Сайт бўлимлари
- Никоҳ эълони ва унда кўнгилху
- Никоҳ тўйини қилиш кимнинг зи
- Эр-хотин орасидаги муштарак ҳ
Muslima.Uz
Бегона аёлга шаҳват
- Подробности
- Бўлим: Долзарб мавзу
Эркак ташқарида кўрган аёллардан ҳам таъсирланиши, шаҳвати қўзиши мумкин. Бундай ҳолларда жинсий қувватини турмуш ўртоғига сарфлаши лозим. Шунда хотинига қаттиқроқ боғланади, ҳаётда кучлирок бўлади. Бу аснода аёл эри билан муносабатидан хурсандлигини билдириши лозим. Жинсий эҳтиёжларнинг рад этилиши эркак учун ёмон ниҳоя бўлиши мумкин.
Аёл эри истаган пайтда жинсий алока килишни хоҳламаётган бўлиши мумкин. Бундай вазиятларда тўгридан-тўғри “Йўқ!” демасдан “Мен ҳам истайман-у аммо сал кейинрок бўлса янада яхши бўларди” деб эркакнинг туйғусини кадрлашини таъкидлаш, уни рад этилиш ҳиссидан халос этиши лозим.
Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг “Эри таклиф килганида аёл туянинг устида бўлса-тушиб, рози бўлсин (кабул қилсин)” ёки “Бирор эркак бирор аёлни кўриб шаҳват ҳиссини туйса дарҳол хотинида эҳтиёжини кондирсин. Ўша аёлда бори хотинида ҳам бор” тавсиялари бежизга айтилмаган. Оиланинг бахти, осойишталиги учун эр-хотин бир-бирининг эҳтиёжини қондиришга доимо тайёр бўлишлари лозим.
Жамиятнинг барқарорлиги оилавий келишмовчиликлар, ажрашишларнинг камлиги билан белгиланади.
Севгига вақт ажратинг
- Подробности
- Бўлим: Долзарб мавзу
Бир мутахассис айтади: “Турмушда севги тугаганда кўпинча бунинг ҳақикий сабаби унчалик очиқ бўлмайди. Мен ажрашиб кетганига гувоҳ бўлган оилаларнинг ҳаммасида ҳам катта жанжаллар, жинсий муаммолар ёки хиёнат бўлган эмас. Бунинг асл сабаби кўпинча яширин бўлади. Аслида эса жуфтлар ўзаро илиқ муносабатдан тўхтаган бўладилар”.
Ўзаро муносабатдаги нуқсонлар деганда ҳар қандай мавзуда эмас, балки айнан муҳим бўлган мавзуларда келиша олмаслик назарда тутилади. Кўпчилик оилаларда жуфтларнинг ҳаётий аҳамиятга эга масалалар ҳақида бир-бирларига айт-маслиги ёки айта олмаслиги кузатилади. Яъни жуфтларнинг ҳар иккиси турли муҳитларда ўта даражада кўп гапирувчи бўлишлари мумкин.
Аёл нинг ҳаётининг энг сирли нуқтал арини ҳам ўртоқл аша оладиган дугоналари бўлиши мумкин. Эркак ҳам иш жойида ардоқланадиган инсон. Бироқ уларнинг бир-бирларига айтадиган гаплари қолмаган бўлади.
Алоқа ўрнатишда нима сабабдан бу қадар қийналишимизнинг бир қанча сабаблари мавжуд. Айниқса, эркакларнинг сўз олишда қийин аҳволга тушиши кузатилган.
Баъзи эркаклар ичидагини тўкиб солишни уддалай ол-масликларини билдирадилар. Аммо эркак кишининг оила ташқарисидаги муносабатларининг илк даврларини куза-тадиган бўлсак, аслида бундай эмаслигига амин бўламиз. Масалан, у ўз котибаси билан ўтириб соатлаб суҳбатлашиши мумкин. Котиба эса тинглайди. Чунки муносабатларининг дастлабки даврида бўлган бу кишилар бир-бирларини ҳали билмайдилар. Бунга қисқа муддатда эришадилар. Бирок сўзлар кетма-кет тизилишининг ягона сабаби ҳаяжондир.
20 йиллик турмуш тажрибасига эга бўлиб, юзма-юз 20 дақиқа гаплаша олмаган жуфтлар ҳам бор. Ваҳоланки, вақт ажратилмайдиган севгини сақлаб қолиш қийин. Бу борада бир қанча тавсияларга қулоқ тутиш эса жуфтлар учун фойдадан холи бўлмайди.
СЕВГИНИ МУСТАҲКАМЛАШ
1. Уйга келганингизда ҳамма нарсадан олдин турмуш ўртоғингиз билан суҳбатлашишга ҳаракат қилинг;
2. Турмуш ўртоғингизни кўзларингиз билан ҳам тингланг;
3. Баъзи тортишувларда мағлуб бўлишга урининг;
4. Турмуш ўртоғингизнинг бирор жойга бориш истагини қондиринг, яъни ҳеч бўлмаса ҳафтада бир марта бирга сайрга ёки овқатланишга боришга ҳаракат қилинг. Кўпроқ бирга бўлишга интилинг;
5. Туғилган куни ёки турмуш қурган кунингиз муносабати билан бўлмаса-да, турмуш ўртоғингизга гул олинг.
Ҳар куни уйғонганимизда захирамизда 1440 дақиқа бўлади. Бу дақиқаларни мазмунли сарфлаш ўзимизга боғлиқ. Унутманг, вақт инсонга ортиқча берилмайди.
Бироқ вакт доимо мана шундай кисқа, бизнинг турмуш ўртоғимиз ғамда фарзандларимиз билан чиройли муносабат ўрнатишимизга имкон бермайди, деган фикр билан ҳам яшай олмаймиз.
Оиладаги келишмовчиликлар ва уларни ҳал этиш йўллари
- Подробности
- Бўлим: Долзарб мавзу
Соғлом оила келишмовчиликларни ҳал қилишни билади, муаммоларни ҳал эта олади ва оилада ҳамма бўйсуниши лозим бўлган қоидалар мавжуд бўлади. Аслида муаммо келишмовчиликда эмас, муносабатдадир. Чунки тортишув ва келишмовчиликлар бу табиий ҳол бўлиб, жуфтларнинг бунга, албатта, эҳтиёжлари бўлади.
Келишмовчилик чиқмасин деб бутун муаммолар хаспўшланадиган ва ичга ютиладиган бўлса, бир кун келиб йиғилиб колган муаммолар катта можароларга сабаб бўлиши мумкин. Жуфтлар ўртасидаги яқинлик алоқалари таранглашади, яъни севги, ҳурмат ва ишонч туйғулари заифлашади. Тартиб йўқолади.
