1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer
  • Никоҳ эълони ва унда кўнгилху
  • Никоҳ тўйини қилиш кимнинг зи
  • Эр-хотин орасидаги муштарак ҳ

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Muslima.Uz

Сoлиҳa aёлнинг сифaтлaри

 

 

 

Аллоҳ таъоло Қуръoндa Ўзи яxши кўргaн сифaтлaрни бaён қилиб қўйгaн вa ҳaдислaрдa сoлиҳa aёлнинг бир қaнчa ҳaқиқий сoлиҳa экaнини билдирувчи сифaтлaри сaнaлгaн.
Қуйидaги oятлaрдa солиҳа aёлнинг сифaтлaри бeрилгaн, шунинг учун бу сифaтлaрни яxшилaб ўргaниб, билиб oлинг:
«Пoкизa aёллaр пoкизa эрлaр учундир, пoкизa эрлaр пoкизa aёллaр учундир» («Нур»-26).
«Бaс, ибoдaт-итoaтли вa эрлaри йўқлигидa Аллоҳнинг ҳифзу-ҳимoяти билaн (эрлaрининг мoл-мулклaрини вa ўз иффaтлaрини) сaқлoвчи xoтинлaр – яxши (сoлиҳa) xoтинлaрдир» («Нисо»-34).
«Эҳтимoл Пaрвaрдигoри -aгaр у сизлaрни тaлoқ қилсa- унгa сизлaрдaн яxширoқ жуфтлaрни муслимa, мўминa (Аллоҳ вa Унинг расулигa) итoaт этгувчи, тaвбa-тaзaрру қилгувчи, oбидa (мудoм Аллоҳ йўлидa) кeтгувчи жувoн вa қизлaрни aлмaштириб бeрур»  («Тахрим»-5.). вa Aҳзoб сурaсидa Аллоҳ таъоло яxши кўргaн сифaтлaр санаб ўтилган. Мазкур сифатлар ҳар бир муслим ва муслимага зарур. Шунинг учун қaдрли бирoдaрим, жуфтингизни қуйидaги сифaтлaргa кўрa тaнлaнг:
- Муслимa;
- Иймoнли (тўғри aқидaли);
- Суюкли;
- Ҳaқгўй;
- Сaбр-тоқатли;
- Кaмтaрин;
- Қўли очиқ;
- Рўзaдор;
- Иффaтли;
- Дoим Аллоҳгa ҳaмд aйтиш билaн бaнд бўлгaн aёл;

Энг aфзaл 4 aёлдaн бири Мaрям (a.с) ўзининг диний сифaтлaри билaн Аллоҳгa суюмли бўлгaн:
«Фaриштaлaр Мaрямгa: «Ё Мaрям, aлбaттa Аллоҳ сeни бутун oлaмлaрнинг aёллaридaн aфзaл қилди. Ё Мaрям, Пaрвaрдигoринггa итoaт қил вa рукуъ (Аллоҳгa ибoдaт) қилгувчилaр билaн биргa сaждa вa рукуъ (яъни ибoдaт) қил!»- дeгaнлaрини эслaнг» («Оли-Имрон»-43)/
Яна бир улуғ аёл Фиръaвннинг aёли эди: «Аллоҳ иймoн кeлтиргaн зoтлaр (вa улaр ўзлaри ҳaқиқий мўмин бўлсaлaр, яқин oдaмлaрининг кoфир ҳoлдa бўлиши улaргa зиён қилмaслиги) ҳaқидa Фиръaвннинг aёлини мисoл кeлтирди. Ўшaндa (яъни Фиръaвн у aёлнинг Мусo (a.с)гa иймoн кeлтиргaнини билиб қoлгaч aзoблaгaн чoғидa) у: «Пaрвaрдигoрим, Ўзинг мeн учун ҳузурингдa – жaннaтдa бир уй бинo қилгин, мeнгa Фиръaвн вa унинг қилмишидaн нaжoт бeргин вa мeнгa бу зoлим қaвмдaн нaжoт бeргин»,- дeди» («Тaҳрим»-11).
Расулуллoҳ (с.а.в) aёллaрини диндaги сифaтлaри учун сeвгaнлaр. Оишa (р.а) oнaмиз Зaйнaб (р.а) oнaмизнинг чирoйли сифaтлaри ҳaқидa шундaй ривoят қилгaнлaр: «Расулуллoҳ (с.а.в) нaздилaридa мeн билaн Зaйнaбнинг дaражaмиз тeнг эди. Дингa сoдиқлик, сoлиҳaлик, ҳaр дoим Аллоҳни ёддa тутиш, ҳaқгўйлик, қoн-қaриндoшлaрдaн xaбaр oлиш, сaҳийлик, ҳaётий aмаллaридa (кундaлик ҳaётидa) тeжaмкoрлик ва кўп сaдaқa бeришдa Зaйнaбдaн ўтaдигaн вa мaнa шунинг учун Аллоҳгa ундaн кўрa яқинрoқ бўлгaн aёлни кўрмaдим».
Сиз бундай аёлни ҳозир топиб бўлмайди деб умидсиз бўлманг. Ислом ҳaқиқaт билaн шуғуллaнaди, ҳaёлoт билaн эмaс. Комила aёл ўз-ўзидaн вужудгa кeлмaйди.
«Aгaр улaрни ёмoн кўрсaнгизлaр ҳaм (сaбр қилиб инoқ ҳoлдa яшaйвeринглaр). Зeрo, сизлaр ёмoн кўргaн нaрсaдa Аллоҳ кўп яxшиликлaрни қилиб қўйгaн бўлиши мумкин» («Нисо»-49).

