1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer
  • Никоҳ эълони ва унда кўнгилху
  • Никоҳ тўйини қилиш кимнинг зи
  • Эр-хотин орасидаги муштарак ҳ

Muslima.Uz

Жинслараро муносабатнинг гўзал намунаси

وَلَمَّا وَرَدَ مَاء مَدْيَنَ وَجَدَ عَلَيْهِ أُمَّةً مِّنَ النَّاسِ يَسْقُونَ وَوَجَدَ مِن دُونِهِمُ امْرَأتَيْنِ تَذُودَانِ قَالَ مَا خَطْبُكُمَا قَالَتَا لَا نَسْقِي حَتَّى يُصْدِرَ الرِّعَاء وَأَبُونَا شَيْخٌ كَبِيرٌ

Walammā warada māa madyana wajada ʿalayhi ummatan mina l-nāsi yasqūna wawajada min dūnihimu im'ra-atayni tadhūdāni qāla mā khaṭbukumā qālatā lā nasqī ḥattā yuṣ'dira l-riʿāu wa-abūnā shaykhun kabīrun

Қачонки Мадян сувига етиб келгач, бир тўп одамларнинг ҳайвонларини суғораётганини кўрди ва улардан бошқа (қўйларини сувдан) қайтараётган икки аёлни кўрди. У:«Сизларга не бўлди?» деди. Улар: «Чўпонлар қайтмагунларича суғора олмаймиз, отамиз қари чол», дедилар.

