1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer
  • Никоҳ эълони ва унда кўнгилху
  • Никоҳ тўйини қилиш кимнинг зи
  • Эр-хотин орасидаги муштарак ҳ

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Muslima.Uz

Оиладаги келишмовчиликлар ва уларни ҳал этиш йўллари

 

 

 

Соғлом оила келишмовчиликларни ҳал қилишни билади, муаммоларни ҳал эта олади ва оилада ҳамма бўйсуниши лозим бўлган қоидалар мавжуд бўлади. Аслида муаммо келишмовчиликда эмас, муносабатдадир. Чунки тортишув ва келишмовчиликлар бу табиий ҳол бўлиб, жуфтларнинг бунга, албатта, эҳтиёжлари бўлади.
Келишмовчилик чиқмасин деб бутун муаммолар хаспўшланадиган ва ичга ютиладиган бўлса, бир кун келиб йиғилиб колган муаммолар катта можароларга сабаб бўлиши мумкин. Жуфтлар ўртасидаги яқинлик алоқалари таранглашади, яъни севги, ҳурмат ва ишонч туйғулари заифлашади. Тартиб йўқолади.
Ўзаро ҳақоратлашлар, жанжаллар, бақириб-чақириш, уриш, ҳатто калтаклаш оқибатида эр-хотин бирга яшай олмай қолади. Бундай ҳаёт жинсий муносабатларга ҳам ўз таъсирини кўрсатади.
Жинсий бузилиш ва қониқмаслик туфайли жуфтларда пайдо бўладиган таранглашув эса келишмовчиликларнинг янада ортишига сабаб бўлади. Шу тариқа оила боши берк кўчага кириб қолади. Охири йўқ тортишув ва жанжаллар ниҳоят уларни ҳаётдан бездиради. Бироқ тортишувлар турмушни сақлаб қолиш учун амалга оширилаётган бўлса, муаммолар осон ва ижобий ҳал этилиши мумкин.
Сиз, аввало, турмуш ўртоғингиз ва ўзингиздаги ғазаб ва хафагарчилик сабабларини аниқланг. Бу сабабларни аниқлашда “ақлга мослаш” деб номланадиган ҳимоя механизмидан, ёмон ният ва шошилинч хулосалардан ўзингизни узок тутинг.
Бошқа сабаблардан келиб чиққан ғазаб аламини турмуш ўртоғингиздан ол ишга уринманг. Унга сизнинг бу туйғулардан халос бўлишингизда ёрдам беришига фурсат беринг.

Турмуш ўртоғингизнинг сизни ғазаблантирган, хафа қилган, ташвишга солган хатти-ҳаракатларига муносабат билдиришдан олдин бир ўйлаб кўринг. Бунга сизнинг ҳаракатларингиз сабаб бўлган бўлиши мумкинми?

Турмуш ўртоғингизнинг жаҳли чиқишига, ранжишига ва ташвишланишига сабаб бўладиган томонларингиз ҳақида ўйланг. Хатти-ҳаракатларингиз ўртасидаги ўзаро у мумий жиҳатларни кўришга ҳаракат қилинг. Узингизни турмуш ўртоғингизнинг ўрнига қўйиб кўринг.

Тортишув ва тўқнашувларни ижобий якунлаш учун қуйидаги тавсияларга риоя қилиш фойдалидир.

1. Томонлар тортишувларда ҳақиқий эмас, балки ниқобли юздан фойдаланаётган бўлса, уларни яраштириш ва муаммо-ни ҳал этиш иложсиз бўлади, бу худди ўша ниқобнинг ўзини ўзгартиргандекгап. Бу эса ҳакиқатда ҳеч нарса ўзгармаганини, муаммо ечилмаганини билдиради. Шундай экан, ниқобларни ечиб ҳақиқий юзингизни кўрсатинг. Чунки ниқобланиш соғлом алоқани йўққа чиқаради.
2. Ечим осонлашиши учун келишмовчилик нуқтасини тўғри аниқлаш зарур. Бу эса турмуш ўртоғингизнинг нима демоқчи, қилмоқчи эканини тўғри билиш керак деганидир. У ҳолда аввал ният ва мақсадни ўрганинг.
3. Туйғу ва фикрларингизни кўпиртирмасдан ва озайтирмасдан табиий ҳолда ўртага кўйинг. Агар тушмуш ўртоғингиз акс таъсирни кўпиртираётганингизни сезса, бошқа ҳолатларда ҳам ҳаракатларингизни худди шу тарзда қабул қилади. Жаҳл қилиш керак бўлмаган ерларда акс таъсир кўрсатганлар асл ғазабланиш керак бўлган ерларда ё бундан ҳам зўравонлик йўлига мурожаат қиладилар, ё чорасиз қоладилар. Унутмаслик керакки, чегарадан чиққан зўравонлик асл мақсад бўлган ҳикматни йўк қилади. Ўзига ишонган ва ўзини ҳурмат қилган киши, шубҳасиз, турмуш ўртоғига ишонади ва унга ҳурмат кўрсатади.
4. Бир-бирингизнинг хатоларингизни кўп, ижобий хислатларингизни кам кўриш ўрнига, бунинг тескарисини бажа-ринг. Агар бунинг имкони бўлмаса, унда объектив ёндашишга ҳаракат қилинг.
5. Муаммоларга фақатгина ўша пайтдаги ҳолатга кўра ёндашинг, эски гапларни кавламанг. Шундай қилинса, муам-мо осон ҳал бўлади. Жуфтлар муносабатларини ўтмишдаги афсусланишлар, айбловлар ва аразлашлар устига эмас, келажакдаги мақсадлар, умид ва ишонч устига қуришга интилиши зарур.
6. Эр-хотин ўртасида доимо бир томон насиҳат берувчи ва иккинчи томон насиҳат тингловчи бўлмаслиги лозим. Ҳар икки томон ҳам маслаҳат берувчи ва олувчи бўлиши лозим. Агар жуфтлар ўртасида бу каби адолат ўрнатилмай насиҳат берувчи томонни назорат киладиган механизм шаклланмаса, у ўзини хатосиз ва нуқсонсиз кўра бошлайди. Бу эса оилани деспотик оилага айлантиради. Бундай оила шароитида улғайган аъзолар “итоатли киши” бўлиши мумкин, бирок ўз шахсиятига ва дунёқарашига эга инсон бўлмайди.
7. Жанжалкаш ҳам бўлманг. Баҳслашиш инсон табиатига хос бўлган хусусиятдир. Бирок уни ҳар бир инсон назорат килиб, ўрнида ишлата олиши мумкин.
8. Соғлом оила муҳитида тортишувдан мақсад устун ке-лиш ёки босим ўтказишдан иборат бўлмай, балки ҳақиқатни қарор топдириш ва энг маъқул қарорга эришишдир. Шу боисдан босим йўли билан эмас, тушунтириш йўли билан, тўқнашув йўли эмас, келишув йўли билан, тажовуз йўли билан эмас, илиқ муносабат йўли билан бу ишни амалга ошириш талаб этилади. Баҳсда сенинг ғолиб бўлишингдан кўра келишув ғалаба козониши фойдалироқ бўлади. Ким ҳақ экани эмас, нима тўғри экани муҳим бўлса, ана ўшанда муаммолар осон ҳал бўлади.
9. Тортишувда шахсиятга тегманг. Жуфтларнинг энг кат-та хатоси бир-бирининг шахсиятига тегишларидир. Бу кишининг ўзи ўтирган шохни кесиши билан баробар. Жуфтлардан бирининг ўзига ишонмайдиган, шахси озор кўрган бўлиши иккинчисининг фахри эмас, балки йўқотиши бўлади.
10. Тортишувни тўқнашувга айлантирмаслик учун жаҳлингиз босилгандан кейингина ҳаракатланишни бошланг.
11. Ҳукм чиқармасдан ўз фикрларингизни турмуш ўртоғингизга қисқа ва лўнда қилиб етказишга ҳаракат қилинг. Агар овқат ўз вақтида тайёрланмаган бўлса “сен масъулиятсизсан” дейишингиз ҳукм чиқаришдир. Бундай ҳолатда “Хотин, қорним жуда очиб кетди, кеч қолибсизлар” ифодаси етарлидир. Биринчи айтилган гап сизни “хўжайин”га, иккинчи ифода эса “турмуш ўртоқ”қа айлантиради. Шундай экан оилада ким эканингизни ва ким бўлмоқчи эканингизни аниқлаб олишингиз зарур.
12. Бир-бирингизни бошқалар билан қиёсламанг.

"Бахтли оила - бахтли фарзанд" китобидан

 

 

 

Тилингизни бепарда қўйманг!

