1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer
  • Никоҳ эълони ва унда кўнгилху
  • Никоҳ тўйини қилиш кимнинг зи
  • Эр-хотин орасидаги муштарак ҳ

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Muslima.Uz

Афғон аёли

Ғарб ўзини Афғонистон халоскори сифатида кўрсатиб, мазкур мамлакатнинг маданий қадриятлари ва бошқа бойликларига ҳам ҳамла қилди.
Империалистик кучлар марказининг маълум бир хислати бор: қачонки улар мусулмон мамлакатларининг бирини нишонга олса, улар энг аввал ўша мамлакатдаги исломий қадриятларни ёмонлашни бошлайди. Шу тариқа жамият ва шахсларнинг онгини таслим қилмоқчи бўлишади.

Мусулмонларга вақтни тўғри ташкил қилиш бўйича маслаҳатлар

Вақт кун сайин жуда тез ўтаётгандек. Шунинг учун ҳам бир кунлик ишларни ўз вақтида адо қилишга улгуриш ва бундан етарли самара олиш учун уни тўғри ташкил қилиш керак бўлади. Умид қиламизки, қуйида баён қилинган бир-икки маслаҳатимиз ҳаётингизни янада самарадор бўлишига ёрдам беради, Инша Аллоҳ

1. Ишингизни босқичма-босқич бажаринг
Агар кўп вақт талаб қиладиган иш бўлса, бир ўтиришда ҳаммасини бир зумда қилиб ташлашга ҳаракат қилманг. Ишни қисмларга (босқичларга) бўлинг, шунда олдингиздаги вазифани вақтида бошқа ишларга ҳалал қилмаган тарзда адо қилишингиз мумкин бўлади.
Биринчи мисол: агар 25 майгача бажаришингиз керак бўлган вазифа ёки ишингиз бўлса, ишни қисмларга ажратинг ва ишга киришинг, шунда катта иш оғир бўлиб кўринмайди. Ишингизни босқичма-босқич бажарасиз.
Иккинчи мисол: агар сиз 200 саҳифалик китобни ўқишингиз керак бўлса, ўқиш тартибини осонлаштириб, кунига 20 саҳифа ўқишни ўзингизга вазифа қилинг, шунда 10 кун ичида мазкур китобни ўқиб чиқасиз, бошқа ишларингизга ҳам зарар қилмайди.

2. Асосийси – тартиб-интизом
Барча ишнинг муваффақияти учун тартиб-интизом лозим. Бу вақтни бошқариш каби масалаларга ҳам тегишли. Кун тартиби баён қилинган жадвалга амал қилиш, режаларни бажариш, муҳим ишлардан чалғимаслик учун жиддийлик талаб қилинади.
Намоз, ҳаж ҳамда ибодатлар орқали Ислом бизни жиддийлик ва пўлат иродага ўргатади. Шу ибодатлар туфайли биз тартиб-интизомли ҳаёт кечиришни ўрганамиз, хусусан, вақтни тўғри ташкил қилишни ҳам. Кун тартиби жадвалини тузиш учун интизом керак. Бироқ бундан ҳам муҳими унга амал қилиш учун қатъий ирода керак бўлади. Чалғитадиган, бекорчи лағв (ортиқча гап-сўз) нарсаларга сабаб бўладиган омиллардан сақланишимиз зарур. Ҳар бир мусулмон ўзини шунга ўргатиши керак.

