1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer
  • Никоҳ эълони ва унда кўнгилху
  • Никоҳ тўйини қилиш кимнинг зи
  • Эр-хотин орасидаги муштарак ҳ

Muslima.Uz

Энг яхши муаллим

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) энг яхши муаллим эдилар. У зотнинг саҳобаларга таълим-тарбия бериш услублари ҳар бир давр ўқитувчи-мураббийлари учун энг чиройли ўрнакдир. Улардан айримларини санаб ўтамиз:
1. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтаётганларига энг олдин ўзлари амал қилардилар. У зотнинг яшаш тарзлари шу асосга қурилган эди.
2. Динимиз ҳукмларини тадрижий (босқичма-босқич) ўргатардилар.
3. Таълим жараёнида ўртача йўл тутардилар, шу тахлит тингловчилар зерикишининг олдини олардилар.
4. Ўрганувчиларнинг ўзига хос, фарқли томонларини доимо эътиборга олардилар.
5. Суҳбатда иккитарафлама мулоқот ва савол-жавоб услубига амал қилардилар.
6. Янглиш тушунчалар ўрнини тўғри билимлар билан тўлдириш учун ақл ва мантиққа тўғри келадиган изоҳлар айтардилар.
7. Ўрганувчиларнинг зеҳнларини очиш, билим ва савияларини аниқлаш учун уларга саволлар берардилар.
8. Таққослаш, ўрнак кўрсатиш услубини қўллардилар.
9. Таълим жараёнида ташбеҳ, ўхшатиш каби халқ орасида кенг тарқалган усуллардан фойдаланардилар.
10. Тингловчилар осон тушуниши учун турли шакллар чизиб кўрсатардилар.
11. Сўзларига уйғун равишда юз ҳаракатлари ва қўл ишораларидан фойдаланардилар.
12. Муҳим нарсалар ҳақида сўрашмасидан олдин ўзлари сўз бошлаб, батафсил тушунтирардилар.
13. Суҳбатдошларининг саволларига тўлиқ жавоб берардилар.
14. Айтилган сўз унутилмаслиги ва янглиш тушунчаларга ўрин қолмаслиги учун берилган жавобини такрорлатар эдилар..
15. Сўровчини имтиҳон қилар ва тўғри жавоб берганида мақтаб, рағбатлантирардилар.
16. Баъзан берилган саволга жавоб топишни саҳобаларга ҳавола қилардилар.
17. Ҳузурларида рўй берган воқеаларга гоҳ ўзлари аралашсалар, гоҳида (тасдиқлаш маъносида) сукут қилардилар.
18. Таълим асносида юзага келган имкониятлардан унумли фойдаланардилар.
19. Ўргатишда латифа ва ҳазилни ҳам ўринли ишлатардилар.
20. Ўргатилаётган мавзу муҳимлигини баъзан қасам билан таъкидлардилар.
21. Жуда аҳамиятли сўзларни баъзан уч марта такрорлардилар.
22. Мавзу аҳамиятини билдириш учун ҳолатларини ўзгартирардилар (яъни, ўтирган бўлсалар, туриб олардилар);
23. Баъзида эса саволнинг жавобини кечиктириб, қайта-қайта мурожаат қилардилар. Шу йўл билан айтмоқчи бўлганларига суҳбатдошларини руҳан тайёрлардилар.
24. Суҳбатдошнинг қўли ёки елкасидан тутиб, ҳушёр бўлишига ёрдам берардилар.
25. Тингловчи хотирасига мустаҳкам ўрнашиши учун сўзламоқчи бўлганларини олдин қисқа ва лўнда айтардилар, кейин тафсилотларига тўхталардилар.
26. Зеҳнда яхши қолиши учун айрим нарсаларни тур, тоифага ажратиб санардилар.
27. Ваъз ва насиҳат қилиш, ўгит бериш услубини қўллардилар.
28. Бирор нарсага амр қилсалар ё тақиқ қўйсалар, истиснога йўл қўймасдилар.
29. Инсонларни бирор нарсага ташвиқ қилишда истакларини орттирувчи, бирор нарсадан қайтаришда эса қўрқитувчи ифодалардан фойдаланардилар.
30. Қуръон қиссалари, ўтган қавмларга доир хабарлар билан сўзларига изоҳ берардилар.
31. Кўнглини оғритмаслик, ранжитмаслик мақсадида ҳеч кимни кўпчилик олдида изза қилмасдилар.
32. Айбдорни ҳамманинг олдида уялтирмаслик учун хатосини айтиб, ким қилганини ошкор этмасдилар.
33. Жиддий хатога йўл қўйганларга эса танбеҳ беришни кечиктирмасдилар, аммо шунда ҳам чегарадан чиқмасдилар.
34. Ўрганишда ҳам, ўргатишда ҳам илмни ёзиб боришга ташвиқ қилганлар.
35. Баъзи саҳобаларга бошқа тилларни ўрганишни буюрганлар.

Зумрад ФОЗИЛЖОН қизи
тайёрлади

Сабзи, тухум ва кофе ҳақида эртак

Бир куни атрофдаги муаммолардан қийналиб кетган қиз отасининг олдига келиб ҳаётдан нолишга тушибди. Турли-туман муаммолар, кутилмаган тўсиқлар уни чарчатиб юборганини, уларга дош беришга ортиқ ҳоли қолмаганини айтибди. Битта муаммо ҳал қилинар-қилинмас бошқаси пайдо бўлаётгани ҳақида гапириб берар экан, отаси қизини ошхонага олиб кирибди. Касби ошпазлик бўлгани учун қизига ошхонада маслаҳат беришни лозим топибди ва учта бир хил идишни сув билан тўлдириб, тагига олов ёқибди.

Бир оздан сўнг учала идишдаги сув бирин-кетин қайнай бошлабди. Шунда ота биринчи идишга сабзи, иккинчисига тухум ва учинчисига бир қошиқ кофе солиб, оловни яна ҳам баландроқ қилиб қўйибди. Отасининг одатий камгаплигига ўрганиб қолган қиз ҳам ўзини йиғидан тўхтатиб, воқеани жим кузатиб турибди. Бир оздан сўнг отаси учала идишнинг тагидаги оловни ўчирибди ва қизидан сўрабди.

- Хўш, қизалоғим, нима қилганимни кўрдингми?

- Сабзи ва тухумни пиширдингиз, учинчи идишда эса кофе тайёрладингиз, - жавоб берибди қизча.

- Тўғри айтдинг,- дебди ота. – Аммо мен буни нима учун қилганимни ҳам биласанми? Кел, сабзи, тухум ва кофега яхшилаб қара. Уларга нима бўлди?

Қиз сабзини ушлаб кўрибди юмшаб қолганини сезибди, тухумнинг усти ўзгармаган бўлса ҳам, ичи пишиб, қаттиқлашганини, кофе эса ўзидан ширин ҳид чиқариб, сувни мазали ичимликка айлантирганини пайқабди.

- Мен сизни тушунмадим, бу нима деганингиз? – сўрабди қиз отасидан.

Отаси тушунтиришга тушибди:

- Қизим, мен сенга ҳозир учта нарсани кўрсатдим. Учаласи ҳам бир хил қийинчиликка – қайнаган сувга рўбарў келишди. Аммо учаласининг муносабати уч хил бўлди ва иссиқ сув учаласига уч хил таъсир қилди.

Сабзи қайнатилмасидан аввал қаттиқ, букилмас бир сабзовот эди. Хатто ерга қоқса ҳам бўларди. Аммо иссиқ сувга тушгач, юмшаб қолди ва энди уни ёш бола ҳам майдалаб ташлаши мумкин.

Тухум эса нозик, заиф бўлишига қарамасдан, иссиқ сув таъсирида қаттиқлашди. Гарчи ташқи кўриниши ўзгармаган бўлса ҳам, ичи пишди ва энди у аввалгидек салга синиб қоладиган тухум эмас.

Кофе эса бутунлай бошқача йўл тутди. Мазасиз, аччиқ бир нарса бўлгани ҳолда, сувда бироз қайнатилгач, нафақат ўзи ширин нарсага айланди, балки атрофидаги сувга ҳам маза бағишлади. Сув қанча юқори ҳарорат билан қайнатилса, кофе шунчалик мазалироқ тус олди.

Энди сени қийнаётган атрофдаги муаммолар масаласига қайтсак, қани айт-чи қизим, сен буларнинг қайси бирисан? Сабзими, тухумми, ёки кофе?

Сени иссиқ сув каби қийинчиликка ташлаб юборсак, қанақа муносабат кўрсатасан? Сабзига ўхшаб шалпайиб қоласанми, тухумга ўхшаб ичингдан пишасанми ёки кофе каби нафақат ўзинг, балки атрофга ҳам ширин маза бахш этасанми?