 

 

 

Бозор яқинидаги бекатда йўловчи кутаётган автобус ҳайдовчиси (аслида йўловчилар бекатда автобус кутиши керак. Бугун аҳоли гавжум ҳудудлар ва бозорлар атрофида жойлашган бекатларда автобуслар йўловчилар билан зичланган бўлишига қарамай бе-е-емалол яна йўловчи кутиб тураверишади!) ўзидан олдинда турган автобус ҳайдовчисини “луғат”идаги энг “чиройли” сўзлар тизмасидан жумлалар тузиб “сийлади”. Йўловчилар орасида аёллар, ўқувчи ва талабалар, кекса ёшли ҳамюртларимиз бор эди. Ҳамма ўзича пичирлаб-шивирлаб ҳайдовчининг бепарда гап-сўзларидан норозилигини билдирди, лекин ҳеч ким ҳайдовчига бу тахлит иши одоб-ахлоқ, муомала ва жамоат жойида ўзини тутиш маданиятига  мутлақо тўғри келмаслиги ҳақида лом-мим деб оғиз очмади. Ҳайдовчи жаноблари эса ўзларини худди улфатлари даврасида ўтиргандек бемалол ҳис қилганча, тилларидан ёғилиб келаётган жаргонлардан ҳузурланиб, сўкинишни тўхтатишни хаёлларига ҳам келтирмайдилар. Эрталабда ишга-ўқишга шошилаётган йўловчиларнинг асаби таранг. Қиз-аёллар ҳайдовчининг беҳаёлигидан  уялиб бошини эгиб олишди. Эркакларнинг энсаси қотган. Чамаси 5-6 дақиқа давом этган кўча жаргонлари “кўргазмаси”дан кейин ҳайдовчи муҳим вазифани бажаргандек автобусни ўрнидан жилдирди...
Бу каби хижолатли ҳолатларга кўпчилигимиз дуч келганмиз. Оғриқли томони шундаки, ўсмир йигитчаларнинг ўзаро мулоқотларига аҳамият берилса, бир-бирига қарата эшитган қулоқ уяладиган,  андишали одам оғзига олишга ор қиладиган ҳақорат сўзларни бемалол ишлатаверади. Катталар эса болаларнинг оғзидан  чиқаётган гап-сўзларга эътибор бериб, уларни койиб, танбеҳ бериш ўрнига айрим ҳолларда ўзлари ҳам  уларга “ибрат” бўлгулик бўляптилар. Биз норозилигимизни нолиш, шикоят қилиш билан билдирамиз. Аммо ҳеч мулоҳаза қилганмизми

Сўконғичлар аслида қаердан чиқяпти?

— Отам ҳеч қачон биз фарздандлари олдида сўкинмасдилар,- дейди Тошкент шаҳри, Ҳамза туманида истиқомат қилувчи юртдошимиз Рустам ака Саййидхўжаев.-  Шунинг учунми оиламизда ҳеч ким, ака-укаларим ҳам, ўзим ҳам сўкиниб гапирмайман. Кўча-куйда, жамоат жойларида сўкиниб гапирадиганларни қаттиқ қоралайман. Бу ўта маданиятсизлик ва тарбиясизлик. Афсуски, ҳозир бундай маданиятсизликдан кўпчилик уялмай қўйди.
Фарзандларингизга шундай тарбия берингки, улар ўз-ўзини назорат килиш, ҳис-туйғу, нохолислик ва номақбул майлларга йўл бермасликка одатлансинлар. Ана шунда сиз уларни келажакдаги уқубатлар ва жамиятни бўлғуси жиноятлардан халос этган бўласиз, -деган эди Бенжамин Франклин.
Шунингдек фарзанд тарбиясида насиҳат, дўқ-пўписа эмас, ибрат ва намуна муҳим омил бўла олади.

Насиҳатнинг энг яхшиси — ИБРАТ

ҳисобланади. Аммо кўча-куйда, жамоат транспортлари, умуман одамлар олдида сўкиниб, тилини, сўзини бепарда қўйиб юрадиган киши қандай қилиб фарзандига сўзлашув маданияти, одоб ва тавозеъдан ваъз ўқиши мумкин?
Ўрнак кўрсатиш ваъз-насиҳатга қараганда ҳар доим кучлироқ таъсир қилади,- деган эди файласуфлардан бири. Болалар ота-оналари ва устозлари, умуман катталарда кўрганларини ўзлаштириш билан тарбияланиб борадилар. 
—    Қўшни эркакнинг дастидан уйда келинларим, қизларим олдида хижолат чекаман,- дейдилар бухоролик мухлисамиз Гавҳархон опа Муродова.- Оддий гапини ҳам “онасини...” деб бошламаса кўнгли жойига тушмайди. Қўшнимизнинг хотини, қизлари ва ҳаттоки келинлари ҳам қайнотанинг сўконғичлигига ўрганиб кетишган. Ўғиллари ҳам кўчада ҳаммага эшиттириб сўкиниб юради, энди қарасам кичкина невараларининг ҳам тили сўкиниш билан  чиқяпти. Уйда бобо, отанинг аҳволи айтганимдек. Ҳатто бувию оналар ҳам унча-мунча шармандали ҳақоратларни писанд қилмай қўйганидан кейин, болалар  яхши тарбия, андишали муомалани қайдан ўргансин?!..
Бу оламда кашфиётлар, ихтиролар кўп. Бироқ, барча кашфиётлар ичида энг гўзали яхши тарбия олган инсондир. Жамоат жойларида тилию сўзини бепарда қўйиб юборган кишиларни кўриб инсоний фазилатлардан йироқ, оғзидан чиқаётган сўзлар маъносини тафаккур қилолмайдиганларга ачиниб кетади, киши. Барча фазилатлар сингари ўзни тута билиш ҳам машқ орқали ривожланади. Кимки катта ёшга етганда ўз эҳтиросларини бошқаришни хоҳлар экан, бунга у ёшлигидан ўрганмоғи лозим. Ўзини тута билмаган одам эса, гап-сўзини, муомаласини идора этолмайди.

Сўкиниш маданият белгиси...ми?

Айрим замондошларимиз қарашича сўкиниш, ҳақоратли сўзларни ишлатиб гаплашиш маданият белгиси эмиш. Бунисига энди чидаб бўлмайди. Инсонлар орасидаги ўзаро мулоқот кўринишидан оддий туюлгани билан аслида кишидан  жуда кучли маърифат, маънавият ва албатта одоб-андишани  талаб қилади. Бу хусусиятлар киши фитратида у жуда ёшлигиданоқ ундирилган бўлиши шарт. Инсон табиатига болаликда сингдирилган фазилатларгина мустаҳкам ва ишончли бўлади.
— Ҳозир тили бепаровузлар жуда кўпайиб  кетган,- дейдилар яна бир онахон мухлисамиз.- Бозорчилар, ҳайдовчию аравакашларни қўя туринг, болалар учун тайёр кўргазма қурол, ибрат бўлиши керак бўлган ўқитувчиларнинг гап-сўзлари, кўча жаргонларини қўшиб-чатиб гапиришини кўриб-эшитиб юрагингиз зирқиррайди. Таълим-тарбия кишиларидан чиқаётгани шу бўлса, бошқалардан ўпкалашга на ҳожат!?..
Онахоннинг куйинганларича бор. Ҳақиқий таълим одамни одамийликка тайёрлашдир. Муҳтарам устозларимиз, ўқитувчилар ўқувчи шогирдларини одамийлик илмига тайёрлаш йўлида уларга нечоғли ибрат бўляптилар? Таассуфки бу саволга ҳамиша ҳам ижобий жавоб бера олмаймиз.
—    Ўғлим эрталаб мактабга бормайман, деб харахаша қилади,- дейди Сурхондарёдан таҳририятга қўнғироқ қилган муштарийимиз Гулноз Неъматова.- Боламнинг айтишича ўқитувчиси қовоғини ўйиб, сўкар экан, “мол”, “эшак”  ва яна аллақандай ҳайвонларга ўқувчиларни ўхшатиб ҳақорат қилар экан. Ўқитувчи боланинг шахсиятига тегишга, уни уриб-сўкишга ҳақли эмас-ку. Наҳотки олий маълумотли ўқитувчиларнинг  муомала маданияти шунчалик заиф бўлса?..
Ҳилм- хушмуомалалик, мулойим сўз ва тавозеъ инсонни ташқи олам билан боғлайдиган, маънавий қиёфасини кўрсатади.                       
Диншунос-мутахассис Баҳодир Муҳаммадиев айни мавзуда  дейдики:
—    Ислом таълимотида кишиларнинг ўзаро сўкиниб, қўпол муносабатда бўлишлари қаттиқ қораланади. Ҳақиқий мўмин – мусулмон киши диндош биродарига тили билан ҳам, қўли билан озор етказмайди. Расулуллоҳ (с а в) шундай марҳамат қиладилар: «Қиёмат кунида Аллоҳ наздида энг ёмон даражали кимса – беодоблиги-уятсизлигидан сақланиш мақсадида одамлар тарк қилган ёки одамлар ўз ҳолига ташлаб қўйган кишидир» (Муттафақун алайҳ). 
Термизийдан ривоят этилган яна бир ҳадисда «Мусулмонга мусулмоннинг номуси, моли ва қони ҳаромдир. Тақво шудир. Мусулмон биродарини ҳақорат қилиши кишининг ёмонлигига етарли далилдир», дея марҳамат қилинади. Демак, ҳадисда  келтирилган асосга кўра, мусулмон кишининг мусулмон биродари номуси, шаънига тегиб ҳақорат қилиши, унинг розилигисиз молига кўз олайтириш, ҳаётига дахл қилиш қатъиян маън қилинган. Кишининг оиласида яхши тарбия кўрмагани унинг инсонлар билан қўпол ва одобсизлик билан муносабатда бўлишида яққол сезилади. Инсонларни сўкиш, ҳақорат қилиш нафақат хулқнинг яхши эмаслигига далолат, балки гуноҳ ҳамдир. Абдуллоҳ ибн Масъуд розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинишича  Расулуллоҳ (с а в) шундай деб марҳамат қилганлар: «Мусулмонни сўкиш фосиқлик, ўлдириш эса куфрдир» (Муттафақун алайҳ).
Сўкиш билан чорак нарсага эришилса, яхши гап ва хушмуомалалик билан бутун бошли мақсадга эришилади. Бу ҳақиқат ўз исботини  аллақачон топган. Ёки сизда бошқача  фикр борми?

Умида АЗИЗ

 

 

 

Кошонанинг “қашшоқ”лари

 

 

 

... Маҳалла идорасини бошига кўтариб шанғиллаётган аёлни тинчитиш осон бўлмади. Раисдан тортиб, маслаҳатчигача аёлга илтижоланиб нималарнидир уқтиришга уринишди. Ҳартугул аёлга инсоф кирдими ё бисотидаги қарғишу ҳақоратлар тугаб қолдими тинчиб уйига кетди. Маҳалла идорасига турли юмушлар билан келганлар бир-бирига саволчан қараб-қараб қўярдилар. Маҳалла идораси ходимларнининг ўзаро гап-сўзларидан ҳалиги сўнгги урфдаги кийимларни кийиб,  қимматбаҳо тақинчоқларга бурканган аёлнинг болалар учун бериладиган нафақа пулини сўраб жанжал қилгани аён бўлди.
Бу жанжалкаш хонимни маҳалладагилар жуда яхши билади. Эри хорижга қатнайдиган машҳур тижоратчилардан. Шаҳарнинг уч-тўрт бурчагида дўконлари, қаҳвахона-ресторанлари бор. Лекин ҳеч уялмай кам таъминланган оила болаларига берилиши керак бўлган нафақа пулига кўз тикиб туришади.

* * *

...Маҳалла оқсоқоли эҳтиёжманд оилалар учун бериладиган ёрдам пули оладиган оилалар рўйхатини тузаётган котибага Маъсудахоннинг ҳам исм-насабини қўшиб қўйишни айтди. Пул тарқатиладиган куни Маъсудахонга хабар беришганди, аёл аввалига ажабланди. Кейин худди бу унга оғир ботгандек малолланиб вакилларга:
—    Биз муҳтож эмасмиз, Худога шукр, бошимизда бошпанамиз бор, ризқимизни бериб турибди.  Кимгадир кўп, кимгадир камроқ.. Бу ишингиз билан мени ўкситдингиз. Турмуш ўртоғим  вафот этган дегани бу менинг муҳтожман деганим эмас. Бошқа бундай қилманглар, илтимос, болаларимнинг кўнгли ўксимасин...

* * *

Кўча бошидаги ҳашамдор, қўшқаватли ҳовли. Гарчанд икки қаватли қилиб қурилган бўлсада, ҳайбати ва дабдабаси уч-тўрт қаватли давлат ташкилоти биносини эслатади. Дастлаб ҳовлига кўзи тушган одам бегумон шундай мулоҳазага боради. Аммо бу қўшқават иморат ҳеч қандай ташкилот ё идора эмас, оддий ишбилармон (савдогар)нинг “оддийгина” уй-жойи! Ҳовлининг икки қабатида нураб ётган, таъмирталаб  кичкина-кичкина иккита ҳовлича мунғайиб турибди. Бу ҳовлиларда камида ўн-ўн беш жон бемалол яшашади. Ҳашаматли ҳовлида эса ота-она, ўғли, келини ва икки неваарси яшайди. Ҳовлидаги хоналар сони ошхона, ҳаммом, ётоқхона ва ҳожатхона (албатта уларнинг ҳар бири ёзги ва қишкиларга бўлинади!)дан ташқари йигирмадан ортиқ. Олти киши учун эса, борингки ҳар бирига биттадан хона ажратилганда ҳам олтита хона ва майли келинг, сазангиз ўлмасин, иккита меҳмонхона ажратилса саккизта хона ишлатирлар экан. Йигирмата хонанинг саккизтасидан фойдаланилса, демак ўн иккитаси “запас”да туради. Шу ўринда бир савол туғилади: “запас” хоналардан қачон фойдаланиларкан?..

Дабдабали уй “васваса”си

йўлдан оздирган одамларни кулгига олган раҳматли сўз устаси Ҳожибой Тожибоевнинг латифаси эсга тушади шундай ҳовли-уйларни кўрганда. “Бир-биридан ўзиш учун баланд уйлар қурган одамлар, том устига қўшнисиникидан баландроқ кўриниши учун байроқ ҳам ўрнатиб қўйибди” деган эди кулги устаси аччиқ киноя билан. Замонамизга келиб ўша байроқ ўрнини “параболка”лар бемалол эгаллади! Нима ҳам дердик, аввало Аллоҳ зиёда қилсин. Аммо, эҳтиёжидан ортиқча хоналарни қуриб қўйиб, камига уларни гиламу мебеллар билан ясатиб қўйиш ҳам исрофгарчилик эмасми? Ўша хоналарга  кирса беш- олти ойда бир кирилса керак, унга ҳам тозалаш, ювиб-артиш учун. Қолаверса, айримлар қурби етганини важ қилиб, уч-тўрт хўжаликка мўлжалланган ерда бассейн, теннис корти ва яна отига тил келишмайдиган аллақанча нарсаларни қўшиб уй қуради. (Яқин кунларда одамлар ҳовлиси ичида футбол майдонини ҳам қурса ажабланмайман!) Шундоқ ёнгинасида ё маҳаласида 4-5 сотих ҳовлида уч хонадон — ота-она, оилали, бола-чақали ўғиллар яшайди. Тўғри, ҳар кимнинг ўз ҳаёти, ўз тақдири ва Аллоҳ томонидан тақдир қилинган ризқ-насибаси бўлади. Лекин, ўша ҳашамдор ҳовли-жой эгаларининг давлат, халқ, маҳалладошлари олдида ўзига хос мажбуриятлари бўладику. Давлат ҳам Яратган томонидан бандасига юборилдган синов. Аллоҳ таоло бандаларини ўзи истаган нарса билан синайди. Мол-давлат ҳам шулар жумласидан. Дабдабали уй эгалари шу фикр атрофида ҳеч мулоҳаза қилганмикинлар?..
—    Ундайларнинг яна бир “ҳунар”и бор,- дейди Назокатхон Абдусаматова исмли юртдошимиз.- Коммунал тўловлар — табиий газ, электр энергияси, уй-жой, ер-мулк солиғи, иссиқ ва совуқ сувдан миллион-миллион қарзлари бўла туриб бемалол юраверишади. Қарз ҳар қандай ҳолатда ҳам қарз! Бандаси учун қарздорликдан ортиқ маҳкумлик бўлмаса, керак. Сиз айтаётган қўшқават иморатларнинг “султон”ию “малика”си буни англаб етиши учун яна анча йиллар керак...
—    Оламга овоза қилиб тўй қилади (савобмиш),- дейди яна бир муштарийимиз.- Масжидга жар солиб эҳсон қилади (савобмиш). Эй инсон, қарзингни ўз вақтида узмасанг эҳсонинг ўтмайди, деб кўринг-чи, нима дер экан!?. Ўша коммунал тўловлар Меҳрибонлик уйлари, пенсионерларга, ойлик маош ва ҳоказоларга берилишини ҳам билишади. Лекин барибир давлат, эл-юрт, умуман табиий бойликлар учун тўланадиган тўловларга келганда пайсалга солишади. Унинг ўрнига ўтган йили қурилиб таъмирдан чиқарилган уйига уста ёллаб, бошқатдан таъмирлайди. “Ака, бу уйингиз таъмирга муҳтож эмаску, ҳали кечагидек бўёқларининг ҳиди анқияпти” десангиз, “Бунақанги услубдаги таъмир урфдан қолди. ҳозир манавинақаси модада” дейишади бурнини жийириб. Ундайларга Худонинг ўзи  инсоф бермаса, бекор...
Қўқонлик мухлисимизнинг оғриқли фикрлари кўпчиликнинг кўнглидаги айни гаплар бўлса ажаб эмас:
—    Кошонапарастларнинг айримлари эса, на Худодан, на банданинг ҳақидан қўрқишади! Мардикор, уста ёллаб дабдабали, икки ёки уч-тўрт қаватли, ҳаммом-сауна, ошхона, ҳожатхона, теннис корти, бассейнли ҳовли қуришадию уни қурган уста ёки мардикорнинг ҳақини бермайди. Ё бўлмасам умид билан остонасида ишлаганни хордан баттар хор қилиб келишилган маблағдан арзимаган қисмини беради. Тер тўкиб ишлаган бечора шундан ҳам қуруқ қолмаслиги учун тилини тишлаб кетаверади. Энди ўзингиз бир ўйланг, шундай жирканч йўл билан бунёд этилган, қанчадан қанча кўнгилларнинг ўксишига сабаб бўлган уйда яйраб-яшнаб оёқ чўзиб, роҳатланиб яшаш мумкинми?!..
Бобил  минораси ҳақида бир ривоят ўқигандим. Эмишки, қачонлардир инсонлар бир тилда сўзлашган экан. Бир куни ҳамма одамлар тўпланиб “келинглар қудратимизни оламга кўрсатиш учун бир баланд иншоот қурамиз” деб кибру куфрга кетишибди. Ва ўша Бобил минорасини қура бошлашибди. Хуллас, минора битай, деганда Парвардигорнинг қаҳри келиб уларни бир- бирини тушунмайдиган тилларда сўзлашадиган қилиб қўйган экан.  Бу ривоят замирида нечоғли ҳақиқат бор-йўқлиги бизга қоронғу. Бироқ ҳикоят мағзидаги ҳикмат  кишини ўйга толдиради, мулоҳазага чорлайди. Бугун бир-биримиздан ўзиш учун, кимларгадир ким эканимизни кўрсатиб қўйиш учун баланд-баланд, қўшқаватли ҳовли-жойлар, сон-саноғида адашиб кетиладиган хоналар қуриш билан ўзимизга  ҳаддан ортиқ бино қўймаяпмизмикан?  Бу – кибру ҳаво, манманликка мансублиги шубҳасиз. Такаббурлик ва манманлик эса Аллоҳга хуш келмайди. Биз тилимизда Аллоҳни кўп эслаб, амалда унга ёқмайдиган ишларни бажаришдан қачон тийилишни ўрганамиз?..
— Нуҳ алайҳисалом 960 йилдан зиёд умр кўриб, ётганда оёғи ташқарида қоладиган чайла қурган эканлар, -дейди андижонлик муштарийимиз Қодиржон Мамараимов.-  Ўлимлари олдидан “умр шундай тез ўтишини билганимда овора бўлиб капа тикмас эдим” деб атанг қилган эканлар. Шундай буюклар олдида биз ким бўлибмиз? Аммо ҳозирга келиб гап-сўзимиз, феъл-атворимиз қолиб ҳатто уй-жойимиз билан ҳам кибрланадиган бўлдик.  Менимча, бу иллатларнинг таг замирида маънавий танглик, маънавий қашшоқлик ётади...
Мусулмон эканимизни таъкидлаб чарчамаймиз. Бироқ, амалларимизда мусулмончилик қоидаларига ҳар доим ҳам бўйсунавермаймиз. Муслмончиликда беш метрдан баланд уй макруҳ деб фатво берилган. Уй қураётган биродарларимиз ҳеч замонда мусулмончилик илмидан, ислом таълимотидан тўлиқ бохабар уламолардан тиклаётган иморатларининг бўйи, эни, меҳробию пойгаки борасида маслаҳатлашадиларми? Афсуски, бу  ва бу каби саволларга ҳамиша ҳам ижобий жавоб беролмаймиз...
Бу бўстон саҳнида гул кўп, чаман кўп.
Бўлар мағлуб, ким бўлса ҳаваскеш,
Бу ишта тенгдурур султону дарвеш. — Яъниким, Хоҳ шоҳ, хоҳ гадо бўлсин, ҳавасга берилган киши ҳалокатга учрайди: бу йўлда барча тенгдир, дейдилар ҳазрат Навоий. Дунёнинг яхши нарсалари, жилвакор давлати, бойлиги — гулу чамани бисёр. Унга эришиш мобайнида яна кўпроқ қўлга киритиш учун тиришиш, ўзини қийнаш, ўзига ва атрофидагиларга зулм қилишдир.
Бу биз ва биз билан фикр алмашган муштарийларнинг мулоҳазалари эди. Сизда қандай мулоҳаза бор, эй муккаррам, Албатта бу хусусда биз билан ўртоқлашасиз, деган умидда интиҳо нуқтасини қўямиз.

Умида АЗИЗ

 

 

 

Бу кўчадан юрманг, аёллар!

 

 

 

Ҳар қандай жамият, дин, замон ҳамда макон бегона эркак ва аёлнинг ўзаро, кишилардан пинҳона-хуфёна алоқаларига қаттиқ қаршилик қилади ва бундай жирканч муносабатни аёвсиз қоралайди. Бундайин нопокликни жамики динлар, халқлар, тузумлар, фалсафаларда ор-номуссизлик, уят, ифлослик ва разолат ҳисобланган. Чунки инсоннинг соф қалби ўз-ўзидан бу қабиҳ ишни табиатан қоралайди, ёқтирмайди.
Инсон Яратганнинг хушбичим, хушрўй, онгли махлуқоти. Бошқа махлуқлардан фарқли равишда инсонга тафаккур, мулоҳаза юритиш, мушоҳада қилиш имконияти берилган. Инсон ана шу ўзига берилган тафаккур доирасида ҳар бир ишини таҳлил қилиб бориш билан ҲАЗРАТИ ИНСОНга айланиб бораверади. Аксинча бўлса эса...
Таҳририятга қандайдир аёл қўнғироқ қилди. Салом-аликдан кейин ўзини таништиришни истамай пайдар- пай гап бошлади:
—    Нега фақат газетангизда фоҳишаларни ёмонлаб ёзасизлар? Фоҳиша одам эмасми? Сизларга фоҳишаларнинг шахсиятига тегиш ҳуқуқи берилганми? Фоҳиша деганни шунчалик ёмон одамми? Ўша фоҳишани ҳам ҳаёт мажбурлаган шу йўлга киришга, буни ўйлайсизларми?! Мен бир қизни биламан, бечора кечалари фоҳишалик қилади. Қайтгач йиғлайди, ўкинади. Хўш нима қилсин, эридан ажрашган, боласи билан ижарада яшайди. Нимадир қилиб тирикчилигини қилиши керакку!..
Аёлнинг дийдиёлари тугамай гўшакни ўрнига  илдим. Бошимга кучли оғриқ кирди. Тўғриси, телефон алоқаси орқали бўлиб ўтган бу ёқимсиз суҳбат ва очиқ, шармисорона иқрорни ўз қулоқларим билан эшитганимга ишонгим келмаётганди. Аммо, таассуфки, аёлнинг тийиқсиз гапларини эшитаёганимда  ақл-ҳушим ўзимда эди!.. Телефон аппаратига бир муддат ихтиёрсиз-мадорсиз тикилиб қолдим. Бу нимаси энди? Яширин равишда ҳайвоний нафсига эрк бериб, ўзини оёқ ости, қадр-қийматсиз қилиб юрганлар, энди қилмишларини очиқчасига тан олиб, буниси ҳам етмагандек, йўқчилик, етишмовчилик билан изоҳлашга тушибдиларми? Наҳот, зино, 
Фаҳш фахрга айланган бўлса!?
Таҳририятга қўнғироқ қилиб, фоҳишаларни танқид қилмаслигимизни, уларни ҳам тўғри тушунишимизни талаб қилган аёлнинг айтганларини жамоадошларимизга гапириб бердим.
—    Унақалар тобора кўпайиб боряпти, уяту ориятни тамоман юз-кўзидан  сидириб ташлаганча, ўзларининг қилмишларини қаҳрамонлик деб билишади- дейди ҳамкасбимиз.- Шундайлардан бирини биламан. Дугонасининг бегона эркак билан муносабатларини ҳавас билан гапириб беради. Яна  “Писмадончихон унақа енгилтак, бузуқ аёл эмас, шунчаки эрида кўнгли йўқ. Эрини севмагани учун фалончи акаси билан кўнглини деб (!) гаплашиб юрибди” дейди ўша дугонасининг қилмишларига ҳавас қилгандек. Икки оилали одам турмуш ўртоғидан яширинча учрашиб юрар экану, бу қилғиликларилари фоҳиша иш, бузуқлик эмасмиш. Эси жойида одам зинокорнинг разил ишларини оқлайдими?..
Инсоният зинони разолатнинг каттаси деб ҳисоблайди. Бу фикрга инсонийлик доирасидан чиққан, ҳавои нафсини ақлидан устун қўядиганларгина қарши чиқади. Жумладан зинокорларнинг қилмишларини оқлайдиганлар ва ундайларнинг ҳавойи-ҳайвоний ҳирсга асирлигини тирикчиликка йўйиб оқлайдиганлар ҳам одамийлик фазилаталаридан айро кимсалардир! Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: «Албатта, мўминлар ичида фоҳиша ишлар тарқалишини яхши кўрадиганларга бу дунё-ю охиратда аламли азоблар бордир...» (“Нур” сураси 19- оят)
Зинокорлар одатда яширин тарзда ҳаракат қиладилар, жамоатчилик нафратидан қўрқиб юрадилар. Қилаётган ишларининг нафратга лойиқ эканини жуда яхши билишади. Бу қилмишлари ҳеч қанақасига оқланмаслигини ҳам. Аммо хавотир ва алам исканжасида ўртанаётган юрагини “эримда кўнглим йўқ”, “йўқчилик шу йўлга киришимга мажбур қилди” ва шунга ўхшаган аксида исбот кўринмайдиган дийдиёлар билан овутишга уринишади. Фоҳиша ишлар, зинокорликни тирикчилигини ўтказиш учун
“Меҳнат”     манбаига  айлантирганлар
ҳаром билан ҳеч қачон ризқи кўпаймаслигини тафаккур қилиб кўришмасмикан? Зино ҳеч қачон бирор кишига ризқ берилишига сабаб бўлмаган, бўлмайди ҳам! Аксинча, зино- фақирлик келтирувчи иллатдир! Шу оддий ҳақиқатни англаш учун инсон даҳо бўлиши шарт эмаску. Ҳаром-ҳариш ишлар, фоҳишалик, зинокорлик ризқнинг кесилишиши ва файз-бараканинг кўтарилишига сабаб бўлади. Шундай экан, эҳтиёжмандлик ва моддий етишмовчиликдан халос бўлиш мақсади ҳеч қачон фоҳиша ишларнинг изоҳи ва ниқоби бўлолмайди! Ризқ ҳалол меҳнат ва пешона тери эвазига бандасига етказилади. Зино ишларнинг эса турган битгани фалокат ва зарар. Бегона эркак билан нафсоний истакларига эрк берган аёл (агар  ундайларни аёл деб аташ тўғри бўлса) бир оиланинг ризқига, маблағига тажовузкорона чанг солган қароқчига ўхшайди гўё. Мулоҳаза қилганда фоҳишанинг бир пайтнинг ўзида бир нечта гуноҳларга қўл ураётганига амин бўлинади. Ундайларнику Худо уриб қўйган, маънавий қашшоқлиги ва ўз қадр-қийматини топташини тирикчилик деган тирриқу бетийиқ оқлов билан ниқоблашга уринишади. Эс-ҳуши жойида, уйида покиза аёли, чиройли оиласи бўлган эркакларга нима бўлган!? Наҳотки улар минг бир машаққат билан топган маблағини аллақандай ҳаром –ҳаришга сарфлаб юборишга  кўзлари қийса?!
—    Шаҳримизнинг айрим хилват кўчаларида ҳалигидақа бетайинларнинг “иш жойи” борлигини, бемалол худди бозордек савдолашиб, келишиб “иш”лашларини эшитган эдиму, сира ишонмасдим,- дейди ўзини  Тошкент шаҳридан деб таништирган, ўқитувчи муштарийимиз.- Бир куни шундай наҳс жойдан билмай қолиб ўтибман. Икки эркакнинг уч тўртта аёл билан уялмай савдолашаётганини эшитиб аъзойи баданим титроққа тушди. Эркакларга  разм солсам бип-бинойидек одамларга ўхшайди. Ҳалиги тавияларга эса кишининг  қарагиси ҳам келмайди, шунақанги турқи совуқ, башараси бефайзки, юзига нафрат билан тупуриб юборишимга оз қолди. Ўша эркакларнинг уйида гулдай покиза хотини, болалари бордир. Фоҳиша ишларни  қилиш эркагу аёл учун ҳам бирдай гуноҳ. Наҳотки, муҳтарам эркакларимиз қилмишларининг касри фарзандига уришидан чўчимаса?! Қолаверса, мутассадди кишиларнинг кўзлари қаёқда экан, дейман ўша лаънат урган кўчадан ўтиб кетаётиб. Одамлар оғзидаги гап-сўзлар уларнинг қулоғига етмасмикан? Шу кўчадан ёш болалар, ҳали дунёқараши шаклланиб улгурмаган ўсмирлар, талабалар ўтиб-қайтяпти. Бу шармисорлик ёш гўдакларимиз, фарзандларимиз тарбиясига салбий таъсир кўрсатиши,  уларни чалғитиши, пировардида жамиятда зинокорлик иллатининг кўпайишига сабаб бўлиши мумкин эканлигини биров мулоҳаза қилармикан? Ёки улар ҳам ўша Худо урган жойлардан мийиғида кулиб ўтиб кетаверадими? Кулаётганимизда ўзимиздан уялмаймизми, биз кимнинг устидан куляпмиз? Хилват жойларда танасини савдолашаётганларнинг аксарияти ўзбек миллатига мансуб аёллар. Демак бу дард, бу иллат ўзбекнинг этагига ёпишган доғ. Ўз устимиздан ўзимиз кулар эканмизда...

Зино- дарди бедаво
Зино нафақат баракани кўтариб, кишини инсоний фазилатлардан узоқлаштиради, балки бу тахлит разилликлар туфайли кишининг саломатлигига ҳам путур етиши бор гап. “Қайси бир жамиятда зино тарқалса, ўша жамиятни Аллоҳ таоло ота-боболари эшитмаган ва кўрмаган турли касалликларга мубтало қилади”, деб марҳамат қилганлар Пайғамбар (сав) ҳадисларида. Фоҳиша ишларни қилиб юрадиган кимсалар турли хил юқумли, лаънатланган хасталикларга дучор бўладилар. Аксарият бузуқлик ортидан юқадиган хасталикларнинг даъвоси йўқ. Катталаримизнинг “ота-боболаримиз номини эшитмаган касалликлар чиқиб кетибди. Ҳозир одамлар оғриётган касалликларнинг номига тил келишмайди” деган гапларига баъзан эътибор берамиз, баъзида эса йўқ. Булар мана шу гуноҳ ишларнинг тарқалишидан, одамлар шу нарсаларга мойил бўлиб колганлигининг оқибатидан эмасмикан?..
Фарзандининг душмани
Дунё деворига нима отсанг, кун келиб ўша отганинг ўзингга қайтади, деган эди файласуфлардан бири. Яна бир донишманд эса ҳар ким экканини ўради, деган фикрни илгари сурган. Оддийгина қилиб айтганда эса ҳар қандай ишнинг ажру мукофоти бўлиши муқаррар. Дунёю охиратда яхши амалларимиз ҳам, ёмон ишларимиз ҳам жавобсиз қолмайди. Жумладан зинокорлик, фоҳиша ишларнинг ҳам азоби, жавобу-жазоси бор.
—    Бадавлат қўшнимизнинг ёшгина келини ким биландир дон олишиб юрар экан,- дейди самарқандлик ҳамкасб синглимиз.- Ёз кунларининг бирида машинасига икки яшар боласини олиб шаҳарнинг қайсидир бурчагидаги дала ҳовлисига жазмани билан учрашгани кетибди. Жувон болачани машинага қўйиб, ойналарни маҳкамлаб, эшикларни қулфлаб ўйнаши билан дала ҳовлига  кириб кетибди. Шарманда, боланинг уволига қолгур  уерда уч соат қолганми,  тўрт соат қолганми, хуллас қайтиб чиқса, болача машинада ўлиб  ётганмиш... Бу гаплар ҳамма жойда овоза бўлиб кетди, лекин ўша қўшнимиз келинини ҳайдаб  солмади. Негалигини ҳеч ким билмайди. Айрим эркакларнинг даюслигини кўриб нафратланиб кетади киши...
Гуноҳининг касри болаларига, рўзғорига уришини мулоҳаза қилмай, кўнгил (ҳозир кўпчилик шу кўнгил деган баҳона оқлови ортида гуноҳдан ўзини тиймаяпти. Нима эмиш, инсон кўнглига ёққан инсони билан бирга умр кечирмаса ўзига ўзи зулм қилган бўлармиш. Майли шундай ҳам дейлик, ўша кўнгилларига турмуш қуришдан олдин қулоқ солиб, кўнгиллари тортмаган одам билан оила қурмасинлар эди. Турмуш қуриб, уч-тўртта фарзандлик бўлиб, ўн-ўн беш йил яшагандан кейин кўнгиллари эсига тушар экан-да!?..) деб ўзини ҳам, яқинларини ҳам барбоду хароб қилаётганлар фарзандининг аёвсиз душманидир!
Ҳар кимнинг ўзига инсоф берсин
Ислом таълимотларига кўра, ҳатто эр-хотинга ҳам ўз ораларида бўлиб ўтган ишларни ўзгалар ҳузурида гапиришга рухсат йўқ.  Ҳозир эса тўртта одам тўпланса, гап фоҳиша ишлар ҳақида кетиши сир эмас. Айниқса, айрим тийиқсизларнинг уялиш, ор қилиш ўрнига ўз “саргузашт”ларига ёлғонларни қўшиб мақтанишлари одат тусига кирди. Боз устига, кейинги пайтда нашрдан чиқаётган айрим бадиий асарлар, кино-фильмлар, клиплар, айрим телеканаллар орқали намойиш этилаётган хорижий сериаллар ва ҳаттоки аксарият хусусий нашрлар ҳам бу ишга ўзининг салмоқли «ҳисса»сини қўшишдан чарчамаяпти. Айниқса, хорижий телеканаллар орқали эфирга узатилаётган беҳаё фильм ва клиплар, қўл телефони орқали тарқалаётган шармандаликлар дард устига чипқон бўляпти. Аллақаёқлардан беҳаё тасвирларга тўла  фильмларни дискларга  ёзиб олиб, мўмай даромаб илинжида кўча-куйда диск савдоси билан шуғуланаётган кимсаларга ҳам Худонинг ўзи инсоф берсин!..
Фоҳиша ишлар, зинокорлик юқорида айтганимиздек ҳеч қайси жамият ва динда ҳам оқланмайди. Инсоният ўз қадр -қиймати ва шаънини топтайдиган бу тахлит ишлардан қаттиқ нафратланади. Ҳатто шу нопок қилғиликлар билан шуғулланиб юрадиган кимсаларнинг ўзлари ҳам қилмишларининг ҳақ йўлда эмаслигини жуда яхши билади. Аммо бу нарсаларни фақат билишнинг ўзи  кифоя қилмайди. Инсон ҲАЗРАТИ ИНСОНлигини унутмаса, диёнат ва  виждонидан айро тушмаса, ҳалол ва ҳаромни фарқлай олса жамиятда зинога ўхшаган қора иллатлар камаярмиди.

Умида АЗИЗ

 

 

 

“Қайноналикни қайнонамдан ўрганганман...”

“Оила мустаҳкамлигининг тўқсон фоизи қайнонага боғлиқ. Биз катталар, қайноналар мева берган дарахтмиз. Келин эса бамисоли кўчат. Биз улардан кўра тажрибалимиз. Шундай экан, келинга ўз фарзандимиздек қараб уни катта ҳаётга тайёрлаш бизнинг вазифамиз” деган фикрни илгари сурадилар  суҳбатдошимиз Мавлуда ҳожи ая Ҳамроқулова.  Сўз устаси, актёр Искандар ва хонанда Самандар Ҳамроқуловларнинг волидаи муҳтарамалари, Манзурахон ва Дилнозахонларнинг меҳрибон, оқила қайноналари, Оғабекжон ва Муҳаммад Аминжонларнинг севимли бувижониси, фахрий ўқитувчи Мавлуда ҳожи ая Ҳамроқулова билан суҳбатлашиш учун уларнинг хонадонларига йўл олдик. Шинамгина хонадонда бизни Мавлуда ая илиқ кутиб олдилар. Ҳожи ая билан бир пиёла чой устида  қизғин суҳбат қурдик.