3. Вақт “ўғирилари” билан курашинг
Одатда кўп одамлар нима билан шуғулланаётганини назорат қилмайди, шунинг учун ҳам кўп вақтлари беҳуда нарсаларга сарф бўлиб кетади. Вақт беҳуда сарф бўлмаслиги учун қилинажак ишларни – кун тартибини тузиш керак. Ўшанда сиз кўп вақтингиз бу дунё ва охиратингиз учун фойда келтирмасдан бекорга исроф бўлаётганини кўриб, ҳайрон бўласиз.
Маслаҳатга қулоқ тутсангиз, вақт етказа олмаётган том маънодаги кўпгина фойдали ишларга улгуришингиз мумкин бўлади.
Одатда қуйидаги нарсалар вақтингизни кемиради:
Ижтимоий тармоқлар ва кераксиз, фойдасиз веб-сайтларда ўтириш.
Телефондаги беҳуда суҳбатлар (айниқса ғийбат аралашиб кетса).
Телевизор ва видеоўйинлар.
Кўп ухлаш.
Агар ишларингизни тартибга сола билсангиз ва ҳар бирига етарли вақт ажратиб чиқсангиз, янада муҳим ишлар учун қўшимча вақт ажарата оласиз, Инша Аллоҳ.
"Батаҳқиқ, мўминлар нажот топдилар... Улар беҳуда нарсалардан юз ўгиргувчилардир" (Мўминун сураси, 1-3).

4. Кун тартибини режалаштириб олинг
“Юқори самардорликка эга инсонларнинг 7 кўникмаси” китобида Стивен Коби шундай деб ёзади: “Ҳаётингизни ҳафталик режалаштириш асосида ташкиллаштириш лозим. Бу ҳар кунлик режалаштиришга нисбатан мувозанат ва мазмунлиликни яхшироқ таъминлаб беради. Бизнес, таълим ва фаолиятнинг бошқа кўплаб турлари жамиятда ҳафта доирасида ишлайди, бунда маълум кунлар меҳнатга, маълум кунлар эса дам олиш ва ижодга бағишланади”.
Ҳафталик тартибда кунлар Х ўқи бўйича жойлаштириб чиқилади, улар У ўқи бўйича ярим соатлик сегментларга бўлинади. У куннинг барча соатларини қамраб олиши, маълум соатлар уйқуни, ойни, намозни ва ҳоказони қамраб олиши лозим.
Бу кундалик кўп уйқу, вақтларни бекор ўтказиш ва шунга ўхшаш ҳолатларни бартараф қилиш учун керак бўлиб, бутун ҳафтани қамраб олиши лозим.
Тузилган жадвал енгил бўлиши, яъни кутилмаган ҳодисалар юз берса тезда ўзгартирилиши ёки тўғирланиб кетадиган бўлиши керак. Шунинг учун бир кунда бир соатни корректировка учун ташлаб кетиш керак бўлади.
Ҳафта учун режа қилиш ва муҳим ишларни аниқлаштириб олишни янада чуқур ўрганиш учун Стивен Кобининг “Юқори самардорликка эга инсонларнинг 7 кўникмаси” китобидаги “Кўникма 3: энг муҳим – асосий нарса” бобига мурожаат қилишларингиз мумкин.

5. Намозларга қараб кунингизни режалаштиринг
Кўпинча мусулмонлар кундалик режасига намозни “тиқиштириб” қўйиш ҳаракати билан катта хатога йўл қўядилар ва сўнг намозга вақт топилмаётгани ҳақида шикоят ҳам қилиб юрадилар.
Уларнинг хатоси намоз учун вақт тайинлаш ўрнига ибодат учун вақт топишда бўлиб қолади.
Мусулмон одам учун намоз энг асосий нарса бўлиши лозим, шунинг учун жадвал тузаётганда, энг биринчи бўлиб намоз вақтларини белгилаб чиқиши керак, қолган ишлар эса шунга қараб режалаштирилади. Намоз вақтлари қалин қилиб қизил рангларда берилиши керак ва бу вақтда барча ишлар бир четга йиғиштириб қўйилади.
Шундай қилиб қўйсангиз намоз учун доим вақт топасиз. Турли хил баҳоналар ҳам бўлмайди.