Ўзаро ҳақоратлашлар, жанжаллар, бақириб-чақириш, уриш, ҳатто калтаклаш оқибатида эр-хотин бирга яшай олмай қолади. Бундай ҳаёт жинсий муносабатларга ҳам ўз таъсирини кўрсатади.
Жинсий бузилиш ва қониқмаслик туфайли жуфтларда пайдо бўладиган таранглашув эса келишмовчиликларнинг янада ортишига сабаб бўлади. Шу тариқа оила боши берк кўчага кириб қолади. Охири йўқ тортишув ва жанжаллар ниҳоят уларни ҳаётдан бездиради. Бироқ тортишувлар турмушни сақлаб қолиш учун амалга оширилаётган бўлса, муаммолар осон ва ижобий ҳал этилиши мумкин.
Сиз, аввало, турмуш ўртоғингиз ва ўзингиздаги ғазаб ва хафагарчилик сабабларини аниқланг. Бу сабабларни аниқлашда “ақлга мослаш” деб номланадиган ҳимоя механизмидан, ёмон ният ва шошилинч хулосалардан ўзингизни узок тутинг.
Бошқа сабаблардан келиб чиққан ғазаб аламини турмуш ўртоғингиздан ол ишга уринманг. Унга сизнинг бу туйғулардан халос бўлишингизда ёрдам беришига фурсат беринг.
Турмуш ўртоғингизнинг сизни ғазаблантирган, хафа қилган, ташвишга солган хатти-ҳаракатларига муносабат билдиришдан олдин бир ўйлаб кўринг. Бунга сизнинг ҳаракатларингиз сабаб бўлган бўлиши мумкинми?
Турмуш ўртоғингизнинг жаҳли чиқишига, ранжишига ва ташвишланишига сабаб бўладиган томонларингиз ҳақида ўйланг. Хатти-ҳаракатларингиз ўртасидаги ўзаро у мумий жиҳатларни кўришга ҳаракат қилинг. Узингизни турмуш ўртоғингизнинг ўрнига қўйиб кўринг.
Тортишув ва тўқнашувларни ижобий якунлаш учун қуйидаги тавсияларга риоя қилиш фойдалидир.
1. Томонлар тортишувларда ҳақиқий эмас, балки ниқобли юздан фойдаланаётган бўлса, уларни яраштириш ва муаммо-ни ҳал этиш иложсиз бўлади, бу худди ўша ниқобнинг ўзини ўзгартиргандекгап. Бу эса ҳакиқатда ҳеч нарса ўзгармаганини, муаммо ечилмаганини билдиради. Шундай экан, ниқобларни ечиб ҳақиқий юзингизни кўрсатинг. Чунки ниқобланиш соғлом алоқани йўққа чиқаради.
2. Ечим осонлашиши учун келишмовчилик нуқтасини тўғри аниқлаш зарур. Бу эса турмуш ўртоғингизнинг нима демоқчи, қилмоқчи эканини тўғри билиш керак деганидир. У ҳолда аввал ният ва мақсадни ўрганинг.
3. Туйғу ва фикрларингизни кўпиртирмасдан ва озайтирмасдан табиий ҳолда ўртага кўйинг. Агар тушмуш ўртоғингиз акс таъсирни кўпиртираётганингизни сезса, бошқа ҳолатларда ҳам ҳаракатларингизни худди шу тарзда қабул қилади. Жаҳл қилиш керак бўлмаган ерларда акс таъсир кўрсатганлар асл ғазабланиш керак бўлган ерларда ё бундан ҳам зўравонлик йўлига мурожаат қиладилар, ё чорасиз қоладилар. Унутмаслик керакки, чегарадан чиққан зўравонлик асл мақсад бўлган ҳикматни йўк қилади. Ўзига ишонган ва ўзини ҳурмат қилган киши, шубҳасиз, турмуш ўртоғига ишонади ва унга ҳурмат кўрсатади.
4. Бир-бирингизнинг хатоларингизни кўп, ижобий хислатларингизни кам кўриш ўрнига, бунинг тескарисини бажа-ринг. Агар бунинг имкони бўлмаса, унда объектив ёндашишга ҳаракат қилинг.
5. Муаммоларга фақатгина ўша пайтдаги ҳолатга кўра ёндашинг, эски гапларни кавламанг. Шундай қилинса, муам-мо осон ҳал бўлади. Жуфтлар муносабатларини ўтмишдаги афсусланишлар, айбловлар ва аразлашлар устига эмас, келажакдаги мақсадлар, умид ва ишонч устига қуришга интилиши зарур.
6. Эр-хотин ўртасида доимо бир томон насиҳат берувчи ва иккинчи томон насиҳат тингловчи бўлмаслиги лозим. Ҳар икки томон ҳам маслаҳат берувчи ва олувчи бўлиши лозим. Агар жуфтлар ўртасида бу каби адолат ўрнатилмай насиҳат берувчи томонни назорат киладиган механизм шаклланмаса, у ўзини хатосиз ва нуқсонсиз кўра бошлайди. Бу эса оилани деспотик оилага айлантиради. Бундай оила шароитида улғайган аъзолар “итоатли киши” бўлиши мумкин, бирок ўз шахсиятига ва дунёқарашига эга инсон бўлмайди.
7. Жанжалкаш ҳам бўлманг. Баҳслашиш инсон табиатига хос бўлган хусусиятдир. Бирок уни ҳар бир инсон назорат килиб, ўрнида ишлата олиши мумкин.
8. Соғлом оила муҳитида тортишувдан мақсад устун ке-лиш ёки босим ўтказишдан иборат бўлмай, балки ҳақиқатни қарор топдириш ва энг маъқул қарорга эришишдир. Шу боисдан босим йўли билан эмас, тушунтириш йўли билан, тўқнашув йўли эмас, келишув йўли билан, тажовуз йўли билан эмас, илиқ муносабат йўли билан бу ишни амалга ошириш талаб этилади. Баҳсда сенинг ғолиб бўлишингдан кўра келишув ғалаба козониши фойдалироқ бўлади. Ким ҳақ экани эмас, нима тўғри экани муҳим бўлса, ана ўшанда муаммолар осон ҳал бўлади.
9. Тортишувда шахсиятга тегманг. Жуфтларнинг энг кат-та хатоси бир-бирининг шахсиятига тегишларидир. Бу кишининг ўзи ўтирган шохни кесиши билан баробар. Жуфтлардан бирининг ўзига ишонмайдиган, шахси озор кўрган бўлиши иккинчисининг фахри эмас, балки йўқотиши бўлади.
