1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

2012 йил -Мустаҳкам оила йили

 

 

 

Маълумки, мамлакатимизда 2011 йил — Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили деб эълон қилинган эди. Бу борада махсус давлат дастури ишлаб чиқилиб, изчил амалга оширилмоқда.

Мазкур дастур асосида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, қулай бизнес муҳитини яратиш, жамиятимизда хусусий мулк аҳамиятини тубдан ошириш, иқтисодиётда давлатнинг аралашувини камайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилди.

Азиз юртбошимиз ташаббуслари билан эълон қилинган 2012 йил „Мустаҳкам оила йили“да оилаларнинг маънавий камолоти, моддий фаровонлиги, фарзандлар бахт-саодати, уларнинг нурли келажаги учун давлатимиз истиқлол йилларида кўп хайрли ишларни амалга ошириб келмоқда.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик бугун мамлакатимиз иқтисодиёти таянчи, халқимиз фаровонлигининг муҳим кафолатига айланди. Буни кичик бизнес субектлари ишлаб чиқараётган маҳсулотларни сотиш ҳажми ўтган давр мобайнида қарийб 2 баробар кўпайиб, 600 млрд. сўмни ташкил этгани, иш билан банд аҳолининг 74 фоиздан ортиғи айнан шу соҳада меҳнат қилаётгани ҳам исботлаб турибди.

Албатта, бугунги кунда юртимизда ёш оилаларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик ҳақида кўп гапириш мумкин. Шу билан бирга, холисона тан олишимиз даркор — ана шундай саъй-ҳаракатларимизни изчил давом эттириш, қаерда бўлмасин, марказда, шаҳар ёки қишлоқ жойларда бўладими, эзгу мақсадларимизнинг ҳар томонлама тасдиғини кўриш учун ҳали жуда кўп ишларни амалга оширишимиз керак.

Шу ҳақда гапирар эканмиз, бу масъулиятли вазифаларни муваффақиятли адо этиш биринчи навбатда давлат идораларининг раҳбарлари, кенг жамоатчилигимиз, турли ижтимоий тузилмаларнинг ташаббуси ва амалий ҳаракатларига боғлиқ экани барчамизга аён бўлиши даркор.

Учинчидан, „мустаҳкам оила“ деган ғоянинг ҳаётимиздаги амалий ифодасини кўришда, ҳеч шубҳасиз, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш идораси сифатида ном қозонган маҳалла тизимининг ўрни ва таъсири беқиёсдир. Бунинг исботини бугун ҳар қадамда кўраётганимизни таъкидлаб ўтишни истардим. Ҳақиқатан ҳам, бундай ноёб ижтимоий тузилма ҳозирги кунда „Маҳалла — халқ виждони“ деган юксак таърифга ҳар тарафлама муносиб бўлиб бормоқда.

Айниқса, ёш оилани ҳаётнинг турли тўфонларидан асраш, унинг мустаҳкам оёққа туриб олиши учун элкадош бўлиш, бу борада зарур кўмак, маслаҳат кўрсатишда маҳалланинг роли ва аҳамиятини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди. Ўйлайманки, қабул қилинадиган дастурда маҳалла идорасининг жамиятимиздаги, кундалик ҳаётимиздаги моҳиятини кенгайтириш ва нуфузини янада ошириш масалаларига алоҳида аҳамият бериш ўринлидир.

Тўртинчидан, оилани янада мустаҳкамлаш ҳақида сўз юритар эканмиз, мен бу масаланинг яна бир муҳим жиҳатига еътиборингизни қаратмоқчиман. Оила олдида турган вазифаларни ҳар томонлама амалга ошириш — авваламбор, моддий, маънавий, бугун ўта долзарб бўлиб бораётган тарбиявий муаммоларни ечиш, оиланинг барча-барча ташвишларини осонлаштириш каби муҳим масалаларни ҳал етиш билан боғлиқ эканини, ўйлайманки, ҳаммамиз яхши тушунамиз. Айнан ана шундай масалаларни ҳал этиш ҳар қайси оиланинг юкини ҳеч нолимасдан, ҳаётга шукрона қилиб, ўз элкасида кўтариб келаётган, оила қўрғонининг ҳам чиройи, ҳам чароғбони бўлган аёл зотининг, опа-сингилларимизнинг оғирини енгил қилиш билан баробар эканини эсимиздан чиқармаслигимизни истардим.Ана шундай муҳим вазифаларни амалга ошириш учун дастурда аниқ чора-тадбирлар кўзда тутилиши зарур.

Бешинчидан, биз маънавий ҳаётимизни йуксалтиришда, жамиятимизда эзгу инсоний фазилатларни кенг қарор топтиришда, тобора кучайиб бораётган, бизнинг миллий табиатимиз, урф-одатларимизга мутлақо зид бўлган ҳар қандай зарарли таъсирлар, бузғунчи ғояларга қарши туришда, азалий қадриятларимизни асраб-авайлашда оилани мустаҳкам таянч деб биламиз.

Динимиз таълимотларида оила қуришга эркак ва аёл бирдек тарғиб қилинган. Оила қурмасдан, таркидунёчилик йўлини тутиш қораланиб, бунинг акси бўлган никоҳ ибодат даражасига кўтарилган. Ҳазрати пайғамбаримиз Муҳаммад (алайҳиссалом) никоҳланиш фақат ўзларининг суннати эмас, балки ўтган барча пайғамбарларнинг ҳам суннати эканини айтганлар

Шу маънода, оила институтининг таълим-тарбия соҳаси билан — бу болалар боғчаси ёки мактаб бўладими, лицей-коллежлар ёки олий ўқув юртлари бўладими — ана шундай муассасалар билан амалий ҳамкорлигини янада кучайтириш вазифалари дастурда муҳим жой эгаллаши зарур.

Мазҳабимизнинг сўнгги мужтаҳидларидан бирининг мўътабар фиқҳий манбаларидан бўлган „Дуррул Мухтор“ китобининг „Никоҳ фасли“да зикр этилганидек: „Одамзотга  никоҳ ва иймондан бошқа ҳатто жаннатда ҳам давом этадиган ибодат йўқ. Оила шундай саодатбахш бир боғки, у ҳатто жаннатда ҳам давом этади. Ҳар қандай шартнома маълум муддатдан сўнг кучини йўқотади, аммо бир-бирларидан  рози бўлган умр йўлдошларнинг биргаликликдаги  ҳаёти ўлим билан тугамайди“.

Мустаҳкам ва саодатли оилада эр-хотин ўзаро тотув яшаши, бир-бирининг яхши ва ёмон жиҳатларини кўтариши, айб ва камчиликларини кечириши, тинч ва тотув яшаши лозим. Бу ҳақда Қуръони каримда бундай дейилган:

"Эй, имон келтирганлар! Сизларга хотинларни мажбурий равишда мерос қилиб олиш ҳалол эмасдир". Яна, уларга берган маҳрларингизнинг бир қисмини қайтариб олиб кетиш ниятида хотинларингизга тазйиқ қилмангиз! Агар улар аниқ бузуқлик қилсалар (бу мустаснодир). Улар билан тотув турмуш кечирингиз. Агар уларни ёмон кўрсаларингиз, (билиб қўйингки,) балким сизлар ёмон кўрган нарсада Аллоҳ (сизлар учун) кўпгина яхшилик пайдо қилиши мумкин" (Нисо сураси, 19-оят).

Президентимизнинг таклифи билан 2012 йил — «Мустаҳкам оила йили» деб эълон қилиниши  халқимиз учун муқаддас бўлмиш оила доимо ҳаётимизнинг таянчи ва суянчи, жамиятнинг ҳал қилувчи асосий бўғини бўлиб келганлигига ишорадир.

Оила соғлом экан — жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан — мамлакат барқарор бўлади. Шу нуқтаи назардан янги йилга мана шундай ном берилганлигида катта маъно моҳият мужассам.

Манба: Фикр.УЗ

 

 

 

Ўзбекистон аҳолисининг сони 29,7 млн.кишидан ошди

 

 

 

Шундан 15219,0 минг киши шаҳар жойларида, 14516,7 минг киши қишлоқ жойларида яшайди. Шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг ўзаро нисбати мос равишда 51,2 ва 48,8 фоиздир.
Ўзбекистон Республикаси аҳоли сони бўйича дунёда 44-ўринни эгаллайди, умумий сайёра аҳолисининг сонига нисбатан улуши 0,42 % ни ташкил этади.

 

 

 

"Тўйлар муборак – 2012”фестивали

 

 

 

Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан қабул қилинган ва изчиллик билан амалга оширилаётган “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастурида миллий анъана ва қадриятларимизни асраб-авайлаш, оилавий маросимларни, жумладан, тўйларни ихчам тарзда ўтказиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.

Пойтахтимизда бўлиб ўтган “Тўйлар муборак – 2012” фестивали мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар, тўйларни тартибли, ҳамжиҳат ташкил этиш масалаларига бағишланди.

“Inter Tashkent Expo” компанияси томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги, адлия бошқармаси ва бошқа ташкилотлар кўмагида ташкил этилган мазкур фестивалда шаҳримиздаги тўй хизматлари кўрсатувчи фирмалар, тўй либослари, фото-видеосалонлар вакиллари иштирок этди.

Мамлакатимизда ҳамма нарса инсон учун, деган эзгу ғояни амалга ошириш жараёнида оилаларни, айниқса, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, йигит-қизларни миллий анъана ва қадриятларимизга содиқлик руҳида камол топтириш, улар онгу шуурини миллий ҳаёт тарзимизга зид ва бегона ғоялар, “оммавий маданият”нинг зарарли таъсиридан асраб-авайлаш муҳим аҳамият касб этади. Бир неча йиллардан буён ўтказиб келинаётган “Тўйлар муборак” фестивали ҳам миллий анъаналаримиз, удумларимизни тарғиб этишдек эзгу мақсадга хизмат қилмоқда.