Қуръони каримнинг Қасос сурасининг ушбу 23-оятида Аллоҳ азза ва жалла Мусо алайҳиссаломнинг ажойиб сафарлари ҳақида баён қилади. Ушбу суранинг аввалида Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломнинг Мисрда бир кишини бир мушт уриб ўлдириб қуйгани ва у ердан қочиб кетганини хабар қилади.  Мусо алайҳиссалом ўзини таъқиб қилаётган ҳавфдан қочиб Мадян деган тарафга қараб юзланади.
Қачонки Мадянга оид сувга етиб келгач, Мусо алайҳиссалом бу сув атрофида бир тўп одамларнинг ўз ҳайвонларини суғораётганини кўради. Бу кишиларнинг ортида эса икки аёлни кўради. Бу аёллар сув ичишга интилаётган ҳайвонлари билан олишиб, уларни зўрға сувдан қайтариб ушлаб туришган эди. Четдан қараганда бу жуда ғалати кўринарди, сабаби бир тўда одамлар ўз чорваларини бемалол келиб суғораётишган бўлишса, бу икки аёл ўзларининг сувга ташна қўйларини суғормаслик учун жон жаҳтини беришаётган эди.
Шунда Мусо алайҳиссалом бу аёлларнинг ёнига бориб, mā khaṭbukumā, «Сизларга не бўлди?» деди. Мана шу саволнинг ўзида бизларга жуда ҳам катта дарс бор. Сабаби, ҳаё, иффат ҳақида, ҳамда эркак кишининг одатда кўзини бегона аёллардан тийиши ва бекордан бекорга бориб бегона аёллар билан суғбатлашмаслиги кераклиги ҳақида кўп эшитгансиз. Аммо, бирор бир кишининг, хоҳ у эркак, хоҳ у аёл киши бўлсин, машаққат ичида турганини кўрсангиз, уларнинг олдига бориб, ёрдам таклиф қилишингизда бирор муаммо йўқ. Бироқ, бундай ҳолатда сиз қийин аҳволда қолган кишиларнинг олдига суҳбат қуриш учун эмас, балки кўмак берш учун келганингизни унутмаслигингиз керак. Мусо алайҳиссалом ҳам, бу икки аёлнинг олдига бориб, улар билан саломлашиб ё узоқ гаплашиб ўтирмадилар, балки дарров муддаога ўта қолдилар: mā khaṭbukumā, «Сизларга нима бўлди?».
Шунда икки аёл: lā nasqī ḥattā yuṣ'dira l-riʿāu - «Чўпонлар қайтмагунларича суғора олмаймиз», дедилар. Яъни, ушбу икки аёл сув бўйида бир неча чўпон, яъни номаҳрам эркаклар, ўз чорваларини суғораётганлари боис, улар олдига боришдан чекинаётганларини айтдилар. “Биз улар олдида ёнма-ён туриб, енг шимариб қуйларимизни суғормоқчи эмасмиз. Балки, уларнинг кетишини пойлаб, хатто кеч кириб қолса ҳам, сўнгра ўз қўйларимизни суғормоқчимиз”, деган гапни қилдилар. Албатта, аёлларнинг эчки-қўйлари бундан бехабар эди ва тинмасдан сув сари интилар эди. Шу боис, икки аёллар ҳаргиз уларни арқонларидан ушлаб, орқага қайтаришга уринишар эди.
Қуръони каримда зикр қилинган ушбу ҳикоядан бизга бугунги кунда аёл кишининг кўча-куйда ва ишхонада ўзини қандай тутиши кераклиги ҳақида чиройли ўрнак бордир.
Суҳбатнинг давомида аёллар: wa-abūnā shaykhun kabīrun - «отамиз қари чол», дедилар. Бу гап билан улар Мусо алайҳиссаломга нега ўзлари бу жойга келганликларининг сабабини ҳам изҳор қилдилар. Бу икки аёлнинг оталари қари чол бўлгани боис, меҳнат қилишга, чорвага қарашга албатта куч-қуввати йўқ эди. У чолнинг ўғли бўлмай, фақат мана шу икки қизи бор эди. Қизлар эса ўз навбатида уй ишларини, мол-ҳолга қараш ва бошқа турмуш машаққатларини ўз зиммаларига олган эдилар.
Мана шундай аҳвол бугунги кунда ҳам кўпчилик оилалар учун оддий ҳақиқатдир. Ҳозирда ҳам оилаларидаги иқтисодий аҳвол, балким бевалик ёки эрининг хасталиги сабабидан, ёки уйда фақат қиз фарзанд бўлгани боис, аёлларимиз ишлаш учун уйдан ташқарига чиқишга мажбур бўлмоқдалар. Дин аёл кишининг меҳнат қилишини тақиқламайди. Балки, Қуръони каримда бу ҳолатни ўзи мана зикр қилиниб турибди.
Бу икки аёлга келсак, уларнинг ўзини тутишлари мақтовга сазовордир. Аллоҳ таоло Қасос сурасида мана шу икки аёл ҳақида қисқа воқеани мисол қилиб, бизга аёлларнинг ўзиларини тутишлари ҳақида жуда ҳам кўп ибратли нарсаларни баён қилди.
Булардан бири ҳаёдир. Аёл киши кўчага ишлаш учун чиқар экан, иш жараёнида шундай ҳолатлар бўлиши мумкинки, унда ҳаёни бироз четга суриб туриш, ишининг осонлашишига олиб келиши мумкин. Аммо, шунда ҳам, ҳаёни унутмаган ҳолда, гарчи у бироз машаққатлироқ бўлса ҳам, ўз ишингизни бажаришингиз мумкин. Қиссадаги икки аёл ҳам, “ҳа майлида, турмуш тақозоси”, деб эркаклар орасига сиқилиб қўйларини суғормадилар. Балки, эркаклардан ор қилиб, четда кутиб турдилар.
Мусо алайҳиссалом эса, бу аёллардан: “Келинглар, қўйларинингизни мен суғориб бераман”, деб уларга илтифот қилиб ҳам ўтирмадилар. Аллоҳ таоло кейинги оятда Мусо алайҳиссалом ҳақида шундай дейди: fasaqā lahumā – “Бас, икковларига суғориб берди.” Яъни, гапни чўзмай, дарров қўйларни улардан олиб, суғориб, қайтиб олиб келдилар. Сўнгра дарров қайтиб бориб яна соядан жой олдилар. Яна ёлғиз қолдилар.
Мусо алайҳиссаломнинг икки аёл билан мана шу қисқа муносабати жуда ҳаётий воқеа бўлиб, бугунги кун турмушида ҳам, эртага ҳам, доимо икки жинс вакиллари ўртасида содир бўлиб туриши аниқ. Бизнинг қизларимиз, аёлларимиз, сингилларимиз, ҳатто оналаримиз ҳам уйдан ташқарида меҳнат қилаётган бўлишлари мумкин. Агар шундай бўлса, мана шу қиссадан ўзларига ибрат олишлари керак бўлади.
Икки аёлга Мусо алайҳиссалом хитоб қилганларида, улар унинг пайғамбар эканликларидан бехабар эдилар. Шу боис, Мусо алайҳиссаломга ҳар қандай бегона эркакга қиладиган муносабатларини қилдилар. У кишига қисқа ва лўнда қилиб: «Чўпонлар қайтмагунларича суғора олмаймиз, отамиз қари чол», дедилар.
Бекорга “отамиз қари чол”, демадилар. Жуда зукколик билан айтилган гап эди. “Қари чол” деб таржима қилинган сўз ўрнида Қуръони каримда shaykhun kabīrun сўзи келади. Shaykh чол деган маънони англатиши билан бирга, оқсоқол, қавмнинг каттаси, ёки жамиятда ўз ўрнига эга киши деган маънони ҳам билдиради. Яъни, икки аёл Мусо алайҳиссаломга қараб гапириб турганларида, ҳар қандай фикр ҳаёлга келмаслиги учун, ўзининг оталари қари чол бўлишлари билан бирга, “Бизларнинг бу ерда заифа бўлиб ночор турганликларимизга қараманг, отамиз жуда обрўли, катта оқсоқоллардан” деб огоҳлантириб,  эҳтиёт чорасини ҳам кўриб қўйдилар.
Бизнинг мўмина аёлларимизга мана шундай шарм-ҳаёли, шунингдек кўчада бегоналар билан тўқнаш келиб қолганида энг тўғри усулда муносабат кўрсатишларини Аллоҳ таоло насиб қилсин.
Икки аёлнинг отаси ҳам, қизларини шундай чиройли усулда тарбиялагани, уларнинг тарбиясидан кўнгли тўқ бўлгани боис, уларни уйдан ташқарига чиқишларига изн бергандир, балким.
Балким, бу оятларни ўқиган киши, у қизларнинг уялчанг эмас, балки эркак-табиат қўпол қиз бўлганликларидан кўчага бемалол чиққандурлар, деб ўйлашлари мумкин. Аммо кейинги оятда: fajāathu iḥ'dāhumā tamshī ʿalā is'tiḥ'yāin - «Бас, икковларидан бири ҳаё билан юриб келиб: «Отам сенга бизларга суғориб берганинг ҳаққини бериш учун чақирмоқда», деди», деб аёларнинг ўта иболи ва ҳаёли эканлигини билдирди. Югуриб келиб, “ҳой киши, отам чақираяпдилар сени”, демади. Балки, ҳаё билан оҳиста юриб келиб, отаси унинг қилган яхшилиги учун мукофотлантирмоқчи бўлганини айтди.
Шундай қилиб, Аллоҳ таоло аёл кишининг уйидан ташқарига юмуш билан чиққанида бегона кишилар, номаҳрам эркаклар билан тўқнаш келганида, уларга ор-номуси ва ҳаёни унутмаган ҳолда, шунингдек тўғри тарбия билан қисқа ва лўнда, ва тўғри муносабат қилиш кераклигини мана шу қисқа ҳикоя ичида эслатиб ўтди.
Аллоҳ таоло мўмин ва мўминаларни кўча-куйда ва ишхонада ўзаро тўқнаш келганларида ўзаро муносабатларини мана шу ҳикоядан ибрат олган ҳолда амалга оширишларига ёрдамчи бўлсин!