10. Тортишувни тўқнашувга айлантирмаслик учун жаҳлингиз босилгандан кейингина ҳаракатланишни бошланг.
11. Ҳукм чиқармасдан ўз фикрларингизни турмуш ўртоғингизга қисқа ва лўнда қилиб етказишга ҳаракат қилинг. Агар овқат ўз вақтида тайёрланмаган бўлса “сен масъулиятсизсан” дейишингиз ҳукм чиқаришдир. Бундай ҳолатда “Хотин, қорним жуда очиб кетди, кеч қолибсизлар” ифодаси етарлидир. Биринчи айтилган гап сизни “хўжайин”га, иккинчи ифода эса “турмуш ўртоқ”қа айлантиради. Шундай экан оилада ким эканингизни ва ким бўлмоқчи эканингизни аниқлаб олишингиз зарур.
12. Бир-бирингизни бошқалар билан қиёсламанг.
"Бахтли оила - бахтли фарзанд" китобидан
Тилингизни бепарда қўйманг!
- Подробности
- Бўлим: Долзарб мавзу
Бозор яқинидаги бекатда йўловчи кутаётган автобус ҳайдовчиси (аслида йўловчилар бекатда автобус кутиши керак. Бугун аҳоли гавжум ҳудудлар ва бозорлар атрофида жойлашган бекатларда автобуслар йўловчилар билан зичланган бўлишига қарамай бе-е-емалол яна йўловчи кутиб тураверишади!) ўзидан олдинда турган автобус ҳайдовчисини “луғат”идаги энг “чиройли” сўзлар тизмасидан жумлалар тузиб “сийлади”. Йўловчилар орасида аёллар, ўқувчи ва талабалар, кекса ёшли ҳамюртларимиз бор эди. Ҳамма ўзича пичирлаб-шивирлаб ҳайдовчининг бепарда гап-сўзларидан норозилигини билдирди, лекин ҳеч ким ҳайдовчига бу тахлит иши одоб-ахлоқ, муомала ва жамоат жойида ўзини тутиш маданиятига мутлақо тўғри келмаслиги ҳақида лом-мим деб оғиз очмади. Ҳайдовчи жаноблари эса ўзларини худди улфатлари даврасида ўтиргандек бемалол ҳис қилганча, тилларидан ёғилиб келаётган жаргонлардан ҳузурланиб, сўкинишни тўхтатишни хаёлларига ҳам келтирмайдилар. Эрталабда ишга-ўқишга шошилаётган йўловчиларнинг асаби таранг. Қиз-аёллар ҳайдовчининг беҳаёлигидан уялиб бошини эгиб олишди. Эркакларнинг энсаси қотган. Чамаси 5-6 дақиқа давом этган кўча жаргонлари “кўргазмаси”дан кейин ҳайдовчи муҳим вазифани бажаргандек автобусни ўрнидан жилдирди...
Бу каби хижолатли ҳолатларга кўпчилигимиз дуч келганмиз. Оғриқли томони шундаки, ўсмир йигитчаларнинг ўзаро мулоқотларига аҳамият берилса, бир-бирига қарата эшитган қулоқ уяладиган, андишали одам оғзига олишга ор қиладиган ҳақорат сўзларни бемалол ишлатаверади. Катталар эса болаларнинг оғзидан чиқаётган гап-сўзларга эътибор бериб, уларни койиб, танбеҳ бериш ўрнига айрим ҳолларда ўзлари ҳам уларга “ибрат” бўлгулик бўляптилар. Биз норозилигимизни нолиш, шикоят қилиш билан билдирамиз. Аммо ҳеч мулоҳаза қилганмизми
Сўконғичлар аслида қаердан чиқяпти?
— Отам ҳеч қачон биз фарздандлари олдида сўкинмасдилар,- дейди Тошкент шаҳри, Ҳамза туманида истиқомат қилувчи юртдошимиз Рустам ака Саййидхўжаев.- Шунинг учунми оиламизда ҳеч ким, ака-укаларим ҳам, ўзим ҳам сўкиниб гапирмайман. Кўча-куйда, жамоат жойларида сўкиниб гапирадиганларни қаттиқ қоралайман. Бу ўта маданиятсизлик ва тарбиясизлик. Афсуски, ҳозир бундай маданиятсизликдан кўпчилик уялмай қўйди.
Фарзандларингизга шундай тарбия берингки, улар ўз-ўзини назорат килиш, ҳис-туйғу, нохолислик ва номақбул майлларга йўл бермасликка одатлансинлар. Ана шунда сиз уларни келажакдаги уқубатлар ва жамиятни бўлғуси жиноятлардан халос этган бўласиз, -деган эди Бенжамин Франклин.
Шунингдек фарзанд тарбиясида насиҳат, дўқ-пўписа эмас, ибрат ва намуна муҳим омил бўла олади.
Насиҳатнинг энг яхшиси — ИБРАТ
ҳисобланади. Аммо кўча-куйда, жамоат транспортлари, умуман одамлар олдида сўкиниб, тилини, сўзини бепарда қўйиб юрадиган киши қандай қилиб фарзандига сўзлашув маданияти, одоб ва тавозеъдан ваъз ўқиши мумкин?
Ўрнак кўрсатиш ваъз-насиҳатга қараганда ҳар доим кучлироқ таъсир қилади,- деган эди файласуфлардан бири. Болалар ота-оналари ва устозлари, умуман катталарда кўрганларини ўзлаштириш билан тарбияланиб борадилар.
— Қўшни эркакнинг дастидан уйда келинларим, қизларим олдида хижолат чекаман,- дейдилар бухоролик мухлисамиз Гавҳархон опа Муродова.- Оддий гапини ҳам “онасини...” деб бошламаса кўнгли жойига тушмайди. Қўшнимизнинг хотини, қизлари ва ҳаттоки келинлари ҳам қайнотанинг сўконғичлигига ўрганиб кетишган. Ўғиллари ҳам кўчада ҳаммага эшиттириб сўкиниб юради, энди қарасам кичкина невараларининг ҳам тили сўкиниш билан чиқяпти. Уйда бобо, отанинг аҳволи айтганимдек. Ҳатто бувию оналар ҳам унча-мунча шармандали ҳақоратларни писанд қилмай қўйганидан кейин, болалар яхши тарбия, андишали муомалани қайдан ўргансин?!..