6. “Йўқ” дейишни ўрганинг
Вақтингизнинг асосий ўғрилари ҳақида ўйлаб кўринг. Одатда уларнинг бари суҳбат ва танишлар билан боғлиқ: у хоҳ телефонда узундан узоқ гаплашиш, хоҳ SMS-хабарлар жўнатиш-у ижтимоий тармоқ-чатларда ёзишиш бўлсин, фарқи йўқ. Шу сабаблар туфайли, кунимизнинг асосий қисми бефойда суҳбатлар билан ўтиб кетади.
Бундан қутулишнинг биргина йўли – хушмуомалалик билан рад эта билишни ўрганиш.
Мен ҳеч кимга қўнғироқ қилманг ё меҳмонга борманг демоқчи эмасман. Балки телефондаги суҳбат чўзилиб кетиб, суҳбатдошингиз сизга иш вақтида халақит берса, сиз узр сўраб, ишлашингиз кераклигини айтишингиз лозим. Шу ишни тез-тез такрорласангиз, улар сизни тушунишади ва сизга фақат зарур пайтда ёки бўш вақтингиздагина мурожаат қилишади.
Ортиқча гап-сўздан иборат суҳбатлар ва ижтимоий тармоқ чатларидаги ёзишмаларни рад этиб, сиз нафақат ўз кундалик режангизга улгуришингиз, балки ғийбат ва лағв каби гуноҳлардан тийилиш имконига эга бўласиз.

7. Фойдали қизиқишлар
Барчамизда чарчаган ва ҳеч нарса қилгимиз келмайдиган вақтлар бўлади, хордиқ чиқариб, дам олгимиз келади. Бунинг ҳеч бир ёмон жойи йўқ, агар ҳаддан ошиб ҳаром нарсаларни қилмасак.
Агар қандайдир манфааат келтирадиган қизиқишингиз бўлса, янада яхши. Бу қандайдир спорт тури билан қизиқишингиз, фойдали видеофильмлар кўриш, маърифий ўйинлар ва шунга ўхшаш нарсалар бўлиши мумкин. Агар қизиқишингиз қандайдир манфаат келтирадиган бўлса ҳордиқ ва дам олиш вақтингиз ҳам самарали ўтади, вақтингиз ҳам беҳудага сарф қилинмади.

islam.com.ua маълумотлари асосида
Абу Муслим тайёрлади

Опа-сингиллар, келинг танноз олифталарга айланмайлик!

Вақтни ўтказиш учун «мулоқот қилиш» (“ижтимоийлашиш”) фикри Яратган билан алоқаларини яхшилашга интилувчиларни ташвишлантириши лозим. Содда қилиб айтганда, яхши билмаган инсонлар даврасида бўлиш психологик жиҳатдан ҳам, маънавий жиҳатдан ҳам қалтис иш. Қуръон ва хадислар биз мусулмон аёлларга кўп вақтимизни уйга сарфлашни қадрлашимиз, ҳамда жамоат жойларда ташқи кўринишимиз ва ўзимизни тутишимизга эътибор қаратишимизга чақиради.

“Виқор билан уйингизда ўтиринг. Илгариги жоҳилиятнинг очиқ-сочиқлиги каби очиқ-сочиқ юрманг. Намозни тўкис адо этинг, закот беринг, Аллоҳга ва унинг Расулига итоат қилинг. Албатта, Аллоҳ сиздан кирни кетказиб, бутунлай поклашни хоҳлайди, эй аҳли байт!” (Қуръони Карийм, 33:33).

СубханАллоҳ, Раббимиз ўз яратганларининг феълларини қанчалар яхши билади-я! Мени кечирасизлар-у, лекин дугонажонлар, эркаклардан фарқли ўлароқ, бизнинг тилларимиз билан муаммоларимиз бор. Футбол матчида ўтирган бир гуруҳ эркакларнинг: “Унинг хотини энг яхши дўстига шунақа кўз билан қаради-ки! Қўяверасан!”, - деб пичирлаганини биз ҳеч қачон эшитмаймиз.

“Оммавий тадбирлар” мобайнида алоҳида ўзини кўрсатиш ҳисси эса жуда захарлидир.  Ўзини кўз-кўз қилиш, қолганларга ўхшамасликка, ажралиб туришга харакат қилиш.... Тўсатдан нафснинг заҳарли койтейли ва “Hello” журнали маданияти жуда ёқимли исломий тадбирни ҳам орқаваротдан суҳбатлашиладиган ғийбатлар уясига айлантириши мумкин.