Замонавий ўзбек қайнонаси

—    Аяжон, замонавий ўзбек қайнонаси сизнинг назарингизда қандай бўлиши керак?
—    Мен узоқ йиллар мактабда она тили ва адабиёти фанидан болаларга билим бериб келдим, қизим. Ўқитувчи ҳамиша замон билан ҳамнафас юриши керак, у ён-атрофида бўлаётган воқеалардан имкони борича ўз вақтида хабардор бўлиши шарт, деб ҳисоблаганим учун, соҳамга оид адабиётлардан ташқари,  турли даврий нашрларни, оммавий ахборот воситаларини мунтазам кузатиб борардим. Пенсияга чиққанимдан кейин ҳам бу одатимни канда қилмаганман. Болаларими эл хизматида, ижод билан банд бўлишади. Ҳар доим ҳам нашрларни кузатишга, телевизор кўриб, радио эшитишга вақт тополмайди. Нонушта маҳалими, кечки овқат пайтидами бирга ўтириб қолсак, қайси газетада қандай мақола ёзилгани, юртимиз ва дунёда қандай янгиликлар рўй бераётгани ҳақида болаларимга гапириб бераман. Ўғилларимга келинларни концерт, кино ва театр томошаларига тез-тез юбориб туришларини айтаман. Ўзим билан бирга яшайдиган кичик келиним Дилнозахонни тез-тез шунақанги кўнгил очар тадбирларга жўнатиб тураман. Одам ўзини қобиғига ўзи ўралашиб қолмаслиги керак. Қайнона дегани уззукун уйда ўтирволиб, келинга буйруқ берадиган уй аёли эмас, жамиятдан бохабар, ҳар соҳада ўз фикрини, муносабатини билдира оладиган бўлиши шарт. Менимча замонавий қайнона шундай хислатларга эга бўлиши керак.

Онасини кўриб, қизини ол

—    Келин танлашда кўпроқ нималарга аҳамият бериш керак, деб ўйлайсиз?
—    Келин танлашда қизнинг онасига кўп аҳамият бериш керак. Онасининг рўзғор тутими, феъл-атвори, эри ва эрининг яқинлари билан муомала- муносабати қандайлигини кузатиш шарт. Қолаверса, мен ўғилларимга “Учрашганларингизда қиз бола кўзингизга тик қарамай, саволларингизга ерга қараганча “ҳа”, “йўқ” деб жавоб берса, овозини баландлатмаса, ана ундан яхши рафиқа чиқади” деганман. Искандар ўғлим келинимнин ўзи хоҳлаб, яхши кўриб уйланган. Албатта болам яхши кўргани билан ўзим текширганман, синаганман, Худога шукр, келиним кўнглимдагидек. Самандарнинг аёли- Дилнозахон келинимни эса ўзим танлаганман. Шукр, танловимдан ўғлим ҳам хурсанд. Илоҳим  ҳар иккалаларининг бахти бардавом бўлсин.

Кумушбибилар қани?

—    Ҳожи ая, назаримда ҳозир қизлар анча қадрсиз бўлгандек...  Беқадр қизлар эртага иззатсиз келин бўлмайдими?
—    Гапингизда жон бор. Қизлар беқадр бўлиб кетяпти. Аммо уларни ким беқадр қиляпти, албатта ўзлари. Бир куни бозордан чииқб “Чорсу” метро бекатига тушдим. Бекатда йўловчилар гавжум. Бир пайт кўзим бир-бирига қапишиб-ёпишиб турган йигит-қизга тушди. Шармисорлар тап тортмай ўпишишяпти экан. Қизга разм солсам 19- 20 ёшлар чамасида кўринади. Ўзбек қизи! Бир пайт метро келди. Ҳалиги “ошиқ-маъшуқлар” хайрлашиш учун ҳам вагон эшиги олдида ўпишишди. Йигит вагонга кириб кетди. Шарманда, беҳаё қиз эса пошналарини тақиллатиб юзини қаттиқ қилиб нариги бекатга ўтиб кетди. Унга қараб жуда қаттиқ хафа бўлдим, қизим. Хафа бўлмангу, қизларимиз орасида Кумушбибилар қолмади! Менинг юрагимдаги дард шу, жон болам. Кумушбибилар ҳозир орамизда йўқ! Ҳалиги қизга ўхшаган ўзини беқадру беҳурмат қилган қиз эртага сариқ чақалик қиймати йўқ келин бўлади. Унақа қизнинг отаси кейин куёвига мошина олиб беради, уй қуриб беради, сарпо-суруқнинг зўридан қилади-да! Биров бировнинг ҳурматини оёқ ости қилмайди, иззатини туширмайди. Ҳар ким ўзига ўзи қилади, қизим...

Қайнонага зулмкорлик ярашмайди

—    Қайнона-келин муносабатлари давримизга келиб долзарб муаммолардан бирига айланди...
—    Ҳа. Афсуски, айрим худбин, аламзада аёллар ҳисобига келинга зулм қилишни фахр биладиган қайноналар кўпайган. Ақлли одам аввал яхшилаб тушиниб олиши керакки, келин  — фарзанди орқасидан келган фарзанд! Кимнингдир ўн саккиз-ўн тўққиз йил боқиб, ўстириб, тарбиялаб, тайёр хизматкор қилиб берган боласига зулм қилиш- иймонсиз ва диёнатдан айро тушган кимсанинг қилғилиги! Келин оиламизга келиб қўшилдими, демак унинг молиявий, ижтимоий-маънавий, руҳий ҳолати бизнинг бўйнимизга юкланди. Келинга ҳатто қизлардан кўра меҳрибонроқ ва эътиборлироқ бўлиш керак. Қизлар меҳмон, ойда бир ё икки келади. Келин ҳамиша хизматимизда бўлади. Унинг соғлиги, тинчлиги, хотиржамлиги ўзимиз учун зарур. Келин насл давомчиси, у соғлом бўлса ўғлингизнинг зурриётлари- невараларингиз соғлом дунёга келади. Бу оиланинг энг асосий мақсади.
Мен қайноналик илмини раҳматли қайнонам Шодмона аядан ўрганганман. Аллоҳ раҳмат қилгур қайнонам биз олтита келинларини жуда ҳам яхши кўрардилар. Ҳеч қачон бирортамизга озор бермаганлар. Ўшанда “вақт соати келиб, Аллоҳ келин туширишни насиб қилганида худди қайнонам ўхшаган қайнона бўламан”, деб ният қилгандим. Шукрки, келиним Дилнозахон ҳам бир куни “ойижон, мен насиб қилса сиздек қайнона бўламан” дедилар. (куладилар)

Оғзи маҳкам келиннинг бахти ўз қўлида

—    Аяжон, оила мустаҳкамлигининг асосий мезонлари нимада деб ўйлайсиз?
—    Оила мустаҳкамлиги энг аввало қайнонага боғлиқ. Қайнона тадбирли, фаросатли, меҳрибон ва оқила бўлса, келинни йўлига солиб, ўғлининг турмушини фарвон қилади. Аксинча, қайнонанинг феъли тор, қилдан қийиқ ахтариб, ўзини баланд тутадиган бўлса, у оила оила бўлмайди. Бир танишимнинг ўғли уч ой яшаб хотини билан ажрашди. Танишимдан бу ҳолнинг боисини минг истиҳола билан сўрасам “келинга чой дамланг, десам, қопқоғи ва жўмраги кир чойнакда чой дамлаб кепти. Менга унақа келинни кераги йўқ, ўғлимни бошқа қизга уйлантираман” дейди. Унга бу ишининг нотўғрилигини, бировнинг боласига зулм қилишнинг ҳам жвоаби борлигини айтдим. Қайнонанинг вазифаси келинининг билмаганларини ўргатиш, кўнглига тегмайгина қилиб уйидаги тартиб-қоидаларни билдириш эканини айтгандим, энсаси қотди: “Меникига келгунича онаси ўргатса бўлмасмиди?! Мен унга чой дамлашнию, овқат қилишни ўргатаманми?”... Йўқ, бундай бўлмабди. Қайнонанинг вазифаси келинни оиласидаги рўзғор тутумига кўниктириш. Келиннинг вазифаси эса, тилини тийиб, “хўп бўлади”ни оғзидан туширмай, эпчил ва чаққон бўлиш. Ана шунда оила мустаҳкам, тинч ва хотиржам бўлади. Тилини тийган, оғзига маҳкам, эр уйининг гапини кўчага чиқармайдиган, қайнонанинг танбеҳини оғир олмайдиган, эрини Худодан кейинги ўзи учун ҳақли зот деб биладиган, эпчил ва чаққон, уддабурро келин ўз бахтини ўз қўли билан яратади.

Бола тарбияси...