Бу оламда кашфиётлар, ихтиролар кўп. Бироқ, барча кашфиётлар ичида энг гўзали яхши тарбия олган инсондир. Жамоат жойларида тилию сўзини бепарда қўйиб юборган кишиларни кўриб инсоний фазилатлардан йироқ, оғзидан чиқаётган сўзлар маъносини тафаккур қилолмайдиганларга ачиниб кетади, киши. Барча фазилатлар сингари ўзни тута билиш ҳам машқ орқали ривожланади. Кимки катта ёшга етганда ўз эҳтиросларини бошқаришни хоҳлар экан, бунга у ёшлигидан ўрганмоғи лозим. Ўзини тута билмаган одам эса, гап-сўзини, муомаласини идора этолмайди.
Сўкиниш маданият белгиси...ми?
Айрим замондошларимиз қарашича сўкиниш, ҳақоратли сўзларни ишлатиб гаплашиш маданият белгиси эмиш. Бунисига энди чидаб бўлмайди. Инсонлар орасидаги ўзаро мулоқот кўринишидан оддий туюлгани билан аслида кишидан жуда кучли маърифат, маънавият ва албатта одоб-андишани талаб қилади. Бу хусусиятлар киши фитратида у жуда ёшлигиданоқ ундирилган бўлиши шарт. Инсон табиатига болаликда сингдирилган фазилатларгина мустаҳкам ва ишончли бўлади.
— Ҳозир тили бепаровузлар жуда кўпайиб кетган,- дейдилар яна бир онахон мухлисамиз.- Бозорчилар, ҳайдовчию аравакашларни қўя туринг, болалар учун тайёр кўргазма қурол, ибрат бўлиши керак бўлган ўқитувчиларнинг гап-сўзлари, кўча жаргонларини қўшиб-чатиб гапиришини кўриб-эшитиб юрагингиз зирқиррайди. Таълим-тарбия кишиларидан чиқаётгани шу бўлса, бошқалардан ўпкалашга на ҳожат!?..
Онахоннинг куйинганларича бор. Ҳақиқий таълим одамни одамийликка тайёрлашдир. Муҳтарам устозларимиз, ўқитувчилар ўқувчи шогирдларини одамийлик илмига тайёрлаш йўлида уларга нечоғли ибрат бўляптилар? Таассуфки бу саволга ҳамиша ҳам ижобий жавоб бера олмаймиз.
— Ўғлим эрталаб мактабга бормайман, деб харахаша қилади,- дейди Сурхондарёдан таҳририятга қўнғироқ қилган муштарийимиз Гулноз Неъматова.- Боламнинг айтишича ўқитувчиси қовоғини ўйиб, сўкар экан, “мол”, “эшак” ва яна аллақандай ҳайвонларга ўқувчиларни ўхшатиб ҳақорат қилар экан. Ўқитувчи боланинг шахсиятига тегишга, уни уриб-сўкишга ҳақли эмас-ку. Наҳотки олий маълумотли ўқитувчиларнинг муомала маданияти шунчалик заиф бўлса?..
Ҳилм- хушмуомалалик, мулойим сўз ва тавозеъ инсонни ташқи олам билан боғлайдиган, маънавий қиёфасини кўрсатади.
Диншунос-мутахассис Баҳодир Муҳаммадиев айни мавзуда дейдики:
— Ислом таълимотида кишиларнинг ўзаро сўкиниб, қўпол муносабатда бўлишлари қаттиқ қораланади. Ҳақиқий мўмин – мусулмон киши диндош биродарига тили билан ҳам, қўли билан озор етказмайди. Расулуллоҳ (с а в) шундай марҳамат қиладилар: «Қиёмат кунида Аллоҳ наздида энг ёмон даражали кимса – беодоблиги-уятсизлигидан сақланиш мақсадида одамлар тарк қилган ёки одамлар ўз ҳолига ташлаб қўйган кишидир» (Муттафақун алайҳ).
Термизийдан ривоят этилган яна бир ҳадисда «Мусулмонга мусулмоннинг номуси, моли ва қони ҳаромдир. Тақво шудир. Мусулмон биродарини ҳақорат қилиши кишининг ёмонлигига етарли далилдир», дея марҳамат қилинади. Демак, ҳадисда келтирилган асосга кўра, мусулмон кишининг мусулмон биродари номуси, шаънига тегиб ҳақорат қилиши, унинг розилигисиз молига кўз олайтириш, ҳаётига дахл қилиш қатъиян маън қилинган. Кишининг оиласида яхши тарбия кўрмагани унинг инсонлар билан қўпол ва одобсизлик билан муносабатда бўлишида яққол сезилади. Инсонларни сўкиш, ҳақорат қилиш нафақат хулқнинг яхши эмаслигига далолат, балки гуноҳ ҳамдир. Абдуллоҳ ибн Масъуд розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинишича Расулуллоҳ (с а в) шундай деб марҳамат қилганлар: «Мусулмонни сўкиш фосиқлик, ўлдириш эса куфрдир» (Муттафақун алайҳ).
Сўкиш билан чорак нарсага эришилса, яхши гап ва хушмуомалалик билан бутун бошли мақсадга эришилади. Бу ҳақиқат ўз исботини аллақачон топган. Ёки сизда бошқача фикр борми?
Умида АЗИЗ
Кошонанинг “қашшоқ”лари
- Подробности
- Бўлим: Долзарб мавзу
... Маҳалла идорасини бошига кўтариб шанғиллаётган аёлни тинчитиш осон бўлмади. Раисдан тортиб, маслаҳатчигача аёлга илтижоланиб нималарнидир уқтиришга уринишди. Ҳартугул аёлга инсоф кирдими ё бисотидаги қарғишу ҳақоратлар тугаб қолдими тинчиб уйига кетди. Маҳалла идорасига турли юмушлар билан келганлар бир-бирига саволчан қараб-қараб қўярдилар. Маҳалла идораси ходимларнининг ўзаро гап-сўзларидан ҳалиги сўнгги урфдаги кийимларни кийиб, қимматбаҳо тақинчоқларга бурканган аёлнинг болалар учун бериладиган нафақа пулини сўраб жанжал қилгани аён бўлди.
Бу жанжалкаш хонимни маҳалладагилар жуда яхши билади. Эри хорижга қатнайдиган машҳур тижоратчилардан. Шаҳарнинг уч-тўрт бурчагида дўконлари, қаҳвахона-ресторанлари бор. Лекин ҳеч уялмай кам таъминланган оила болаларига берилиши керак бўлган нафақа пулига кўз тикиб туришади.