Христианларнинг сўзига кўра, “Жаҳаннам йўллари яхши ниятлар устига тўшалган”.

Опа-сингиллар билиб қўйинг-ки, ижобий мақсадлар кўзламаган  ижтимоийлашиш бу дунё ва охиратда бизга ҳеч қандай фойда келтирмайди.
Мен Исломга келганимда, аёл кишининг кун давомида савоб ишлар учун қанчалар кўп вақти борлигидан ҳайратда қолганман. Малайзиядаги таниш дугоналарим бола тарбиялашади, катта хўжаликлар юритишади, хайрия фондларини бошқаришади ҳамда бўш вақтларида исломий илмларни чуқур ўрганишади.

Ғазодаги менга таниш бўлган дугонамни эслашнинг ўзи кифоя. Унинг олти фарзанди бор, ҳар куни қайнонасининг хизматларини бажариш билан бирга, ўзининг  муҳтож қўшниларига доимий ёрдам қўлини чўзиб келади.  Ҳаттоки, ҳар куни эрининг ишдан қайтишига ўзига оро беришга ҳам вақт топа олади. Қандай?  Биз-чи, қолганларимиз-чи, ўз вақтмизни қандай сарфлаяпмиз! Facebook ва Twitter да шошилинч петицияларни имзолаш ва шу каби ишлар, нафсимиз биз умримизда ҳеч қачон кўрмайдиган инсонларни лол қолдиришимиз, уларга қизиқарли кўринишимизга чақиради.
Қуръон эса бизни чақираяпти. Илм олиш – бу чексиз роҳат хисси бўлиб, иймонимизни мустаҳкамловчи ва қалбимизни покловчи воситадир. Опа-сингилларим,  вақтимизни зое кетказмайлик! Тажвид дарсига боринг, араб тили дарслиги чанг босишига йўл қўйманг. 

Лорен Бут, журналист ва Британия собиқ премьери Тони Блер турмуш ўртоғининг синглиси
Манба: OnIslam.net сайти.
Абу Асадуллоҳ таржимаси 

Ютуққа эришай десак...