Кўрдингизми, Сабзига ўхшайдиган одамлар гарчи оддий кунларда қаттиқ ва чидамли кўринишса-да, биринчи қийинчилик таъсиридаёқ бўшашиб, ўзларини йўқотиб қўйишади. Қаттиқликларидан асар ҳам қолмайди.

Қийинчиликларга тухум каби муносабат кўрсатадиган тоифа эса муаммолар таъсирида гарчи ташқи кўриниши ўзгармаса-да, ичидан пишади. Энди у салга синиб кетадиган, усти юпқа пўст билан қопланган мўрт тухум эмас, балки ичи мустаҳкам, деразага тегиб ўзи синадиган эмас, балки деразани синдирадиган нарсага айланди. Қалби юмшоқ, тухумнинг ичидаги суюқлик каби салга кўзёш тўкадиган одамлар ҳаётдаги қийинчиликлар – касаллик, яқин кишиларнинг ўлими, камбағаллик таъсирида иссиқ сувда пишган тухумдек қаттиқлашиб, маҳкам бўлиб боришади. Уларнинг кўриниши ўзгармайди, аммо энди худди қайнатилган тухум каби ичлари мустаҳкам, салга тўкилиб кетадиган суюқликлари йўқ!

Кофе эса қийинчилик таъсирида нафақат ўзи ўзгарадиган, балки атрофни ҳам ўзгартирадиган, атрофга ҳам маза бағишлайдиган одамларга ўхшайди. Бир қараганда улар кофе уруғи каби ҳеч нарсага арзимайдиган, бемаза бир нарсага ўхшашади. Аммо иссиқ сувга солинган кофе каби қийинчилик, муаммога тушганларида тамоман ўзгаришади. Муаммо кучайгани сари уларнинг таъми яхшиланиб боради ва нафақат улар, балки атроф ҳам мазали бўлиб боради, ҳамма ёқни ёқимли ҳид қоплайди. Сув қайнагани сайин кофенинг таъми ортиб бораверади. Бу тоифа одамлар аҳволлари қанча ёмон бўлмасин, ўзлари яхшиланиб боришади ва атрофни ҳам яхшилашади.

Хўш, сиз атрофдаги қийинчиликларга қандай муносабат кўрсатасиз? Сабзимисиз, тухумми, ёки кофе?

Бундан кейин бирон бир муаммо сизни қийнаса, уни иссиқ сув каби қабул қилинг ва кофега ўхшаб нафақат ўзингиз, балки шу баҳона атрофни ҳам яхшилашга ҳаракат қилинг!

 

 

 

Илтимос, бизга ёрдам беринг!

Мени маъзур тутинг, ҳар сафар шулар ҳақида ўйласам ўзимни жиловлай олмайман.    Боғчамизнинг ёнгинасида мактаб жойлашган эди. Тушки сайрга чиққан пайтларимиз мактабдан қайтаётган ўқувчиларга ҳавас билан боқар эдик. Қани энди тезроқ катта бўлсагу, биз ҳам портфелимизни кўтариб мактабга чиқсак, дердик.

Сабрли бўлинг!

Бир киши узоқ муддат пул тўплаб? Янги машина сотиб олди. Уни миниб ўзини бошқача ҳис қила бошлади, кўнгли таскин топди ва оила аъзоларини ҳам бу машина билан хурсанд қилди. Орадан бир кун ўтиб ташқарига чиқар экан, не кўз билан кўрсинки, уч ёшдан эндигина ошган ўғли машинанинг эшигига мих билан расм чизиб ўтирарди. Жаҳлдан ўзини боса олмаган ота югурганча ўғлини итариб юборди, юзтубан йиқилган боланинг қўллари михни ташлаб юборишга улгурмади ва ҳаммаёққа қон сачраб кетди...

Авлодлар ихтилофи» муаммоми?

МАСАЛАНИНГ ИЖОБИЙ ЕЧИМИ ФАҚАТ ИСЛОМДАДИР!

Бундан анча йил олдин гувоҳи бўлганим бир воқеа сира эсдан чиқмайди. Масковга қилинган сафардан қайтаётган эдим. Купемизга бир ўрис бола чиқди-да, биз билан ҳатто саломлашмай, тепадаги ўринга чиқиб, бошини ўраб ётиб олди. Эртасига туш пайтидагина «тахти»дан тушиб, ҳожатхонага чиқиб келди. Кейин ҳеч кимга қарамай, юкхалтасидан бир шиша шароб олиб, бир кўтаришда ичиб бўшатди ва яна жойига чиқиб ётди.

Ҳозир сайтимизда 173 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