* * *
...Маҳалла оқсоқоли эҳтиёжманд оилалар учун бериладиган ёрдам пули оладиган оилалар рўйхатини тузаётган котибага Маъсудахоннинг ҳам исм-насабини қўшиб қўйишни айтди. Пул тарқатиладиган куни Маъсудахонга хабар беришганди, аёл аввалига ажабланди. Кейин худди бу унга оғир ботгандек малолланиб вакилларга:
— Биз муҳтож эмасмиз, Худога шукр, бошимизда бошпанамиз бор, ризқимизни бериб турибди. Кимгадир кўп, кимгадир камроқ.. Бу ишингиз билан мени ўкситдингиз. Турмуш ўртоғим вафот этган дегани бу менинг муҳтожман деганим эмас. Бошқа бундай қилманглар, илтимос, болаларимнинг кўнгли ўксимасин...
* * *
Кўча бошидаги ҳашамдор, қўшқаватли ҳовли. Гарчанд икки қаватли қилиб қурилган бўлсада, ҳайбати ва дабдабаси уч-тўрт қаватли давлат ташкилоти биносини эслатади. Дастлаб ҳовлига кўзи тушган одам бегумон шундай мулоҳазага боради. Аммо бу қўшқават иморат ҳеч қандай ташкилот ё идора эмас, оддий ишбилармон (савдогар)нинг “оддийгина” уй-жойи! Ҳовлининг икки қабатида нураб ётган, таъмирталаб кичкина-кичкина иккита ҳовлича мунғайиб турибди. Бу ҳовлиларда камида ўн-ўн беш жон бемалол яшашади. Ҳашаматли ҳовлида эса ота-она, ўғли, келини ва икки неваарси яшайди. Ҳовлидаги хоналар сони ошхона, ҳаммом, ётоқхона ва ҳожатхона (албатта уларнинг ҳар бири ёзги ва қишкиларга бўлинади!)дан ташқари йигирмадан ортиқ. Олти киши учун эса, борингки ҳар бирига биттадан хона ажратилганда ҳам олтита хона ва майли келинг, сазангиз ўлмасин, иккита меҳмонхона ажратилса саккизта хона ишлатирлар экан. Йигирмата хонанинг саккизтасидан фойдаланилса, демак ўн иккитаси “запас”да туради. Шу ўринда бир савол туғилади: “запас” хоналардан қачон фойдаланиларкан?..
Дабдабали уй “васваса”си
йўлдан оздирган одамларни кулгига олган раҳматли сўз устаси Ҳожибой Тожибоевнинг латифаси эсга тушади шундай ҳовли-уйларни кўрганда. “Бир-биридан ўзиш учун баланд уйлар қурган одамлар, том устига қўшнисиникидан баландроқ кўриниши учун байроқ ҳам ўрнатиб қўйибди” деган эди кулги устаси аччиқ киноя билан. Замонамизга келиб ўша байроқ ўрнини “параболка”лар бемалол эгаллади! Нима ҳам дердик, аввало Аллоҳ зиёда қилсин. Аммо, эҳтиёжидан ортиқча хоналарни қуриб қўйиб, камига уларни гиламу мебеллар билан ясатиб қўйиш ҳам исрофгарчилик эмасми? Ўша хоналарга кирса беш- олти ойда бир кирилса керак, унга ҳам тозалаш, ювиб-артиш учун. Қолаверса, айримлар қурби етганини важ қилиб, уч-тўрт хўжаликка мўлжалланган ерда бассейн, теннис корти ва яна отига тил келишмайдиган аллақанча нарсаларни қўшиб уй қуради. (Яқин кунларда одамлар ҳовлиси ичида футбол майдонини ҳам қурса ажабланмайман!) Шундоқ ёнгинасида ё маҳаласида 4-5 сотих ҳовлида уч хонадон — ота-она, оилали, бола-чақали ўғиллар яшайди. Тўғри, ҳар кимнинг ўз ҳаёти, ўз тақдири ва Аллоҳ томонидан тақдир қилинган ризқ-насибаси бўлади. Лекин, ўша ҳашамдор ҳовли-жой эгаларининг давлат, халқ, маҳалладошлари олдида ўзига хос мажбуриятлари бўладику. Давлат ҳам Яратган томонидан бандасига юборилдган синов. Аллоҳ таоло бандаларини ўзи истаган нарса билан синайди. Мол-давлат ҳам шулар жумласидан. Дабдабали уй эгалари шу фикр атрофида ҳеч мулоҳаза қилганмикинлар?..
— Ундайларнинг яна бир “ҳунар”и бор,- дейди Назокатхон Абдусаматова исмли юртдошимиз.- Коммунал тўловлар — табиий газ, электр энергияси, уй-жой, ер-мулк солиғи, иссиқ ва совуқ сувдан миллион-миллион қарзлари бўла туриб бемалол юраверишади. Қарз ҳар қандай ҳолатда ҳам қарз! Бандаси учун қарздорликдан ортиқ маҳкумлик бўлмаса, керак. Сиз айтаётган қўшқават иморатларнинг “султон”ию “малика”си буни англаб етиши учун яна анча йиллар керак...
— Оламга овоза қилиб тўй қилади (савобмиш),- дейди яна бир муштарийимиз.- Масжидга жар солиб эҳсон қилади (савобмиш). Эй инсон, қарзингни ўз вақтида узмасанг эҳсонинг ўтмайди, деб кўринг-чи, нима дер экан!?. Ўша коммунал тўловлар Меҳрибонлик уйлари, пенсионерларга, ойлик маош ва ҳоказоларга берилишини ҳам билишади. Лекин барибир давлат, эл-юрт, умуман табиий бойликлар учун тўланадиган тўловларга келганда пайсалга солишади. Унинг ўрнига ўтган йили қурилиб таъмирдан чиқарилган уйига уста ёллаб, бошқатдан таъмирлайди. “Ака, бу уйингиз таъмирга муҳтож эмаску, ҳали кечагидек бўёқларининг ҳиди анқияпти” десангиз, “Бунақанги услубдаги таъмир урфдан қолди. ҳозир манавинақаси модада” дейишади бурнини жийириб. Ундайларга Худонинг ўзи инсоф бермаса, бекор...