Вақт – инсоннинг энг катта сармояси. Муваффақиятнинг сири эса ана шу сармоядан тўғри ва унумли фойдаланишда. Сўзимиз исботи учун улуғларнинг ҳаёт йўлларига ва қилган ишларига назар ташласак, кифоя. Улар ҳамма нарсада бўлганидек, вақт исрофидан сақланишган, қандай иш бўлмасин жиддийлик билан ёндошишган. Доимо изланишда, интилишда бўлишган. Биз кўпинча вақт етишмаётганидан нолиймиз. Ҳолбуки, улуғлар яшаган давр билан ҳозирги пайтнинг вақт ўлчовлари фарқ қилмайди. Демак, фарқ – ўзимизда...
Расулуллоҳ (алайҳиссалом) огоҳлантирганларидек, кишининг бир куни иккинчисига ўхшаши яхшилик аломати эмас. Шунга кўра, мусулмон одам доим изланишда бўлади, ҳар соҳада тараққий топишга интилади. Қуйида берилаётган қоидаларни ўзлаштирсак, вужудимизга ин қуриб олган турли ниқоблардаги дангасаликлар барҳам топиши мумкин. Шояд, вақтни тақсимлаш ва иш олиб бориш енгиллашса; бизга зерикарли туюлган машғулотлар неъмат эканини англаб, уларга жиддийлик ва севги билан ёндошишимизга туртки бўлса; кунларимизга ўзгача ранглар кирса.
1. Фаолиятингизни бошлаш, давом эттириш учун маълум кун ва соат (илҳом) кутиб ўтирманг. Унутманг, хизмат учун ҳар қандай жой ва вақт муносибдир.
2. Бугун қилишингиз керак бўлган иш, дарс ёки вазифани эртага қолдирманг. Зеро, ҳар куннинг ўз ташвиши ўзига етади.
3. Бир вақтда битта ишни қилинг; битта дарс ёки китоб билан машғул бўлинг, токи диққат ва қувватингиз бўлинмасин.
4. Бир ишни қилиб бўлмасингиздан, иккинчисини бошламанг. Ярим қолган иш бошланмаган ҳисобдир.
5. Машғулотингизга бутун руҳий ва жисмоний қувватингиз билан киришинг.
6. Бошлаган ишингизда қийинчиликка дуч келсангиз, уни бартараф қилмасдан давом этманг. Чунки қўрқоқлик ниқобдаги танбалликдир. Фаолиятингизга бўлган муҳаббат машаққатларни енгишдан дунёга келади.
7. Давомли ва бир маромда ишланг, ўртадаги чўзилиб кетган анаффуслар узун бўлиб кетиб, малакангизга зиён етмасин.
8. Бир ишни қилиб чарчасангиз, машғулотингизни ўзгартиринг ёки ишлаш тезлигини камайтиринг. Дам олишни баҳона қилиб, бўш ўтираверманг.
9. Фаолият унумини сарфланган вақт билан ўлчаб, “бугун шунча соат машғул бўлсам, етади”, деманг, натижага ва жараён давомида ўрганганларингизга қаранг.
10. Кўп ўйланг. Зеро, фаолият тўхтовсиз ҳаракатдан ёки ўқиб-ёзишдангина иборат эмас.
11. Ғазабланган ва асабий ҳолатда қарор қабул қилманг, кутинг, ғазабингиз босилсин.
12. Саботли, сабрли бўлинг! Тома-тома кўл бўлур, битта жойга узлуксиз тушган сув томчилари вақтлар ўтиб, тошни ҳам парчалайди.
13. Катталар тажрибасидан фойдаланинг. Синалган ишда бошқатдан тажриба қилишга уринманг.
14. Бир ишни қилишдан олдин яхшилаб ўйланг, охирги пушаймон – ўзингизга душман.
15. Муваффақиятингиз билан мағрурланманг. Ғурур келажакдаги зафарларнинг энг катта душмани эканини унутманг.

Зумрад ФОЗИЛЖОН қизи
тайёрлади.

Тушга ўхшаган “муҳаббат”

“Муҳаббат” ҳақидаги гап-сўзлар ҳамма тарафимизни ўраб олган: романлар, қўшиқлар, рекламалар ҳамда реал ҳаётимизда. Ҳаммасидан ёмони Бред Питни ўзича яхши кўриб қолган қизалоқ ва ўз эрини жонидан ортиқ севадиган муслима қиз ҳам: “Мана шу ҳақиқий севги”, деб айтиши мумкин.

Бу ерда, аввал ушбу сўздан чиққан маънога изоҳ бериб ўтишимиз керак бўлади. Чунки бунинг орқасида амалларимизга таъсир қиладиган нарсалар мавжуддир. Муносабатлар ҳақида ёлғон ва сохта тушунчалар жиддий фожеаларга олиб келиши мумкин. Ҳаётий зарурат бўлган нарсаларда аниқ ва тиниқ тушунчага эга бўлишимиз керак.

Рухшуносларнинг айтишича, “севиш” ёки “романтик муҳаббат” тушунчаларни муҳаббат деб тушунмаслик керак. Муҳаббат деган нарса аста-секинлик билан келади, катталашади ва бунинг учун узоқ муддат керак бўлади. Севиш эса тез келади, худди томдан тараша тушгандек. Севгилисидан ҳеч қандай жавоб бўлмаса-да, ошиқ қайта-қайта беихтиёр у ҳақда ўйлайверади, у билан бўладиган суҳбат ва саҳналарни хаёлидан ўтказади (ваҳоланки уларнинг 99% амалга ошмайди) ва тунги соат тўртда ҳам бундан халос бўла олмайди.