—    Ҳожи ая, оқила қайнона ва  тажрибали педагог сифатида келинларингизга бола тарбиясида нималарга аҳамият қаратишни уқтирасиз?
—    Бола тарбяисида энг аввало болаларни ростгўйликка ўргатишга аҳамият қаратишларини айтаман. Болани ростгўй ва ҳақиқатни тан ола билшини жуда кичкиналигидан ўргатиш шарт. Қолаверса, бола қалбида у жуда ёшлигидан бошлаб ўзгалар нисбатан ҳавас қилишни шакллантириш зарур. Ҳасад инсонни ҳалок қилади. Болаларга ўзларидан ночорроқ, пастроқ кишилар билан ўзларини солиштиришни таъкидлаш керак. Зеро бу кишида шукроналик туйғуларини уйғотади. Инсонни ҳасадга берилмаслигига замин яратади. Қолаверса, мана шундан инсоний фазилатларни болада шакллантириш учун авваломбор унинг атрофидаги катталарнинг ўзларида ҳам шу хислатлар бўлиши шарт.
—    Аяжон, мазмунли суҳбатингиз учун ташаккур. Фарзандларингиз, келинларингиз ва невараларингиз бахтига ҳамиша саломат бўлинг.

Умида АЗИЗ суҳбатлашди

Эшик ортидаги супурги

Эътибор берганмисиз, ўзини бой ҳисоблайдиган одам билан ҳамсуҳбат бўлганингизда негадир руҳий тушкунлик, пажмурдалик қалбингизни қамрагандай бўлади. “У бой, мен камбағалман”, деб эмас, шунчаки, ҳеч нарсани ўйламаганда ҳам барибир алланечук забунликдан озорланасиз. Гўёки мол-давлатга иштиёқ қўйган киши қувват сўрғичдек, қалбингиздаги хотиржамлик, шукроналик ва қаноатни сўриб олгандай бўлади. “Қайданам, шунга йўлиқдим-а”, дея ўз-ўзингиздан ёзғирасиз. Аянчли а?..

“БУ БЎСТОН САҲНИДА ГУЛ КЎП, ЧАМАН КЎП...”

Икки йилча аввал бир дугонамнинг тўйида бўлдим. Мезбонлар мени бир тўда хўппа семиз, бўйнию бармоқлари, қулоқларию тишлари тиллаларга тўла хонимлар даврасига бошлашди. Билишимча, бу даврага фақат «нозикроқ» меҳмонлар киритилар экан. Хуллас, ўзга сайёрага тушиб қолган одамдек талмовсираган кўйи уларнинг орасида қимтиниб ўтирдим. Ҳеч бирининг «тил»ига тушунмайман. Улар суҳбатлашаётган мавзу, уларни ташвишга солаётган “муаммо” менга тамоман бегона. Туриб кетишни ҳам, ўтиришни ҳам билмай кўнглимда тўйга келганимдан пушаймон бўлиб турган пайтимда, сигарета буруқситиб даврадошларининг баҳсига якуний фикр билдираётган бойвучча хоним менга осмондан назар ташлагандек сўз қотдилар:
— Синглим, сиз нима иш қиласиз?
— Журналистман. Таҳририятда ишлайман, — деб жавоб бердим, истар-истамай.
— Маошингиз қанча?
Савол истеҳзоли оҳангда эди. Бор гапки, мен бу саволни жавобсиз қолдирдим ва индамай ташқарига чиқиб кетдим. Кейин тўйхонадагиларнинг шивир-шивиридан, ҳар дақиқада патнис янгилаб, кибор хонимлар ўтирган даврани «тавоф» қилишидан билдимки, бойвуччалар хорижга биздан, бизга чет элдан мол ташийдиган тижоратчи аёллар экан. Ўша пайтда даврада виқор тўкиб ўтирган “бозор малика”ларининг гап-сўзи, афт-ангорига қараб уларда хотиржамлик йўқлигини билгандим. Тўйга одамгарчилик, жигарчилик важидан эмас, балки тилла тақинчоқларию қимматбаҳо матолардан тикилган либосларини кўз-кўз қилиш учун келган бойвуччаларнинг юз-кўзида алланечук хавотир ва саросима ўйнар эди. Ҳатто яқин қариндошларининг  қувончли кунида ҳам бозордаги нарх-наво, фойда ва зарар ҳақида гап талашаётган аёлларга қараб, киши кўнглида фақат ачиниш ҳис қилади, холос.
Ҳалиги аёлларнинг башарасидаги кибру ҳаво, манманлик ва риё уларга кўзи тушган кишини сескантириб юборади. Қизиқ, ундайларни оддий одамлардан қандай фарқи бор экан? Меъдаси иккита, бармоқлари йигирматадан, тишлари олтмишта, оғзи ҳам жуфт бўлмаса керак, ҳар ҳолда?..
Бу бўстон саҳнида гул кўп, чаман кўп.
Бўлар мағлуб, ким бўлса ҳаваскеш,
Бу ишта тенгдурур султону дарвеш.
Яъниким, Хоҳ шоҳ, хоҳ гадо бўлсин, ҳавасга берилган киши ҳалокатга учрайди: бу йўлда барча тенгдир, дейдилар ҳазрат Навоий. Яна ҳазратнинг дунё ҳаваслари ортидан югурадиган киши гўёки супургига ўхшайди. Супурги хас-хашак тўплагани учун эшик ортида хор бўлиб ётади, деган маънони англатувчи сатрлари ҳам бор. Дунёнинг яхши нарсалари, жилвакор давлати, бойлиги — гулу чамани бисёр. Унга эришиш мобайнида яна кўпроқ қўлга киритиш учун тиришиш, ўзини қийнаш, ўзига ва атрофидагиларга зулм қилишдир. Зулмнинг охири эса албатта ҳалокатга элтади. Оиласи, эрию фарзандларидан йироқларда бойлик талвасасида тўлғонаётган аёллар учун аёллик нафосати, назокати, мулойимлигини унутгани, ўзлигидан айрилиб дунё ҳавасида сарсон юргани ҳалокатдан далолат эмасмикин...

УМИДИ ЙЎҚ КИШИЛАР

Яқинда бир танишимиз Россияга ишлагани борди. Хотини мақтангудек бўлиб эрининг хорижга иш излаб кетганини гапирганди, таажжубда қолдим. Уларнинг ҳеч қанақа муҳтожлиги, бирор нимага зориқиши йўқ. Қайтанга, ҳамма нарсаси ошиқчаси билан бор. Ҳайратимни йиғиштиролмай, яқин дўстимга танишимнинг ёт тупроқларга нон истаб бораётганини гапириб бердим:
— Ҳайронман, уларга яна нима керак экан-а? Қўшқават ҳовли, янги қурилган икки қаватли коттеж, пойтахтда уч хонали уйи, супермаркети, хусусий ошхонаси бор, тагида сўнгги русумдаги машина. Пул ҳар куни оқиб келяпти. Ҳамма нарсаси бўла туриб яна Россияда нима қиларкан, тавба. Бизда уларда бор ҳеч нарса йўқ, фақат умидимиз бор, холос. Аммо хотиржам яшаб юрибмиз.
Дўстим чор-атрофга истеҳзоли назар ташлаб сўзимни бўлди:
— Адашяпсиз! Ўша сиз ҳамма нарсаси бор деб ўйлаганларнинг аслида ҳеч нарсаси йўқ! Хўш, сиз бой деб ўйлаган ўша кимсаларнинг нимаси ўзиники? Таққан тақинчоғими? Кийган қимматбаҳо кийимими? Ё музлаткичидаги емишими? Балки, тагидаги машинасини, боши устидаги қўшқават уйларни ўзиники деб ўйларсиз?! Йўқ, улар ўзига тегишли деб билган нарсаларнинг ҳеч бири ўзиники эмас! Шунинг учун бечоралар, давлати, пули лиммо-лим бўлганлар хорижга отланишади, устма-уст мол-дунё йиғишади. Негалигини биласизми, чунки уларнинг умиди ЙЎҚ! Бизнинг эса ҳамма нарсамиз — УМИДимиз, келажакка бўлган ИШОНЧимиз, ИЙМОНимиз, БАХТимиз ва албатта Аллоҳимиз бор! Шунинг учун ҳам сизу бизга хорижга чиқиб нон топишнинг ҳеч зарурати йўқ! Яратган Эгам тиш берибдими, шу Ватанда дунёга келишимизни истабдими, демак ризқ-рўзимизни ҳам шу юрт тупроғида бунёд этгани аниқ!
Дўстимнинг айтганларидан таъсирланиш баробарида бироз хижолат ҳам чекдим. Чиндан ҳам, мен бойман, дегувчиларнинг аслида ҳеч нарсаси йўқ экан. Улар абгордан баттар абгор, бечорадан баттар бечора эканларки, беҳисоб молу давлати, тиллою зарлари ҳеч бир корига, дардига ярамас экан.
Хаёлимда бир пайтлар қаердадир ўқиганим ва хотирамга бир умрга муҳрланган бир ривоят келди.
Тақдирнинг бениҳоя тенгсиз гўзал, оқила қизи бор экан. Қарангки, бир вақтнинг ўзида қизга Ақл, Давлат ва Умид деган йигитлардан совчилар келишибди. Тақдир қизини чақириб «Куёв бўлмишни ўзинг танла, қайси бири сенга маъқул?» деб сўрабди. Доно қиз ўйлаб туриб жавобини бошлабди:
— Ақл инсондаги энг олийжаноб фазилатдир. Ақл ёрдамида дўстни душмандан, ҳушёрни эса девонадан фарқлаш мумкин. Лекин Ақлнинг бир айби борки, кишини чалғитиб, хатарли йўлларга солиб қўймоғи ҳам мумкин. «Ақллилик балоси» деб бекорга айтмаслар. Давлат — ишбилармон ва ҳукмдордир. Давлатнинг итоатида кўп нарсалар бор. Бироқ унда вафо йўқ. Агар ихтиёрни ўзимга берсангиз мен Умидни танлагум. Чунки Умид ҳар қандай ҳолатда ҳам инсондан ажралмайди, ҳар қандай ҳолатда ҳам вафодан чекинмай, энг яқин дўст бўлиб қолади...

“ОҒИР КУНИМГА АСҚОТМАЙДИГАН БОЙЛИКДАН ПАНОҲ БЕР...”

...Бир дугонам кўп йиллар аввал ҳаётидаги руҳий тушкунлик оқибатида хасталаниб касалхонага тушиб қолганди.
— Касалхона шифтига термулиб ётган кунларим қўшни хонани ясатиб-безатиб, алоҳида музлаткич, телевизор, юмшоқ мебеллар билан жиҳозлашди, — деб эслайди, бир суҳбатимизда. — Бирор катта амалдор оғриб қолибди, чоғи, деган хаёл билан қўшни хонага кўз ташласам, хотини хизматда. Ўғиллар бемор отага ҳали Москвадан дори-дармон келтиришади, ҳали академику профессорларни олиб келишяпти. Алоҳида самолёт хизматда. Шифокору ҳамширалар ҳам хона эшигини тақиллатиб, рухсат сўраб ийманибгина кириб-чиқишади. Хулласи калом, маълум бўлишича, шоҳона палатадаги бемор ҳеч қанақа амалдор эмас, шунчаки бой одам экан. Ўша ҳаммани зир титратаётган бой ота қизилўнгач саратонига йўлиққан бўлиб, томоғидан бир томчи сув ҳам ўтмас, ошқозонини тешиб қўйиб, емиш юборишаётган эмиш... Ҳалиги бойнинг беҳисоб мол-дунёси, отасининг даврида даврон суриб юрган бойвачча ўғилларининг ҳеч бири бу бедаво дарддан халос бўлишига ёрдам беролмади. Ўшанда фикру хаёлимни чулғаган номақбул иддаоларим учун Яратганга астойдил тавба қилганман... Оғир кунимда иш бермайдиган, дардимга малҳам бўлмайдиган мол-дунёдан мени асра, деган илтижони ўша кундан бери ибодатларимда такрорлайман...  
Ҳақиқатан ҳам, биз бой деб билгувчиларнинг ҳеч вақоси йўқ. Сўнгги русумдаги машинада савлат тўкиб юрган, тўрт фаслга мослаб тўрт қаср қурдирган ва ҳоказо ва ҳоказолари тўлиб тошган бойларнинг кўпчилигининг маънавияти қашшоқ, нотавон эканлигини англаш учун аввало кишининг иймони, инсофи бой бўлиши керак.
«Мана шу қаср, шу автомашина, шу жавоҳиру ёқутлар меники, деб ўйлаймиз. Нодонлармиз биз, — деб куйинадилар устоз адиб Тоҳир Малик ўзларининг «Иймонлашиш умиди» рисолаларида. — Ахир жонимиз узилиши билан булардан ажраймиз-ку? Булар бизга асқотмайди-ку?
Шу кўз, юрак, жигар... меники, деймиз. Зоҳиран тўғри — ҳаёт эканимизда бизники. Аслида оқибатда эса, жон чиқиб сўнгги манзилимизга борганимизда эса улар ўз эгаларини топадилар. Бу аъзоларимизнинг асл эгалари — лаҳад қуртларидир. У ҳолда чин ўзимизники бўлган, бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам ўзимизга садоқат билан ҳамроҳ бўлувчи, бошқаларга насиб этмовчи, фақат ўзимизга хизмат қилувчи бирон нимамиз борми? Бор! Бу — иймон!»

“МОЛИГА МОЛ ҚЎШИШ БИЛАН КЕЧИРАР ҲАЁТ...”

“Мўмин кишида икки хусусият бўлмайди: Хасислик ва ёмон феъл”,  — дейилади муқаддас китобларда. Ғаззолий ҳазратлари “Мукошафат-ул қулуб” рисолаларида дейдилар: “Ҳасан Басрийдан хасислик ҳақида сўрадилар ва у шу жавобни берди:
— Хасислик-кишининг ёрдам сифатида бериши керак бўлган ўз нарсаларини эътиборсиз қолдириши, мол-мулкни қаттиқ ушлаб, бирон кимсага ҳеч нарса бермасликни шараф билишидир”.
Айрим бойлар эҳтиёжманд, муҳтожлар тугул топган давлатидан на ўзига ва на болаларига едиради. Ундайлар пулларини санаб, ҳидига маст бўлиш ва ўша пулларни ўз қўлида ушлаб туришдан завқлангани учун ҳам мол дунё тўплашга ҳирсманд бўлса ажабмас.
Дугонам билан шаҳримиздаги номдор дўконлардан бирига кирдик. Дўкон расталарини оралаб юрганимизда қўққисдан уст-боши жуда ғарибона, киши раҳмини келтирадиган даражада мунғайиб ўтирган бир киши диққатимни тортди.
— Анави бояқишга қаранг, туришлари шунчалик ғариб-ки, унга қараган кишининг юрак бағри эзилиб кетади. Шўрлик байрамда болаларини хурсанд қилиш учун кўчага чиққану, бу дўконнинг “супермаркет”лигини билмай кирган, чоғи. Нарх-навони кўриб ўксиниб турибди, — дегандим, дугонам лабларини кулгидан йиғиштиролмай қолди:
— Вой, ҳалиги сариқ телпакли бир чеккада ўтирган кишини гапиряпсизми? У мана шу супермаркетнинг эгаси-ку! Сиз айтаётган ўша “бояқиш”нинг бор-йўғи иккитагина шундай катта дўкони бор...
Шунча давлати бор одам ўзини ерга уриб бу қадар ғарибона юриш учун, кечирасизу, руҳий носоғлом бўлиши керак. Пул топиш, давлат тўплашдан асосий мақсад нима ўзи?! Наҳотки, киши минг бир ранжу машаққат билан йиққан мол-дунёсининг жилла қурганда мингдан бирини ўзига сарф этгиси келмаса? Бойлиги ошиб-тошиб турган бадавлат одам чўпон коржома қилгани уяладиган, мардикор хизматга кийишдан ор қиладиган кийимларни кийишдан ғурурланса, одамга ғалати туюлар экан. Тўғри, камтарлик, камсуқумлик мўминга хос фазилат. Аммо ҳар неда меъёр бўлмоғи дуруст. Тежамкорлик, кибрга берилмаслик чин мўминнинг хусусиятлари. Бироқ ушбу хислатларни зиқналик ва хасислик билан аралаштириб юбориш ҳам бизнингча риёкорликка ўтиб қоляпти. Ундайлар топган нарсасининг завқини ҳам, мазасини ҳам сеза олмайдилар. Топганини ўзидан қизғаниб, фикру ёди бойлик йиғиб, пулларига маҳлиё бўлиб ўтириш билан банд кимсалар ҳақида Абу Ҳомид Ғаззолий шундай дейдилар:
Молига мол қўшиш билан кечирар ҳаёт,
Ворисига қолар молни қилар эҳтиёт.
Този итдай ов тутади, ўзи оч мудом,
Хаёлида бошқа биров ейдиган таом.

ҲОЮ ҲАВАС ВА ДУНЁ ЗАВҚИ — ҲАЛОКАТ ЭЛЧИСИ

Расулуллоҳ саҳобаларидан сўрадилар:
— Ҳаммангиз жаннатга киришни истайсизми?
Саҳоба:
— Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули!
Расулуллоҳ:
— Чексиз орзу-ҳавасларни қўйинг, Аллоҳдан ҳаё қилинг!
Саҳоба:
— Биз ҳаммамиз Аллоҳдан ҳаё қиламиз.
Расулуллоҳ:
— Шунчаки уялиш бу — Аллоҳдан ҳаё қилиш эмас. Аллоҳдан ҳаё қилиш — қабрни ва мавҳ бўлажагимизни хотирда тутиш демак. Аллоҳдан ҳаё қилиш — ичи-ташини ва қалбини ёмон ниятлардан ва ёмон фикрлардан асрашдир. Кимки, жони охиратда яхши ҳаёт қозонишини хоҳласа, бу дунёнинг дабдабасидан қочсин. Мана шу нуқтада кишининг Аллоҳдан ҳаё қилиши бошланади ва ҳаё уни Аллоҳ дўстлиги сари элтади.
Бу умматимнинг биринчилари ДУНЁ ЗАВҚИ ва ДАБДАБАЛАРИДАН ҚЎЛ ТОРТИШ билан шафоат ва нажот топадилар.
Умматимнинг сўнггилари эса ХАСИСЛИК ва ҲОЮ ҲАВАС билан фалокатга учрайдилар.
Азиз юртдош, мулоҳазаларимиз кўзгусида ўзингизни кўргандек бўлганингиз ва чин иймону эътиқод билан, Яратган сизга тақдир қилган ризқу насибага шукрона айтганингиз, бой бўлсангиз-да, тақдирнинг инъомидан ҳаволанмай, мискину бечораларга, эҳтиёжмандлардан ёрдамингизни аямаётганингиз, башарти, камхаржроқ бўлсангизу, мен камбағалман, нега эгнимга топсам қорнимга, қорнимга топсам бошимга етказолмайман, менинг гуноҳим нима деб, қисматингизга қилган иддаоларингиздан ўкинган бўлсангиз, шукр қилинг, ҳақиқий БОЙЛИГИНГИЗ — ИЙМОНингиз бутун экан...

Умида АЗИЗ

Ҳозир сайтимизда 35 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