Қўқонлик мухлисимизнинг оғриқли фикрлари кўпчиликнинг кўнглидаги айни гаплар бўлса ажаб эмас:
— Кошонапарастларнинг айримлари эса, на Худодан, на банданинг ҳақидан қўрқишади! Мардикор, уста ёллаб дабдабали, икки ёки уч-тўрт қаватли, ҳаммом-сауна, ошхона, ҳожатхона, теннис корти, бассейнли ҳовли қуришадию уни қурган уста ёки мардикорнинг ҳақини бермайди. Ё бўлмасам умид билан остонасида ишлаганни хордан баттар хор қилиб келишилган маблағдан арзимаган қисмини беради. Тер тўкиб ишлаган бечора шундан ҳам қуруқ қолмаслиги учун тилини тишлаб кетаверади. Энди ўзингиз бир ўйланг, шундай жирканч йўл билан бунёд этилган, қанчадан қанча кўнгилларнинг ўксишига сабаб бўлган уйда яйраб-яшнаб оёқ чўзиб, роҳатланиб яшаш мумкинми?!..
Бобил минораси ҳақида бир ривоят ўқигандим. Эмишки, қачонлардир инсонлар бир тилда сўзлашган экан. Бир куни ҳамма одамлар тўпланиб “келинглар қудратимизни оламга кўрсатиш учун бир баланд иншоот қурамиз” деб кибру куфрга кетишибди. Ва ўша Бобил минорасини қура бошлашибди. Хуллас, минора битай, деганда Парвардигорнинг қаҳри келиб уларни бир- бирини тушунмайдиган тилларда сўзлашадиган қилиб қўйган экан. Бу ривоят замирида нечоғли ҳақиқат бор-йўқлиги бизга қоронғу. Бироқ ҳикоят мағзидаги ҳикмат кишини ўйга толдиради, мулоҳазага чорлайди. Бугун бир-биримиздан ўзиш учун, кимларгадир ким эканимизни кўрсатиб қўйиш учун баланд-баланд, қўшқаватли ҳовли-жойлар, сон-саноғида адашиб кетиладиган хоналар қуриш билан ўзимизга ҳаддан ортиқ бино қўймаяпмизмикан? Бу – кибру ҳаво, манманликка мансублиги шубҳасиз. Такаббурлик ва манманлик эса Аллоҳга хуш келмайди. Биз тилимизда Аллоҳни кўп эслаб, амалда унга ёқмайдиган ишларни бажаришдан қачон тийилишни ўрганамиз?..
— Нуҳ алайҳисалом 960 йилдан зиёд умр кўриб, ётганда оёғи ташқарида қоладиган чайла қурган эканлар, -дейди андижонлик муштарийимиз Қодиржон Мамараимов.- Ўлимлари олдидан “умр шундай тез ўтишини билганимда овора бўлиб капа тикмас эдим” деб атанг қилган эканлар. Шундай буюклар олдида биз ким бўлибмиз? Аммо ҳозирга келиб гап-сўзимиз, феъл-атворимиз қолиб ҳатто уй-жойимиз билан ҳам кибрланадиган бўлдик. Менимча, бу иллатларнинг таг замирида маънавий танглик, маънавий қашшоқлик ётади...
Мусулмон эканимизни таъкидлаб чарчамаймиз. Бироқ, амалларимизда мусулмончилик қоидаларига ҳар доим ҳам бўйсунавермаймиз. Муслмончиликда беш метрдан баланд уй макруҳ деб фатво берилган. Уй қураётган биродарларимиз ҳеч замонда мусулмончилик илмидан, ислом таълимотидан тўлиқ бохабар уламолардан тиклаётган иморатларининг бўйи, эни, меҳробию пойгаки борасида маслаҳатлашадиларми? Афсуски, бу ва бу каби саволларга ҳамиша ҳам ижобий жавоб беролмаймиз...
Бу бўстон саҳнида гул кўп, чаман кўп.
Бўлар мағлуб, ким бўлса ҳаваскеш,
Бу ишта тенгдурур султону дарвеш. — Яъниким, Хоҳ шоҳ, хоҳ гадо бўлсин, ҳавасга берилган киши ҳалокатга учрайди: бу йўлда барча тенгдир, дейдилар ҳазрат Навоий. Дунёнинг яхши нарсалари, жилвакор давлати, бойлиги — гулу чамани бисёр. Унга эришиш мобайнида яна кўпроқ қўлга киритиш учун тиришиш, ўзини қийнаш, ўзига ва атрофидагиларга зулм қилишдир.
Бу биз ва биз билан фикр алмашган муштарийларнинг мулоҳазалари эди. Сизда қандай мулоҳаза бор, эй муккаррам, Албатта бу хусусда биз билан ўртоқлашасиз, деган умидда интиҳо нуқтасини қўямиз.
Умида АЗИЗ
Бу кўчадан юрманг, аёллар!
- Подробности
- Бўлим: Долзарб мавзу
Ҳар қандай жамият, дин, замон ҳамда макон бегона эркак ва аёлнинг ўзаро, кишилардан пинҳона-хуфёна алоқаларига қаттиқ қаршилик қилади ва бундай жирканч муносабатни аёвсиз қоралайди. Бундайин нопокликни жамики динлар, халқлар, тузумлар, фалсафаларда ор-номуссизлик, уят, ифлослик ва разолат ҳисобланган. Чунки инсоннинг соф қалби ўз-ўзидан бу қабиҳ ишни табиатан қоралайди, ёқтирмайди.
Инсон Яратганнинг хушбичим, хушрўй, онгли махлуқоти. Бошқа махлуқлардан фарқли равишда инсонга тафаккур, мулоҳаза юритиш, мушоҳада қилиш имконияти берилган. Инсон ана шу ўзига берилган тафаккур доирасида ҳар бир ишини таҳлил қилиб бориш билан ҲАЗРАТИ ИНСОНга айланиб бораверади. Аксинча бўлса эса...
Таҳририятга қандайдир аёл қўнғироқ қилди. Салом-аликдан кейин ўзини таништиришни истамай пайдар- пай гап бошлади:
— Нега фақат газетангизда фоҳишаларни ёмонлаб ёзасизлар? Фоҳиша одам эмасми? Сизларга фоҳишаларнинг шахсиятига тегиш ҳуқуқи берилганми? Фоҳиша деганни шунчалик ёмон одамми? Ўша фоҳишани ҳам ҳаёт мажбурлаган шу йўлга киришга, буни ўйлайсизларми?! Мен бир қизни биламан, бечора кечалари фоҳишалик қилади. Қайтгач йиғлайди, ўкинади. Хўш нима қилсин, эридан ажрашган, боласи билан ижарада яшайди. Нимадир қилиб тирикчилигини қилиши керакку!..