Бундан ташқари, севиб қолишлик энди доим шундай бўлиб қолади, деб алдагувчи пуч ҳаёлни ҳам келтириб чиқаради. Умуман олган ҳар қандай одам бу нарсалар вақт ўтиши билан ўтиб кетадиган ўткинчи нарсалар эканини жуда яхши билади. Энди учратиб қолган одамга нисбатан жуда кучли қизиқиш бўлиши мумкин. Бироқ, бу қизиқиш қанчалик кучли бўлмасин у барибир юзаки нарсадир. Бу кўз билан ёқтириш, севиб қолишдир: тана, ҳатти-ҳаракатлар ва ҳакозоларни. Сизга бу одамнинг барча нарсаси ёқиши мумкин. Бироқ, сиз уни ҳақиқий маънода севиб қолишингиз учун, яна кўп йўл босиб ўтишингиз керак бўлади. “Бир кўришда ошиқ бўлиш” деган нарса нега тўғри келмаслигини энди тушунгандирсиз. “бир кўришда ёқтириб қолиш” (симпатия) ёки шунга ўхшаш нарса бўлиши мумкин, бироқ буларнинг барчаси том маънодаги муҳаббат саналмайди.

Укалар ва сингилларимизга айтадиган сўзимиз шуки, йигитларнинг қизларга, қизларни эса йигитларга қараб тортиши бу табиий нарсадир. Лекин, барча нарсанинг ўз чегараси бор. Масалан, бир чиройлик қиз йигит олдига келиб ўз телефон рақамини берди. Албатта, у эркин ва нима қилишини билмаётганидан сиз билан қандайдир муносабат ўрнатмоқчи бўлаётгандир. Бироқ бу нарса мусулмончиликка тўғри келмайди. Масалан, бир одам ароқ ичиб маст бўлиб, кайф қилмоқда, бироқ бу харомдир! Бошқа биров эса, ғийбат қилиб турли одамларнинг гўштини емоқда. Балки бундан у раҳотланяпти ҳам дейлик, бироқ бу ҳам ҳаромдир. Бошқа биров эса, интернетга кириб фахш кино ва расмларни тамошо қилиш билан вақтини ўтказмоқда ва қилмишдан роҳатланмоқда, лекин буларнинг барини шариат харом қилган. Яна мингта мисол келтириш мумкин, бироқ мен: “Буларнинг барчасидан сен роҳат олдим деб айтсанг ҳам, буларнинг барчасини харом”, деб айтаман.

Юсуф алайҳисаломни истаган аёлга: “ «Аллоҳ сақласин! Ахир, у жойимни яхшилаб берган хўжам-ку! Албатта, золимлар нажот топмаслар», деди.”, деб айтган эди (Юсуф сураси, 23 оят). У гўёки: “Сен гўзал аёл эканингни, ҳеч ким билмасин учун барча эшиклар ёпганингни биламан, бироқ бу ишни қилиш мумкин эмас. Бу – ҳаром!” деган.

Албатта, сен ёқтириб қолган йигит (қиз) билан мулоқат қилиб роҳат оласан. Бир-бирларинга қараб, суҳбатлашиш сизларга мароқли бўлиб туюлади. Мен бу нарсалардан қандайдир маънода рохатланиш мумкинлигини ҳам инкор қилмайман, бироқ буларнинг барчаси харомдир.

Ёшлар васвасага тушиб қолмаслиги учун нималар қилиши керак?  Бундай эҳтирослардан қандай қочиш мумкин? Биринчидан, инсон кўради, эшитади ва гаплашади, шунинг учун ҳам қарши жинс вакили билан бирга ҳоли бўлмаслиги керак. Иккинчидан, жуда кўп ёшлар ўз динларидан, нима ҳалол ва нима ҳаром эканини билишмайди, диний таълимотлардан бехабардирлар. Шунинг учун ҳам улар ўзларининг қизиқишларини Ислом ҳақида илмларини кучайтиришга йўналтирмоқлари лозим. Учинчидан, кўпчиликнинг бўш вақтлари кўп ва улар уммат учун бирон фойдали нарса қилишга шошаётганлари ҳам йўқ. Агар одам бу дунёда ўз ўрнига эга бўлганида, масалан, Аллоҳ йўлига даъват қилиб, ва бу ишини севганида у йигит (ёки қиз) учун эмас балки Аллоҳ таоло учун кўз ёшларини тўккан бўлар эди. Балки бу мақолани қизларга бўлган тақиқланган эҳтироси бор йигит ёки “Аллоҳга қасамки, мен уни анчадан бери биламан, у ундай эмас” деб ўйлаётган қиз ўқиётган бўлиши мумкин.

Мана шундай васвасалардан қутилиш учун бир нечта маслаҳатлар бор:

1) Дуо
Дуо қилинг ва дуоларингизда Аллоҳ таолодан сизни, қалбингизни, жисминизгни яширин ва зоҳир бўлиб турган фитналару-васвасалардан сақлашини сўрангиз.

2) Назарни сақлаш
Ҳадиси шарифда шундай марҳамат қилинган: «Сизларга зинодаги улушларингиз ёзилган ва албатта унга эга бўласизлар. Кўзнинг зиноси-қараш, тилники-гапириш, қулоқники-эшитиш, қўлники-ушлаш, оёқники-юриб боришдир. Нафс шуни хоҳлайди ва орзу қилади. Фарж эса шуни ёки амалга оширади ёки тарк айлайди». Мўмин киши кўзини асраш билан кўп савоб топади. Чунки бу ҳаромдан сақланишнинг аввалидир. Бу ҳақда Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам шундай таҳлим берганлар: «Бирон бир мўмин киши бир гўзал хотинга кўзи тушиб, кейин тезда кўзини бошқа томонга қаратса, Аллоҳ таоло бундай бандага ҳаловатини топадиган ибодат беради». (“Исломий оила фароғат қасри” китобидан, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф)
“Назарни сақлаш”, деган гап  фақат йигитларга тегишлими? Йўқ! Тақиқ икки жинсга ҳам таълуқли. Қиз ҳам йигит олдида ўз назарини сақлаши керак, чунки у ҳам васвасага тушиб қолиши мумкин.
 
3) Маҳбубингиздан (маҳбуба) узоқда бўлинг
Имкон борича, махбубингиз (маҳбубангиз) ингкўпроқ бўладиган жойлардан узоқлашишга ҳаракат қил. Юсуф алайҳиссалом: “..Мени чорлаётган нарсадан кўра мен учун қамоқ маҳбуброқдир...” деган эди. (Юсуф сураси, 33 оят)
 
4) Унинг камчиликлари ҳақида фикр қилинг
Масалан, йигит бир қизни ёқтириб қолган ёки аксинча, қиз йигитни ёқтиради ва унга унинг чиройи ва кўриниши ёқади. Шундай вақтда, у ҳаётидаги ёқимсиз вақтларини ёдига олсин. Масалан, уйғонаётганда оғиздан таралаётган сассиқ ҳид ёки унинг ҳожат қилаётгани ва ҳк. Салафи солиҳларнинг бирининг айтишича, ««Агар ошиқ киши доимо севгилисининг чиройи ҳақида ўйлайверса, у умрбод сеҳрланиб қолади». Агар инсон ёқимсиз ҳолатларни кўп эслайдиган бўлса бу албатта уни унутишга ёрдам бериши мумкин. Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) айтади: «Агар бирортангиз бир қизни ёқтириб қолса, бунинг аксини ўйласин”. Яъни, у қиз ҳақидаги ёқимли ўй-фикрларни ҳайдашлик учун у ҳақда ёқимсиз нарсаларини ўйла.