Саййид таржимаси

Болаларга муомала: Расулуллоҳдан ўн ибрат

Аллоҳ таоло Қуръони каримда Расулуллоҳ ﷺ ни “Ва албатта, сен улкан хулқдасан”, деб мақтади (Қалам сураси, 4). Дарҳақиқат, Расулуллоҳ ﷺ  нинг хулқ-атворида ҳар бир мўмин учун жуда ҳам гўзал ибратлар бордир. Ҳаётларида Расулуллоҳ ﷺ  ни атиги бир ёки икки марта кўрган саҳобалар ҳам, шу муборак учрашув давомида Расулуллоҳ ﷺ ни бир нарса қилаёт пайтда кўрган бўлсалар, манашу амални ҳаётларининг охиригача маҳкам ушлаб бажариб келганлар. Бу ишни ўзларига амр бўлгани учун эмас, балки Расулуллоҳ ﷺ ни яхши кўрганликларидан, у зотга доим ўхшашга ҳаракат қилганлариан қилганлар. Биз ҳам саҳобалардан ўрнак олайлик.

Ҳадиси шарифда Расулуллоҳ ﷺ нинг кичик ёшдаги болаларга қилган гўзал муомалалари ҳақида кўплаб ривоятлар етиб келган. Сизнинг эътиборингизга ана ўшандай ривоятларнинг орасидан ўнтасини келтирамиз:
Бир: Анас ибн Моликнинг ўн йиллик хизмати
Анас ибн Молик машҳур саҳобалардан. Оналари Умму Сулайм розияллоҳу анҳо Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуни болалигида Набий ﷺ нинг хизматларига тутдилар. Расулуллоҳ ﷺ ни Анас ибн Моликка бўлган муомалалари хўжайиннинг хизматчисига қилган муомаласидек бўлмай, балки отанинг боласига қилган муомаласидек бўлар эди. Бу зот ўзлари айтадилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга сафарда ҳам, ҳазарда ҳам ўн йил хизмат қилдим...У зот бирор қилган ишимни нимага бундай қилдинг ёки буюрган ишимни нега қилмадинг, деб сўрамас эдилар. Балки «Аллоҳ хоҳлагани бўлади, хоҳламагани бўлмайди», дер эдилар».
Юқоридаги ҳадис болаларга қилиниши керак бўлган муомаланинг гўзал намунасидир. Ушбу ҳадисан биз қуйидаги ибратларни ўрганиб, ўз оиламизда фарзанларимизни тарбиялашга тадбиқ қилишимиз мумкин:
•    Ёш болаларни койиманг.
•    Уларга ғазабланманг ёки улардан кўнглингиз қолмасин.
•    Улардан нимага бундай қилдинг ёки нега қилмадинг, деб сўраманг. (Чунки улар бунинг сабабини билишмайди.)
Ўша пайтда Анас ибн Молик розияллоҳу анҳунинг ёшлари ўнда эди. Ўшандан бошлаб, у зот Расулуллоҳ ﷺ нинг ҳузурларида бўлдилар. Расулуллоҳ ﷺ ёш болалар хато қилсалар уларни койиб ўз ҳолларича ташлаб қўймадилар, балки аксинча:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳу садақанинг хурмосидан бир дона олиб оғзига солди. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиҳ-қиҳ!» деб, уни отиб юбор дедилар. Сўнгра: «Биз садақа емаслигимизни билмасмидинг?» дедилар»
Кўриб турганингиздек, Ҳасан розияллоҳу анҳу хурмодан емоқчи бўлганликларида, Расулуллоҳ ﷺ у зотга “Хурмони ташла”, демадилар, балки, бу хатони ўз қўллари билан хурмони олиб ташлаб тўғирлаб ҳам қўйдилар.
Икки: «Марҳабо, хуш келибсиз, қизим»
Мўминларнинг онаси Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Ҳадисда ва каломда Фотимачалик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшаш одамни кўрмадим. Агар у У зотнинг ҳузурларига кирса, ўринларидан туриб, ўпиб кутиб олар ва ўз ўринларига ўтказар эдилар. Агар У зот унинг олдига кириб қолсалар, у туриб У зотни ўпиб кутиб олар ва ўз ўрнига ўтказар эди. У Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига У зот қабз қилинган хасталикларида кирди. Бас, У зотни уни кутиб олдилар ва ўптилар» Яна бир ривоятда “Фотиманинг р.а. юришлари оталарининг юришларидан ҳеч фарқ қилмас эди. Оталари Фотимани кўриб: «Марҳабо, хуш келибсиз, қизим», деб пешвоз чиқдилар. Кейин ўнг томонларига ёки чап томонларига ўтказдилар. Ва қулоқларига ниманидир пичирлаб гапирдилар. Фотима р.а. бу сўздан қаттиқ йиғладилар. Расулуллоҳ  с.а.в.  қизларидаги бетоқатликни кўриб, яна қизларининг қулоғига ниманидир пичирладилар. Фотима р.а. бундан кулдилар. Шунда мен Фотимага р.а.: «Расулуллоҳ  с.а.в.   шунча хотинлари ичида сизни хослаб, сир айтсалар, сиз нимага йиғлайсиз?» дедим. Кейин Расулуллоҳ  с.а.в.  ўринларидан туриб кетганларида, Фотимадан р.а.: «Расулуллоҳ  с.а.в.  сенга нима дедилар?» деб сўрасам, у: «Расулуллоҳнинг  с.а.в.  сирларини фош қилмайман», деди. Расулуллоҳ  с.а.в.  вафот этганларида, мен яна Фотимадан р.а.: «Оналик ҳаққи-ҳурмати, Расулуллоҳ ўша куни нима дедилар?» десам, Фотима р.а.: «Энди майли, айтиб бераман. Аввалги гал қулоғимга пичирлаганларида айтдиларки: «Жаброил алайҳиссалом ҳар йили келиб бир (ё икки) марта Қуръонни кўрикдан ўтказардилар. Ҳозир икки марта Қуръонни кўрикдан ўтказдилар. Ажалим яқинлашиб қолганини ҳис қилаяпман. Аллоҳдан тақво қилиб, сабр этгин. Мен сен учун нақадар яхши пешводирман». Шу гапдан кейин сиз гувоҳи бўлган ўша йиғи зоҳир бўлди. Мендаги бетоқатликни кўриб, иккинчи марта қулоғимга пичирлаб: «Эй Фотима, мўмина аёлларнинг саййидаси ёки бу уммат аёлларининг саййидаси бўлишга рози эмасмисан?» дегандилар. Мана шу гапдан кейин сиз ўша гувоҳи бўлган кулгу зоҳир бўлди», дедилар.”
Ўқиганингиздек, Набий ﷺ доимо ўз қизларини илиқ сўзлар билан қаршилаб олар, ўрниларидан туриб, ўпиб кутиб олар ва ўз жойларлига ўтқазар эдилар. Фақатгина оғир ҳаста бўлган вақтларида, ўз ўрниларидан тураолмаганларидагина ёнларига ўтқазган эдилар. Биз ҳам мана шундай хулқни одат қилиб, ўз фарзандларимизга, айниқса қизларимизга, шундай муносабатда бўлишга ҳаракат қилишимиз даркор.
Уч: фарзандни ўпиш
Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  Ҳасан ибн Алини ўпдилар. Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳузурларида шу пайт Ақроъ ибн Ҳобис бор эди. Шунда Ақроъ: «Менинг ўнта фарзандим бор-у, улардан бирортасини ўпмайман», деди. Расулуллоҳ  с.а.в.  унга қарата: «Ким раҳм қилмаса, унга нисбатан ҳам раҳм қилинмайди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Фарзанд ва набираларни ўпиш ҳам уларга яхши кўрганингизни билдириш ва раҳм қилишнинг бир кўринишидир.
Тўрт: йиғлаётган бола учун намозни қисқартириш
Абу Қатода ривоят қиладирлар:  «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мен намозни узунроқ қилиб ўқимоқчи бўлганимда, чақалоқ йиғлаб қолса, онасига оғир тушмасин деб, қисқароқ ўқийдирмен»,— деган эканлар».