Аёлнинг дийдиёлари тугамай гўшакни ўрнига илдим. Бошимга кучли оғриқ кирди. Тўғриси, телефон алоқаси орқали бўлиб ўтган бу ёқимсиз суҳбат ва очиқ, шармисорона иқрорни ўз қулоқларим билан эшитганимга ишонгим келмаётганди. Аммо, таассуфки, аёлнинг тийиқсиз гапларини эшитаёганимда ақл-ҳушим ўзимда эди!.. Телефон аппаратига бир муддат ихтиёрсиз-мадорсиз тикилиб қолдим. Бу нимаси энди? Яширин равишда ҳайвоний нафсига эрк бериб, ўзини оёқ ости, қадр-қийматсиз қилиб юрганлар, энди қилмишларини очиқчасига тан олиб, буниси ҳам етмагандек, йўқчилик, етишмовчилик билан изоҳлашга тушибдиларми? Наҳот, зино,
Фаҳш фахрга айланган бўлса!?
Таҳририятга қўнғироқ қилиб, фоҳишаларни танқид қилмаслигимизни, уларни ҳам тўғри тушунишимизни талаб қилган аёлнинг айтганларини жамоадошларимизга гапириб бердим.
— Унақалар тобора кўпайиб боряпти, уяту ориятни тамоман юз-кўзидан сидириб ташлаганча, ўзларининг қилмишларини қаҳрамонлик деб билишади- дейди ҳамкасбимиз.- Шундайлардан бирини биламан. Дугонасининг бегона эркак билан муносабатларини ҳавас билан гапириб беради. Яна “Писмадончихон унақа енгилтак, бузуқ аёл эмас, шунчаки эрида кўнгли йўқ. Эрини севмагани учун фалончи акаси билан кўнглини деб (!) гаплашиб юрибди” дейди ўша дугонасининг қилмишларига ҳавас қилгандек. Икки оилали одам турмуш ўртоғидан яширинча учрашиб юрар экану, бу қилғиликларилари фоҳиша иш, бузуқлик эмасмиш. Эси жойида одам зинокорнинг разил ишларини оқлайдими?..
Инсоният зинони разолатнинг каттаси деб ҳисоблайди. Бу фикрга инсонийлик доирасидан чиққан, ҳавои нафсини ақлидан устун қўядиганларгина қарши чиқади. Жумладан зинокорларнинг қилмишларини оқлайдиганлар ва ундайларнинг ҳавойи-ҳайвоний ҳирсга асирлигини тирикчиликка йўйиб оқлайдиганлар ҳам одамийлик фазилаталаридан айро кимсалардир! Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: «Албатта, мўминлар ичида фоҳиша ишлар тарқалишини яхши кўрадиганларга бу дунё-ю охиратда аламли азоблар бордир...» (“Нур” сураси 19- оят)
Зинокорлар одатда яширин тарзда ҳаракат қиладилар, жамоатчилик нафратидан қўрқиб юрадилар. Қилаётган ишларининг нафратга лойиқ эканини жуда яхши билишади. Бу қилмишлари ҳеч қанақасига оқланмаслигини ҳам. Аммо хавотир ва алам исканжасида ўртанаётган юрагини “эримда кўнглим йўқ”, “йўқчилик шу йўлга киришимга мажбур қилди” ва шунга ўхшаган аксида исбот кўринмайдиган дийдиёлар билан овутишга уринишади. Фоҳиша ишлар, зинокорликни тирикчилигини ўтказиш учун
“Меҳнат” манбаига айлантирганлар
ҳаром билан ҳеч қачон ризқи кўпаймаслигини тафаккур қилиб кўришмасмикан? Зино ҳеч қачон бирор кишига ризқ берилишига сабаб бўлмаган, бўлмайди ҳам! Аксинча, зино- фақирлик келтирувчи иллатдир! Шу оддий ҳақиқатни англаш учун инсон даҳо бўлиши шарт эмаску. Ҳаром-ҳариш ишлар, фоҳишалик, зинокорлик ризқнинг кесилишиши ва файз-бараканинг кўтарилишига сабаб бўлади. Шундай экан, эҳтиёжмандлик ва моддий етишмовчиликдан халос бўлиш мақсади ҳеч қачон фоҳиша ишларнинг изоҳи ва ниқоби бўлолмайди! Ризқ ҳалол меҳнат ва пешона тери эвазига бандасига етказилади. Зино ишларнинг эса турган битгани фалокат ва зарар. Бегона эркак билан нафсоний истакларига эрк берган аёл (агар ундайларни аёл деб аташ тўғри бўлса) бир оиланинг ризқига, маблағига тажовузкорона чанг солган қароқчига ўхшайди гўё. Мулоҳаза қилганда фоҳишанинг бир пайтнинг ўзида бир нечта гуноҳларга қўл ураётганига амин бўлинади. Ундайларнику Худо уриб қўйган, маънавий қашшоқлиги ва ўз қадр-қийматини топташини тирикчилик деган тирриқу бетийиқ оқлов билан ниқоблашга уринишади. Эс-ҳуши жойида, уйида покиза аёли, чиройли оиласи бўлган эркакларга нима бўлган!? Наҳотки улар минг бир машаққат билан топган маблағини аллақандай ҳаром –ҳаришга сарфлаб юборишга кўзлари қийса?!
— Шаҳримизнинг айрим хилват кўчаларида ҳалигидақа бетайинларнинг “иш жойи” борлигини, бемалол худди бозордек савдолашиб, келишиб “иш”лашларини эшитган эдиму, сира ишонмасдим,- дейди ўзини Тошкент шаҳридан деб таништирган, ўқитувчи муштарийимиз.- Бир куни шундай наҳс жойдан билмай қолиб ўтибман. Икки эркакнинг уч тўртта аёл билан уялмай савдолашаётганини эшитиб аъзойи баданим титроққа тушди. Эркакларга разм солсам бип-бинойидек одамларга ўхшайди. Ҳалиги тавияларга эса кишининг қарагиси ҳам келмайди, шунақанги турқи совуқ, башараси бефайзки, юзига нафрат билан тупуриб юборишимга оз қолди. Ўша эркакларнинг уйида гулдай покиза хотини, болалари бордир. Фоҳиша ишларни қилиш эркагу аёл учун ҳам бирдай гуноҳ. Наҳотки, муҳтарам эркакларимиз қилмишларининг касри фарзандига уришидан чўчимаса?! Қолаверса, мутассадди кишиларнинг кўзлари қаёқда экан, дейман ўша лаънат урган кўчадан ўтиб кетаётиб. Одамлар оғзидаги гап-сўзлар уларнинг қулоғига етмасмикан? Шу кўчадан ёш болалар, ҳали дунёқараши шаклланиб улгурмаган ўсмирлар, талабалар ўтиб-қайтяпти. Бу шармисорлик ёш гўдакларимиз, фарзандларимиз тарбиясига салбий таъсир кўрсатиши, уларни чалғитиши, пировардида жамиятда зинокорлик иллатининг кўпайишига сабаб бўлиши мумкин эканлигини биров мулоҳаза қилармикан? Ёки улар ҳам ўша Худо урган жойлардан мийиғида кулиб ўтиб кетаверадими? Кулаётганимизда ўзимиздан уялмаймизми, биз кимнинг устидан куляпмиз? Хилват жойларда танасини савдолашаётганларнинг аксарияти ўзбек миллатига мансуб аёллар. Демак бу дард, бу иллат ўзбекнинг этагига ёпишган доғ. Ўз устимиздан ўзимиз кулар эканмизда...
