кўрсатилади. Шу куни ёши катта, ҳаётда ўз бахтини топган, бир никоҳда қўша қариган аёллардан бирига никоҳ кечаси келинчак киядиган оқ кўйлакнинг бичиб-тикилиши топширилади. Бу фотиҳа тўйи ичидаги одатга “Парча дўзон” деб ном берилган. Маросим келиннинг уйида бўлиб ўтади ва унда аввал “Оши софи” яъни фақат Бухорогагина хос бўлган ивитма палов дамланади. “Парча дўзон”га айтилган ёши улуғ аёллар учун эса, алоҳида шўрва ҳам тортилади. Ана энди навбат никоҳ тўйига.
Бошқа вилоятлардан фарқли ўлароқ, никоҳ тўйининг асосий тадбирлари келинникида бўлиб ўтади. Тўйдан уч кун аввал, айрим жойларда эса тўй бўладиган куннинг тонгида келин томондан тўртта кўпни кўрган, оқила онахонлар йигирматача патир, 10-12 тоғора пишириқ билан куёвнинг сарполарини қуда томонга олиб боришади. “Жома пўшон” яъни “Кийим кийди” деб аталган ушбу маросимда маҳалла-кўйнинг ёши улуғ отахон-онахонлари чорланади. Бир никоҳда бахт топиб, пиру бадавлат бўлган, серфарзанд отахон яхши ниятлар билан куёвнинг сарпосини кийдиради. Меҳмонлар сарполари ўзига ярашган йигитга яхши тилакларни билдириб, кўрмана тутқазиб зиёрат іилишади. Ана ундан кейин келинникида “Падар оши” маросими бошланади. Келиннинг отаси қиз узатаётганини элга маълум қилиш учун, ош дамлаттириб, маҳалла-кўй, ёр-бирордарларини чақиртиради. Бу издиҳом чошгоҳдан кейин аёлларнинг “Рахт занон” — “Тахмон тахлаш” маросимига уланиб кетади.  Бу удумда келиннинг онаси қизига атаб тиккан кўрпа-кўрпача, ёстиқлар ёши улуғ онахонлар томонидан чиройли қилиб тахмонга тахланади. Устига сўзана, палак ва жойпўшлар ташланади. Расм-русуми бажарилгач, аёлларга шўрва тортилади. Ундан сўнг куёв томондан қуда-меҳмон аёллар патир, ҳолвалар кўтариб келишади. Дарҳол кайвонилар куёвнинг онаси олиб келган чимилдиқни қоқишади. Чимилдиққа чинни товоққа ун тўлдирилиб, устига шам ёқиб іўйилади. Шунингдек, чимилдиқ устига бир парча оппоқ пахта ясаб қўйилади. Буларнинг ҳар бирида ўзига хос рамзий маъно мавжуд бўлиб, ун ризқ-насиба, оилавий тўкинликка ишора бўлса, шам ҳаёт йўлининг ойдин бўлиши учун ёқилади. Қўлда қавилган пахта эса, бахти бекаму беғубор бўлсин, деган ниятда қўйилади. Бухорода даставвал келин-куёв  келиннинг отасиникида чимилдиққа киритилади.
Отинойи куёвга саломнома ўқийди, куёвнавкарлар “Ҳазор алик” дея унга жўр бўлишади. Бу одатда куёвнинг онаси ўғлининг бошига иккита нон қўйиб, бир қўли билан кўзгу тутиб уни чимилдиққа кузатишади. Кейин келинчакнинг ҳам бошига оқ рўмол ташлаб, юқоридаги каби саломнома ўқилади, аёллар “ҳазор алик”  деб жўр бўлишади. Келин-куёв чимилдиққа кирганидан кейин шўх янгалар “Оёқ босар” удумини бажартиришади. Эмишки, келин-куёвдан ким биринчи бўлиб, бирининг оёғини босиб олса, рўзғорда ўшанинг айтгани айтган бўлармиш. Чимилдиқда тик турган келин куёвни ўтиришга рухсат бериш учун келиннинг отаси чақиртирилади. У фарзандларини дуо қилиб, яхши тилаклар билдириб ўтиришга рухсат этади. Шундан кейин яна бир-икки оиланинг яқин кишиси келин-куёвга ўтиришни таклиф қилишади. Бу пайтда кайвони аёллар икки косада ширин сув тайёрлаб, чимилдиққа тортишади. Келин ва куёв ширин турмуш қурайлик, мана шу болдай тотли ҳаёт қилайлик, деган эзгу ниятлар билан бир-бирига косадаги ширин сувни ичиришади. Шундан сўнг келиннинг яқинлари чимилдиққа кўрманасини тортиқ қилишади. Бунда ҳар ким ўз эҳтиёжидан келиб чиқиб, чиннивор, патнисда қанд-қурс, ёнғоқ, қайнатилган тухумлар сузилади. Кайвони аёл келин-куёвга аталган кўрманани патнисга қўйиб, чимилдиққа киригизаркан, “бу тортиқ фалончихондан”, ёхуд “пистончи қариндошларидан” деб баланд товушда айтиб туради. Келин-куёв қариндошлар ҳадяси солинган патнисга чимилдиқдаги егуликлардан ташлаб, миннатдорчилик сифатида қайтаришади. Сўнг чимилдиққа аталган таомлар тортилади. Булар қайнатилган ва қовурилган чучвара. Таомдан сўнг фотиҳа ўқилиб,  меҳмонлар тарқалишади. Чимилдиқ қоқилган, тахмон урилган уйда эса момолар, кўпни кўрган аёллар ўтиради.
Никоҳ базми ҳам келинникида бўлиб, унинг барча сарф-харажатлари куёв томоннинг зиммасида бўлади. Кечқурун куёвжўралар иккита ёки қўшалоқ дарахт шохига (албатта мевали дарахт бўлиши шарт!) машъал ёқиб навбат билан, бўйдоқлар бизга ҳам насиб этсин, деган ниятда кўтариб келинникига йўл олишади. Йўл-йўлакай биров мухаммас ўқийди, бошқалар эса, “ҳой бале!”, “ҳай баракалло” деб унга жўр бўлишади. Келинникига келишгач, дарвозахона яқинига олов ёқилади. Куёв куёвжўралар ҳамроҳлигида олов атрофидан уч маротаба айлантирилади. Бу куёвнинг шу хонадонга, шу остонага кўнгли илисин, деган маънода бажариладиган одат. Хонадон каттасининг фотиҳасидан кейин келин-куёв никоҳ оқшомига чиқарилади. Илгарилари никоҳ тўйи базмлари келиннинг ҳовлисида ўтказилар эди, айни пайтда маҳалла ёки гузар бошидаги тўйхоналарда ўтказилади.  Никоҳ базмидан сўнг, келинчакка паранжи, махси-ковуш кийдириб, бошига оқ рўмол ташлаб олиб чиққан кайвонилар отасидан рози-ризолик сўрашади. Келин отасининг оёғига бош уриб, тавоф қилганидан сўнг яқин қариндошлари ҳамроҳлигида куёвникига олиб кетилади.

Фарзона тайёрлади

Ҳозир сайтимизда 44 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