Расулуллоҳ ﷺ намоз ўқишни жуда яхши кўрар эдилар, ёлғиз қолганларида узундан-узоқ намоз ўқир эдилар; аммо аёллар ҳам қўшилган жамоат намозларида, чақалоқ йиғлаб қолса, онасига оғир тушмасин деб қисқароқ ўқир эдилар. Бу йиғлаётган болага ва унинг онасига бўлган жуда улкан эътибордир.
Беш: болалар билан бирга намоз ўқиш
 Шаддод ибн Ҳод розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Шом ва Хуфтон намозларидан бирида олдимизга чиқдилар. У зот Ҳасан ёки Ҳусайнни кўтариб олган эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдинга ўтдилар ва уни ерга қўйдилар. Сўнг намозга такбир айтдилар. Намоздаги саждалардан бирида саждани чўзиб юбордилар. Мен бошимни кўтардим. Қарасам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сажда қилган ҳолларида бола эса, у зотнинг орқаларига чиқиб олибди. Саждамга қайтдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни тугатганларида одамлар:«Ё Расулаллоҳ! Сиз намоздаги саждалардан бирида саждани чўзиб юбордингиз, ҳаттоки, биз бирор иш бўлдими ёки сизга ваҳий қилиняптими, деб ўйладик», – дейишди.«Уларнинг ҳеч бири бўлгани йўқ. Лекин ўғлим мени улов қилиб олди. То у ҳожатни қондиргунича шошилтиришни ёқтирмадим», – дедилар».Насаий ва Ҳоким ривоят қилишган.
Ушбу ҳадиса ҳам, ҳудди аввалги ҳадисдагилек, Расулуллоҳ ﷺ нинг хатто намоз ўқиётганликларида ҳам болаларни безовта қилмасликка уринганларини кўришимиз мумкин. (Шунингдек, у зот ﷺ нинг ёш болалар билан бирга намоз ўқиганлари ҳақида ҳам ривоятлар келган.)
Олти: Абу Умайрнинг булбулчаси
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг олдимизга кириб турардилар. Менинг Абу Умайр куняли кичик укам бор эди. Унинг кичкина қушчаси бор эди. Ўшани ўйнаб юрарди. Бир куни қушча ўлиб қолди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизникига кириб, Абу Умайрни маҳзун ҳолда кўрдилар ва:«Унга нима бўлди?» дедилар.«Қушчаси ўлиб қолди», дейилди. Шунда У зот:«Эй Абу Умайр! Маа фаъалан нуғойр? («Эй Абу Умайр, не қилди булбулча?»)» дедилар».
Уламолар манашу бир ҳадисдан кўплаб ибрат ва ҳукмларни ўрганиб олишган. Шулардан мавзумизга алоқадори,  Расулуллоҳ ﷺ нинг ёш болаларга алоҳида вақт ажратганликлари, болаларнинг Набий ﷺ атрофларида бемалол ўйнаб юрганликлари, у зотнинг болалар ва ҳатто уларнинг овунчоқларига ҳам ўзгача эътибор берганликлари, шунингдек, маҳзун бўлган болаларнинг кўнглини кўтаришга ҳаракат қилганликларидир.
Етти: яҳудий болани зиёрат қилиш
Анасдан р.а. ривоят қилинади. Бир яҳудий бола Расулуллоҳга  с.а.в.  хизмат қилар эди. Кунларнинг бирида у бетоб бўлиб қолди. Расулуллоҳ  с.а.в.  унинг зиёратига кириб, бош томонига ўтирдилар ва «Исломга кир», дедилар. У бола эса отасига қаради. Шунда отаси: «Абул Қосимга (Яъни Расулуллоҳга) итоат қил», деди. Бас, у бола мусулмон бўлди. Расулуллоҳ  с.а.в.  унинг ҳузуридан чиқа туриб, «Алҳамду лиллаҳиллазий анқозаҳу минан-нар» (яъни, «Уни дўзахдан халос қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин»), дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.
Набий ﷺ ўз хизматкорининг қаерда эканлиги билан қизиқдилар, унинг касал бўлганидан хабар топгач, хатто у бола мусулмон бўлмаса ҳам, унинг зиёратига кирдилар.Болани Исломга киришга даъват қилдилар ва у бола мусулмон бўлганида уни дўзахдан халос бўлганига хурсанд бўлиб Аллоҳга ҳамд айтдилар.
Саккиз: болаларни яхши кўриш ва улар учун дуо қилиш
Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим, қарасам, Ҳасан розияллоҳу анҳуни елкаларига кўтариб олибдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳим! Мен буни яхши кўраман, сен ҳам яхши кўргин» деганларини эшитдим».
Сиз ҳам фарзандларингизга уларни яхши кўришингизни айтинг ва Аллоҳга “уларни сен ҳам яхши кўргин”, деб дуо қилинг.
Тўққиз: бавл қилиб қўйган болача
Умму Қайс бинти Миҳсон розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «У киши ўзининг ҳали таом емаган жажжи ўғлини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб келди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам уни қўйниларига ўтқаздилар. Бола у зотнинг кийимларига сийиб юборди. Бас, у зот сув чақирдилар ва унинг устига септилар, ювмадилар».
Ушбу ҳадисдан Набий ﷺ нинг ёш болаларни қўйниларига олганликларини; улар Расулуллоҳ ﷺ нинг кийимларига сийиб қўйганларида, у зонт аччиқланмай, аксинча сув олиб сийик теккан жойга қуйганларини билиб олишимиз мумкин. Кийимингиз устига эмас, гиламга сийиб қўйган ёш болаларга нисбатан қанча каҳр қилишингизни ўйлаб кўринг?
Ўн: насиҳатим - Аллоҳдан сўра
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо шундай дейди: Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам орқасида мингашиб, кетаётган эдим, менга: «Эй бола, мен сенга баъзи калималарни ўргатаман: Аллоҳни ёдда тут, Аллоҳ сени ёдида тутади. Аллоҳни ёдингда тут, У зотни рўпарангда топасан. Агар сўрасанг ёлғиз Аллоҳнинг ўзидан сўра. Мадад сўрасанг ёлғиз Аллоҳнинг ўзидан мадад сўра. Билгинки, агар ер юзидаги ҳамма одам жамланиб сенга бирон фойда етказмоқчи бўлишса, Аллоҳ сенинг тақдирингга ёзган нарсадан ортиқ фойда етказа олишмайди. Агар уларнинг ҳаммаси жамланиб сенга бирон зарар етказмоқчи бўлишса, Аллоҳ сенинг тақдирингга ёзган нарсадан ортиқ зарар етказа олишмайди. Тақдир қаламлари кўтарилиб, саҳифалар қуригандир», дедилар.
Набий ﷺ нинг Ибн Аббосга р.а. қилганақида, иймон, яхшилик ва ёмонлик қаердан эканлиги ва фақат Аллоҳдан сўраш кераклиги ҳақида насийҳат қилган эди. Сиз ҳам фарзандларимизга мана шу мавзуларда насиҳатларни қиласизми? Аллоҳга дуо қилиш ҳақидаги яна бир ҳадис эса буни тўлдириб келади:
Собит Бунонийдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бирингиз эҳтиёжини Роббисидан сўрасин, ҳатто ўша туз бўлса ҳам, узилиб кетган пояфзал ипи бўлса ҳам», дедилар. Термизий ривоят қилган.
Сиз Аллоҳдан катта-катта нарсаларни сўрайсиз, аммо ундан майда-майда нарсаларни ҳам сўрайверинг. Чунки, Аллоҳ учун сизга кичик нарсаларни ҳам, катта нарсаларни бериш ҳам бирек осон, Унинг учун ҳеч қандай фарқи йўқ, ва Унга малол ҳам келмас. Шу боис сўрайверинг!
Аллоҳ таолодан бизни Расулуллоҳ ﷺ га эргашганлардан қилишни ва фарзанларимизни у зотдан ﷺ ўрнак олиб тарбия қилишимизга мадад беришини сўраб қоламиз, омин.

Ilmfruits.com сайтидан Саййид таржимаси

Мусулмон бола кандай бўлади?

Ҳурматли болалар! Биз сизлар билан кўп нарсаларни ўқиб - ўргандик. Билмаганларимизни билиб олдик. Энди бугун охирги дарсимизда яхши бола ва яхши қиз қанақа болиши кераклиги ҳақида суҳбат қиламиз. Мусулмон бола доим амал қилиб юрадиган қоидаларни бирма-бир санаб ў тамиз. Сизларга осон болиши у ч ун бу қоидаларни уч қисмга болиб ўрганамиз.

1. Мусулмон бола Аллоҳга ва Расулуллоҳга иймон келтирган бўлади. Ҳаммадан кўра кўпроқ у икковларини яхши кўради. Улар буюрган амалларни ихлос билан тўлиқ бажариб, савобини ҳар куни кўпайтириб боради. Ибодат вақти бўлганда ялқовлик қилмайди. Яхши ишларга буюрилганда бўйин товламайди. Аллоҳнинг дунё ва Охиратдаги азобидан қўрқиб туради. Гуноҳларига тавба қилади. Ислом қайтарган ишларни ҳеч ҳам қилмайди. Аллоҳдан ўзини, ота-онасини, қариндошларини, устозлари ва биродарларини д ўзахдан асрашини, жаннатга киритишини сўраб юради.

2. Мусулмон бола яхши бўладир. У ота-онасини яхши коради. Уларни доимо хурсанд қилишга ҳаракат қилади. Мабодо билмасдан хафа қилиб қўйса, дарров кечирим сўрайди. Иш буюрсалар, «Хўп бўлади!» деб бажаради. Уларнинг дуоларини олади. Бирор иш қилаётган бўлсалар, қарашиб юборади. Ота-онанинг олдиларида одоб билан туради.

3. Мусулмон боланинг бадани ва юз-қўллари тоза, кийимлари озода бўлади. У тирноқларини, сочларини кўп ўстириб юбормайди. Хоналарни, ўзининг кўрпа-ёстиқларини покиза сақлайди. Ечган кийимларини чиройли қилиб тахлаб қўяди. Дастромўлини ғижим қилиб юбормайди. Китоб-дафтарларини кир қилмайди. Уйдаги ишларни ози билиб-билиб қилаверади.

4. У ака-укалари, опа-сингилларини ҳурмат қилади. Қариндошларини кўриб келади. Чунки Аллоҳ қариндошлар билан яхши алоқада бўлишга буюрган. Яқинларидан узулишиб кетган одам жаннатга кирмайди.

5. Мусулмон бола доимо илм олади. Ҳар куни китоб ўқийди, дарс қилади. Қуръон сураларини, зикр-дуоларни ёдлаб боради. Иложи борича телевизорни кам кўради. У мактаб дарсларини яхши ўзлаштиради. Исломий ва дунёвий устозларини қаттиқ ҳурмат қилади. Ўзининг билганларини бошқаларга ўргатади.

6. Маълумки, ҳар бир ишнинг оз одоби, қоидаси бор. Мусулмон бола ана ўша одобларнинг ҳаммасини билиб олади. Юриш-туриш, меҳмон кутиш, бошқалар олдида озини тутиш, одамлар билан гаплашиш, ўтириш, овқат ейиш, ухлаш ва ҳоказо ишларда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам кўрсатган суннатларни органиб, уларга амал қилади.

7. Мусулмон бола ширин сўз бўлади. У устозидан, китоблардан ва одобли инсонлардан чиройли сўзларни гапиришни ўрганиб боради. Укаларига, ўзидан кичкиналарга мулойим, юмшоқ гапиради. Жаҳли чиқса ҳам бақириб, жеркиб бермайди. Ҳеч ким билан жанжаллашмайди. Ҳеч кимнинг кўнглини оғритмайди.

8. Мусулмон бола қони-қошниларни ҳурмат қилади. Ҳаммага биринчи болиб салом беради. Касаллар ва кексалардан ҳол-аҳвол сўрайди. Уларга ёрдам қилади. Бошқаларнинг илтимосларини ўзининг ишидан аввал бажаришга ҳаракат қилади.

9. Мусулмон бола исрофгарчиликдан сақланади. Ўзининг ҳам, бошқаларнинг ҳам нарсаларини эҳтиёт қилади. Таҳоратда ва бошқа ишларда сувни оз-оздан ишлатади. Керак бўлмаётган чироқларни ўчириб юради. Дафтарларни тўлғизмай ташлаб юбормайди.

10. Мусулмон бола уят ишларни қилмайди. Уят (аврат) эрларини ҳеч кимга кўрсатмайди. Бошқанинг ҳам авратига қарамайди. Ёмон суратлар ва ёмон киноларни кўрмайди. Ёмон болалар билан ўйнамайди. Биронта ўртоғи гуноҳ иш қилаётган бўлса, (сигарет чекиш, карта ўйнаш, урушиш, сўкишиш каби) уни чиройли сўзлар билан қайтаради. Савобли ишларни қилишга қизиқтиради.

11. У ҳайвонлар ва қушларга, жониворларга шафқатли бўлади. Уларни бекордан-бекорга ў лдирмайди. Уриб-қийнамайди. Дарахтларни синдирмайди, гуллар ва ўсимликларни юлиб-топтамайди. Уларни парвариш қилади. Чунки улар Аллоҳга тасбеҳ айтиб туришади.

12. Яхши бола бировнинг ҳақидан эҳтиёт бўлади. Ҳеч кимнинг нарсасини сўрамасдан олмайди. Бошқанинг молини берухсат олиш - ҳаром. Ўзининг нарсаси оз бўлса ҳам яхши бола шунга қаноат қилади. Одамлардан нарса сўрамасликка ҳаракат қилади.

13. Мусулмон бола сахий бўлади. Аллоҳ берган неъматлардан бошқаларга ҳам илинади.

Ҳадя, эҳсон, садақа қилиб юришни одат қилади. Бахиллик қилмайди. Нафси бузуқ, очкўз бўлмайди. Энг яхши нарсаларни ўзига бўлишини хоҳлайдиган худбин ҳам бўлмайди.

14. У ўзига озгина яхшилик қилган одамга ҳам раҳмат айтади. Яхшиликни унутмайди ва уни каттароқ қилиб қайтаришга интилади. Аммо ўзи кимгадир яхшилик қилган бўлса, ундан раҳмат кутиб юрмайди. Бу иши учун савоб беришини Аллоҳдан сўрайди.

15. У ҳеч кимга ҳасад қилмайди. Бирор боланинг илми ёки нарсалари уникидан кўпроқ, чиройлироқ бўлса, унгағайирлиги келмайди. Балки ҳавас қилади. Аллоҳдан ўзига ҳам шунақа нарсалардан беришини сўрайди. Аллоҳ унга ниманидир бермаган бўлса хафа бўлмайди. Борига шукр қилиб юради. Шунда Аллоҳ унга ҳам Ўз неъматларидан янада кўпроқ беради.

16. Яхши бола бирор инсоннинг яхши иш қилаётганини кўрса, дарров унинг айбини топишга ҳаракат қилмайди. Аксинча, шу яхши ишдан озига фойда бўлмаса ҳам уни мақтаб, дуо қилиб қўяди. У бошқаларга фойдаси тегадиган яхши ишлар учун ҳам хурсанд бўлади. Чунки яхши ишларни Аллоҳ яхши кўради-да.

17. Яхши бола намозхонларнинг айбларини худди ўзиникидек бекитади. Бир мусулмоннинг камчилигини кориб колса, уни ҳеч кимга гапирмайди. Агар иложи бўлса, ўша одамнинг ўзига чиройли қилиб тушунтиради. Мусулмоннинг хатосини баҳона қилиб, уни айблаб юриш кофирларга хизмат қилиш билан баробардир.

18. Яхши бола ўзининг биродарларини қадрлайди. Улардан бири билан хафалашиб қолса, тезда ярашиб олади. Дўстлари ҳақида яхши гумонда бўлади. Турли баҳоналарни қилиб, улардан алоқани узмайди. Агар ўзи хатога йўл қўйган бўлса, айбини тан олиб, дарҳол кечирим сўрайди. Ўз биродаридан алоқасини узиб юборган одам илмли бўлса ҳам яхши одам бўлолмайди.

19. Мусулмон бола сал каттароқ биродардан ўзига нисбатан бирор хато ўтганини кўрса, ёшини ҳурмат қилиб, унга қаттиқ сўз айтмайди. Унинг олдида ўзини камтар ва одобли тутади. Орқасидан гапирмайди.

20. Яхши боланинг чеҳраси очиқ бўлади. Аччиғи келганда афтини бужмайтириб, лабини чоччайтириб олмайди. Қовоғини солиб юрмайди. Унинг ҳаётида бирор нохуш иш содир бўлиб қолса, у Аллоҳнинг тақдиридан бўлади. Хўмрайиб олиш эса тақдирдан норози бўлиш, Аллоҳга ва одамларга зарда қилишга ў хшайди. Бунақа сифатли одамни Аллоҳ яхши кормайди. Мусулмон бола одамларга ним табассум билан чиройли муомала қилади. У ҳеч қачон уҳ (уф) тортмайди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳга ҳамд айтиб юради.

21. Мусулмон болага ота-онаси, устози, биродарлари ёки ёши катталар насиҳат қилишса, жим туриб эшитади. Гап қайтармайди. Балки уларга раҳмат айтади. Қайсарлик қилиб ўз билганида туриб олмайди. Мутакаббир кимса эса насиҳатни ёқтирмайди.

22. Мусулмон бола диний ва дунёвий ишларини катталар билан маслаҳатлашмасдан қилмайди. У ота-онасига, узтозларига, бошлиқларига итоатда бўлади. Чунки бебошлик ва итоатсизлик мусулмонларнинг ишларига зарар эткизади.

23. Яхши бола мақтанчоқ бўлмайди. У ҳаммадан кўра кўпроқ нарсани ў қиган, билган бўлса ҳам ўзини ҳали жуда оз нарса биламан, деб ҳисоблаб юради. Баъзи одам ўзича: «Мен кўп нарса ў қиганман, кўп нарсани биламан, мен бошқалардан устунроқман», деб ў йлайди. Доимо ўзини кўрсатгиси келиб туради. У мутакаббир ва ақли кам одамдир.

24. Яхши бола бировларни масхара қилмайди. Тилини чиқариб, лабини буриб, к ўзини қисиб ёки қўли билан ишоралар қилиб, одамларни камситмайди. Ҳеч кимнинг устидан кулмайди. Бошқалардан ўзини катта тутмайди. Кўчаларда кеккайиб юрмайди.

25. Яхши бола ҳамма Аҳли сунна мусулмонларни яхши инсонлар, деб ҳисоблайди. Ўзининг устозидан бошқа устозда оқиётган болаларни ҳам биродар деб билади. Одамларнинг тинч-тотув ҳаёт кечиришларини хоҳлайди. Бошқача фикрли инсонлар билан ҳам муроса қилиб, чиройли гаплаша оладиган бўлади. Бефойда тортишувлардан узоқ юради. Ҳеч кимга зулм қилмайди. У ҳатто кофир одамнинг зулмга учраганини кўрса ҳам унга ёрдам беради.

26. Мусулмон бола чидамли бўлади. Машаққатни сабр, ибодат, дуо ва меҳнат билан энгади. Баъзиларга ў хшаб жиззаки, инжиқ, қўрқоқ, бесабр бўлмайди. Қийинчилик келишига дўстларидан бири сабабчи бўлган бўлса ҳам уни айблашга бошламайди. Дўстни айблаш уятсизликдир. Мусулмонлар бир-бирларининг хатоларини кечирадилар. Бесабр, иймони заиф одам эса ўзини оқлаш учун бошқаларни қоралаб юради.

27. Мусулмон бола тилига эҳтиёт бўлади. Ўзининг ва мусулмонларнинг сирларини сақлайди. Бошқанинг сирини билишга уринмайди. Биров хат ёзаётган бўлса, уни ўқиб турмайди. Ота-онаси ва устозлари «гапирмагин», деган гапларни ҳеч кимга гапирмайди. Баъзи болаларнинг эса оғизлари бош бўлади. Ўйламасдан гапириб, ўзларига ҳам, бошқаларга ҳам зарар этказадилар. (Мусулмон бола рост гапиради. Аммо душмандан сақланиш учун ёлғон гапириш мумкин).

28. Мусулмон бола довюрак бўлади. Кофир, мунофиқ ва фосиқлардан қўрқмайди. Фақат Аллоҳдан қўрқади. Аллоҳнинг дўстларини дўст, душманларини душман, деб билади. Душманларнинг ҳийла ва зарарларидан эҳтиёт бўлади. Иложи бўлса, улар билан муроса қилади. Динга зарар этказаётган бўлсалар, уларга қарши курашади. Ислом ва иймонни тили, моли ва бор кучи билан, керак бўлса жони билан ҳимоя қилади.

29. У ҳамма соҳада: иймон, илм, ибодат ва ақлда кучли бўлади. Ўзбек, араб ва чет тилларини пухта билишга интилади. Компютерда ишлашни билади. Бадан тарбия билан шуғулланиб, жисмонан кучайиб боради. Сувда сузиш, отда чопиш, ўқ отиш ва кураш тушишни ўрганади. Баъзида футбол ўйнаб туради.

30. Мусулмон бола Исломни халқ ортасида тарқатишга ўз ҳиссасини қўшади. Исломнинг бир қисмига эмас, ҳаммасига амал қилади. Чунки, бизнинг дунё ва Охиратдаги саодатимиз Ислом динимизга боғлиқдир. Қачон Ислом дини кучли, азиз ва мукаммал бўлса, биз ҳам ў шанда кучли ва азиз боламиз.

Мана, азиз болажонлар, шу билан китобчамиз ниҳоясига этди. Сизларнинг ҳаммангизга бахт-саодат ёр болсин. Илмига амал қиладиган яхши инсонлар бўлиб этишинглар. Бу дунёда бахтли ҳаёт кечириб, Охиратда жаннатга кириш сизларга ҳам бизга ҳам насиб бўлсин.

Болалар ва китобхонлик

Ўқишга киришишдан олдин:

1. Бола китобхон бўлиш учун нечта босқични босиб ўтиши лозим?
2. Ўша босқичларнинг аввалгиси ва охиргиси нима?
3. Биласизми, Қуръони Каримнинг илк сўзи ўқишга буйруқ бўлган?
4. Болада неча ёшдан кичик ва осон қиссаларни ўқишга қизиқиш бошланади?

Ўқиш – илм-маърифат калитларидан биридир. Айни пайтда у жамиятга қўшилиб кетиш учун энг асосий сабаблардан бири ҳамдир. Бу борада олдингию ҳозирги ёзувчиларимиз ҳамда олимларимиз бир қатор фикр ва тавсияларни билдиришган.
Қуръони Каримнинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга илк ваҳий бўлган сўзи «Ўқи!» деган амр бўлган. Аллоҳ таоло илк нозил қилгани Алақ сурасининг биринчи оятида шундай марҳамат қилган:
إقرأ باسم ربّك الّذي خلق
«Яратган Роббинг номи билан ўқи».
Демак, мусулмон кишига илк амр – ўқиш. 
Мураббийлар болаларни китобхонликка ўргатиш учун ёшликлариданоқ ўқишга бўлган иштиёқларини шакллантиришнинг йўлларини изланишган. Ўша босқичларнинг ҳар бири босқичма-босқич бўлишини ҳам уқтириб ўтишган:
1. Қўл билан овқатланиш босқичи. У боланинг бир ёшлигидан бошланади. Болада китобларга бўлган ўткинчи қизиқиш бўлади, бола китобни оғзига солади ва варақларини тишлашга уринади. Унда китобга эътиборни шакллантириш учун қўлига эски газеталарни тутқазиб қўйиш керак. Шу билан у варақдаги суратли расмларга диққатини беради. Бир неча ой ўтиб, бола расмларга қўллари билан ишора қилишни бошлайди. Шу тарзда аста секин боланинг сурат ва китобларга диққати ошиб бораверади. Бу босқичда онанинг роли катта. Агар она бирор китоб ёки расмли журнални титкилаб ўтирганида бола унга ташланса, она уни кескин қайтармаслиги лозим.
2. Ҳар бир нарсани ўз номи билан аташ босқичи. У боланинг ўн саккиз ойлигида бошланади. Бола аста-секин расмларни сўзлар билан аташни бошлайди. Бу боланинг луғат бойлигини оширишда ёрдам беради. Бола расмга ишора қилиб, уни  масалан, «бу туя», «бу машина», деб номини айтиб, ажрата бошлайди. Онаси эса ундан «бу нима?» деб сўраб боради.
3. Содда ва қисқа қиссаларни ўқиш босқичи. Бола икки ёшдан ўтгач, у китобдаги расмлар ҳақидаги қиссаларни эшитишни хоҳлай бошлайди. Бу ёшда болалар ҳар-хил расмли журналлардаги ҳарфларни ҳам идрок қила бошлайдилар. 
4. Маъно излаш босқичи. У баъзи болаларда бир ярим икки, баъзиларида икки ярим уч ёшида бошланади. Суратлар ва уларнинг ичидаги нимаики бўлса, у болага гўё ҳақиқатдек бўлиб кўринади. У қўллари билан ўша расмлардаги нарсаларни олишга ва уларни ўпишга ҳаракат қилади.
5. Қиссалар ва ҳарфлар ҳақида мулоҳазалар босқичи. Бу боланинг тўрт ярим ёшлигида бошланади. Бола суратларни қараб, уни тушунтиришга ҳаракат қилади. Суратларга берган аҳамиятини ҳарфларнинг шаклларига ҳам беришни бошлайди.
6.  Машқ ва суратларнинг алоқаси босқичи: У беш ёшда бошланади. Унда бола ўзига яхши суҳбатдош топади ва бу билан жамиятга киришишга маҳорати ҳам ортади. Шунингдек, бола бу босқичда таъсирланиб кулишни ўрганади, хусусан, кулгули, ҳазиломуз суратларни кўрганида (мультфильм қаҳрамонлари сингари).
7. Ўқишга одатлантириш босқичи. У боланинг олти ёшида бошланади. Бола айнан шу ёшда фикрларини амалиётда машқ қила бошлайди. Шунинг учун ҳам бола мана шу ёшида ўзининг ақл-заковатини янада мустаҳкамлаш учун мактабга қадам қўяди.
8.  Ўзининг диққатини жамлашга қодир бўлиш ва ўраб турган атроф-муҳити ҳақида фикрларини софлаш босқичи. У болада етти ёшдан ўн уч ёшга қадар бўлади. Бола воқеликдаги зоҳир бўлиб турган, барчани ҳамда ўзини қамраб олган атроф-муҳитини янада яхшироқ ўрганишга қизиқади. У атроф муҳити ҳақида хаёлларга толади, лекин у шу ёшда, қиссаларни бир-биридан, мисол учун, тўғри қиссадан тўқимасини, яхшисидан ёмонини ажрата бошлайди.
9. Хаёлий ва воқеий қиссаларни шарҳлаш босқичи. У боланинг тўққиз ёшида шакиллана бошлайди. У ёшда болалар турли-туман саёҳатга аталган қиссаларни яхши кўришади. Шунингдек, ўзларига, яъни ёшларга алоқадор қиссаларни ҳам севиб ўқийдилар.
10. Хаёлий қиссаларни камайтириш босқичи. У боланинг ўн ёшидан ўн бир ёшигача муддатда бўлади. Шунинг учун ҳам болаларимиз турли қаҳрамонлар ва муғомбирлардан ажабланади, уларга тақлид қилишга ўтади. Айнан шу ёшда қизларимиз саёҳатга аталган ёхуд бошқа юртлар ҳақидаги қиссаларга катта аҳамият бераётганини учратишимиз ҳам мумкин.
Бинобарин, биз ўз фарзандларимизга фойдали ва қийматли, исломий ахлоқларимизни шакллантирадиган қиссаларни олиб беришимиз матлубдир.

Абдуллоҳ Раҳимбоев тайёрлади

Афифалик сари одимлар

- Оилада қиз туғилди. Ўзбек оилаларида қиз боланинг иффатли, латофатли ва назокатли бўлиб ўсишига мургаклик давриданоқ алоҳида эътибор берилади. Хўш, қиз болалар жинсий тарбиясида нималарга аҳамият бериш зарур?

Ҳозир сайтимизда 24 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