1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer
  • Никоҳ эълони ва унда кўнгилху
  • Никоҳ тўйини қилиш кимнинг зи
  • Эр-хотин орасидаги муштарак ҳ

Muslima.Uz

Таҳлил қилиш

Таҳлил – учталоқ қилган кишига хотинини ҳалоллаб бериш мақсадида, унинг хотинини никоҳига олиб, сўнг талоқ қилиш.
Ибн Масъуд розийаллоҳу анҳу айтганлар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳалол қилувчини ҳам, ҳалол қилдирувчини ҳам лаънатладилар» (Термизий ривояти).
Имом Термизий айтадилар: «Аҳли илм наздида ушбу ҳадисга амал қилинади. Умар ибн Хаттоб, Усмон ибн Аффон, Абдуллоҳ ибн Умарлар шулар жумласидандир. Шунингдек, фуқаҳо тобеъинлар ҳам шу сўзни айтганлар».
Уқба ибн Омир розийаллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга аҳмоқ ижарачи ҳақида хабар берайми?» деб сўраган эдилар. «Ҳа, ё Расулуллоҳ» дейишди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У ҳалол қилувчидир. Аллоҳ ҳалол қилувчини ҳам, ҳалол қилдирувчини ҳам лаънатлаган», дедилар (Ибн Можа ривояти).
Ибн Аббос розийаллоҳу анҳумо айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳалол қилувчи ҳақида сўрашди. У зот: «Йўқ, фақат рағбат-хоҳиш билан қилинган никоҳ жоиз. Алдов-ҳийла никоҳи жоиз эмас. Аллоҳ азза ва жалланинг китобини истеҳзо қилиш мумкин эмас. Токи асалдонидан тотиб кўрсин», дедилар (Абу Исҳоқ Жузжоний ривояти).
Бир киши Ибн Умардан: «Бир киши хотинини учталоқ қилди. Бир биродари у билан маслаҳатлашмасдан, ҳалоллаб бериш мақсадида унинг хотинига уйланди. Энди биринчисига ҳалол бўладими?» деб сўраган эди, у: «Йўқ. Фақат рағбат-хоҳиш билан қилинган никоҳ жоиз. Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврида бу ишни фоҳишабозлик деб ҳисоблардик», дедилар (Ҳоким ривояти).
Асрам ва Ибн Мунзирлар ривоят қилишларича, Умар ибн Хаттоб розийаллоҳу анҳу: «Ҳалол қилувчи ва ҳалол қилдирувчини ҳузуримга олиб келишса, иккаласини ҳам тошбўрон қилган бўлардим», деганлар.
Умар ибн Хаттоб розийаллоҳу анҳудан аёлни эрига ҳалоллаб бериш ҳақида сўрашганида: «Бу иш фоҳишабозлик», деб жавоб берганлар.
Абдуллоҳ ибн Шарик Омирий айтадилар: «Ибн Умар розийаллоҳу анҳумодан: «Бир киши амакисининг қизини (яъни, хотинини) талоқ қилиб, сўнг афсусланиб, хотинига рағбат билдирди. Бошқа биров у кишига ҳалоллаб бериш учун унга уйланмоқчи. Шу иш мумкинми? деб сўрашган эди, у зот: «Агар у ҳалоллаб бермоқчи эканини билса, гарчи йигирма йил ёки шунга яқин муддат яшаса-да, иккаласи ҳам зинокордир», дея жавоб бердилар.
Бир киши Ибн Аббос розийаллоҳу анҳумога: «Амакимнинг ўғли хотинини учталоқ қилиб, энди афсусланиб ўтирибди», деган эди, у зот: «Амакингни ўғли Раббига осийлик қилган эди, Рабби уни надомат чектириб қўйди. Шайтонга итоат қилган эди, шайтон унга (бу мушкул ҳолатдан) чиқар йўлни пайдо қилмади», деди. «Биронтаси унга хотинини никоҳлаб берса бўлмайдими?» деб сўраган эди, «Ким Аллоҳни алдамоқчи бўлса, ўзини алдаб қўяди», дея жавоб бердилар.
Иброҳим Нахаъий айтганлар: «Биринчи эр ва ёки иккинчи эр ва ё аёл – учовидан биронтасининг нияти ҳалоллаб бериш бўлса, иккинчисининг никоҳи ботил бўлади ва биринчисига ҳалол бўлмайди».
Ҳасан Басрий: «Агар учовидан биронтаси ҳалоллашни истаса, (никоҳни) фосид қилган – бузган бўлади», деганлар.
Тобеъинларнинг имоми Саид ибн Мусаййаб: «Аввалги эрига ҳалоллаб бериш мақсадида бирон хотинга уйланган кишининг никоҳи ҳалол эмас», деганлар.
Молик ибн Анас, Лайс ибн Саид, Суфён Саврий, Имом Аҳмадлар ҳам шу гапни айтганлар.
Исмоил ибн Саид айтади: «Имом Аҳмаддан: «Бир киши аёлга аввалги эрига ҳалол қилиб бериш мақсадида уйланмоқчи. Бироқ аёл бундан бехабар. Шу иш жоизми?» деб сўраган эдим, у зот: «У ҳалол қилувчидир. Агар бу билан ҳалоллаб беришни хоҳлар экан, у малъундир», дедилар».
Имом Шофеъий мазҳабларига биноан, агар никоҳ вақтида ҳалоллаб бериш шарт қилинса, никоҳ ботил бўлади.
Аллоҳ таолодан бизларни Ўзи рози бўлган ишларга муваффақ айлашини, гуноҳ ишлардан йироқ қилишини сўраймиз. Албатта, У саховатли, марҳаматли, мағфиратли ва раҳмли зотдир.

Имоми Заҳабий

Муқаддас ришта

Бу рисола ҳар бир инсон учун манфаатли бўлиб, пок Ислом шариатида турмуш қуриш ишларига тааллуқли. Ўзларига Ислом динини лозим тутган ва аҳкомларига мувофиқ яшашни, шу билан бирга расмиятчанлик ва бепарволикдан узоқ бўлиб, аср руҳи билан ҳамнафасликда юришни ирода қилган мусулмон оилага бажариши керак бўлган тўй ва никоҳ мавзулари ўрин олган.

Маҳр нима?

 

«Маҳр» деган сўзни кўпчилигимиз эшитганмиз. Маҳр ҳақида қандайдир тушунчага эгамиз. Лекин орамизда маҳр нималигини тушунмайдиган, тушунса ҳам бунга эътиборсизлик қиладиган одамлар борлиги ушбу сатрларни ёзишимга сабаб бўлди.

Аврат нима?

“Аврат” сўзи арабча бўлиб, инсон қадри ва ҳаёси учун баданининг бекитадиган аъзоларини англатади. Инсон танасининг шариат ҳукмига кўра кўздан яширилиши ва намозда ёпиқ туриши фарз қилинган, кўрсатиш ва қараш ҳаром бўлган қисми авратдир. Авратни кўриш ва кўрсатиш ҳаром қилинган. Балоғатга етган эркак киши танасининг киндикдан тизза остигача  бўлган қисми, аёллар танасининг эса юз, қўл, оёқлари (тўпиғидан пасти)дан ташқари барча қисми  аврат ҳисобланади. Аврат жойларни бошқалар кўзидан яшириш фарз. Табиб (дўхтир), ҳамшира, хатначи, энага ва беморга қараётган яқин қариндошлар кўзи зарурат  даражасида аврат жойларига тушишига рухсат берилган. Жинсларнинг фарқига бормайдиган ёш болалар қараши ҳам айбланмайди.

Мутеъ аёлнинг фазилати ва осий аёлнинг уқубати хусусида

Аллоҳ таолодан қўрқувчи аёл Аллоҳга ва эрига астойдил итоат қилиши, розилигини қозонишга жидду жаҳд билан ҳаракат қилиши лозим. Зеро, эр аёлнинг жаннати ёки дўзахидир.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларки: «Қайси аёл вафот этса-ю, эри ундан рози бўлса, жаннатга киради» (Термизий, Ҳоким ривояти).

Ҳозир сайтимизда 38 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