5) Маҳбубни (маҳбубани) йўқотдим, деб тасаввур қилинг.
Тасаввур қилинг, сиз кунига мулоқат қилиб турган йигит (қиз) ўлиб қолди. Ҳа, ўлди! Тамом! У сиз ҳаётни тасаввур қилиб кўринг, шундай бўлса нима қилар эдингиз? Энди қандай яшамоқчисиз?

6) Кўп намоз ўқинг
Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “...Намозни тўкис адо эт, албатта, намоз фоҳиша ва мункар ишлардан қайтарур.”, деб марҳамат қилган (Анкабут сураси, 45 оят).
Кўпроқ намрз ўқинг, фаҳш ва мункар ишдан узоқда бўлиш учун ҳаракат қилинг.

7) Имкони борлар уйлансин.
Агар Аллоҳ таоло имконият берган бўлса ҳаромдан сақланиш учун уйланиш (эрга тегиш) керак. Никоҳ шайтондан ва нафс балосидан келиб чиқиши мумкин бўлган ёмонликларнинг йўлини тўсади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Эй, ёшлар жамоаси, сиздан ким никоҳга қодир бўлса, уйлансин. Албатта, у кўзни тўсувчи ва фаржни сақловчидир...» Яъни, шариат русхат берган нарса тамонига қараб ҳаракат қилинг. Баъзилар: “Бу мен учун қийин, мен уни жуда қаттиқ севаман”, дейди. Ўзингниизни ўзингиз алдашни бас қилинг. Унутишлик ҳусусиятини берган Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин. Сизнинг бу оқилсиз эҳтиросларингиз ҳам унутилади.

8) Савоб ишларни кўпроқ қилинг.
Савоб бўлиши мумкин бўлган ишларни кўпроқ қилинг. Касалларни зиёрат қилинг, жаноза намозларида иштирок этинг. Севганингиз ҳақида орзу қилиб исроф қилган вақтингини Аллоҳ таолодан савоб олиш мумкин бўлган ишларига сарф қилинг. Агар сиз ўз вақтида ибодатларингизни адо этганингизда, барча намозларни мажсидда ўқиганингизда, яқинларингиз, бемор инсонларни зиёрат қилиб турганингизда, етим ва камбағалларга ғамхўрлик қилганингизда, бу сизни кўп гуноҳлардан тийган бўлар эди.

9) Ким сенинг муҳаббатингга муносиб эканини ёдингизда тутинг
Сенинг муҳаббатингга энг биринчи ҳақли зот сенинг Холиқингдир. Кейин эса барча одамларга уларнинг бурчини тушунтириб берган, уларга ушбу гўзал динни етказган охирги пайғамбар ва Аллоҳнинг элчиси соллаллоҳу алайҳи валламдирлар. Сўнгра ота-онанг ва улардан кейин бошқалардир.

Ислом бизга ёш йигит ва ёш қиз ўзаро гўзал муносабатни фақат оила қурибгина амалга ошириши мумкин, деб таълим беради. ОАВларида тарғиб қилинаётган ҳис-ҳаёжон, йиғи-сиғи тўла ҳаёлдаги барча муҳаббат ҳақидаги воқеалар Исломий тарбия ила яшашимиз учун ҳеч қандай фойда келтираётгани йўқ...

Интернет учун Абу Муслим тайёрлади

КЎНГИЛХУШЛИКМИ Ё КЎНГИЛ ҒАШЛИК? ёхуд кўпхотинлилик муаммоларига бир назар

Айрим аёллар учун кундошлик бир бало бўлса, бошқа бири учун ўз бахти учун кураш, оналик ва рафиқалик роҳатини туйиш имконидир. “Кундошлик одатда биринчи хотинга изтироб, алам, ташвиш ва можаролар келтирса, иккинчисига ўз оиласини тиклаш, бахтини топишдаги ягона йўлдир”, деган фикрлар ҳам бор. Одамлар орасида бу муаммо мавжуд экан, унинг ечимини топиш, ҳеч бўлмаганда бу борада фикр юритиш, унинг сабабларини ўрганиш эҳтиёжи ҳам туғилади.

Ҳозир сайтимизда битта меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