Олтинчи бор ўтказилган мазкур фестивалдан кўзланган мақсад тўйларни ихчам ва чиройли ташкил этишда тўй соҳибларига яқиндан кўмаклашишдир, – дейди “Inter Tashkent Expo” компанияси директори Дилдора Зайнуддинова. – Унда миллий қадриятларимиз, анъана ва удумларимизнинг мазмун-моҳиятини ҳамюртларимиз, айниқса, ёшларга тўғри етказиш, тўйларни ортиқча сарф-харажатларсиз, ихчам тарзда ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тўй хизматларини тақдим этаётган турли фирмалар фаолиятида ҳам бу жиҳатлар ўз ифодасини топаётир.

Фестивалда тўйхоналарни безаш, пазандалик фирмалари томонидан ўз хизматлари ҳақида иштирокчиларга атрофлича маълумотлар берилди. Ёш моделер ва дизайнерларнинг тўй ва тантаналарга бағишланган либослари, миллий кийим-кечаклар намойиш этилди.

Муаллиф: ЎзА.

 

 

 

Оила ва маҳалла

 

 

 

Чирчиқ шаҳридаги “Кимёгарлар” маданият саройида “Мустаҳкам оила – маҳалла таянчи” мавзусида конференция ўтказилди.

“Мустаҳкам оила йили” Давлат дастури ижроси доирасида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Адлия вазирлиги, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан икки юзга яқин фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари раислари ҳамда диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар иштирок этди.

Мамлакатимизда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида озод ва фаровон ҳаётни таъминлаш, жисмонан соғлом, маънан етук ва ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялаш, оила институти ва унинг фадриятларини мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Мустаҳкам оила йилида бу борадаги ишлар кўлами янада кенгаймоқда

Конференцияда жамиятда маънавий-ахлоқий ва ижтимоий барқарорликни таъминлашда фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини кучайтириш, ўзини ўзи бошқариш органлари, таълим муассасаларининг роли ва ўрнини ошириш каби масалалар бўйича маърузалар тингланди

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ўрганлари раислари ҳамда диний марифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича фикр-мулохазалар билдирилди.

Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова сўзга чиқди.

 

 

 

“Оила даврасида” – янги нашр

 

 

 

Мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари сони яна биттага кўпайди. “Оила даврасида” ижтимой-сиёсий, маънавий-маърифий газетасининг илк сони 100 минг нусхада чоп этилди.

Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан оилани мустаҳкамлаш, оила институтини ривожлантириш масаласига истиқлолнинг илк кунларидан устувор аҳамият қаратиб келинмоқда. Бу борада амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар самаралари аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, соғлом, ҳар томонлама етук авлодни тарбиялаш, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш каби эзгу ишларда ўз ифодасини топаётир. Мустаҳкам оила йилида мазкур йўналишдаги ишлар кўлами янада кенгаймоқда.

Оила – жамиятнинг энг муҳим бўғини, миллат давомчилари тарбия топадиган маскан. Оилага эътибори баланд халқнинг эртаси обод, давлати қудратли бўлади, миллий ўзлиги завол билмайди.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, оила соғлом экан – жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан – мамлакат барқарор.

“Оила даврасида” газетаси жамиятимизда оила институтини, эзгу қадриятларни янада мустаҳкамлаш, мамлакатимизда бу борада амалга оширилаётган кенг кўламли ишларни тарғиб этиш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида, азалий қадриятларимизга чуқур ҳурмат, соғлом ва маънавий баркамол инсонлар этиб тарбиялаш каби олийжаноб мақсадларга хизмат қилишни ният қилган. Газета давлатимиз раҳбарининг 2012 йил 27 февралдаги қарори билан тасдиқланган “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастури доирасида ташкил этилди.

Янги нашрда мамлакатимизда босқичма-босқич амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти, азалий миллий анъана ва қадриятларимизни асраб-авайлаш, оила аталмиш муқаддас қўрғонни мустаҳкамлаш масалалари кенг ёритиш, турли жанрдаги қизиқарли материалларни чоп этиб бориш кўзда тутилган. Халқимиз учун муқаддас бўлмиш оилага оид қадриятларнинг тарғиботи аҳиллик ва иноқлик, садоқат ва меҳр-мурувват каби эзгу инсоний фазилатларнинг жамиятимизда янада мустаҳкамроқ қарор топишига муносиб ҳисса бўлиб қўшилиши шубҳасиз.

Янги газета мамлакатимиздаги барча оилалар даврасида севиб ўқиладиган қадрдон нашрга айланади, деган умиддамиз.

Муаллиф: ЎзА.