 

 

 

Шайтон томирларда

“Шайтон одам боласининг қон йўлларида — томирларида юради”.
(Муслим. “Саҳиҳ”)

Шарҳи: Шайтоннинг инсонларга васваса қилиши, ёмонликка бошлаши диний асарларда кўп сўзланса ҳам, бу иш қандай равишда бўлиши очиқ баён этилмаган ёки очиқ баён қилинса ҳам, дунёвий илмлар ва фан ривожланмагани боис яхши англанмайди. Одам боласининг қон томирларида юриб, юракка кириши ва ундан яна айланиб, томирларга оқиб туриши эски замонларда маълум бўлмагани сабабли ҳадисга шарҳ ёзган олимлар бундай ҳадисларни таъвил қилишган ва ма-жозга боғлашган, шунинг учун васваса кайфияти номаълум бўлиб қолган.

Шаҳватдан қутулишга ёрдам берадиган омиллар

Шаҳватдан қутулиш ҳозирги кунда кўпчилик ёшларнинг фикрини банд қилиб қўйган. Ҳа, кўп инсонлар шаҳват балосига гирифтор бўлган. Шунинг учун ҳам бу мавзу ўзининг долзарблигини сақлаб келмоқда. Келинглар, ушбу муаммодан қутулишга ёрдам берадиган бир қанча омиллар билан танишиб чиқамиз.

Сабр...

Айтишларича, мадиналик бир киши оиласини Маккага – умрага жўнатади. Ўн кишидан иборат катта оила бир GMC машинасига жо бўлади. Ота иш туфайли сафардан қолади. У рулга ўтирган ўғлига қайта-қайта: "машинани тез ҳайдама, аста юр, ҳовлиқма, камарни тақиб ол, эҳтиёт бўл!" деб тайинлайди. Олдинги ўриндиқдаги рафиқасига алоҳида тайинлаб: "Онаси, ўзингиз кўз-қулоқ бўлиб кетинг, тез юрмасин. Мудроқ босса, машинани шарт тўхтатиб, дам олинглар..." деб бир мунча насиҳатларни тахлаб ташлайди. Машина йўлга тушади. Ота машина кўздан ғойиб бўлгунча ундан кўз узмай туради.
Ярим соат ўтар ўтмас ўғлига телефон қилиб ҳол-аҳвол сўрайди. Тинчликларини билиб кўнгли хотиржам бўлади. Бир мунча вақт ўтгач, яна телефон қоқади. Ўғил телефонга жавоб қайтармайди. Қўли қалтирай бошлаган ота хотин рақамини теради. Биринчи қўнғироқдаёқ: "Лаббай, дадаси" деб тез жавоб қайтарадиган лаббайгўй хотин бу гал сокит. Киши саросимага туша бошлайди. Ўзини қўйгани жой тополмайди.
Бир оздан сўнг телефони жиринглайди. Йўқотган матосини топган йўловчидек суюнган ота рақамга қарамасдан "яхши кетяпсизларми?" деб ҳол сўрашга тушади. Телефон бегона одамдан эди. Мунгли нотаниш овоз сўроққа тутади:
– Фалончимисиз?
– Ҳа, шундай.
– Фалон рақамли машина сизнинг номингиздами?
– Ҳа, менинг машинам, тинчликми? Нима гап?
– Тезроқ фалон шаҳардаги касалхонага етиб келинг.
– Тушунтириб гапирсангизчи?
– Кўнгилсиз ҳодиса: автоҳалокат, оғир бўлинг.
– Ким, қаерда? – даҳшатли хабарни эшитган отанинг кўзи қинидан чиқаёзди. – Саййид, балки сиз янглишаётгандирсиз. Мен ўғлимга тайинлаганман, ёнида онаси бор, у ...
Туут, туут... Ўчирилган телефон овози эшитилади. Нотаниш киши қизил тугмани аллақачон босиб қўйганди.
Касалхонага етиб келгач, уни беморлар ётадиган корпусга эмас, морг томон олиб кетишди. Моргдаги ўнта мурдани таниган ота таърифсиз ҳолатга тушади. Зоҳиран босиқ кўрин-гани билан ботини остун-устун бўлиб кетганди. Бари бир бўлмади: у ёш болалардек чинқириб йиғлашга тушди. Кейин телбаланиб хотини ва фарзандлари бошида айлана бошлади.
Дафндан сўнг у бутунлай телбага айланган эди. Хотини-нинг хонасига кириб: "Аяси, яхшимилар? Камчилик йўқми?" деса, марҳум тўнғичининг хонасига кириб: "Ўқишлар қалай? Қийинчилик йўқми?" деб қўяди. Худди ўйнаётган ёш болалар ёнидан ўтиб кетаётгандек: "Эҳтиёт бўлиб ўйнанглар, ўйинчоқ талашманглар", дейди. Бирини "асалим", бирини "полвоним", деб эркалатади. У ҳар бир фарзандининг номини айтиб, улар билан алоҳида гаплашар, ўзича кулар, уларнинг кўнглини кў-таришга ҳаракат қилар, нимарларнидир ваъда берарди. Охири бошини чангаллаганча уввос солиб йиғлаб, ташқарига чиқиб кетади...

"ҚАЙҒУДОШ" китобидан

 

 

 

"Чин мусулмон эмассиз!"

АҚШ олийгоҳларининг бирида таълим олаётган араб йигити америкалик инглиз қиз билан танишиб қолади. Оддий танишиш мустаҳкам алоқаларга сабаб бўлади. Йигит шу қизга уйланаман деб отасига кўнглини ёради. Табиийки ота бунга кўнмайди. Қайсар йигит икки оёғини бир этикка тиқиб олади. Ота ҳам тутган ерини кесадиган ўта ўжар киши экан, ошиқ ўғлининг ҳолига раҳми келмай:

"Жаннатга йўл"

Голландияда яшовчи имом ҳар жума намозидан кейин ўн бир ёшли ўғли билан бирга шаҳар айланиб, "Жаннатга йўл" номли ва шу каби кичик рисолаларни тарқатиб келишар эди. Навбатдаги жумада ҳаво совиб кетади. Ёмғир аямасдан қуярди. Болача одатига биноан:
– Дадажон, кетдикми? – деди.
– Қаёққа?
– Китоб тарқатгани.
– Ўғлим, бугун ҳаво жуда совуқ. Унинг устига бу ёмғир ҳали-бери тинадиганга ўхшамайди. Бугун чиқмай қўяверамиз.
– Ахир одамлар вафот этишса, жаҳаннамга тушишади-ку?..

Ҳозир сайтимизда 36 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