Зино- дарди бедаво
Зино нафақат баракани кўтариб, кишини инсоний фазилатлардан узоқлаштиради, балки бу тахлит разилликлар туфайли кишининг саломатлигига ҳам путур етиши бор гап. “Қайси бир жамиятда зино тарқалса, ўша жамиятни Аллоҳ таоло ота-боболари эшитмаган ва кўрмаган турли касалликларга мубтало қилади”, деб марҳамат қилганлар Пайғамбар (сав) ҳадисларида. Фоҳиша ишларни қилиб юрадиган кимсалар турли хил юқумли, лаънатланган хасталикларга дучор бўладилар. Аксарият бузуқлик ортидан юқадиган хасталикларнинг даъвоси йўқ. Катталаримизнинг “ота-боболаримиз номини эшитмаган касалликлар чиқиб кетибди. Ҳозир одамлар оғриётган касалликларнинг номига тил келишмайди” деган гапларига баъзан эътибор берамиз, баъзида эса йўқ. Булар мана шу гуноҳ ишларнинг тарқалишидан, одамлар шу нарсаларга мойил бўлиб колганлигининг оқибатидан эмасмикан?..
Фарзандининг душмани
Дунё деворига нима отсанг, кун келиб ўша отганинг ўзингга қайтади, деган эди файласуфлардан бири. Яна бир донишманд эса ҳар ким экканини ўради, деган фикрни илгари сурган. Оддийгина қилиб айтганда эса ҳар қандай ишнинг ажру мукофоти бўлиши муқаррар. Дунёю охиратда яхши амалларимиз ҳам, ёмон ишларимиз ҳам жавобсиз қолмайди. Жумладан зинокорлик, фоҳиша ишларнинг ҳам азоби, жавобу-жазоси бор.
— Бадавлат қўшнимизнинг ёшгина келини ким биландир дон олишиб юрар экан,- дейди самарқандлик ҳамкасб синглимиз.- Ёз кунларининг бирида машинасига икки яшар боласини олиб шаҳарнинг қайсидир бурчагидаги дала ҳовлисига жазмани билан учрашгани кетибди. Жувон болачани машинага қўйиб, ойналарни маҳкамлаб, эшикларни қулфлаб ўйнаши билан дала ҳовлига кириб кетибди. Шарманда, боланинг уволига қолгур уерда уч соат қолганми, тўрт соат қолганми, хуллас қайтиб чиқса, болача машинада ўлиб ётганмиш... Бу гаплар ҳамма жойда овоза бўлиб кетди, лекин ўша қўшнимиз келинини ҳайдаб солмади. Негалигини ҳеч ким билмайди. Айрим эркакларнинг даюслигини кўриб нафратланиб кетади киши...
Гуноҳининг касри болаларига, рўзғорига уришини мулоҳаза қилмай, кўнгил (ҳозир кўпчилик шу кўнгил деган баҳона оқлови ортида гуноҳдан ўзини тиймаяпти. Нима эмиш, инсон кўнглига ёққан инсони билан бирга умр кечирмаса ўзига ўзи зулм қилган бўлармиш. Майли шундай ҳам дейлик, ўша кўнгилларига турмуш қуришдан олдин қулоқ солиб, кўнгиллари тортмаган одам билан оила қурмасинлар эди. Турмуш қуриб, уч-тўртта фарзандлик бўлиб, ўн-ўн беш йил яшагандан кейин кўнгиллари эсига тушар экан-да!?..) деб ўзини ҳам, яқинларини ҳам барбоду хароб қилаётганлар фарзандининг аёвсиз душманидир!
Ҳар кимнинг ўзига инсоф берсин
Ислом таълимотларига кўра, ҳатто эр-хотинга ҳам ўз ораларида бўлиб ўтган ишларни ўзгалар ҳузурида гапиришга рухсат йўқ. Ҳозир эса тўртта одам тўпланса, гап фоҳиша ишлар ҳақида кетиши сир эмас. Айниқса, айрим тийиқсизларнинг уялиш, ор қилиш ўрнига ўз “саргузашт”ларига ёлғонларни қўшиб мақтанишлари одат тусига кирди. Боз устига, кейинги пайтда нашрдан чиқаётган айрим бадиий асарлар, кино-фильмлар, клиплар, айрим телеканаллар орқали намойиш этилаётган хорижий сериаллар ва ҳаттоки аксарият хусусий нашрлар ҳам бу ишга ўзининг салмоқли «ҳисса»сини қўшишдан чарчамаяпти. Айниқса, хорижий телеканаллар орқали эфирга узатилаётган беҳаё фильм ва клиплар, қўл телефони орқали тарқалаётган шармандаликлар дард устига чипқон бўляпти. Аллақаёқлардан беҳаё тасвирларга тўла фильмларни дискларга ёзиб олиб, мўмай даромаб илинжида кўча-куйда диск савдоси билан шуғуланаётган кимсаларга ҳам Худонинг ўзи инсоф берсин!..
Фоҳиша ишлар, зинокорлик юқорида айтганимиздек ҳеч қайси жамият ва динда ҳам оқланмайди. Инсоният ўз қадр -қиймати ва шаънини топтайдиган бу тахлит ишлардан қаттиқ нафратланади. Ҳатто шу нопок қилғиликлар билан шуғулланиб юрадиган кимсаларнинг ўзлари ҳам қилмишларининг ҳақ йўлда эмаслигини жуда яхши билади. Аммо бу нарсаларни фақат билишнинг ўзи кифоя қилмайди. Инсон ҲАЗРАТИ ИНСОНлигини унутмаса, диёнат ва виждонидан айро тушмаса, ҳалол ва ҳаромни фарқлай олса жамиятда зинога ўхшаган қора иллатлар камаярмиди.
Умида АЗИЗ
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 224 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар